МУРИДНИНГ ЭЪТИҚОДИЙ ҚАРАШЛАРИ ◈ Бир куни Ҳабиб Ажамий дарёдан ўтмоқчи бўлиб соҳилга келибди, у ерда Ҳасан Басрийнинг ўтирганини кўриб: “Нима учун бу ерда ўтирибсиз?” деб сўради. Ҳасан Басрий: “Дарёдан ўтиш учун кема кутиб ўтирибман”, деди ва икковлари бироз гаплашиб ўтирибдилар. Кейин Ҳабиб бироз иккиланиш билан: “Марҳамат ҳазрат, мен дарёдан ўтмоқчиман”, деб гапириб сув устида юриб кета бошлади. Ҳасан Басрий эса кемани кутиб ўтиришда давом этди ва кема келгач, дарёдан ўтибди. Ушбу қиссалардан Ҳабиб Ажамий олий мартабадаги комил шайхдек кўринади. Лекин аслида ундай эмас. Ҳасан Басрий шайх, Ҳабиб Ажамий эса унинг муриди бўлган. Ҳасан Басрий комил бўлган, Ҳабиб Ажамий эса ундай эмас. Ҳасан Басрийнинг ҳаёти сабаблар оламига боғланган, Ҳабиб Ажамийнинг ҳаёти эса сабаблар оламидан юқорида бўлган. Ҳасан Басрийнинг турмуш тарзи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт тарзларига кўринишдан жуда яқин ва ўхшаш бўлган. Ҳабиб Ажамийнинг турмуш тарзида эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турмуш тарзларига тўла ўхшашлик бўлмаган. Бундан ғайриоддий ишларнинг содир бӯлиши комилликка далолат қилмаслиги маълум бӯлиши. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий (қаддасаллоху сирруҳунинг) «Тасаввуф ва нафс тарбияси» асаридан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramПосты канала Orifon.uz
ЮРТИМИЗ —ИЛМ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ БЕШИГИ, БУХОРО ИЛМ МАРКАЗИ ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАЙЛИК. (6-Қисм) САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramПереслано из Orifon.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким менга бир кунда 1000 марта салавот айтса, жаннатдаги ўрнини кўрмагунича вафот этмайди», -деганлар. #салавот "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин-Набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад". Маъноси: "Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари(аҳли)га салоту салом айла!" *"Уммий" сўзи Қуръони каримда келган бўлиб, бу ўринда "ўқишни, ёзишни билмаган"(онадан туғма фазилатли) деган маънодадир. Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramВақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам? Тоҳир Маликнинг "Меҳмон туйғулар" китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramЮРТИМИЗ —ИЛМ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ БЕШИГИ, ФАРЗАНДЛАРНИ ИЛМГА ҚИЗИҚТИРАЙЛИК, ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАЙЛИК. (5-Қисм) САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramАССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: «Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади». #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ». Маъноси: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!» Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в Telegram#raddiya Мутаассибликка уламолар қандай таъриф беришган? Шайх Салоҳ Абулҳож ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramШЕЪРИЯТ ЙЎЛЛАРИДАМАН Йўлга чиқдим, йўлларим равон, Йўлга чиқдим ошаман довон. Минг шукрким азиз Роббимга, Манзилларим кутади шодмон. Йўллар йироқ, йўллар олис, Юрагимда ният ҳолис. Қайга бормай бахт изма-из, Манзилларим қутлар шодон. Остонаси нур диёрим, Гулга тўла ҳур. диёрим, Шу диёрим бахтим, борим, Ҳар қадамим ўпар шодон. Таъзимдаман она юртга, Ўзи берган, ширин бахтга Насибага қўшган қутга, Ҳар қадамим қутлуғ равон. Кўнглимдадир сўзнинг сеҳри, Юрагимда Ватан меҳри. Қаторимда шоир бари, Қадамимни қутлар замон. Қадамимни қутлар замон. Саодат ВАЛИЕВА. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramЮРТИМИЗ —ИЛМ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ БЕШИГИ, ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАЙЛИК. (4-Қисм) САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramАССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: «Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади». #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ». Маъноси: «Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!» Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramҲаётингда икки инсоннинг ҳиммати ва хизмати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар: • Отангнинг сенга қилган химмати; • Онангнинг сенга қилган хизмати. Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди... ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramЁМОН ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИ ҲАМ ЁМОН БЎЛАДИМИ? Бу ўринда бир савол пайдо бўлади: «Солиҳ ота-онадан ноқобил фарзанд дунёга келмайдими? Ёки бунинг акси ўлароқ, ёмон ота-онадан туғилган фарзандлар албатта бахтсиз бўладими?» Бу саволга шундай жавоб айтамиз: «Солиҳ ота-онадан дунёга келган фарзанд албатта солиҳ бўлади, ёки бунинг акси ўлароқ, ёмон ота-онадан фақат ноқобил фарзанд туғилади» деган қоида йўқ. Аксинча, «аксар ҳукмул-кулл» яъни «кўпчилик кўпчиликнинг ҳукмидадир» деган қоида бор, яъни аксар ҳолатда солиҳ кишилардан солиҳ фарзандлар дунёга келади, носолиҳ кишилардан кўпинча ноқобил фарзандлар дунёга келади. Лекин баъзи-баъзида Аллоҳ таоло Ўз қудратини намоён этиб, тошдан ҳам гул ундиради, яъни солиҳ кишилардан ноқобил авлод ёки ёмон кишилардан ҳатто авлиёлар ҳам туғилаверади. Бу фақатгина Аллоҳ таолонинг қудратидан, ҳикматидандир. Бу борада шайх Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ «Гулистон»да шундай деганлар: Ҳунар бинмо агар нести ту жавҳар, Гул аз хор аст ва Иброҳим аз Озар. Маъноси: Ҳунар ўрган, агар эмассан на жавҳардан, Гул тикондин, Иброҳим эса Озардан. Аллоҳ таоло тиконли новдадан гўзал, хушбўй гул ундиргани каби, бут ясовчи Озорнинг хонадонидан Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссаломни чиқарди. Бу – Ҳаким Зотнинг ҳикматли ишларидандир. Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramЮРТИМИЗ —ИЛМ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ БЕШИГИ, АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ КИМ ЭДИ. ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАЙЛИК. (3-Қисм) САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramПереслано из Orifon.uz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Умар ибн Хаттоб (р.а) бундай деган: "Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади". (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган) #салавот «Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад». Маъноси: «Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!» Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в Telegram#ШЕЬРИЯТ Борма айтмаганнинг дастурхонига, Қўл узатсанг, қадринг тушар, нонига, Қўшма ўзгаларнинг барра кабобин. Қотган нону совуқ сувинг сонига. Паҳлавон Маҳмуд. Фироқ битди — минг пора бўлди Қалб заҳмига қалб чора бўлди. Иккимизнинг бахтимиз аро Лекин кимдир бечора бўлди. Мирзо Кенжабек. Мавриди келмаса чопма бедовни, Жавобини билсанг, берма сўровни. Дунёда сукутдан яхшироғи йўқ, Сўз айтишга мажбур қилма бировни. Абдулла Орипов. Ўтди-кетди деманглар, эслаганда тирикмиз, Яхши-ёмон кунларда мадодкормиз, шерикмиз. Вужудимиз тупроқдир, гул руҳимиз ҳавода, Бизни эслаганларнинг умри бўлсин зиёда. Муҳаббат Ҳамроева. Боринг бермоқ — закот, яъни қарз, Қочмоқ аҳли дунёдан — ҳижрат. Туни бирла йиғламоқлик — фарз, Сўнг кун бўйи хўрсинмоқ — суннат. Аъзам Ўктам. Мен армонни армон демасам, Мен ёмонни ёмон демасам, Ёпишади заминга осмон, Мен ёлғонни ёлғон демасам. С. С. Бухорий. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ". “Хўжа Исмат” жоме масжиди қурилишига кўмак бермоқчи бўлган олиҳиммат биродарларларимизга ҳисоб рақамларини эслатиб қўймоқчимиз. Савобдан бебаҳра қолманг! Ўзингизга жаннатлардан қаср сотиб олинг! ИНН. 206628196 МФО 00088 Масжид ҳисоб рақами: 20212000704516299001 UZ card: 5614681262901527 Humo card: 9860 010116932772 МАСЖИД ИМОМИ ГАДОЕВ САЛОҲИДДИН ДОМЛО Murojat uchun +998973003303 Салоҳиддин домла Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram (https://t.me/Xoja_Ismat_jome_masjidi)
Открыть в TelegramЮРТИМИЗ —ИЛМ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ БЕШИГИ, ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАЙЛИК. (2-Қисм) САЛОҲИДДИН ДОМЛО. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramАССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Анас ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади: "Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади". #салавот «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик». Маъноси: «Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор». Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. МЕҲРИБОН РОББИМ!!! Танангизни сиҳат--саломат, Кўнгилларингизни меҳрли-- шафқатли, Ҳаётингизни гўзал--фаравон. Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан. Ризқингизни кенг ва баракотли айлаб ўзи сийласин. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramХудди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир... Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир... Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир... Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккал, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир. Мавлоно РУМИЙ. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в TelegramОЛИЙ ДАРАЖАЛАРГА ЕТКАЗУВЧИ ОЛТИ ХИСЛАТ Аллоҳ таоло Ўзининг дўстлари билан душманларини, итоат қилувчилар билан итоат қилмайдиганларни ва Унинг динига ёрдам бериш йўлида жидду жаҳд қилувчилар билан Унинг зиддига ҳаракат қилувчиларни даф қилиб туради. Агар Аллоҳнинг солиҳ бандалари ҳурмати бўлмаганда эди, барча махлуқотларга умумий азоб келиб, ер юзи фасод бўлар эди. Бу худди шоли баҳона курмаклар ҳам сув ичишига ўхшашдир. Малаул аъло фаришталар Одам болаларининг исёни ва ер юзидаги фасод ишлари ҳақида баҳс қилишди, ваҳоланки, улар Одам болалари бу олти хислати сабаб Аллоҳ таолонинг наздида энг олий даражаларга кўтарилишини билишмас эди. Қуйида бу олти хислатнинг аҳамияти борасида қисқача айтиб ўтамиз. Аввалги учтаси гуноҳларга каффорат бўлувчи хислатлардир: 1. Совуқ кунларда таҳоратни мукаммал қилиш. 2. Жамоатга қадам босиш. 3. Бир намоздан кейин келадиган намозни кутиш. Қуйида банданинг даражасини кўтариб, Роббисига яқинлаштирадиган уч хислатни қисқача баён қилиб ўтамиз: 1. Таом улашиш 2. Саломни ёйиш 3. Тунда, инсонлар ухлаётганда намоз ўқиш. Ҳаким Термизий қуддиса сирруҳ «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
Открыть в Telegram