AI-чатbetaКабинет

Посты канала Najmiddin Turon

сначала новые

#1721Фото
Просмотры689−70%к среднему
Пересылки—
Реакции27
Комментарии—
#1716Фото
Просмотры1 230−47%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
#1715Превью ссылки

Қуруқ қудуқларда қақшаётир сир, Най ясаш сирини унутди чоллар. Зангор рўмолини бўхчага ташлаб Эрининг ортидан кетди аёллар. Ким қолди? Амударё кетди, Сирдарё кетди, Оролнинг арвоҳи ўрлади кўкка. Мозорларни очиб кутдилар бироқ Мингувчи чиқмади ҳамон Ғиркўкка. Ким қолди? Подшо медалига ўзин шайлаган Кўксимга тегишга жирканади ўқ. Эсир гўдак каби ёшин тиймаган Улусни шу тобда юпатгувчи йўқ. Ким қолди? Кўҳна асотирлар кетди улоқиб, Тўрга муносиблар кетдилар гўрга. Қадим маконини саҳрога ташлаб, Бирма-бир ўрмонлар чиқяпти йўлга. Ким қолди? Янтоқ чопаяпти ўн тўрт яшар қиз, Саратон тафтида ботганча терга. Қолганлар бўлса гар, берироқ келинг, Қўлидан кетмонин олайлик бирга! Ким қолди? Қани, Мен қолдим, деб бирор ким айтсин, Саратонда қолди ғамгузор Ватан. Сояда паналаб ётганлар ичра Бошини кўтарар тирик бормикан? Ким қолди? Токи орқасига қайтмасдан эркак, Сарсона аёллар олмагунча тин. Токи минбарларда тўхтамай эртак, Бўзлаган болалар бўлмасидан жим, Токи қўрқувини унутмай юрак, Ўттирик тириклик ҳамон экан чин, Бизлар қолганмиз деб биров айтмасин! Ким қолди? https://t.me/NajmiddinTURON

Открыть в Telegram
Просмотры2 870+25%к среднему
Пересылки—
Реакции80
Комментарии—
#1714Превью ссылки
Просмотры1 860−19%к среднему
Пересылки—
Реакции49
Комментарии—
#1713Фото
Просмотры1 570−32%к среднему
Пересылки—
Реакции31
Комментарии—
#1712Текст
Просмотры1 350−41%к среднему
Пересылки—
Реакции57
Комментарии—
#1711Текст
Просмотры1 570−32%к среднему
Пересылки—
Реакции42
Комментарии—
#1709Фото

ДОНОЛАРДАН ТЎРТ ҲИКМАТ «Қайси мамлакат одамлари илмдан, ахлоқдан, адабиётдан, фалсафадан кўра кўпроқ сиёсат ҳақида гапирсалар, билингки, у мамлакатда ҳеч бир соҳа тартибга солинмагандир». Фридрих ШИЛЛЕР, немис шоири ва драматурги «Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди». Махатма ГАНДИ, ҳинд мутафаккири «Ҳақсизликка индамай бўйин эгадиганлар – ҳақсизлик қилганлар билан тенгма-тенг айбдордирлар. Чунки, ҳақсизликнинг ёйилишига ва куч олишига унга бўйин эгадиганлар сабабчи бўладилар». Рабиндранат ТҲАКУР, ҳинд ёзувчиси, шоир ва жамоат арбоби «Халқнинг оғзидаги нонини тортиб оладиганлар оммага қаноатдан ваъз айтадилар... Бўккунича овқат ейдиганлар очларга келажакдаги гўзал кунларни ваъда этадилар...» Бертольд БРЕХТ, немис драматурги https://t.me/NajmiddinTURON

Открыть в Telegram
Просмотры4 750+106%к среднему
Пересылки—
Реакции53
Комментарии—
#1708Фото
Просмотры2 530+10%к среднему
Пересылки—
Реакции49
Комментарии—
#1707Фото
Просмотры1 740−24%к среднему
Пересылки—
Реакции28
Комментарии—
#1706Видео
Просмотры2 180−5%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#1705Фото
Просмотры4 190+82%к среднему
Пересылки—
Реакции68
Комментарии—
#1704Текст

Унинг қайтар вақти бўлди, ёронлар Э. Шукур Намхуш ноябрнинг ниҳоясида, Кўлмаклар изингни санашга тушди. Мотамда сочини юлган кампирдай, Мажнунтол бошидан рўмоли учди. Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон. Ҳилолнинг юзини тўсди булутлар, Маёғин йўқотган хаёлим дайдир— Кимсасиз боғларнинг қўйнида шамол, Изғийди қадимий бир сирни айтиб. Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон. Тун ярми, бемаҳал қичқирди хўроз, Худойим, чироғим қолмасин ўчиб— Минг йиллик мусаллас топган майхўрдай, Дарчадан тамшаниб боқмоқда кеча. Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон. Ғамбода тунларда сени кутяпман, Эй, ғамнок ватаннинг ғамгузор қизи. Қўрқиб мўралайман, туман тушибди, Топа олармисан қайтишга изни?.. Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон. Сен кетгандан бери шундайдир ҳаёт, Сен йўқ кунларимда шунга қасд қилдим. Не бўлса бўлар, деб чироқ ўчириб, Қанча кечаларни минг бор маст қилдим. Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон. Намхуш ноябрдай тугаб боряпман, Қаҳратон келса гар ниҳоя тайин. Сенинг кетганингни кўрганман, етар, Сенинг келмаслигинг кўриб қолмайин. Қайтар вақтинг бўлди, ёрижон. https://t.me/NajmiddinTURON

Открыть в Telegram
Просмотры2 420+5%к среднему
Пересылки—
Реакции51
Комментарии—
#1703Фото
Просмотры2 560+11%к среднему
Пересылки—
Реакции60
Комментарии—
#1702Фото
Просмотры3 460+50%к среднему
Пересылки—
Реакции86
Комментарии—