Кабинет

Посты канала Alimoff

сначала новые

#12062Фото

40 йиллик Super Mario ўйини 1 миллиард сўмдан қимматга сотилди   Болалигимизда телевизорга улаб ўйнайдиган Nintendo ўйинларини эслайсизми? Денди дейишарди бизда. Қувурлар орасидан югуриб, танга йиғадиган, қўзиқорин еб катталашадиган машҳур Марионичи? Так вот, Ана шу Super Mario Bros. ўйинининг 1985 йилда чиқарилган нусхаси АҚШдаги аукционда 96 875 долларга, яъни тахминан 1 миллиард 160 миллион сўмга сотилди. Бу ҳақда 25 ноябрь куни UPI ахборот агентлиги хабар берди.   Энг қизиғи, ўйин янги эмас. Унинг қутиси аввал очилган ва картридждан фойдаланилган. Лекин қутиси, қўлланмаси ва сотув пайтидаги бошқа жиҳозлари сақланиб қолган. Коллекционерлар бундай ҳолатни complete-in-box, яъни тўлиқ тўпламли ўйин деб аташади.   Нега ишлатилган ўйин бунча қиммат?   Гап шундаки, бу Nintendo Entertainment System учун ишлаб чиқарилган Super Mario Bros. ўйинининг энг биринчи партиясига мансуб нодир нусха. 1985 йилда Nintendo АҚШ бозорига кириб келганида ўйин қутиси махсус хира стикер билан ёпилган. Кейинчалик компания қадоқлаш усулини ўзгартирган. Шунинг учун дастлабки партияга мансуб, қутиси ва барча жиҳозлари сақланган нусхалар коллекционерлар учун катта тарихий қийматга эга.   Аукцион ташкилотчиси Heritage Auctions маълумотига кўра, ушбу нусха сақланиш ҳолати бўйича ўн баллик тизимда 9,0 балл олган. У қутиси очилган ўйинлар орасидаги энг қиммат сотув бўйича рекорд ўрнатди. Лекин аукционда янада қимматроқ Mario ҳам бор эди. 1986 йил бошларида ишлаб чиқарилган, қутиси умуман очилмаган бошқа бир нусха 131 250 долларга, яъни тахминан 1 миллиард 570 миллион сўмга сотилди.   2026 йил июнида Super Mario Bros.нинг бошқа бир очилмаган нусхаси 3 миллион долларга сотилган эди. Демак, ўйиннинг қанчалик қимматлиги фақат унинг номи билан эмас, қайси партиядан экани, қадоқланиши, сақланиш ҳолати ва нодирлиги билан белгиланади. Бир вақтлар болалар шунчаки телевизорга улаб ўйнаган картриджлар энди санъат асарлари, тарихий тангалар ва антиквар буюмлар каби аукционларда сотилмоқда.   Хуллас, уйингизда эски Nintendo ёки Dendy ўйинлари сақланиб қолган бўлса, ташлаб юборманг. Балки болалигингиздаги Марио ҳозир уйингиздаги энг қиммат буюмдир. 😂   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры1 460−67%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12061Текст

Нетаньяху учун хавфли тергов бошланиши мумкин. Исроил парламенти биринчи қадамни ташлади   Исроил парламенти 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми сабабларини мустақил текшириш ҳақидаги қонун лойиҳасини дастлабки овоз беришда маъқуллади. 25 ноябрь куни Кнессетда 65 депутат тергов ўтказишни ёқлаб, 50 депутат қарши овоз берди. Энг қизиғи, бош вазир Биньямин Нетаньяху бундай мустақил терговга узоқ вақтдан буён қарши чиқиб келади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.   Нега разведка ҳужумни олдиндан аниқлай олмади? Нега чегара мудофааси ишламади? Ҳукуматга қандай огоҳлантиришлар берилган? Энг муҳими, бу муваффақиятсизлик учун ким жавобгар?   Мухолифат айнан шу саволларга жавоб топиш учун мустақил давлат тергов комиссиясини тузишни талаб қилмоқда. Нетаньяху эса тергов ўтказишга умуман қарши эмаслигини билдирган. Лекин у комиссия аъзоларини парламент сиёсатчилари танлайдиган, тергов ваколатларини эса ҳукумат белгилайдиган бошқа механизмни таклиф қилган. Мухолифат бунга қарши. Уларнинг фикрича, ҳукуматнинг ўзи текширилиши керак бўлган бир пайтда, терговчиларни айнан ҳукуматга яқин сиёсатчилар белгилаши комиссия мустақиллигига шубҳа туғдиради.   Нетаньяху тарафдорлари эса мухолифат таклиф қилаётган комиссия холис текширув ўтказиш ўрнига сиёсий рақибларни жавобгар қилиш воситасига айланишидан хавотирда. Масалан, транспорт вазири Мири Регев мухолифат таклифини танқид қилиб, комиссия ҳақиқатни аниқлаш ўрнига Исроил ҳарбийларини нишонга олишини айтган. Нетаньяху учун сиёсий муаммолар шу билан тугамаяпти.   25 ноябрь куни Кнессет бош вазирлик муддатини чеклаш ва коррупция бўйича жиноий айблов эълон қилинган сиёсатчиларнинг бош вазир лавозимини эгаллаш имкониятини чеклашга қаратилган яна бир қонун лойиҳасини ҳам дастлабки босқичда қўллаб-қувватлади. Бундай чеклов Нетаньяхуга бевосита таъсир қилиши мумкин. Чунки у коррупцияга оид учта жиноят иши бўйича судланмоқда. Нетаньяху айбловларни рад этади. У телевизион мурожаатида мазкур ташаббусни сиёсий рақибни йўқ қилиш воситаси деб атади ва демократик давлатларда бундай амалиёт бўлмаслигини таъкидлади.   Бу ерда қизиқ сиёсий вазият юзага келган.   Нетаньяху ҳали ҳам Исроил бош вазири, аммо ҳукуматни вақтинча бошқариб турибди. Парламентда эса унинг рақиблари қонунчилик ташаббусларини илгари суряпти. Айзенкот янги ҳукумат тузишга ҳаракат қилмоқда, лекин бунинг учун зарур коалиция ҳали шаклланмаган. 7 октябрь терговининг сиёсий аҳамияти ҳам айнан шунда. Агар мустақил комиссия тузилса, у фақат армия ва разведканинг хатоларини эмас, балки ҳужумдан олдинги ҳукумат қарорларини ҳам ўрганиши мумкин.   Исроилдаги сиёсий кураш энди фақат ким янги ҳукумат тузиши ҳақида эмас. У 2023 йил 7 октябрдаги тарихий хавфсизлик муваффақиятсизлиги учун жавобгарлик қандай аниқланиши масаласига ҳам бориб тақалмоқда.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры2 190−51%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч1 030
4 ч2 190
  1. Через 1 час1 030
  2. Всего сейчас2 190
#12060Фото
Просмотры2 380−47%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч1 700
5 ч2 380
  1. Через 6 часов2 380
  2. Всего сейчас2 380
#12056Фото

Корхоналардан чиқаётган зарарли ташламалар қандай ўлчанади? Ва бу неча пул туради? Кўпчилик завод ва корхоналардан ҳавога чиқаётган тутун ва ташламалар қандай назорат қилинишига қизиқади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги «Экологик мониторинг миллий маркази» бу ўлчов ишларини шартнома асосида амалга оширади. Жараён оддий тилда тушунтирилганда 5 босқичдан иборат: 1. Корхона марказга расмий хат ва техник топшириқ (манбалар сони, ёқилғи тури) юборади. 2. Марказ ўрганиб чиқиб, ўз тижорат таклифини беради. 3. Маъқул келса шартнома тузилади. Маъқул келмаса — ҳеч қандай мажбурият йўқ, корхона бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияни танлаши мумкин. 4. Мутахассислар махсус ускуналар (газ анализатор, аспиратор) билан жойига чиқиб, ташламаларни ўлчайди. 5. Намуналар лабораторияда текширилиб, расмий баённома берилади. Нарх масаласига келсак, ҳаммаси шаффоф формулага асосланган: Нарх = битта кўрсаткич нархи × кўрсаткичлар сони × манбалар сони × ўлчаш даврийлиги. Масалан, битта манбадан чиқадиган битта моддани бир марта ўлчаш ўртача 400 минг сўм атрофида. Иккита модда бўлса — 800 минг сўм. Ҳеч қандай яширин тўловлар йўқ, барчаси тасдиқланган прейскурант бўйича ҳисобланади. 🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры2 510−44%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12055Текст
Просмотры3 890−13%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
22 ч3 670
24 ч3 890
  1. Через 24 часа3 890
  2. Всего сейчас3 890
#12054Текст

Тожикистон халқаро жиноят судидан чиқишга қарор қилди   Тожикистон БМТга расмий мурожаат қилиб, Халқаро жиноят судидан чиқиш жараёнини бошлади. Энг қизиғи, қарор Россия президенти Владимир Путин Душанбе шаҳрига ташриф буюрган куни расмийлаштирилган. 20 ноябрь куни БМТ Тожикистоннинг тегишли хабарномасини қабул қилди. 23 ноябрь куни эса бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилинди. Буни Reuters хабар бермоқда. Лекин бу воқеанинг ортида анча катта геосиёсий жараён бор.   Аввало, Халқаро жиноят суди (ICC) нима эканини тушуниб олайлик. 2002 йилда иш бошлаган бу суд Нидерландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган. У геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ва агрессия жинояти бўйича алоҳида шахсларни жавобгарликка тортиш учун ташкил этилган. Бу суддавлат раҳбарлари ва генералларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиши мумкин. 2023 йил март ойида айнан шу суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берганди. У Украинадан болаларни ноқонуний депортация қилиш билан боғлиқ эҳтимолий ҳарбий жиноятларда гумон қилинмоқда.   Энди Тожикистонга қайтамиз. Душанбе 1998 йилда Халқаро жиноят судининг Рим статутини имзолаган, 2000 йилда эса ратификация қилган. Яъни суд билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини ихтиёрий қабул қилган. Шу сабаб Путин 2025 йил октябрида Тожикистонга келганида жиддий ҳуқуқий муаммо юзага чиққан эди. Рим статутига кўра, Тожикистон суд ордерини ижро этиб, Путинни ҳибсга олиши керак эди. Аммо Душанбе бундай қилмади. 2026 йил 19 мартда Халқаро жиноят суди Тожикистон ўз мажбуриятини бажармагани ҳақида қарор қабул қилди. Май ойида эса бу масала судга аъзо давлатлар ассамблеясига юборилди. Орадан бир неча ой ўтиб, Тожикистон суддан чиқишга қарор қилди.   Қизиғи, Путин 19 ноябрь куни Хитойда Трамп ва Си Цзиньпин билан учрашганидан кейин яна Душанбега келди. Айнан унинг ташрифи вақтида, 20 ноябрда Тожикистон БМТни суддан чиқиши ҳақида расман хабардор қилди. Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Идибек Қаландар октябрь ойида суд фаолияти тобора сиёсийлашиб, халқаро адолатни давлатларга босим ўтказиш воситасига айлантираётганини айтган.   Халқаро жиноят судига қарши фақат Россия эмас, Дональд Трамп маъмурияти ҳам фаол кураш олиб бормоқда.   АҚШ умуман бу судга аъзо эмас ва ҳеч қачон аъзо бўлмаган. Вашингтон Халқаро жиноят суди Америка фуқаролари ва ҳарбийларини ўз ваколати доирасида жавобгарликка тортишига қарши чиқиб келади. 2024 йилда суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳам ҳибсга олиш учун ордер берган. У Ғазодаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда гумон қилинмоқда. Исроил бу айбловларни рад этади. Трамп маъмурияти эса судга нисбатан санкциялар жорий қилди. 2026 йил 13 июлда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Халқаро жиноят судини дипломатик жиҳатдан яккалаш кампаниясини бошлаганини эълон қилди. Вашингтон бошқа давлатларни ҳам суддан чиқишга ундай бошлади. Шундан кейин Чад, Венесуэла ва Тинч океанидаги кичик Наоэро давлати суддан чиқиш жараёнини бошлади. Энди уларга Тожикистон ҳам қўшилди. Яъни Душанбе АҚШнинг июлдаги дипломатик кампаниясидан кейин чиқиш жараёнини бошлаган тўртинчи давлат бўлди. Бундан аввал, 2025 йилда Буркина-Фасо, Мали ва Нигер ҳам шундай қарор қабул қилган эди. Улар судни неоколониал босим воситаси деб атаган.   Хўш, Тожикистон энди суд қарорларига бўйсунмайдими?   Йўқ, ҳали эрта. Рим статутининг 127-моддасига кўра, давлат суддан чиқиш ниятини билдирганидан кейин яна бир йил давомида аъзо бўлиб қолади. БМТнинг расмий ҳужжатига кўра, Тожикистоннинг чиқиши фақат 2027 йил 20 ноябрда кучга киради. Бундан ташқари, суддан чиқиш аввалги аъзолик даврида юзага келган ҳуқуқий мажбуриятларни автоматик равишда бекор қилмайди.   Европа Иттифоқи Тожикистон қароридан афсусдалигини билдирди ва Душанбени бу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди. Яна бир қизиқ маълумот. Тожикистон Марказий Осиёда Халқаро жиноят судига аъзо бўлган ягона давлат эди. Ўзбекистон Рим статутини имзолаган, аммо ратификация қилмаган. Энди Душанбе ҳам расман чиқса, Марказий Осиёда судга аъзо давлат қолмайди.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры4 4500%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12050Фото

Саноат шаҳри учун тоза ҳаво: Ангренда йирик истироҳат боғи қайта тикланмоқда Ангрен каби саноатлашган шаҳарларда яшил ҳудудларнинг кўпайиши шунчаки ободончилик эмас, балки аҳоли саломатлиги ва микроиқлим учун ҳаётий заруратдир. Бугун шаҳардаги 22,6 гектарлик улкан истироҳат боғини реконструкция қилиш ишларига старт берилди. Лойиҳа Экология қўмитаси, «Zamin» фонди, «Eco School» ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, бу ерда нафақат 6,2 мингдан зиёд янги дарахт ва буталар экилади, балки уларнинг қуриб қолмаслиги учун тўлиқ суғориш тизими ва сув ҳавзаси ҳам барпо этилади. Шунингдек, шаҳарликлар оилавий ҳордиқ чиқариши учун иккита пикник зонаси, пиёдалар йўлаклари ва тежамкор ёритиш тизимлари қурилади. Мавжуд дарахтларга тегмасдан, уларни асраб-авайлаган ҳолда янги яшил макон яратилаётгани қувонарли ҳол. 🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры3 790−15%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12049Текст

Ўзбекистонлик оила депортациядан қочиб, 730 кун черковда яшабди   Нидерландияда Ўзбекистондан кўчиб борган олти кишилик оила икки йил давомида черковдан ташқарига чиқмасдан яшади. Уларни депортациядан ҳимоя қилиш учун руҳонийлар 730 кун давомида, кечаю кундуз тўхтовсиз диний ибодат ўтказган. 21 ноябрь куни эса бу ғаройиб тарихда янги саҳифа очилди. Бабаянцлар оиласига черковни тарк этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Нидерландиянинг NL Times нашри хабар берди.   Ҳаммаси 2014 йилда бошланган. Александр ва Карина Бабаянц икки фарзанди билан Ўзбекистондан Нидерландияга кўчиб бориб, сиёсий бошпана сўрайди. Оила бошлиғи ватанида таъқибга учрашдан қўрқишини билдирган. Бироқ Нидерландия миграция идоралари уларнинг бошпана сўраб берган аризаларини бир неча марта рад этади. Оила эса мамлакатда яшашни давом эттиради. Шу йиллар ичида яна икки фарзанд дунёга келади.   2024 йилда оилани Ўзбекистонга депортация қилиш хавфи яна пайдо бўлади. Уларга ёрдам бериш учун Кампен шаҳридаги Open Hof протестант черкови эшикларини очади. Нидерландия қонунчилигига кўра, полиция давом этаётган диний маросимни тўхтатиш учун черковга бостириб кира олмайди. Черков руҳонийлари айнан шу ҳуқуқий қоидадан фойдаланишга қарор қилади. 2024 йил 21 ноябрда ибодат бошланади. Руҳонийлар, кўнгиллилар ва черков аъзолари навбатма-навбат диний маросимни давом эттиради. Бири чиқса, бошқаси киради. Қўшиқлар айтилади, дуолар ўқилади, диний матнлар мутолаа қилинади. Ибодат бир дақиқага ҳам тўхтамаслиги керак эди. Акс ҳолда оилани депортация қилиш хавфи қайта пайдо бўларди. Шу тариқа бир кун бир ҳафтага, бир ҳафта бир ойга айланади. Орадан бир йил ўтади. Кейин иккинчи йил ҳам. Диний маросим жами 17 520 соат давом этади.   Al Jazeera маълумотига кўра, оилани ҳимоя қилиш учун икки мингдан ортиқ кўнгилли жалб қилинган. Улар Нидерландиянинг турли шаҳарларидан, ҳатто хориждан келиб, ибодатларни давом эттиришган. Шу икки йил давомида Бабаянцлар оиласи черков ҳудудидан ташқарига чиқа олмаган. Болалар оддий мактабга бора олмагани учун ўқитувчилар черковнинг ўзига келган. Улар дўстлари билан учраша олмаган, кўчада бемалол ўйнамаган.   Адвокат Инге Зёйдхук оиланинг Нидерландия билан боғлиқлиги ва болаларнинг шу мамлакатда улғайганига доир қўшимча далилларни тўплаб, яшаш рухсатномаси учун янги ариза топширади. Энди ариза кўриб чиқилаётган вақтда оила Нидерландияда қонуний қолиши мумкин. Шу сабаб 21 ноябрь куни черковдаги тўхтовсиз ибодат ниҳоят якунланди. Оила яқин кунларда давлат томонидан ажратиладиган бошпанага кўчиши кутилмоқда. Биздан нимага қочиб кетишганини сабаблари жуда мутний. Лекин энг қизиғи, нима сабаб кетган бўсаям ўша сабаблар ўз исботини топмагани учун шунча йил кутишибди. Энди шунчаки "болалари шу Голландияни юртим деб билишади уже" деган мотивда химоя тарафи ишлаятгани учун аризалари яна қабул қилинибди.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры6 100+37%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12048Фото

РАСПУТИН: ИМПЕРИЯНИ ҚУЛАТГАН ОДАММИ? 1916 йил декабри. Петербургдаги Юсуповлар саройининг ертўласида Григорий Распутинни ўлдиришади. Кейин бу қотиллик ҳақида ғаройиб ҳикоя тарқалади: гўё заҳар таъсир қилмаган, ўқлар уни тўхтатмаган, ҳатто дарёга ташланганида ҳам тирик бўлган. Аммо бу ҳикоянинг катта қисми қотилларнинг ўзидан етиб келган. Жасад экспертизаси ҳақидаги маълумотлар эса машҳур афсоналар билан ҳар доим ҳам мос келмайди. Демак, аслида нима бўлган? Янги кўрсатувда Сибир қишлоғида туғилган саводсиз деҳқон қандай қилиб Николай Иккинчи оиласига яқинлашганини, ўлим ёқасига келган тахт вориси билан боғлиқ воқеани, императрица ҳақидаги миш-мишларни ва Распутиннинг урушга қарши чиқишларини бирма-бир кўриб чиқамиз. У ҳақиқатан ҳам Россияни бошқарганми? Уни ким ва нима учун ўлдирган? Энг муҳими, Распутиндан халос бўлиш учун қотиллик уюштирган зодагонлар нега империяни сақлаб қола олишмади? Расмий ҳужжатлар, замондошлар гувоҳликлари ва тарихчилар тадқиқотлари асосида афсона билан фактни ажратишга ҳаракат қилдик. Якунда эса қотил Феликс Юсуповнинг ўз оғзидан айтган гапларини эшитасиз. 🎬 Янги кўрсатув YouTube каналимизда. https://youtu.be/vUUsSP8Qr_E

Открыть в Telegram
Просмотры8 110+82%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12047Текст

АҚШда дипломсиз усталар ойига 100 миллион сўмгача пул топиши мумкин. Сабабчи сунъий интеллект   Ҳамма сунъий интеллект одамларни ишсиз қолдиради деб қўрқаётган бир пайтда, Америкада тескари жараён бошланди. Сунъий интеллект туфайли оддий электриклар, кабель монтажчилари ва техник мутахассисларга талаб кескин ошмоқда. Энг қизиғи, айрим мутахассислар йилига 100 минг доллар, яъни 1 миллиард 200 миллион сўмгача даромад топиши мумкин. Бу ойига 8300 доллардан кўпроқ ёки қарийб 100 миллион сўм дегани. Бунинг учун эса тўрт йил университетда ўқиш шарт эмас.   20 ноябрь куни Американинг Fortune нашри шу ҳақда қизиқ мақола эълон қилди. Американинг энг йирик телекоммуникация компанияларидан бири AT&T раҳбари Жон Стэнкининг айтишича, 2032 йилгача АҚШ телекоммуникация соҳасига қарийб 200 минг нафар янги техник ва қурилиш мутахассиси керак бўлади. ChatGPT ва бошқа сунъий интеллект тизимларининг ишлаши учун улкан дата-марказлар керак. Уларда минглаб серверлар жойлашади. Бу серверларни электр энергияси билан таъминлаш, совитиш, интернетга улаш ва узлуксиз ишлатиб туриш лозим.   АҚШда ҳозир шундай марказлар жадал қурилмоқда. Fortune маълумотига кўра, 2026 йилнинг ўзида дата-марказлар инфратузилмасига қарийб 800 миллиард доллар сарфланиши кутилмоқда. Бироқ миллиардлаб долларингиз бўлгани билан, унинг ўзи кабель тортмайди, трансформатор ўрнатмайди ва совитиш тизимини созламайди. Бу ишларни малакали усталар бажаради. Муаммо шундаки, Америкада айнан шундай мутахассислар етишмаяпти. AT&T раҳбари суҳбатда ҳатто янги офис қурилишида ҳам энг катта хавф электр ва совитиш тизимлари бўйича малакали ишчиларни вақтида топиш эканини айтган.   Fortune келтирган маълумотларга кўра, телекоммуникация соҳасидаги тегишли техник лавозимларда йиллик ўртача маош 70 минг доллар атрофида. Бу йилига 840 миллион сўм ёки ойига 70 миллион сўм дегани. Қўшимча иш соатлари ва мукофот пуллари билан айрим ходимларнинг йиллик даромади 100 минг долларга, яъни 1,2 миллиард сўмга яқинлашиши мумкин.   AT&T айрим ҳудудларда ишга кирган мутахассисларга 10 минг доллар, яъни 120 миллион сўмгача бир марталик бонус ҳам таклиф қилмоқда. Компания кўплаб бошланғич техник лавозимларда университет дипломини талаб қилмайди. Янги ходимларни ўзи ўқитади. Масалан, оптик толали кабелларни улаш бўйича мутахассисларга тўрт ҳафталик, линия техникларига эса беш ҳафталик амалий тайёргарлик берилади. Компаниянинг расмий маълумотига кўра, AT&Tдаги лавозимларнинг атиги 5 фоизида тўрт йиллик олий маълумот талаб этилади.   Сунъий интеллект замонида ҳамма дастурчи бўлиши шарт эмас экан. 🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры5 540+24%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12046Текст

Трамп, Путин ва Си тинчлик декларациясини имзолади   19 ноябрь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин иштирокида тарихий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида уч давлат қўшма «тинчлик декларацияси»ни қабул қилди. Унда ядровий урушда ғолиб бўлмаслиги, бундай урушга ҳеч қачон йўл қўймаслик кераклиги таъкидланган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.   Декларацияда на Украинадаги уруш, на Эрондаги можаро тилга олинган. Ҳолбуки, Россия Украинада уруш олиб бормоқда, АҚШ эса Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этяпти. Уч давлат раҳбарлари тинчлик ҳақида гаплашди, аммо ҳозирги энг йирик қуролли можароларни қандай тугатиш бўйича бирорта аниқ мажбурият олмади.   Трамп учрашувни тарихий деб атади. У ҳатто Reuters журналистига бу воқеа 1945 йилги Ялта конференциясидан ҳам муҳимроқ эканини айтган. Эслатиб ўтаман, Ялтада Сталин, Рузвельт ва Черчилль Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Европа тартибини муҳокама қилган эди. Аммо Шэньчжэньдаги учрашувнинг Ялтадан муҳим фарқи бор. Бу гал давлат раҳбарлари дунёнинг келажагига доир мажбурий келишувлар эмас, асосан умумий сиёсий баёнотлар қабул қилди.   Декларацияда ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқотни давом эттириш, БМТни ислоҳ қилиш ва жаҳон бозорига ёқилғи етказиб беришни кўпайтириш каби мақсадлар тилга олинган. Бироқ ядровий қуролларни қисқартириш бўйича аниқ рақамлар, муддатлар ёки музокаралар тақвими йўқ.   Аммо декларациянинг энг баҳсли қисми ядровий қуролларга ҳам, Украинага ҳам тааллуқли эмас. Уч раҳбар халқаро судларда давлат амалдорларининг иммунитетини ҳимоя қилиш тарафдори эканини ҳам билдирди. Бу нима дегани? Халқаро жиноят суди 2023 йилда Путинни Украинадан болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятларда гумон қилиб, уни ҳибсга олиш ордерини берган эди. Россия бу айбловларни рад этади ва суд юрисдикциясини тан олмайди. Энди Путин Трамп ва Си билан биргаликда давлат амалдорларининг халқаро судлардаги иммунитетини ҳимоя қилиш ҳақидаги сиёсий баёнотни қабул қилди.   Лондоннинг Royal United Services Institute таҳлил маркази эксперти Жонатан Эйал айнан шу бандни учрашувнинг энг эътиборли натижаси деб баҳолади. Унинг фикрича, йирик давлатларнинг халқаро судлар ваколатига қарши умумий позиция билдириши кичик давлатлар учун ҳам муҳим оқибатларга эга бўлиши мумкин.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры4 690+5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12045Текст

10 мингдан ортиқ қурбон. БМТ суди Мьянмани рохинжа геноцидида айбдор деб топди   19 ноябрь куни Нидерландиянинг Гаага шаҳрида тарихий суд қарори эълон қилинди. БМТнинг Халқаро суди Мьянма давлати 2017 йилда рохинжа мусулмонларига қарши геноцид содир этганини расман тан олди. Халқаро суд ўз тарихида биринчи марта давлатни геноцид содир этгани учун жавобгар деб топди.   Хўш, гап қандай фожиа ҳақида кетяпти?   Рохинжалар Мьянманинг ғарбидаги Ракхайн штатида яшовчи, асосан ислом динига эътиқод қилувчи этник гуруҳ. Мьянма аҳолисининг катта қисми буддавийлардан иборат. Рохинжалар бу ҳудудда авлодлар давомида яшаб келган. Лекин Мьянма ҳукумати уларни узоқ йиллар давомида Бангладешдан келган ноқонуний муҳожирлар деб ҳисоблаб, кўпчилигини фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум қилган. 2017 йил август ойида рохинжаларнинг қуролли гуруҳи Мьянма полицияси ва армияси постларига ҳужум қилади. Бунга жавобан Мьянма армияси Ракхайн штатида кенг кўламли ҳарбий операция бошлайди. Аммо операция фақат қуролланган жангариларга қарши ўтказилмаган.   БМТ терговчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари тўплаган далилларга кўра, ҳарбийлар тинч аҳолини оммавий равишда ўлдирган, аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган, юзлаб қишлоқларни ёқиб юборган. Болалар ва қочиб кетаётган одамлар ҳам ҳужумларга учраган. Суд эътироф этган далилларга кўра, операция давомида камида 10 минг нафар рохинжа ҳалок бўлган. 730 мингдан ортиқ одам жонини сақлаб қолиш учун қўшни Бангладешга қочган. Улар орасида ота-онасидан айрилган болалар, уйидан ажралган оилалар, бутун қишлоғи йўқ қилинган одамлар бор эди.   Мьянма ҳукумати эса йиллар давомида геноцид ҳақидаги айбловларни рад этиб келди. Расмий позицияга кўра, армия террорчи гуруҳларга қарши қонуний ҳарбий операция ўтказган. Лекин Халқаро суднинг хулосаси бошқача бўлди. Судьялар Мьянма хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари тасодифий зўравонлик ёки оддий ҳарбий операция доирасидан анча четга чиққанини аниқлади. Суд фикрича, бу ҳаракатларнинг мақсади Ракхайн штати шимолидаги рохинжаларнинг катта қисмини этник гуруҳ сифатида йўқ қилиш бўлган.   Энди бу ишнинг яна бир қизиқ томони бор.   Мьянмага қарши даъвони рохинжалар қочиб борган Бангладеш эмас, балки Африкадаги кичик давлат, Гамбия қўзғатган. Гамбия 2019 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 57 та аъзоси қўллаб-қувватлаши билан Халқаро судга мурожаат қилади. Мьянмадан минглаб километр узоқда жойлашган бу давлат геноциднинг олдини олиш ва уни жазолаш халқаро ҳамжамиятнинг умумий мажбурияти эканини асос қилиб кўрсатган. Ўша пайтда Мьянманинг амалдаги раҳбари, Нобель тинчлик мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи шахсан Гаагага келиб, ўз мамлакатини ҳимоя қилган эди. У геноцид айбловларини рад этган, воқеалар ҳақидаги маълумотлар тўлиқ эмаслигини таъкидлаган. Орадан етти йил ўтиб, Халқаро суд Гамбиянинг асосий даъвосини қаноатлантирди. Қарор тўққиз нафар судьянинг овози билан қабул қилинди, олти нафар судья қарши бўлди.   Суд қарорида яна бир муҳим жиҳат қайд этилган. Мьянма ҳарбийлари рохинжаларга қарши нафратни тарқатишда Facebook ижтимоий тармоғидан ҳам фойдаланган. Ўша пайтда Facebook мамлакатдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ эди. Унда тарқатилган миллатлараро ва диний адоватни қўзғатувчи хабарлар зўравонлик муҳитини кучайтирган. (Юваль Харарининг «Нексус» китобида айнан шу жараён яхши ёритилган.)   Энди Мьянмани нима кутяпти?   Халқаро суд Мьянма давлатини геноцид учун жавобгар деб топди ва унга жабрланувчиларга товон тўлаш, айбдорларни тергов қилиш, жиноятларнинг такрорланмаслигини кафолатлаш мажбуриятларини юклади. Шунингдек, мамлакатдан қочган рохинжаларнинг хавфсиз ва муносиб шароитда ўз уйларига қайтиши таъминланиши керак. Бу ҳақда суднинг расмий қарорида айтилган.   Бангладешнинг Кокс-Бозор ҳудудидаги қочқинлар лагерларида эса 1,2 миллионга яқин рохинжа яшамоқда. Уларнинг кўпчилиги тўққиз йилдан буён ўз уйига қайта олмайди. Суд қарори эълон қилинганида лагерлардаги мингдан ортиқ қочқин катта экран орқали жараённи кузатиб, хурсандчилик билан қарши олган. Рохинжа ҳуқуқ ҳимоячиси Вай Вай Нунинг айтишича, Мьянма ҳарбийлари ўнлаб йиллар давомида бу халқнинг мавжудлигини ва унга етказилган азобларни инкор қилиб келган. Энди эса дунёнинг энг юқори суди геноцид ҳақиқатини расман тан олди.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры5 520+24%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12044Текст

Трамп, Си ва Путин учрашди. Дунёнинг янги тақсимоти бошланяптими? Дунё сиёсий таҳлилчиларининг прогнозларини йиғиб келдим   Бугун, 19 ноябрь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида тарихий воқеа содир бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин илк бор уч томонлама музокара ўтказди. Учрашув бир соатдан ортиқ давом этди. Трамп уни тарихий воқеа деб атади. Уч раҳбар ядровий қуроллар, Украина ва Эрондаги урушлар, халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Ҳозирча катта келишув имзолангани ҳақида хабар йўқ.   Хўш, бу учрашув нимани англатади? Дунёнинг етакчи сиёсий таҳлилчилари қандай хулосага келмоқда?   Энг қизиқ жиҳати, уч раҳбар бир стол атрофида ўтирган бўлса ҳам, уларнинг мақсадлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Сиёсатшунослар бу учрашувни 1945 йилги Ялта конференциясига қиёслашмоқда. Ўшанда Рузвельт, Черчилль ва Сталин урушдан кейинги Европа тартибини муҳокама қилган эди. Энди айримлар Трамп, Путин ва Си ҳам дунёни ўз таъсир доираларига бўлиб олишга ҳаракат қилиши мумкинлигидан хавотирда. Аммо таҳлилчиларнинг ҳаммаси ҳам бундай ўхшатишга қўшилмайди.   Масалан, америкалик сиёсатшунос Элизабет Вишникнинг фикрича, 2026 йил билан 1945 йил ўртасида катта фарқ бор. Бугун мустақил давлатлар, минтақавий иттифоқлар ва иқтисодий куч марказлари анча кўп. Ҳатто уч қудрат бирор масалада келишиб олган тақдирда ҳам, бу қарорни бутун дунёга мажбуран қабул қилдира олмайди. Франциянинг Le Monde газетаси ҳам шунга яқин фикрда. Нашрнинг таъкидлашича, 1945 йилда уч давлат иттифоқчи бўлган. Бугун эса АҚШ, Хитой ва Россиянинг ўзаро стратегик манфаатлари кўп масалаларда тўқнашади.   Энди ҳар бир раҳбарнинг мақсадига қарайлик.   Путинга бу учрашув нима учун керак?   Швециядаги Шарқий Европа тадқиқотлари маркази учун таҳлил ёзган, Хитой бўйича мутахассис Ева Зайвертнинг фикрича, Москва учун учрашувнинг ўзи ҳам дипломатик аҳамиятга эга. Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Ғарб давлатларининг санкцияларига дуч келди. Энди эса Путин АҚШ ва Хитой раҳбарлари билан бир столда глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилмоқда. Зайвертнинг таҳлилига кўра, бу Москвага Россиянинг йирик халқаро қарорлардаги иштирокини намойиш қилиш имконини беради. Шунингдек, Украина масаласини Киев иштирокисиз муҳокама қилишга уриниш Россиянинг музокаралардаги позициясини кучайтириши мумкин.   Трамп нимани хоҳлаяпти?   Америка президентининг асосий мақсадларидан бири ядровий қуролларни чеклаш бўйича уч томонлама келишувга эришиш. 2026 йил февралида АҚШ ва Россия ўртасидаги сўнгги йирик стратегик қуролларни чеклаш шартномаси New START муддати тугади. Энди Вашингтон нафақат Москва, балки Пекинни ҳам янги келишувга жалб қилмоқчи. Муаммо шундаки, АҚШ ва Россиянинг ҳар бирида беш мингдан ортиқ ядровий каллак бор. Хитойда эса уларнинг сони тахминан 620 та. Гарвард университетининг Белфер маркази тадқиқотчиси Хуэй Чжаннинг таъкидлашича, Хитой ўз арсенали анча кичик бўлган шароитда АҚШ ва Россия билан бир хил чекловларни қабул қилишни истамайди. Вашингтон эса Хитой ядровий қуролларини кўпайтиришда давом этар экан, ўз арсеналини чеклашга қийналади. Демак, уч давлат ўртасида янги шартнома тузиш учун ҳали кўплаб келишмовчиликларни бартараф этиш керак.   Трампнинг яна бир мақсади Эрон билан боғлиқ.   АҚШ Эронга қарши урушни якунлаш ва Ҳурмуз бўғозида нефть ташиш хавфсизлигини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Хитой Эрон нефтининг асосий харидорларидан бири, Россия эса Теҳроннинг муҳим сиёсий ҳамкори. Шунинг учун Вашингтон Пекин ва Москва билан мулоқотни минтақадаги вазиятни юмшатиш имконияти сифатида ҳам кўряпти.   Си Цзиньпиннинг мақсади эса бошқачароқ.   Хитой раҳбари дунёнинг икки йирик рақиб давлат раҳбарларини ўз мамлакатида қабул қилди. Бу Хитойнинг халқаро дипломатиядаги ўрнини намойиш қилиш имконияти. Лекин Пекин учрашувда барча можаролар бўйича воситачи бўлишни истамаётганини ҳам кўрсатмоқда.   Brookings институти эксперти Патриция Кимнинг Reutersга тушунтиришича, Си Украинадаги урушни асосан Европа муаммоси деб ҳисоблайди. Киев ва Европа давлатлари қатнашмаётган музокараларда Хитойнинг Украина тақдири бўйича келишув тузиши уни ноқулай аҳволга солиши мумкин. Пекин учун АҚШ билан савдо, юқори технологияли чиплар, Тайвань масаласи ва минтақавий хавфсизлик ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Яъни Хитой бир вақтнинг ўзида Россия билан яқин муносабатларини сақлашни ва АҚШ билан рақобатни бошқаришни истайди.   Хўш, учрашувдан қандай натижа кутиш мумкин?   Қуролларни назорат қилиш ассоциацияси раҳбари Дэрил Кимбаллнинг фикрича, биргина учрашувдан ядровий қуроллар бўйича катта келишув кутиш қийин. Аммо у узоқ муддатли музокараларни бошлаш учун имконият яратиши мумкин.   Таҳлилчиларнинг яна бир қисми учрашувнинг амалий натижаларидан кўра, унинг сиёсий рамзий аҳамиятига урғу бермоқда. Масалан, Lowy Institute эксперти Бобо Лонинг фикрича, Хитой ўзини ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилади. Дунёнинг тақдири фақат уч давлат раҳбари томонидан ҳал қилиниши ҳақидаги тасаввур эса Пекиннинг шу сиёсатига зид келади. Шу билан бирга, учрашувга Украина, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон ва Япония каби муҳим халқаро ўйинчиларнинг жалб этилмагани ҳам катта саволларни туғдирмоқда.   1945 йилги Ялтада иттифоқчилар урушдан кейинги тартиб ҳақида музокара қилган эди. Шэньчжэнда эса бир-бири билан иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий рақобат олиб бораётган уч давлат раҳбари учрашди. Шунинг учун бугун янги Ялта шартномаси тузилди, деб айтишга асос йўқ. Лекин Шэньчжэндаги воқеа халқаро сиёсатдаги муҳим тенденцияни намоён қилди: АҚШ, Хитой ва Россия рақобатни давом эттираётган бўлса ҳам, айрим глобал хавфларни муҳокама қилиш учун бир стол атрофида ўтиришга мажбур. Хуллас, учрашув тарихий бўлди. Аммо у тарихни қай даражада ўзгартиришини дипломатик суратлар эмас, кейинги қарорлар кўрсатади.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры5 220+17%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12043Фото
Просмотры4 980+12%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#12042Текст

Ўзбекистон иқтисодиёти қизиб кетяпти   Нидерландиянинг йирик молиявий гуруҳларидан бири ING Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатлари пайдо бўлаётганидан огоҳлантирди. Бир қарашда ғалати. Иқтисодиётимиз тез ўсаётган бўлса, бунинг нимаси ёмон? ING таҳлилчиларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоизга ўсиб, 205 миллиард долларга етиши мумкин. 2027 йилда эса иқтисодиёт яна 6,7 фоизга ўсиб, 232 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда.   Таққослаш учун, 2025 йилда мамлакат иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган. Демак, Ўзбекистон ривожланаётган давлатлар орасида энг тез ўсаётган иқтисодиётлардан бири бўлиб қолмоқда. Аммо иқтисодиётда ўсишнинг ҳам меъёри бор. Масалан, машина двигателини тасаввур қилинг. Газни босганингизда машина тезлашади. Лекин двигател узоқ вақт ҳаддан ташқари юқори қувватда ишласа, қизиб кетиши мумкин. Иқтисодиётда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бор. Аҳоли кўпроқ товар сотиб олади, корхоналар инвестицияни оширади, қурилиш ва ишлаб чиқариш тезлашади. Аммо таклиф бу талабга етиб улгурмаса, нархлар кўтарила бошлайди. Иқтисодчилар ана шу ҳолатни иқтисодиётнинг қизиб кетиши деб аташади.   Ўзбекистонда айни пайтда аҳоли истеъмоли ва инвестициялар юқори суръатда ўсмоқда. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки ҳам катталигича қоляпти. ING таҳлилчилари айнан шу омилларни хавф сифатида кўрсатган. Муаммолардан бири инфляция. Ўзбекистонда нархлар ўсиши аввалги йилларга нисбатан секинлашган бўлса-да, Марказий банк белгилаган 5 фоизлик мақсаддан ҳали ҳам юқори. Масалан, иқтисодиёт жуда тез ўсиб, аҳолининг даромадлари ошиши мумкин. Лекин озиқ-овқат, хизматлар ва уй-жой нархлари ҳам тез кўтарилса, одамлар бу ўсишнинг фойдасини тўлиқ ҳис қилмайди. Шунинг учун Марказий банк асосий фоиз ставкасини ҳозирча 14 фоиз даражасида сақламоқда. ING фикрича, инфляция пасайиши давом этса, ставкани аста-секин тушириш мумкин. Аммо кескин арзон кредитлар даврига ўтиш хавфли бўлади.   Иккинчи муҳим муаммо ташқи иқтисодий баланс билан боғлиқ. ING 2026 йилда Ўзбекистоннинг жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги ЯИМнинг 5,5 фоизини, 2027 йилда эса 5,6 фоизини ташкил этишини прогноз қилмоқда. Оддий тилда айтганда, мамлакатнинг ташқи иқтисодий тўловлари ва тушумлари ўртасида салбий фарқ сақланиб қолади. Уни инвестициялар, қарзлар ва бошқа капитал оқимлари орқали молиялаштиришга тўғри келади.   Лекин ING фақат салбий прогноз бермаяпти. Аксинча, таҳлилчилар Ўзбекистоннинг ўрта муддатли иқтисодий истиқболига ижобий қарайди. Саноатнинг ўсиши, инвестициялар, хусусийлаштириш ва аҳоли сонининг кўпайиши мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаётган асосий омиллар сифатида баҳоланган. Ислоҳотлар ва мамлакатга капитал кириб келиши сўм курси барқарорлигини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Лекин бунинг давом этиши учун инфляцияни пасайтириш, бюджет интизомини сақлаш ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш муҳим. Хуллас, ING Ўзбекистон иқтисодиёти инқирозга юз тутяпти демаяпти. Аксинча, у жуда тез ўсаётганини, аммо шу ўсишни тўғри бошқариш зарурлигини таъкидлаяпти. Чунки иқтисодиётнинг ўсиши билан аҳоли фаровонлигининг ўсиши ҳар доим ҳам бир хил нарса эмас. Иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий муваффақияти рақамлар қанчалик тез катталашганида эмас, одамлар бу ўсишни ўз ҳаётида қанчалик ҳис қилаётганидадир. Буни унутманглар.   🌟@nurbekalimov

Открыть в Telegram
Просмотры4 990+12%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—