Кабинет

Посты канала "Chilustun" jome masjidi

сначала новые

#9863Фото
Просмотры1 100+50%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#9861Видео

Хатирчи туманидаги «Шомурод ота» жоме масжидида янгидан қуриб битказилган таҳоратхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур қурилиш ишлари муҳтарам Президентимизнинг Қурбон ҳайити муносабати билан 500 та масжидга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилди.Ушбу хайрли иш муҳтарам Президентимизнинг масжидларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг эътибор ва саъй-ҳаракатлари ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондининг амалий кўмаклари самарасида рўёбга чиқди. Очилиш маросимида Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев иштирок этдилар. Янги таҳоратхона қурилишида замонавий технологиялардан фойдаланилиб, сув ва электр энергиясини тежаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, намозхонлар учун барча зарур шароитлар яратилиб, таҳорат олиш жараёнини қулай ташкил этишга аҳамият берилди. Айниқса, имконияти чекланган шахслар учун ҳам қулайликлар кўзда тутилгани масжидга ташриф буюрувчиларга янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

Открыть в Telegram
Просмотры578−21%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#9860Видео
Просмотры502−31%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#9859Превью ссылки

НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ #нафл ❓ 2299-САВОЛ: ундуз куни ва кечаси ўқиладиган бир қанча нафл намозлар бор. Шу намозларни жамоат бўлиб ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нафл намозлардан фақатгина таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ундан бошқа нафл намозларни одамлар бир-бирини чақириб, кўпчилик билан жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ саналади. Агар муқтадийлар учта ёки ундан кам бўлса, макруҳ бўлмайди. Мўътабар фатво китобларидан бири “Фатавои Оламгирийя”да: “Имомдан ташқари уч киши бўлса, макруҳ эмас, тўрт киши бўлса, макруҳ бўлади”, дейилган. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Жамоат бўлиб нафл ўқиш маҳбуб амал ҳисобланмайди. Чунки саҳобаи киромлар Рамазондан бошқа вақтда жамоат бўлиб нафл ўқишмаган”, деганлар. Демак, Рамазон ойидаги таровиҳ намозидан ташқари бошқа нафлларда одамлар тўпланиб, жамоат бўлиб нафл ўқишлари макруҳ саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Открыть в Telegram
Просмотры672−8%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#9853Фото

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры717−2%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#9843Фото

#xabar #fatvo #anjuman #istanbbul 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ФАТВО АНЖУМАНИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР    📍Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар. 🗣Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар. 💬Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. ⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры879+20%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—