Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилиши ҳақида: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramПосты канала Нигоҳ
«Ғишткўприк» чегара божхона пости тубдан янгиланди 2025 йил февралида «Ғишткўприк» постини реконструкция қилиш ишлари бошланган эди. Натижада пост ҳудуди 6 гектардан 9 гектарга кенгайтирилди, фуқаролар йўлаклари сони 4 тадан 8 тага, енгил автомобиллар йўлаклари 4 тадан 18 тага, тўхташ жойлари 20 тадан 200 тага етди. Кунлик ўтказувчанлик: 🔹 фуқаролар бўйича 30 мингдан 100 мингга (3 баробардан зиёд); 🔹 енгил автомобиллар бўйича 750 тадан 3 000 тага (4 баробар); 🔹 автобуслар бўйича 70 тадан 400 тага (қарийб 6 баробар). Постга 3 та инспекцион кўрик мажмуаси, 10 та рентген аппарати, 2 та «Body Scanner», 6 та радиацион портал монитори ва 188 та кузатув камераси ўрнатилди. Йўловчилар учун «E-Gate» тизими ва инфокиосклар ишга туширилди. Енгил автомобиллар ва автобуслар тезроқ ўтиши учун «Smart Customs Border» тизими жорий этилди. Аҳамиятлиси, Қозоғистоннинг "Жибек жоли" чегара пости ҳам параллель равишда тўлиқ реконструкция қилинди. Бу ўзгаришлар назоратда инсон омилини камайтиради, ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади ва хизмат сифатини оширади. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 5 430 |
| 6 ч | 8 140 |
- Через 6 часов8 140
- Всего сейчас8 140
Баҳодир Жўраев “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 2 960 |
| 3 ч | 5 010 |
- Через 1 час2 960
- Всего сейчас5 010
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан совға қилинган ўзбек айвонлари учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 3 160 |
| 3 ч | 5 200 |
- Всего сейчас5 200
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу давлатлараро ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Шунингдек, имтиёзли савдо, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам, маданият ва маданий ижодкорлик саноати, миллий кутубхоналар, ҳужжатлар ва архивлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ва сув ресурсларини бошқариш соҳаларида битимлар ва англашув меморандумлари имзоланди. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 10 600 |
| 27 ч | 11 300 |
- Через 24 часа11 300
- Всего сейчас11 300
Жавоҳир Синдаров бугун шахмат тожи учун курашга киради Бугун Женевада Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши биринчи ўйинини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Бу шахмат тарихидаги энг ёш рақиблар учрашуви: иккаласи ҳам 20 ёшда. Жавоҳир классик жаҳон чемпионлиги матчига йўлланма олган биринчи ўзбекистонлик. Эслатиб ўтамиз, 2004 йили Рустам Қосимжонов нокаут тизимида ФИДЕ жаҳон чемпиони бўлган эди. Жавоҳирнинг йўли ишончли бўлди: 2025 йили Жаҳон кубогини ютди, 2026 йил апрелида Номзодлар турнирида бир тур қолганда ғалабани таъминлади ва битта ҳам ўйинда ютқазмади. Ҳозир у дунёда 4-ўринда, Гукеш эса 26-ўринда. Магнус Карлсен ва экспертлар Жавоҳирни фаворит деб ҳисобламоқда. Рақиблар кўпи билан 14 та ўйин ўтказади. 7,5 очко йиққан шахматчи чемпион бўлади. Ҳисоб тенг бўлса, 12 декабрда қўшимча ўйинлар ўтказилади. Умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион доллар. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramБугун ҳудудларда ҳам қатор тайинловлар амалга оширилди ➖ Ғайратжон Ҳамроев Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят ҳокимлигида шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. ➖ Бегмурод Акбаров Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Сирдарё вилояти бўйича лойиҳа офиси раҳбари эди. ➖ Жаҳонгир Жуманов Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди. ➖ Зарифжон Омонкулов Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramМаданият вазирлиги муассислигида “O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси (Миллий кинокомпания) ташкил этилади. Маданият вазирлигининг “Қорақалпоқфильм” давлат муассасаси негизида Миллий кинокомпания ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигида “Қорақалпоқфильм” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилади. Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва бир гуруҳ киноижодкорларнинг Киношунослар клуби ташкил этилади. Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси олий органларининг мазкур уюшмаларни қўшиб юбориш йўли билан Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади. Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramЭнергетика вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар ➖ Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. ➖ Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси эди. ➖ Отабек Аманов энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramШавкат Мирзиёев 23-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат расмийлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форумива бошқа тадбирлар ўтказилади. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 64 ч | 11 600 |
| 68 ч | 11 600 |
- Всего сейчас11 600
Саида Мирзиёева дунёнинг энг йирик авиаташувчи кемаларидан бири – “USS George Washington”да. Манба Telegram | YouTube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 65 ч | 11 900 |
| 68 ч | 11 900 |
- Всего сейчас11 900
Жиззахда вилоят тарихидаги биринчи йирик ИЭС тармоққа уланди Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қурилган 550 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси Ўзбекистон ягона энергетика тизимига уланди ва илк генерация қувватларни тармоққа узатишни бошлади. Янги станция йилига 4,4 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 500 млн куб метр табиий газни тежаш имкониятига эга. Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 1,8 млн хонадоннинг бир йиллик истеъмолини ташкил қилади. Бу Жиззах вилоятидаги биринчи йирик иссиқлик электр станцияси ҳисобланади. Шу пайтгача вилоятда битта кичик гидроэлектр станцияси ва иккита йирик қуёш электр станцияси мавжуд эди. Telegram | YouTube
Открыть в Telegram“S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарди. Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди “инвестициявий” (BBB-) поғонага бир қадам қолди. "Бу ютуқ тизимли иқтисодий ислоҳотлар, мувозанатли молия сиёсати ҳамда Президентимизнинг узоқни кўзлаган стратегик ёндашуви самарасидир. Ижобий натижаларимизни тақдим этиш борасида ишчи гуруҳимизнинг тезкор ва очиқ таҳлилий мулоқотлари “S&P” томонидан алоҳида эътироф этилди. Юртимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш йўлидаги қатъий ҳаракатимизни давом эттирамиз", — дейилади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабарида. Telegram | YouTube
Открыть в Telegram“Олтин бел” – Паркентнинг янги сайёҳлик манзили Умумий майдони 47 гектар бўлган мажмуага қарийб 700 миллиард сўм инвестиция йўналтирилган. Бу ерда замонавий меҳмонхоналар, шале услубидаги дам олиш уйлари, ресторанлар, спорт ва кўнгилочар иншоотлар барпо этилган. Мажмуада 350 ва 700 ўринли ресторанлар, уч қаватли фудкорт, савдо шохобчалари, очиқ ва ёпиқ спорт иншоотлари, шунингдек, 2,2 минг квадрат метр майдонни эгаллаган аквапарк мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун турли кўнгилочар масканлар ҳам ташкил этилган. Жумладан, 14 турдаги аттракцион, 650 метрлик зиплайн, гравитацион картинг трассалари, родельбан, 800 ўринли амфитеатр, сунъий кўл ва ҳайвонот боғи барпо этилган. Шунингдек, 1,1 мингта автомобиль учун тўхташ жойи ташкил қилинган. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramБугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Паркент туманига ташриф буюради. Президент Кумушкондаги янги туризм мажмуалари билан танишади ҳамда қурилиш индустрияси ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramКитай, Россия и США провели трёхстороннюю встречу В Шэньчжэне завершилась первая в истории трёхсторонняя встреча лидеров Китая, России и США. Переговоры шли около полутора часов, по их итогам лидеры приняли совместную декларацию. Что в документе: 🔹 Ядерное оружие. В ядерной войне не может быть победителей, и она никогда не должна быть развязана. Три страны будут вести диалог о снижении ядерных рисков и нераспространении. 🔹 ООН. Как постоянные члены Совбеза страны поддержали реформу организации. 🔹 Международный уголовный суд. Лидеры заявили, что МУС и подобные структуры не должны злоупотреблять полномочиями, и подтвердили принцип иммунитета официальных лиц. 🔹 Энергетика. Страны намерены нарастить производство и поставки нефтепродуктов и обеспечить стабильность энергопоставок. Чего в документе нет: Украины, Ирана, конкретных обязательств по сокращению арсеналов, сроков и даты следующей встречи. При этом Украина была главной темой отдельной встречи Путина и Трампа, а Трамп заявлял, что стороны движутся в правильном направлении. Что это значит? Прогноз аналитиков сбылся: прорыва нет, документ состоит из общих принципов, а не обязательств. Но две вещи заметны. Первая: Китай согласился на трёхсторонний диалог о ядерных рисках, хотя раньше отказывался обсуждать эту тему в таком формате. Вторая: Украину лидеры упоминали, но в итоговый текст она не попала, значит, согласованной позиции по ней у трёх держав нет. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramХитой, Россия ва АҚШ уч томонлама учрашув ўтказди Шэньчжэнда Хитой, Россия ва АҚШ етакчиларининг тарихдаги илк уч томонлама учрашуви якунланди. Музокаралар қарийб бир ярим соат давом этди, якунда етакчилар қўшма декларация қабул қилди. Ҳужжатда нималар бор: 🔹 Ядро қуроли. Ядро урушида ғолиб бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак. Уч давлат ядровий хавфларни камайтириш ва ядро қуролини тарқатмаслик бўйича мулоқот олиб боради. 🔹 БМТ. Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида мамлакатлар ташкилотни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлади. 🔹 Халқаро жиноят суди. Етакчилар ХЖС ва шу каби тузилмалар ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслиги кераклигини таъкидлаб, мансабдор шахслар дахлсизлиги тамойилини тасдиқлади. 🔹 Энергетика. Мамлакатлар нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни кўпайтириш ҳамда энергия таъминоти барқарорлигини сақлаш ниятида. Ҳужжатда нималар йўқ: Украина, Эрон, ядро арсеналларини қисқартириш бўйича аниқ мажбуриятлар, муддатлар ва кейинги учрашув санаси тилга олинмаган. Ваҳоланки, Путин ва Трампнинг алоҳида учрашувида асосий мавзу айнан Украина бўлган, Трамп эса томонлар тўғри йўналишда кетаётганини айтган эди. Бу нимани англатади? Таҳлилчиларнинг башорати тўғри чиқди: кескин бурилиш бўлмади, ҳужжат мажбуриятлардан эмас, умумий тамойиллардан иборат. Шунга қарамай, иккита жиҳат эътиборни тортади. Биринчидан, Хитой ядровий хавфлар бўйича уч томонлама мулоқотга рози бўлди, ҳолбуки илгари бу мавзуни бундай форматда муҳокама қилишдан бош тортиб келган. Иккинчидан, етакчилар Украинани тилга олган бўлса-да, у якуний матнга кирмади. Демак, бу масалада уч давлатнинг келишилган позицияси йўқ. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramЎзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилди Ўзбекистон ва Ўмон Султонлиги ўртасида ўзаро визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ, амал қилиш муддати камида олти ой бўлган биометрик паспорт эгалари ҳар бир ташрифда 30 кунгача, бир календарь йили давомида эса жами 180 кундан ошмаган муддатга визасиз сафар қилиши мумкин. Ҳужжат томонларнинг зарур ички тартиб-таомилларни бажаргани тўғрисидаги сўнгги хабарнома олинган санадан 30 кун ўтгач кучга киради. Telegram | YouTube
Открыть в Telegram«Вояджер-1» улетел от Земли на один световой день Запущенный в 1977 году зонд NASA «Вояджер-1» стал первым в истории рукотворным объектом, удалившимся от Земли на один световой день — около 26 млрд км. Такое расстояние свет преодолевает за сутки. Теперь сигнал с Земли идёт до зонда целые сутки, и ещё столько же — ответ. На этот путь у «Вояджера-1», который летит со скоростью около 17 км/с, ушло 49 лет, 2 месяца и 11 дней. Зонд до сих пор передаёт данные о магнитных полях, космических лучах и межзвёздной плазме, хотя часть приборов отключили для экономии энергии. На борту — знаменитая позолоченная пластинка с записями звуков и изображений Земли на случай встречи с внеземной цивилизацией. Что это значит? Это наглядная мера масштабов космоса: даже самому далёкому аппарату человечества понадобилось полвека, чтобы удалиться всего на один световой день, а до ближайшей звезды больше четырёх световых лет. Telegram | YouTube
Открыть в Telegram«Вояжер-1» Ердан бир ёруғлик куни масофасига узоқлашди 1977 йилда учирилган NASA'нинг «Вояжер-1» зонди тарихда Ердан бир ёруғлик куни — қарийб 26 млрд км масофага узоқлашган илк инсон қўли билан яратилган объектга айланди. Ёруғлик бу масофани бир суткада босиб ўтади. Энди Ердан юборилган сигнал зондга бир суткада етиб боради, жавоб ҳам худди шунча вақтда қайтади. Секундига қарийб 17 км тезликда учаётган «Вояжер-1» бу йўлни 49 йил, 2 ой ва 11 кунда босиб ўтди. Энергияни тежаш мақсадида зонднинг айрим асбоблари ўчириб қўйилган бўлса-да, у ҳамон магнит майдонлари, космик нурлар ва юлдузлараро плазма ҳақида маълумот юбориб турибди. Унинг бортида машҳур олтин қопламали пластинка ҳам бор: унга Ер товушлари ва тасвирлари ёзилган бўлиб, улар зонд қачондир ўзга цивилизация вакилларига дуч келса, уларга бизнинг дунёмиз ҳақида тасаввур бериши мумкин. Бу нимани англатади? Бу воқеа коинотнинг нақадар улкан эканини яққол кўрсатади: инсоният яратган энг узоқ аппарат ҳам бор-йўғи бир ёруғлик куни масофасига етиш учун ярим аср йўл босди. Ваҳоланки, бизга энг яқин юлдузгача тўрт ёруғлик йилидан ҳам кўпроқ масофа бор. Telegram | YouTube
Открыть в TelegramЎзбекистон Туркманистон билан Тошкент–Ашхобод–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда чегарадош ҳудудлар аҳолисининг 2004 йилги ҳукуматлараро битим доирасида назарда тутилган уч суткагача визасиз қатновини тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда — Ташқи ишлар вазирлиги. Telegram | YouTube
Открыть в Telegram#эҳтиёт_бўлинг Зилзила пайтида нима қилиш керак? Ер қимирлаганда энг муҳими — ваҳимага тушмаслик. Тўғри ҳаракат ҳаётни асрайди. Батафсил видеода 👆🏻 Telegram | YouTube
Открыть в Telegram