⚡️⚡️⚡️
Аҳоли учун бепул онкологик тиббий кўрик ташкил этилди
Жорий йилнинг 25–27 ноябрь кунлари Олмалиқ шаҳрида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида профилактик тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Жумладан, бугун 3-сонли оилавий поликлиникада Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали мутахассислари иштирокида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрикда Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиет маркази Тошкент вилояти филиали директори А.Абдихакимов, онкохирурглар Х.Муталов, А.Қосимов, онкогинекологлар Т.Кошкина, Д.Набиева, Д. Рахманова, маммологлар И.Саидов, М.Тухтаева, Р.Жўраев ҳамда бошқа малакали мутахассислар иштирок этишди.
Тиббий кўрик давомида фуқаролар тегишли мутахассислар кўригидан ўтиб, саломатликлари бўйича маслаҳат ва тавсиялар олиш имкониятига эга бўлдилар.
Бундай профилактик кўрикларнинг асосий мақсади — касалликларни барвақт аниқлаш, ўз вақтида даволаш чораларини кўриш ҳамда аҳоли ўртасида онкологик касалликлар профилактикасини кучайтиришдир.
Зеро, саломатлик — инсоннинг энг катта бойлиги!
📱@Olmaliq_hayoti 📱Instagram
Mustang taxi 1052 | TELEFON.UZB