Кабинет

Посты канала Мунажжимлар башорати

сначала новые

#9384Фото
Просмотры1 070−63%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч431
3 ч1 070
  1. Через 1 час431
  2. Всего сейчас1 070
#9382Текст

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) 26 ноябрда молиявий масалада юзага келадиган вазиятни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишингиз талаб этилади. Бу сиз учун фақат фойда келтиради. Иш бажаришда тажрибани ишга солинг. Миянгизни ўз ишингиз билан боғлиқ ахборотларга тўлдиришга ҳаракат қилинг. Кун давомида ошқозон ва жигарда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Ҳушёр бўлинг. Овқатланиш режимини буза кўрманг. Бу саломатлигингиз яхши сақланишида асосий ролни ўйнайди. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) Ҳатто, энг ёқимсиз ҳолатларни ҳам лабларингизда табассум билан қабул қилишингиз тавсия этилади. Синовлар ва қатъий қарорлар қабул қилиш пайти етди. Буни мардона қабул қилинг. Агар сал бўшашсангиз, жуфтингиз билан муносабатларга путур етиши ҳеч гап эмас. Кечқурун ёқимсиз бир хабар кайфиятингизни тушириб юбориши мумкин. Олдин бу хабарнинг асл негизини назоратдан ўтказинг. Балки ранжишга асос йўқдир? Саломат бўлинг! Оллоҳ сизга ёр бўлсин! ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) 26 ноябр куни хавотирланишингиз учун ҳеч қандай сабаб кўзга ташланмайди. Лекин ички оламингизга бир назар ташлаб олишингиз шарт. Ташқи қиёфангизга қараш ҳам эсингиздан чиқмасин. Аёлларга косметологга бориб келиш тавсия қилинади. Ташқи кўринишингизни янада яхшилашингиз ёқимли танаффусларни ҳадя этади. Қариндошлар билан муносабатларда очиқ кўнгилли бўлинг. Уларни ранжитадиган гапларни гапириб қўйишдан сақланинг. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) Билинг, агар олдингизга ҳасадга бурканган мақсадларни қўйсангиз, илк қадам ташлагандаёқ муваффақиятсизликка юз тутасиз. Сиз фирибгар ҳам, ҳасадгўй ҳам эмассиз. Шунинг учун бундай ёмон ўйларни ўзингизга яқинлаштирманг. Пул масаласида кайфиятингиз тушиши эҳтимолга яқин. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказувчи ҳаракатларни содир этманг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02) 26 ноябрда атрофдагилар ҳар тарафдан асабингизга тегадиган ҳаракатларни содир эта бошлаши мумкин. Бу ишчанлик кайфиятингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши турган гап. Раҳбарлар билан бўлиб ўтадиган суҳбат ҳам ёқимли чиқмайди. Улар сиз мўлжаллаган вазифа ўрнига бошқасини зиммангизга юклаши мумкин. Муҳим масалаларни бошқа кунга қолдиришингиз талаб этилади. Кечқурун саломатлигингизга ҳам эътибор қаратиб қўйинг. БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03) Гарчи тажрибангиз етарлидан-да кўп, билимингиз ошиб-тошган бўлса-да, олисга сузиб кетишни хаёл қилманг. Жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Уй олди-сотдиси, таъмир ва муҳим ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар тез ва соз бартараф этилади. Тўғри, бу йўлда кимларгадир илтимослар билан мурожаат этишингизга тўғри келади. Лекин натижаси ёмон бўлмайди. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. @munajjim_bashoratlari

Открыть в Telegram
Просмотры2 240−23%к среднему
Пересылки—
Реакции58
Комментарии—
#9381Текст

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 26 ноябр куни ишларингиз кўпайгандан кўпаяди. Ҳатто, бир пиёла чой ичишга вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Ўзингизни асранг ва ора-сирада нафас ростлашни унутманг. Агар олис сафарга чиқишни режалаштирган бўлсангиз, ҳужжатларингизни қайта-қайта кўздан ўтказиб олинг. Акс ҳолда йўлда жиддий муаммоларга дуч келишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05) Агар бугун эрталабдан кўнгилсиз вазиятга тушсангиз, бировлар билан жанжаллашсангиз, ўзингизга зиён бўлади. Тадбиркорлар катта йўқотишларга юз тутиши кутилади. Рўзғор жиҳозлари бузилиши, автомобил таъмири кабилар асабингизга тегиши мумкин. Яқин инсонларнинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Бу маслаҳатларнинг айримлари рўзғордаги муаммоларни бартараф этишда асқотиши мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06) 26 ноябрда зиммангиздаги вазифаларни у даражада эътибор билан бажаришга ҳаракат қилишингиз шарт эмас. Қўйиб беринг, ўз ҳолича ҳал бўлаверсин. Энг муҳим режаларни ҳақиқатга айлантириш пайида бўлинг. Муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришга тўғри келса жуда эҳтиёткорлик билан иш тутинг. Жуфтингиз билан мулоқотда баҳс келтириб чиқаришга уринмаслигингиз тавсия этилади. Аксинча, орадаги муносабатлар бузилиши мумкин. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07) Нафақат ўзингиз, балки ўзгаларнинг сирларини ҳам сақлашга ҳаракат қилинг. Иш жойингизда масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда иш олиб борсангиз, кам бўлмайсиз. Тажрибаси кам ҳамкасблар кун давомида сиздан маслаҳат сўрашлари мумкин. Қандай бахт! Шахсий ҳаётингиз аста-секинлик билан янада яхшиланиш палласига киради. Жуфтингизни янада яқинроқдан таний бошлайсиз. Бугун мажлислар, семинарлар ва фавқулодда хизмат сафарлари муваффақиятли кечади. Омад сизга ёр бўлсин! АРСЛОН (23. 07 — 23. 08) 26 ноябр куни олдингизга қўйилган эзгу мақсадлар сари олға, бошни баланд кўтарган ҳолда боринг. Бу молиявий аҳволингизни ҳам мустаҳкамлашда катта ёрдам беради. Жуда қизиқиб кетаётган бўлсангиз ҳам бировларнинг ҳаётига аралашишга уринманг. Жуфтингиз мураккаб саволлар бера бошлаши мумкин. Бу саволларга аниқ ва лўнда жавоб қайтаринг. Организмни чиниқтирувчи муолажалар, витаминли коктейллар ичиш, медитация хайрли кечади. ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09) Эрталаб шахсий ҳаётингизда фавқулодда бартараф этмаса бўлмайдиган муаммо пайдо бўлиши кутилади. Уни ижобий ҳал этиш учун ишингизни ҳам қисқа фурсатга ташлаб қўйишингизга тўғри келиши мумкин. Ишхонада ўзингиздаги барча ижобий хислатларни намойиш этишга уялманг. Тафаккурнинг тиниқлиги боис дўстлардан бирининг муаммоларини ҳам муваффақиятли ҳал этиб берасиз. Сурункали хасталикка чалинганлар ўз вақтида дориларини ичишлари керак. Хасталикка асло ён бера қолманг.

Открыть в Telegram
Просмотры2 220−24%к среднему
Пересылки—
Реакции46
Комментарии—
#9379Текст

🎨QAYSI RANGDAGI KIYIMLARNI KIYISHNI YOQTIRASIZ? testining javoblari 🔴 «QIZIL» — bu rangni yoqtiruvchilar o‘ziga ishongan odamlar hisoblanadi. Ular cho‘rtkesar, qiziqqon va bir oz jaxldor bo‘lishadi. Qizil rang-kuchli his-tuyg‘u belgisi hamdir. Demak, qizil rang uchrashuvlar uchun ham ayni muddao! 🌕 «SARIQ» rang melanxolik va g‘amginlik asirasiga aylanganlarga mos. Ya’ni bu oftobdek iliq rangdagi libosnikiysangiz, hayotga xushkayfiyat bilan boqish bilan birga, o‘z kuchingizga bo‘lgan ishonchni ham kuchaytiradi. Bu rangni yoqtiruvchilar g‘a’yrati va shashti past insonlar hisoblanadi. Ammo ular o‘z so‘zida turadigan mard odamlar. Sadoqat bobida tengsiz. Sariq rang insonga yuqori kayfiyat va energiya bag‘ishlaydi. Aqliy salohiyatni yaxshilaydi, ko‘z nurini tiniqlashtiradi! 🍊 «TO‘Q SARIQ» — bu rangdagi liboslarni quvnoq va hayotdan mamnun odamlar kiyadi. Ular uchun do‘stlar davrasi eng yaxshi joy. Ular bilan suhbatlashish juda qiziq va maroqli. Ular sarguzashtlarsiz yashay olmaydilar. Bu rang ham kuch-g‘ayrat ramzi bo‘lib, bu rangdagi kiyimlarni kiygan odamlarda ish faoliyati yuqori bo‘ladi! 💚 «YASHIL» rang avvalo, kishining ruhiy holatini muvozanatga keltirishda yordam beradi. Bundan tashqari, yashil rang fikrni jamlashda ham foydali. Bu esa mas’uliyatli ishda juda muhim. Bu rangli kiyimlarni kiyuvchi ayollar qat’iyatli, serg‘ayrat, o‘ziga ishongan odamlar. Sinchikovlik va tanqid qilishda ustasi farang. Ular his-tuyg‘ularga qattiqqo‘l. 🔵 «KO‘K» rangdagi liboslarni kiyadiganlar vazmin va jiddiy odamlar. Ular tabiatan o‘ta mehribon odamlar. Agar ular sevib qolsa, o‘sha odamga butun umr bog‘lanadilar. Ishonchsizlik va vahima xurujidan aziyat chekadiganlarga shu rangdagi libos kiyishni tavsiya etamiz! 🔮 «Binafsha rang» — bunday rangli libosni kiyadiganlar hayotda faol g‘ayratli odamlar hisoblanadi. Ular har doim o‘z fikrini o‘tkazishga harakat qilishadi. Bu rang asab faoliyatini yaxshilaydi, uyqusizlikda tinchlantiruvchi xususiyatga ega. Bu rang ijodiy imkoniyatlarga ilhom baxsh etadi! ⚪️ «OQ» — bu rangni kiyadiganlar hayotdan nima istayotganlarini o‘zlari ham bilmaydi. Ularning fe’l-atvori qarama-qarshiliklarga to‘la. Bugun boshqacha o‘ylasa, ertaga boshqacha o‘ylaydi. Ammo bu rang ichki siqilishga barham beradi. Sof va toza his-tuyg‘u yetishmaganda bu rangdan foydalanish maqsadga muvofiq. Dilni yayratib, xush kayfiyat bag‘ishlaydi! ⚫️ «QORA» — bu rang haqida ruhshunoslar hali ham bir to‘xtamga kelishgani yo‘q. Ayrimlar bu rangni tevarak-atrofga norozilik bilan qaraydiganlar tanlaydi desa, boshqalar esa, o‘z so‘zida qat’iy odamlar tanlaydi deydi. Ushbu rang fikr jamligi, vazminlik va barqarorlik belgisi! 🌫 «KULRANG»– Bular sinchkov odamlar hisoblanadi. Kamdan-kam hollarda atrofdagilarga o‘z his-tuyg‘ularini oshkor qiladi. Ular tashqi tarafdan sipo ko‘rinsalarda, ichki olami juda nozik odamlar hisoblanadi.. @munajjim_bashoratlari

Открыть в Telegram
Просмотры2 690−8%к среднему
Пересылки—
Реакции75
Комментарии—
#9378Опрос
Просмотры2 800−4%к среднему
Пересылки—
Реакции51
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
20 ч2 720
24 ч2 800
  1. Через 24 часа2 800
  2. Всего сейчас2 800
#9376Текст

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Хусусий мулк, пул масаласида таваккалчиликка зинҳор йўл қўйманг. Дўппи тор келса, тажрибали ҳуқуқшунос билан бамаслаҳат иш тутинг. Ўз бизнесига яқиндагина эга бўлганлар янги ҳамкорлар қидириши лозим. Бу ишни айнан бугун аъло даражада уддалашингиз мумкин. Кечқурун кимдир сизни ва жуфтингизни оилавий байрамга таклиф этиши кутилмоқда. Зиёфат баҳона бўлиб зарарли одатларга қайтишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 25 ноябрда фаоллигингиз сизга содиқ қолиши профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларда ўз аксини топади. Чамаси, яқиндагина ишга киришгансиз. Қарайсизки, тугатиб бўлибсиз. Бу мўмай даромад ҳам олиб келади. Лекин кредитни тўлашингиз керак-ку! Ярим даромаддан воз кечишга мажбурсиз. Хавотирланманг, қолгани ҳам сизга етиб ортади. Муҳаббатда сизни ёрқин туб бурилишлар кутади. Кечқурун ҳар жиҳатдан сизга идеал бўла олувчи одам билан учрашиб танишасиз. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Оила қурмаганларга юлдузлар маслаҳат беришади. Ҳали униси, ҳали бунисига чопиб ўзингизни беҳуда қийнаманг. Бу ҳаракатлар сизга иснод келтириши ҳеч гап эмас. Бир инсонни танланг-у, ўша билан ҳаётингизни боғлаш пайида бўлинг. Оилалилар ойлик бюджетдан хабардор бўлиб қўйсалар зиён қилмайди. Кечқурун миянгизни кемираётган янги ғояни пишитиш билан банд бўлинг. Бу сизга мўмай даромад келтиради. Саломатликни сақланг, овқатланиш режимини бузманг. Рационингизни доимо назоратда сақланг. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01) 25 ноябр куни шахсий ҳаётингизда туб бурилиш содир бўлиши кутилмоқда. Аммо бу бурилиш сизнинг фойдангизга ишлайди. Кун давомида бир-биридан ёқимли кутилмаган совғалар қўлингизга келиб тушади. Зарарли одатлардан воз кечиш учун жуда қулай имкониятлар мавжуд. Уларни қўлдан чиқарманг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлишини хоҳласангиз, хатога йўл қўйишдан сақланинг. Ҳадеганда ваъда беришдан тийилмайдиганларга умуман ишонманг. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) Анчадан бери миянгизни кемириб келаётган янги ғояларни бугун ҳаётга тадбиқ этинг. Бу масалада профессионаллик етиб ортади. Оиласизлардан кимнидир аёл киши собиқ суюклиси билан яраштиради. Агар ярашишга ўзингиз ҳам тайёр бўлсангиз, аёлга шубҳа билан қараманг. Бир-бирингизга яна бир имкон беринг. Ажаб эмаски, бу гал иш тўй билан якун топса. БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) 25 ноябр куни уйқудан вужудингиз куч, имкониятларга тўлиқ ҳолатда уйғонасиз. Шунинг учун ҳам апил-тапил кийинасиз-у, ишхонага йўл оласиз. Тушга яқин дўстлардан бири сизга ажойиб хабар етказади. Бу хабар энг жиддий муаммоларга ҳам реал, оптимистик назар билан боқишингизда асқотади. Тижоратчилар ҳар доим бўлгани каби бугун мўмай даромадга эгалик қилишлари кутилмоқда. @munajjim_bashoratlari

Открыть в Telegram
Просмотры2 970+2%к среднему
Пересылки—
Реакции75
Комментарии—
#9375Текст

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун худо хохласа профессионал касбингиз доирасида мартабангиз ошиши кутилмоқда. Иш кўпайгандан кўпаяди, ҳамкорлар, ҳамкасблар сизни олқишлаб чарчашмайди. Тажрибаси камроқлар сиздан маслаҳат сўрашга шошилади. Асосийси, тўғри йўлдан адашманг. Иблиснинг йўлига юрманг. Кучингизни тўғри сарфлай билсангиз, барча муаммоларни ўз имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал этасиз. Муҳаббатда ҳам аҳиллик, бахтли лаҳзалар сизники бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05) 25 ноябр куни пул ва омад топишингиз йўлида анча заҳмат чекишингизга тўғри келади. Бардош билан, кучли иродангизга таянган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, иншооллоҳ мақсадга албатта етасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан хизмат сафарига жўнашингиз кутилади. Сафар сизда илиқ таассуротлар қолдириши аниқ. Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун асосий вақтингизни фарзандлар, фарзанд бўлмаса, жуфтингиз, у ҳам бўлмаса, ширин хаёлларингиз билан бирга ўтказинг. ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06) Куннинг биринчи ярмида ўтмишда қолган собиқ қалбингиз эгаси билан интернет орқали ёзишмалар ёзишишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингизда муаммолар йўқ эмас. Ўзаро жанжаллар, баҳслар сизни четлаб ўтмоқчи эмасга ўхшайди. Молиявий муаммолар эса ижобий ҳал бўлади. Шунинг учун ҳам келажакка реал кўз билан боқа бошлайсиз. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07) 25 ноябр куни бировлар уддалай олмаган ишларни ҳам сизнинг зиммангизга юклашади. Хавотирланманг, сизда куч ва имкониятлар етарли. Бунга қўшиб ўз вазифангизни ҳам аъло даражада адо этасиз. Тушдан кейин қариндошлардан бирини оғир вазиятдан олиб чиқишингизга тўғри келиши мумкин. Баъзилар нималарнидир сотиб олиш учун катта пул сарфлашлари мумкин. Айримлар эса янги уйга кўчиб ўтиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун янги танишувларни бошдан кечирасиз. АРСЛОН (24. 07 — 23. 08) Миянгизда ишингиз билан боғлиқ янги ғоя ва режалар пайдо бўлади. Лекин уларни ҳамкасбларга гуллаб юрманг. Ишхонангизда ҳасадгўйлар етарлича топилади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга дил ҳасратларини тўкиб солиши кутилади. Кечки пайт сизга шубҳали бир иш таклиф этишлари мумкин. Рози бўлманг, йўқса, катта пул йўқотасиз. Муҳаббатда омадингиз чопади. Оила қурмаган бўлсангиз, тун бўйи вақтингизни романтика оғушида кечирасиз. ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09) 25 ноябр куни ишларингизни шу қадар усталик билан тез уддалайсизки, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Шубҳасиз, иш нафақат маънавий, балки моддий манфаатдорлик ҳам ҳадя этади. Муҳаббатда сизни кичик синовлар кутади. Агар ҳақиқат сиз томонда деб ҳисобласангиз, бўш келманг-да, синовлардан ўтаверинг. Саломатлигингиз ҳаво билан боғлиқ бўлиб, сизга кичик ноқулайликлар олиб келиши мумкин. Сурункали хасталик билан оғриганлар дориларини ўз вақтида ичиб юришса, муаммо бўлмайди.

Открыть в Telegram
Просмотры2 940+1%к среднему
Пересылки—
Реакции59
Комментарии—
#9373Текст

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Бугун ишингиз кўп. Ёлғиз ўзингиз уларни уддалай олмайсиз. Демак, ёрдамчи топишингиз керак. Жуфтингиз билан орангизга бироз совуқчилик тушиши кутилади. Ўзингизни кун давомида ҳорғин ва толиққан ҳис эта бошлашингиз кутилади. Муаммо саломатлик билан боғлиқ бўлса, ўзингизча муолажалар ўйлаб топишингиз тавсия этилмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, ўзингизга ёққан инсонга ниҳоят туйғуларингизни ошкор қилинг. Тағин уни бошқаси илиб кетиб қолмасин. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 24 ноябрда бўшашишга, керагидан кўп ухлашга ҳақли эмассиз. Сизни реал ҳаётда кўплаб ишлар кутиб туради. Айримларга жуда фойдали таклифлар келиб тушади. Баъзи танишлар жонингизга тегяптими? Танаффус эълон қилинг. Улар билан маълум вақт мулоқот қилманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Овқатланиш режимига, меъёрларга қатъий амал қилишингиз талаб этилади. Агар амал қилмасангиз, ошқозонингизда муаммо пайдо бўлади-ю, парҳез тутишга мажбур бўласиз. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Бугун ўқотар буржи остида туғилганлардан ташкилотчилик талаб қилинади. Уйда ҳам, кўчада ҳам ташкилотчилик қобилиятингиз бўлса, дар қолмайсиз. Омад ҳам, мўмай даромад ҳам сизники бўлади. Муҳаббатда қайғуга ботганча ўтирманг. Жуфтингизни ранжитган бўлсангиз, демак, айбингизни ювишингиз зарур. Сюрприз ўйлаб топинг. Рўзғорингиздаги майда-чуйда муаммоларни деб кўп вақтингизни бой берманг. Моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) 24 ноябр куни хоҳишларингизнинг чек-чегараси бўлмайди. Лекин хоҳлаш бошқа, уни ҳақиқатга айлантириш бошқа Молия соҳасида аҳволингизни бировларга яхши кўрсатишга уринманг. Киссангиз пулга тўла бўлса ҳам билингки, улар абадий эмас. Йирик харидларни амалга оширишдан тийилинг. Харид киссангизни қуритишга ярайди холос. Кимки хориж сафарига отланса, бу сафари муваффақиятли ва ёқимли кечади. Омад сизга ёр бўлсин! ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02) Атрофдагилардан, ташқи дунёдан ранжишингиз кутилади. Бунинг асосий сабабчиси эса хафаргарчиликлар эмас. Балки муҳаббатдир. Оиласизлардан кимдир кўчада бировни кўриб қолади-ю, тинчини йўқотади. Кайфияти тушади, ўртаниш палласига киради. Руҳан тетиклашиш учун табиат қўйнида дам олинг. Тадбиркорлар учун кечқурун омад яна кулиб боқади. Фойдали келишувга эришасиз, фойдали шартномага имзо чекасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03) Характерингизда норозилик аломатлари кўзга ташлана бошлаши мумкин. Бу атрофингиздагилар билан мулоқот пайтида кузатилади. Ишда, шахсий ҳаётда, ҳатто, муҳаббатда ҳам ўзингизни алдашга уринманг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Рўзғорда таъмирбоп жиҳозлар бўлса, уларни ўша вақтнинг ўзида таъмирлатинг. Эртанги кун учун қолдирсангиз, муаммо жиддийлашиб кетаверади. Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечади. @munajjim_bashoratlari

Открыть в Telegram
Просмотры3 120+7%к среднему
Пересылки—
Реакции68
Комментарии—
#9372Текст

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Кунингиз осон кечмайди. Туйғулар тафаккурга соя ташлай бошлайди. Агар ҳар бир ҳаракатингизни пухта режа ёрдамида содир этсангиз, кўнгилсиз вазиятларни айланиб ўтишингиз мумкин бўлади. Дўстлар билан ҳам илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Рўзғордаги муаммо қай даражада жиддий ва мураккаб бўлмасин, хотиржамлик билан бартараф этинг. Кечқурун қайсидир бажарган ишингиз эвазига ҳақ беришади. БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05) 24 ноябр куни ҳар ишни виждонан амалга оширсангиз кам бўлмайсиз. Тажрибангизни ва билимингизни тўлиқ намойиш этинг. Илгари қандайдир сабаб билан ҳаётга тадбиқ этилмай қолган лойиҳаларга қўл уришингиз ҳам бугун муваффақиятли кечади. Молиявий операцияларни амалга оширишдан тийилинг. Улар бугун инқирозга сабаб бўлади. Электр токига ишлайдиган, ўткир асбоблар билан ишлаганда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06) Айрим тадбиркорлар бугун инқирозга юз тутишлари мумкин. Шу сабабли жуда эътиборли бўлинг. Жамиятдаги ўрнингизни йўқотиб қўймаслик йўлида сезиларли ҳаракатлар содир этинг. Рақобат кучайган. Рақобатчиларни ортда қолдириш мумкин бўлган иш усулларини ўйлаб топишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётда тилингизга эҳтиёт бўлинг. У яқинларингиз билан ўзаро жанжаллар келиб чиқишини таъминлаши ҳеч гап эмас. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07) 24 ноябрда саломатликни мустаҳкамлаш амалларини адо этишингиз талаб этилади. Бунинг учун меҳнат таътилига чиқсангиз, нур устига аъло нур бўларди. Баъзи хасталиклар белги бера бошлаган бўлса ҳам барибир врач қабулига боришга, тиббий кўрикдан ўтишга мажбурсиз. Оилалилар ўз уйида, оиласида тинчлик қарор топиши учун ҳаракат қилишлари керак. Жанжаллар пайдо бўлишига йўл қўйманг. АРСЛОН (23. 07 — 23. 08) Арслон буржи остида туғилганлар ҳаётида ажойиб ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Ҳайратланарлиси шуки, уларнинг айримлари олис ўтмишдан келади. Нимаики иш қилманг, фақат ўзингизга ишонинг, бировларга эмас. Мабодо хизмат сафарига чиқиш имконияти туғилса, дарҳол йўлга отланинг. Шу баҳонада ҳаво алмашасиз, дам оласиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09) 24 ноябр куни муҳаббатда омадингиз чопади. Оилали бўлсангиз ҳам барибир муҳаббат ҳамроҳлик қилади. Унинг майин ва нозик лаҳзаларидан баҳра оласиз, ёшарасиз. Ишда бошлиқ муҳим вазифани ишониб топширган бўлса, ҳамкасбларга гуллаб қўйишдан сақланинг. Бу махфий сир бўла қолсин. Дўстлардан бири ҳам куннинг иккинчи ярмида қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф қилиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ҳамиша ҳушёр турсинлар.

Открыть в Telegram
Просмотры3 110+7%к среднему
Пересылки—
Реакции59
Комментарии—
#9370Текст

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Бугун нафақат миянгиздаги хунук хаёллардан, балки атрофингиздаги ёмон ниятли кимсалардан ҳам нари бўлишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Бугунги кунни ўзингиз учун янгиланиш ва тозаланиш куни деб эълон қилинг. Ижод кишилари ҳам бугун муваффақиятлардан мосуво қолмайди. Яқин инсонингизга имкон доирасида қайноқ меҳрингизни беринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 23 ноябрда қанча позитив кайфиятда бўлсангиз, шунча омад сиз томонда бўлади. Ишларингизда ҳам унум кўзга ташланади. Шахсий бизнесига эга бўлганлар рақобатчиларнинг қабиҳ ҳаракатларидан сақланишлари керак. Шўр, ёғли ва аччиқ таомлардан юз буринг. Ортиқча вазндан нолиб юрганлар биринчи навбатда спортга ошно бўлишлари керак. Саломатлигингизни асранг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Айримларнинг уйида эса чақалоқ йиғиси янграши эҳтимолга яқин. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Мулоқот масаласида бугунги кунингиз мазмунли кечади. Муносабат нимадир сабаб билан узилиб қолганлар билан ҳам бугун қайта топишиб мулоқот қилишингиз мумкин. Семинарлар, кўрик танловлар бугун муваффақиятли ўтади. Кўчага ҳавонинг авзойига қараб кийинган ҳолда чиқишингиз тавсия қилинади. Йўқса, шамоллаб қолишингиз ҳеч гап эмас. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда жуда эҳтиёт бўлинг. Иложи бўлса, шахсий автомобилингизда йўл юрманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) 23 ноябр сиз учун албатта унумли кечади. Айниқса, савдо, бизнес, молиявий операциялар билан шуғулланувчиларнинг куни туғади. Даромаднинг мўмайи сизники, ишонаверинг. Ҳамма ишлар режалаштирганингиздан ҳам яхши кечади. Техник ишлар билан банд дўстларимиз мукофот пулига эга чиқишлари кутилади. Раҳбарингиз меҳнатингизни муносиб баҳолайди. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади. ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02) Йиғиб юрган пулларингизнинг барчасини ўзингизга сарфлашни ният қилибсиз. Муборак бўлсин. Бу жуда тўғри қарор. Агар қўшимча заҳира пулингиз бўлса, қолган пуллар билан бемалол ўзингизни хурсанд қилаверсангиз ярашади. Агар даромадингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, қўшимча иш топинг. Бунинг учун кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам етарли. Бугун сийдик йўллари, бўғимларни даволаш мақсадларига йўналтирилган амаллар муваффақиятли кечади. БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03) Сизга ёқимсиз лаҳзалар, муваффақиятсизликлар хавф солмайди. Фақат молиявий аҳволингизни қатъий назорат остига олишингиз керак бўлади. Қарз олманг ва катта ишларга пул тикманг. Қачонлардир яқин дўст бўлган бир инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Дўстлик тикланиши мумкин. Лекин аввалгидек мустаҳкам кечмаса керак. Кечқурун муҳим бир хабар эшитасиз. @munajjim_bashoratlari

Открыть в Telegram
Просмотры3 460+19%к среднему
Пересылки—
Реакции94
Комментарии—
#9369Текст

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга оид билим ва тажрибаларни қайтадан чархлашингиз талаб этилади. Бу келгусида мартабангиз юқори бўлиши учун катта фойда беради. Сизга нисбатан тажриба ва билими кўп ҳамкасбларнинг маслаҳатларидан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Молиявий аҳволингиз қониқарли даражада бўлади. Нени истасангиз, сотиб олишга қурбингиз етади иншооллоҳ. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг. БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05) 23 ноябр куни ижодкор дўстларимизнинг куни туғади. То кечга қадар мухлислар қуршовида бўласиз. Дўст, ҳамкор танлаш учун ҳам имкониятларингиз бисёр. Рўзғор ва молия соҳасида содир этиладиган ҳар бир ҳаракатингизни назоратда ушланг. Кимлардир кимлардандир қарздор бўлиши мумкин. Қарзларни қайтариш вақти келди. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилишингиз тавсия этилади. Гарчи энг қадрдон инсонингиз таклиф киритса ҳам бош тортинг. ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06) Агар ишхонада йирик лойиҳаларни муваффақиятли тарзда ҳаётга тадбиқ этган бўлсангиз, майда-чуйда ишларга қўл урсангиз ҳам бўлади. Улар ҳам йирик лойиҳалардан кам даромад келтирмайди. Хўжалик ишлари сиздан катта босимда жисмоний зўриқиш талаб қилади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошингиз ҳақида хабар етказишлари мумкин. Меҳнат таътилида бўлсангиз, саломатлигингизга эътибор қаратишингиз сўралади. Жуда бўлмаганда, санаторийда ётиб нафас ростланг. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07) 23 ноябрда оиласизлар иллюзия қуршовида бўлишади. Танлаганингиз ҳақидаги тотли ўйлар сизни еттинчи осмонларга парвоз қилдиради. Бу лаҳзаларни хотирангизга муҳрлаб қўйинг. Қўйингки, ҳар ўйлаганда ўзингизни бахтли ҳис эта олинг. Ўзингизга ёқса, қизиқарли бўлса, иш деганининг ҳеч биридан юз ўгирманг. Оилалилар яқинларининг хоҳишлари етовида иш тутишлари талаб этилади. АРСЛОН (23. 07 — 23. 08) Рўзғорингизда жиҳозлардан бири ишдан чиқиб, сизни анчагина харажатга тушириши кутилмоқда. Харажат-ку майли, вақтингиз ҳам кетади. Айрим режаларни шу сабаб бўлиб кейинга суришингизга тўғри келади. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун бугун қулай вазият туғилади. Ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Дўстлардан кимдир қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этиши мумкин. Иш бажаришда ўз истеъдодингиз ва ички имкониятларингизга шубҳа назари билан қараманг. ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09) 23 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашишингиз тавсия қилинади. Ўз фикрингизни ўтказишга ҳаракат қилманг. Кимки сизга яхшилик қилса, сиз ҳам яхшилик билан жавоб қайтаринг. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Хунук хаёлларни миянгиздан қувиб солинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар, профилактикага эътибор қаратинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиши мумкин.

Открыть в Telegram
Просмотры3 380+16%к среднему
Пересылки—
Реакции58
Комментарии—
#9368Видео
Просмотры3 260+12%к среднему
Пересылки—
Реакции28
Комментарии—
#9366Текст

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Агар ҳаётдан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, ўзингизни тутишда ва бошқа жабҳаларда жиддий ўзгаришлар ясанг. Ишга ва шахсий ҳаётга нисбатан муносабатларни янгиланг. Атрофдагилар билан ҳам илгаригига қараганда яхшироқ, мулойимроқ муносабат юритинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни оммавий тадбирга таклиф этишлари кутилади. Иш жойингизда сизга йирик бир лойиҳани ишониб топширишади. Пул топишда енгил йўлларни изламанг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 22 ноябр куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Раҳбарлардан танқид, ҳамкасблардан даккилар эшитишингизга тўғри келади. Интернетда қарама-қарши жинс вакил ёки вакиласи билан романтик муносабатлар юритиш фикридан йироқ бўлинг. Ёлғиз бўлсангиз, яқиндагина дўстлашган бир инсон билан орангизда жиддий муносабат туғилиши кутилади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Яқин инсонлар билан муносабатларда совуқчилик кўзга ташланиши мумкин. Ғийбатлар ва миш-мишлар айнан сизнинг номингизга ёғилаётганидан хабар топасиз. Шунинг учун эмоционал ҳолатингизни шунга тайёрлаб қўйишингиз ҳам зиён қилмайди. Кимки жуфти билан жанжаллашган бўлса, бугун ярашиш бахтига муяссар бўлади. Молиявий муаммоларни кечки пайтгача етмай ижобий ҳал этишга уриниб кўринг. Шунда қўшимча даромад кўришингиз учун имконият туғилган бўларди. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) 22 ноябрда истакларингиз ҳақиқатга айланиши учун уларни тўғри танлай билишингиз керак. Қалбингизда истаклар рўёбга чиқиши масаласида шубҳа-гумонлар умуман бўлмаслиги лозим. Жуфтингиз билан иш юзасидан қисқа муддатга айро ҳолда яшаб туришингизга тўғри келади. Агар бу масалага позитив муносабатда бўлсангиз, икки орадаги муҳаббат янада мустаҳкам тортади. Молия масаласида қайта-қайта ўйлашга, ҳисоб-китоб қилишга, масалани назоратда ушлашга эринманг. Тадбиркор бўлсангиз, яқин ҳамкорлар билан узоқ муддатли шартнома имзоламанг. ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02) Бугун овқатланишда ва жисмоний меҳнатда меъёрга амал қилишингиз талаб этилади. Агар дўстлар, танишлар кўмагисиз битмайдиган ишларга ёлғиз ўзингиз қўл урсангиз, саломатликка жиддий путур етади. Қариндошлардан кимдир сизга маслаҳатлар беравериб хит қилса ҳам қўпол муносабат юритишдан тийилинг. Ижод кишилари бугун яратилажак асарларини четга ташлаб қўйиб, кейинчалик қайтадан кўриб чиқишлари тавсия этилади. БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03) 22 ноябр куни кузатувчан бўлишингиз зарур. Ишхонангизда келишмовчиликлар, жанжалли лаҳзаларнинг кети узилмаслиги мумкин. Бу кўнгилсизликлардан тафаккур ёрдамидагина нари бўла оласиз. Бундан ташқари хотиржамлик ҳам ортиқчалик қилмайди. Хизмат сафарига жўнатишса дарров йўлга отланинг. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун ёши улуғ, хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг. @munajjim_bashoratlari

Открыть в Telegram
Просмотры3 570+22%к среднему
Пересылки—
Реакции64
Комментарии—
#9365Текст

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 22 ноябр куни манфаатларингизни, қарашларингизни ҳурмат қиладиганларга сиз ҳам ҳурмат билан ёндашинг. Бу эзгу мақсадларга етишингизда асосий қурол вазифасини ўтайди. Кун давомида бир-биридан ажойиб инсонларни учратасиз. Принципиалликдан қочинг. Саломатликка путур етмаслиги учун нима керак бўлса, албатта шу ҳаракатларни содир этинг. Акс ҳолда катта пулга тушиб ҳам саломатликни тиклай олмайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05) Бугун кўп вақтингизни уйда кечиришингиз тавсия этилади. Ишхонада ишларингиз кўп бўлса ҳам бажариб бўлишингиз билан дарҳол уйга қайтинг. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз хавфи бор. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам суюкли инсони билан ўзаро муносабатларни қайта таҳлил қилиб, янада мустаҳкамлаш ҳаракатига тушишлари керак. Кечқурун овқатланиш режимига қатъий риоя қилинг. ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06) 22 ноябрда организмингизни жисмоний зўриқишлардан сақланг. Жисмоний зўриқиш организмга гармониялар ташрифини йўққа чиқаради. Витаминлар қабул қилинг. Овқатланиш режимини бузманг, вақтида дам олишни унутманг. Жуфтингизга қўпол муносабатда бўлишдан эҳтиётланинг. Унинг эркинлигига раҳна солувчи ҳаракатлар содир этишдан тийилинг. Ана шунда кунингиз гўзал ва мазмунли ўтади. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07) 22 ноябр куни иш жараёнида рақобатчилар йўлингизга кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Айниқса, шахсий бизнесига эга бўлганлар бу манзарадан ҳайратга тушишмаса ҳам бўлади. Рақобатчилар таъсирида бизнес режаларингиз ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Яқинларингиз ва туғишганларингиз билан орангизга нифоқлар тушиши кутилади. Ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Ошқозонингизда муаммо пайдо бўлиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. АРСЛОН (23. 07 — 23. 08) Бугун муаммоларингиз ҳақида яна бир карра ўйлаб, мулоҳаза юритиб олиш учун қулай имкониятлар туғилади. Улардан унумли фойдалансангиз, фойдадан холи бўлмайди. Имкон топсангиз, тренажор залига бориб келишингиз, бассейнда чўмилишингиз мумкин. Ўтмишдаги хатоликларни осон йўл билан бартараф эта оласиз. Аммо барибир шахсий ҳаётингиз босим остида ўтади. Иш билан ўзга шаҳарга боришингиз муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09) 22 ноябрда ўзингизни фақат омад, муваффақиятларга тайёрланг. Хаёлпарастликка берилинг. Ширин хаёллар оғушида керак бўлса самоларгача етинг. Ўзингиз уддалай оладиган ишларни бажариш учун ўзгалардан ёрдам сўраманг. Бировларни танқид қилишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Башарти жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан орангизга совуқчилик тушган бўлса, биргаликда театр ёки кинога тушинг. Жуда бўлмаса, кўчаларда сайр қилинг.

Открыть в Telegram
Просмотры3 160+8%к среднему
Пересылки—
Реакции57
Комментарии—