🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. Muslim.uz @musaffouzb
Открыть в TelegramПосты канала MUSAFFO.UZ
#Кечки_зикр اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” Тунингиз хайрли бўлсин! ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 t.me/musaffouzb
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 434 |
| 3 ч | 693 |
| 7 ч | 801 |
- Через 1 час434
- Через 6 часов801
- Всего сейчас801
#Дуо Бир аёл шундай дейди: «Мен доимо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу дуоларини ўқиб юрардим, ваҳоланки, бундан ғафлатдамиз: «Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа, ва аслиҳ зата байнинаа, ваҳдинаа субулас салаам...» («Аллоҳим! Қалбларимиз орасини улфат қил, ораларимиздаги муносабатларни ислоҳ қил ва тинч-омонликка бизни йўлла») У аёл давом этади: «Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим». (Ибн Ҳиббон ривояти). t.me/musaffouzb
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 951 |
| 4 ч | 1 150 |
| 7 ч | 1 220 |
- Через 1 час951
- Через 6 часов1 220
- Всего сейчас1 220
#Muslim_podcast 📱🗣BUGUN KIMGA MUHTOJSIZ❓ 🎙 Ekspert: Isroiljon domla Ismoiljonov – Toshkent shahar “Oq uy” masjidi imom-xatibi. 🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring! 📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 12-noyabrdagi 03-07/8847-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. @musaffouzb
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 623 |
| 7 ч | 1 640 |
- Через 1 час623
- Через 6 часов1 640
- Всего сейчас1 640
Ажойиб насиҳат Ривоят қилинишича, иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайхнинг олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга: “Борингдан эҳсон қилиб тургин”, – дебди. Йигит уйига келиб шайх билан бўлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: “Ўғлим биз бир камбағал одамлар, ўзимиз эҳсонга муҳтож бўлсак, нимани эҳсон қилишимиз мумкин”, – дебди. Ўғил: донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди, – деб фақирона бўлсада эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ўтиб шайхни бир чиройли бино соҳиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни бир вақтлар ундан насиҳат сўраган камбағал, йигит кутиб олиб: “Сизнинг насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни мўл-кўл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг”, –дебди. Шунда донишманд шайх: “Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдидаги масъулиятингни ёддан чиқармагин”, – деб насиҳат қилибди ва сахий йигитни ҳаққига дуо қилибди. Дўстларингизга ҳам улашинг! t.me/musaffouzb
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 1 570 |
| 7 ч | 2 210 |
- Через 6 часов2 210
- Всего сейчас2 210
МУЗОРАБАНИНГ ЯКУНЛАНИШИ #музораба ❓ 2297-САВОЛ: Мен бир одамдан музорабага пул олиб, тижорат билан шуғулландим. Ҳозирда музорабани тугатмоқчи бўлиб турибмиз. Лекин товар сотиб олган айрим харидорлардан пулни олишнинг деярли имкони йўқ. Шу сабабли ҳозирда ҳамкорим тиккан пул камомад билан чиқмоқда. Мен у тиккан пулнинг барчасини қайтаришим керакми ёки бор пулни олади холосми? Шу кунгача фойдадан деб, ўртадан анча-мунча пул ҳам олганмиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар шу вақтгача олган пул фойда дейилмайди, балки қарз сифатида олган бўласизлар. Чунки фойда иш якунига етгач аниқ бўлади. Киритилган сармояни иккингиз фойда деб олган маблағингиз билан тўлдириб қўйиб, ортган маблағни тақсимлайсизлар. Мана шу тўғри йўл ҳисобланади. “Мажмаул анҳур” номли китобда бу ҳақда шундай дейилган: (وَإِنْ اقْتَسَمَاهُ مِنْ غَيْرِ فَسْخِ) ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ كُلُّهُ أَوْ بَعْضُهُ (تَرَادَّاهُ) أَيْ الْمُضَارِبُ وَالْمَالِكُ الرِّبْحَ الْمَقْسُومَ (حَتَّى يَتِمَّ رَأْسُ الْمَالِ) لِأَنَّ الرِّبْحَ تَابِعٌ فَلَا يَسْلَمُ بِدُونِ سَلَامَةِ الْأَصْلِ (فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ) مِنْ الرِّبْحِ بَعْدَمَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ (اقْتَسَمَاهُ) أَيْ مَا فَضَلَ لِأَنَّهُ رِبْحٌ “Агар иккаласи шартномани бекор қилмай фойдани тақсимлаб олишса, сўнгра молнинг ҳаммаси ёки бир қисми ҳалок бўлса, фойдани қайтарадилар. Яъни сармоя тўлиқ қоплангунга қадар иш юритувчи ва мол эгаси тақсимлаб олинган фойдани қайтариб берадилар. Чунки фойда тобе бўлиб, асл (сармоя) саломат бўлмасдан туриб фойда соф бўлмайди. Агар сармоя тўлиқ қопланганидан сўнг бирор нарса ортиб қолса, уни (келишувга кўра) тақсимлаб оладилар, чунки у соф фойдадир”. Шунингдек, харидорлардан қарзларни ундиришга ҳам имкон қадар ҳаракат қилинг. Агар кимдир қарзини берса, сармоядан ортиқча қисмини ўзаро келишув асосида бўлишиб оласизлар. Агар улардан кимдир қарзини тўламаса, сизларнинг ҳаққингиз унда қолган бўлади, қиёматда жавоб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @musaffouzb
Открыть в Telegram2026 йил 27 ноябрдан - 4 декабргача бўлган Ўзбекистон тумани намоз вақтлари t.me/musaffouzb https://t.me/oqtepa_masjid
Открыть в Telegram#muftiy_minbari Умрнинг ҳар лаҳзаси ғанимат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @musaffouzb
Открыть в TelegramҒийбат ва унга қулоқ солиш (Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғийбатдан ва ғийбатга қулоқ солишдан қайтардилар». Ғийбат мўминнинг обрўсини тўкишдир. Ҳолбуки, бир мўминнинг обрўсини сақлаш барча мўминларнинг зиммасидадир. Мўминда тавҳид борлиги боис унинг ҳурмати каттадир. Зеро, динимизда мўминнинг қони, моли, обрўсини тўкиш ҳаром қилинган. Чунки молу давлат мўминнинг диёнати ва обрўсини тутиб турувчидир. Тавҳид аҳлининг ҳам диний, ҳам инсоний жиҳатлари тавҳид пардаси ичида бўлади. Агар бирон ёмон нарса ҳақида гапирсанг Аллоҳнинг пардаси ортида бўлган бир нарса ташқарига чиққан бўлади. Зикр қилган киши эса Аллоҳ ёпган парданинг ичидаги бир нарсани ташқарига чиқарган бўлади. Бу билан у Аллоҳ таоло тутган пардани йиртган бўлади. Гапга қулоқ тутган кимса ғийбатчига шерикдир. Зеро, қулоқ тутувчи бўлмаганида бу гап ғийбат бўлмасди. Чунки бу сўзларни қулоқ тутувчининг олдида айтди, унинг ҳузурида бировнинг пардасини йиртди, обрўсини тўкди. Ғийбат қилиб пардани йиртгани - қулоқ тутувчининг ҳузурида айбларни зоҳир қилганидир. Дунё подшоҳларидан бири ўзининг эшигига парда тутиб қўйган бўлса, бирон киши келиб ўша пардани тортиб, йиртиб юборса, унинг бундай журъати учун нималар юз беришини тасаввур қила оласанми? Яна бир жиҳат борки, қулоқ тутувчи эшитувчи эмас, яъни қулоқ тутувчи ва эшитувчи кишилар бошқа-бошқадир. Чунки баъзида бехосдан бировнинг ғийбати қулоққа чалиниб қолиши мумкин. Лекин эшитувчи бу ишга рози бўлмайди. Аммо қулоқ тутувчи эса, рағбат қилиб ғийбатчига шерик бўлади. Чунки у бутун вужудини қулоққа айлантириб, қулоқ солади ва унинг ғийбатига рози бўлади. «Қайтарилган амаллар» китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг! t.me/musaffouzb
Открыть в Telegram#Видео #дуо 📹 Дуо қилиш одоби 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @musaffouzb
Открыть в Telegram#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадавлат кишининг (қарзини, омонатини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириши зулмдир. Агар (камбағал киши) пулдор кишидан қарзини бериб юборишини талаб қилса, қабул этсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/musaffouzb
Открыть в Telegram#500_саволга_500_жавоб 🗞ASOSSIZ XABAR TARQATIŞNING GUNOHLIGI ❔Savollaringizni fatvo.uz sayti yoki 78-1503344 (1171) raqamlari orqali yöllaşingiz mumkin. #500_savolga_500_javob #⃣ Улашинг: @ahlisunnavaljamoauz @musaffouzb
Открыть в Telegram#кун_ояти "Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар". (Юнус сураси, 26-оят). Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар жаннатга дохил бўладилар. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Уларга зиёдалик ҳам бордир. Бу зиёдалик шуки, уларга гўзал амалларининг савоби етти, етмиш, етти юз ва ундан ҳам ортиқ марта кўпайтириб берилади. Шунингдек, жаннатдаги олий мақомлар нозу неъматлар ва бошқа ато қилинадиган нарсалар ҳам шу зиёдаликка киради. Энг улкан зиёдалик эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлишдир. @musaffouzb
Открыть в Telegram🎼Аудио #Ёсин_сураси 📖 Ёсин сурасининг фазилати Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар 🎙 Shukurulloh SHUXRATBEKOV t.me/musaffouzb
Открыть в TelegramАССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️ Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин. Қалбингизни иймонга, ✨ Уйингизни қувончга, ✨ Юзингизни нурларга, ✨ Аллоҳим тўлдирсин Қалбимизни кенг; Охиратда саодатли; Ўғил - қизларимизни салоҳиятли; Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин. Бугун Ҳижрий 1448 йил 16 - Жумодус соний ойи Милодий 2026 йил 26 ноябр ҳафтанинг пайшанба куни ⏰Намоз_вақтлари АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади: إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا ⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят) 🌅 Бомдод - 06:25 🌅 Қуёш - 07:09 🏞 Пешин - 12:45 🏞 Аср - 15:30 🌆 Шом - 17:00 🌃 Хуфтон - 18:40 ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ. Телеграм http://t.me/musaffouzb
Открыть в Telegram#Тунингиз_хайрли_бўлсин! وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”. Имом Бухорий ривояти. ♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан! 👉 https://t.me/musaffouzb
Открыть в Telegram#ota_ona #farzand Ўғлингизнинг кўз олдида бир фақирнинг эҳтиёжини қондиришингиз садақа ҳақидаги мингта маърузага баробар келади. Қизингизнинг кўз олдида кераксиз қоғозни ахлат қутисига ташлашингиз поклик ҳақидаги кучли бир хутбадан кўра таъсирлироқдир. Фарзанд ота-онасининг насиҳатларини эшитади, аммо уларнинг кундалик хатти-ҳаракатларини ҳам кузатади. Ростгўйликни тарғиб қилиб, ўзи ёлғон гапирадиган ёки меҳр-шафқат ҳақида сўзлаб, бошқаларга қўпол муомала қиладиган ота-онанинг насиҳати фарзандга кутилган даражада таъсир қилмаслиги мумкин. Шу боис фарзанд тарбияси аввало ўзимизни тарбиялашдан бошланади. Оиладаги муомаламиз, ибодатимиз, ҳалол-ҳаромга муносабатимиз, сабр-тоқатимиз ва одамларга яхшилик қилишимиз фарзандларимиз учун амалий дарсдир. @musaffouzb
Открыть в Telegram#Muslim_podcast 📱 BOLAGA ISM QO'YISH KIMNING HAQQI?⚡️ Toʼliq FULL HDda tomosha qiling👇👇 📽 https://www.youtube.com/watch?v=lbpOheqvO-s 🎙 Ekspert: Rahimberdi domla Rahmonov – Toshkent shahar “Xo‘ja Alambardor” masjidi imom-xatibi Mazkur podcast O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining 2026-yil 9-noyabrdagi 03-07/8700-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. @musaffouzb
Открыть в TelegramЭнг олий мартаба — Раҳмоннинг муҳаббатидир! Абу Абдуллоҳ Сожий айтади: Агар Аллоҳнинг умид этиладиган савоби, қўрқиб туриладиган азоби бўлмаганида ҳам, Аллоҳ таоло ҳаргиз осийлик қилинмасдан мутлақ итоатга, асло унтилмасдан ҳамиша эсланмоққа, ҳеч қандай савобнинг тамаси, азобнинг қўрқувисиз ибодатга ҳақли Зот саналади. Зеро, энг олий мартаба Раҳмоннинг муҳаббатидир! Сиз Мусо алайҳиссаломнинг сўзларини бир эсланг-а: «Роббим, Сен рози бўлишинг учун ҳузурингга шошилдим!» Тоҳо сураси, 84-оят Савоб ва азобни тўғри тартиб қил! Ахир Аллоҳни яхши кўриб ибодат қилган инсон Ундан қўрқиб ибодат қиладиган кишидан афзал эмасми?! Сен унинг мисолини ўз ҳаётингда ҳам топишинг мумкин: Сени яхши кўрганидан сўзингга қулоқ солган киши билан сендан қўрққани учунгина итоат қиладиган кимса ўртасида фарқ бор-ку! t.me/musaffouzb
Открыть в TelegramСАВДОЛАШИШ СУННАТМИ? #суннат ❓ 2295-САВОЛ: Бирор нарса сотиб олаётганда нархни тушириш учун савдолашиш, тортишишни “Пайғамбар алайҳиссалом қилганлар, бу суннат амал”, дейилади. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Олди-сотдида савдолашиш мумкин, аммо суннат эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромлар билан савдолашганлари бор. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши ҳолдан тойиб қолган туясига миниб кетаётган эди, ҳатто уни (ўз ҳолига) қўйиб юбормоқчи ҳам бўлди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади: “Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар-да, ҳаққимга дуо қилиб, туяни туртдилар. Туя илгари ҳеч юрмаган юриш билан юриб кетди. Сўнг у зот: “Уни менга бир уқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. У зот яна: “Уни менга сот”, дедилар. Мен уни уйимгача миниб бориш шарти билан бир уқияга сотдим. Манзилга етгач, туяни у зотнинг ҳузурларига олиб бордим, у зот менга пулини нақд қилиб бердилар. Кейин қайтган эдим, “Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйладингми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у сенга (ҳадя) бўлсин”, деб ортимдан одам юбордилар” (Имом Муслим ривояти). Шуни билиш лозимки, баъзи ҳолларда ҳадисларда бирор амалнинг зикр қилиниши унинг суннат эканлигига далолат қилса, айрим ўринларда ундан фақатгина ўша ишнинг жоиз экани собит бўлади. Шунга кўра, нархни тушириш мақсадида савдолашиш амали ҳам гарчи ҳадисда зикр қилинган бўлса-да, бундан фақат унинг жоиз эканлиги келиб чиқади; шунчаки ҳадисда зикри келгани учунгина уни мустақил суннат деб ҳукм чиқариш тўғри эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @musaffouzb
Открыть в TelegramБИР ОЯТ ШАРҲИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ @musaffouzb
Открыть в Telegram#Макка #Маълумот 🕋 Макка ва Бакка: улар орасида қандай фарқ бор? 🗣 Нима учун Қуръони карим оятида “Макка” сўзи ўрнига “Бакка” сўзи қўлланган? Бу икки сўз орасида фарқ борми? 📚 Бакка – Қуръони Каримнинг 3-сураси Оли Имрон 96-оятида зикр қилинган: “Одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир”. 📖 Уламоларнинг фикрича, Бакка Макканинг қадимий номидир. Қуръонда Макка сўзи бир марта Фатҳ сураси 24-оятида келган: “У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан тўсган зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир”. ▫️Мусулмонлар Макка ва Баккани синоним сўз деб ҳисоблашади, лекин олимлар бу икки ном ўртасида фарқ борлигини айтадилар. Бакка Каъба ва унинг атрофидаги ҳарам ҳудудини англатади. Макка эса Бакка ва Макка шаҳри жойлашган жойнинг номидир. ✅️ Ибн Мунирнинг “Лисанул Араб” асарига кўра, Каъба жойлашган жой ва унинг атрофи гавжум бўлгани учун “Бакка” деб номланган. Арабчада “بَكَّة” сўзи бозорларда бўлгани каби “гавжум оломон” деган маънони англатади. Лекин уни бошқа “بَكَّ” – йиғламоқ феъли билан адаштирмаслик керак. ▫️Яна ўша асарда шундай дейилган: “Иккаласи ҳам, Макка ва Бакка бир хил шаҳарнинг номлари бўлиб, “ба” ва “мим” бир-бирини ўрнида ишлатилади”. Яъни, “мим” ҳарфи ўрнига араблар “ба”ни ишлатадилар ва аксинча. 📚 “Муҳарарул вожиз”да қуйидаги маълумот келган, Имом Заҳҳок ва бир гуруҳ уламолар айтдилар: “Бакка Макка деган маънони англатади ва Мазин каби араб лаҳжаларида “ба” “мим” билан ўрни алмаштирилиб қўлланилади”. ▫️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсири ҳилол”да шундай дейди: “Бакка” Маккаи Мукарраманинг исмларидан биридир. “Бакка” сўзининг луғовий маъноси, “тақиллатиб урмоқ” бўлиб, Маккада ҳар қандай мағрурнинг ҳам бўйни эгилади, шунинг учун уни "Бакка" ҳам деб аталади. t.me/musaffouzb
Открыть в Telegram#Видео #масҳ 📹 Ҳар қандай пайпоққа масҳ тортиш мумкинми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✅ Улашинг: @musaffouzb
Открыть в Telegram