Кабинет

Посты канала Nodir Jumaev

сначала новые

#1928Фото
Просмотры194−44%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1916Фото
Просмотры566+62%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1915Фото
Просмотры415+19%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1914Фото

🇺🇿 ЎЗБЕК ТИЛИ ДУНЁ БЎЙЛАБ БЎЙ ЧЎЗМОҚДА Ҳар бир халқнинг тили унинг тарихи, тафаккури ва давлатчилигининг кўзгусидир. Тил орқали миллат ўзини англайди, тил орқали дунёга ўз сўзини айтади. Бундан 37 йил олдин, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани халқимизнинг мустақиллик сари қўйган дадил қадамларидан бири бўлган эди. Бугун эса биз она тилимизнинг янги босқичга кўтарилаётгани, жаҳоннинг энг нуфузли минбарларида баралла янграйдиган фаол сиёсат тилига айланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу борада 2020 йил 23 сентябрь тарихий сана сифатида муҳрланди. Ўша куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор давлат тилида нутқ сўзлади. Бу шунчаки протокол масаласи эмасди. Суверен давлатнинг жаҳон ҳамжамиятига ҳаётий ташаббусларини ўз тилида баён этиши унинг ўзига ва ўзи танлаган тараққиёт йўлига бўлган ишонч ифодасидир. Шундан буён ўзбек тили БМТ минбаридан мунтазам янграмоқда. Шу билан бирга, жорий йилнинг 23 сентябрида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Ўзбекистон номидан ўзбек тилида сўзлаб, мамлакатимизнинг халқаро ҳуқуқ устуворлиги, БМТни ислоҳ қилиш, Марказий Осиё ва Орол муаммоси бўйича позициясини жаҳон ҳамжамиятига етказди. Муаллиф: Нодир ЖУМАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Манба: "Халқ сўзи" газетаси, 2026 йил 29 октябрь, №227 (9398)

Открыть в Telegram
Просмотры412+18%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#1910Фото

❗️Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ЕХҲТ Парламент ассамблеяси Раиси Пере Жоан Понс Сампетро бошчилигидаги делегация билан учрашди. 🔺Мулоқотда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. 🔂Меҳмонларга мамлакатимиздаги ислоҳотлар ва Қонунчилик палатаси фаолияти ҳақида маълумот берилди. Ассамблея Раиси Ўзбекистондаги ўзгаришларни, хусусан, Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. 🤔 Томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. 🔗 Батафсил ✅ Kun mavzusi

Открыть в Telegram
Просмотры491+41%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—