#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажот топиш сабабларидан бири амал билан мағрурланмаслик. Амалингиз нечоқлик кўп бўлса ҳам, турли-туман катта-катта ишлар қилсангиз ҳам, кечалари намозда қоим, кундузлари рўзадор соим, ҳар йили ҳаж-умра қилсангиз, қўли очиқ саховатпеша бўлсангиз, мужоҳид, муҳожир, олиму обид бўлсангиз ҳам амалингиз билан мағрурланиб қолишдан ҳазир бўлинг! Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Қиёмат куни ҳеч ким қилган амали билан нажот топа олмайди”. Саҳобалар: “Сиз ҳамми?” деб сўрашди. “Ҳа, мен ҳам. Фақат Аллоҳ мени Ўз раҳмати ила буркаб қўйса нажот топаман”. (Бухорий ва Муслим ривояти) Шундай бўлгач зинҳор амалингиз билан мағрурланиб қолманг, балки хавф ва ражо ўртасида бўлган ҳолда амал қилишда давом этинг. Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини васф этиб бундай деган: “Яхши ва эзгу ишларда елиб-югурадиган ва қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Раббиларининг ҳузурига қайтган пайтларида амаллари улардан қабул қилинмаслигидан ва уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмаслигидан қалблари доим қўрқувда бўлган кишилар”. (Мўминун, 60) Саҳобалар сийратини ўқиган киши ҳайратга тушмай, таъсирланмай қолмайди. Шулардан бири: Абдуллоҳ ибн Равоҳа разияллоҳу анҳу уйда касал бўлиб ётганида йиғлайди. Буни кўрган хотини ҳам йиғлаб юборади. Улуғ саҳобий: “Сен нима учун йиғлаяпсан?” деб сўраганида, хотини: “Сизнинг йиғлаганингизни кўриб мен ҳам йиғладим. Ўзингиз нима учун йиғладингиз”, деди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа разияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таолонинг: “Эй одамлар, ҳар бирингиз сиротдан ўтиш билан дўзахга киради. Бу узил-кесил ҳал қилинган иш бўлиб, Аллоҳ таоло унинг албатта содир бўладиган иш эканига ҳукм қилиб қўйган. Кейин Биз тақво қилган кишиларни қутқарамиз ва Аллоҳга кофир бўлиш билан ўзларига зулм қилган кимсаларни дўзахда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”. (Марям, 71) деган сўзини эслаб қолдим. Мен қайси тоифадан эканимни дўзахдан қутқарилганларданми ё дўзахда қоладиганларданми билмаганимдан йиғлаяпман”. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в Telegram
“MunadiyTv”
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Бу канал Youtube'даги “MunadiyTv” номли каналимизнинг расмий Telegram каналидир. Фикр-мулоҳаза ва саволларингизни @MunadiyTv_Admin'ига юборишингиз мумкин.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 1 нояб. 2026 г. | 548 |
| 5 нояб. 2026 г. | 1 120 |
| 8 нояб. 2026 г. | 295 |
| 10 нояб. 2026 г. | 654 |
| 11 нояб. 2026 г. | 2 075 |
| 12 нояб. 2026 г. | 304 |
| 13 нояб. 2026 г. | 702 |
| 14 нояб. 2026 г. | 338 |
| 15 нояб. 2026 г. | 399 |
| 16 нояб. 2026 г. | 290 |
| 20 нояб. 2026 г. | 3 095 |
| 23 нояб. 2026 г. | 1 308 |
| 24 нояб. 2026 г. | 204 |
| 25 нояб. 2026 г. | 1 610 |
| 26 нояб. 2026 г. | 107 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры3,79 тыс.Пересылки—Реакции6Комментарии—
- 02Просмотры3,42 тыс.Пересылки—Реакции4Комментарии—
- 03Просмотры2,77 тыс.Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры2,4 тыс.Пересылки—Реакции5Комментарии—
Новые посты
Айримлар отасини қоровул, онасини энага қилиб қолдириб, ўзи хотини билан дам олишга кетади. Ота-онасига сизларни ҳам олиб кетай демайди, озгина инсофи бори тил учида: “Сизларни ҳам олиб кетай”, деб қўяди. Ҳолбуки, ўзи билан хотинига иккита билет олиб қўйган бўлади. Ота-она аҳмоқми, ҳаммасини билиб туради, тил учида айтаётганини гапидан, кўзидан, ўзини тутишидан билади, ўзи туғиб катта қилганку билмайдими. Барибир ота-онада, дили оғриса ҳам яхши бориб келинглар, деб дуо қилиб қолаверади. Сизни катта қилиб, шу ҳолга келтиргунча отангизнинг сочига оқ тушгани, белидаги қуввати кетгани, пешонасидаги ажинни доим ёдда тутинг. Онангизга қаранг, сизга ҳомиладор пайтида сочлари тўкилган, тишлари кетган, ишни бажариб ётганингизда тагингизни тозалаб қўйган, оринмаган, ирганмаган, ўзини ўйламаган, соғ-саломат катта бўлаётганингизга севиниб, чеккан машаққатлари ҳам эсидан чиққан. Энди сиздан роҳат кўраман деганда сиз ўз роҳатингизни ўйлашингиз инсофданми?! Лоақал бир марта бўлса ҳам дам олишга олиб боринг, ота-она абадий эмас, буёғи оз қолган ҳадемай ўтиб кетишади, бир мартага улгуриб қолсангиз ҳам катта гап. Кейин ўлгунингизча хотинингиз билан бораверасиз, ўша дам олишга. Тағин армон бўлиб қолмасин! ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в TelegramОдамларни алдаш вақтинчаликдир Мунофиқлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ўз жонлари ва молларини сақлаб қолишлари мумкин бўлган. Улар ташқи томондан мусулмон эканликларини кўрсатиб, одамлар орасида юришган. Аммо бу уларга ҳақиқий нажот бермади. Чунки инсон одамларни алдаши мумкин, лекин Аллоҳ таолони алдай олмайди. Одамлар олдидаги вақтинчалик обрў ёки ўзини оқлашнинг нима фойдаси бор? Инсон Аллоҳнинг ҳузурига ёлғон ва хиёнат билан борса, унинг ҳақиқий ҳолати, башараси ўша ерда очилади. Дунёда инсон ўзини оқлаб олиши мумкин. Аммо охиратда барча пардалар кўтарилади ва яширин ҳақиқатлар ошкор бўлади. Унда нима қилади?! Шунинг учун мўминнинг мақсади аввало Аллоҳ таолонинг розилигини излаш бўлиши керак. 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в TelegramБўлган воқеа: “Менинг бир яқиним бор эди. Унга отасидан кўп мол-дунё, тилло-кумушлар ва уй-жойлар мерос қолган эди. Унинг ўзи моҳир савдогар эди. Кунларнинг бирида онаси ундан аччиқланиб, қаттиқ дуойи бад қилди. Бирдан у одамни ҳар тарафидан ёмонликлар ўрай бошлади. Охири фақирликда ҳаётдан кўз юмди. Ҳолбуки у ҳаром ишлар қилмас ва фаҳш йўлларга юрмас эди. Отам раҳимаҳуллоҳ унга садақа қилар ва менга уйда тайёрланган овқатлардан бериб унинг оиласига, хотини ва болаларига олиб боришим учун юборар эди”.
Открыть в Telegram#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажот топиш сабабларидан бири бир кун келиб Аллоҳ ҳузурида туришни, ҳисоб-китобга тутилиш ҳақ эканини ёдда тутиш. Ўйламанг қутулиб қоламан деб, хомхаёл бўлманг. Аллоҳнинг олдига борасиз, ҳузурида туриб, ҳар бир қилган ишингиз учун жавоб берасиз. Қандай ҳаёт кечиргансиз, ёшлигингизни нима билан ўтказгансиз албатта сўраласиз. “Аллоҳ таоло гуноҳ ва ёмон ишларни қилган кимсаларни қилган гуноҳларига ва ёмонликларига яраша жазолайди, яхшилик қилган, яхши амал қилган кишиларни жаннат билан мукофотлайди” (Нажм, 31). Ким охиратни ўйласа, охират ғамида бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида туриши муқаррар эканини хис қилиб яшаса, яхши амаллар қилиб ҳаёт кечиради. Яхши амаллари эса қиёмат куни нажот топишига, Аллоҳнинг ҳузурида юзи ёруқ бўлишига сабаб бўлади.Номаи аъмоли ўнг томонидан берилганлар: “Кимга номаи аъмоли ўнг томонидан берилса у хурсандлигидан: “Ҳой одамлар. Менинг номаи аъмолимни ўқинглар. Мен дунёдалик пайтимда Қиёмат куни ўз жазойю мукофотимга йўлиқишимга албатта иймон келтирган эдим”, деб айтади. Нажот топишининг сабабига қаранг-га?! Қиёмат куни ҳисоб-китобга рўбарў бўлишини билган ва шунга яраша амал қилган. Бошқа бир оятда эса: “Биз дунёда аҳли-оиламиз ҳузурида эканимизда Раббимиздан қўрқиб, Унинг Қиёмат кунида бўладиган азоби ва жазосидан қўрқар эдик. Аллоҳ бизга ҳидоят ва тавфиқ ато этди ва бизни жаҳаннамнинг шиддатли оташи азобидан сақлади”. (Тур, 26,27) ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в Telegram• Alloh taoloni ulug‘lash – Uning Payg‘ambarini ﷺ ulug‘lashdan boshlanadi. Payg‘ambar ﷺ ni ulug‘lash esa eng afzal kun – juma kuni – unga ko‘p salovot aytish bilan bo‘ladi. • Payg‘ambar ﷺ ga salovot aytish – gunohlarni kechishga va g‘am-tashvishlarni ketkazishga eng buyuk sababdir. Imom Ahmadning Musnad kitobida Abu Talha roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh ﷺ dedilar: “Kim menga bir marta salovot aytsa, Alloh unga o‘n marta rahmat yuboradi, o‘n gunohini kechiradi va o‘n darajasini ko‘taradi.” ✉️ 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в Telegram😇🥰😇🥰 ➡️ Juma Sunnatlari !!! 1- G'usl qilish. 2- Xushbo'ylanish. 3- Misvok ishlatish. 4- Chiroyli kiyimlarni kiyish. 5- Kahf surasini o'qish. 6- Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamga ko'p salovotu-salom aytish. 7- Masjidga ertaroq borish. 8- Juma kunidagi duo ijobat bo'ladigan vaqtni topishga haris bo'lishlik. ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в TelegramПереслано из Saud va Sora
🧒🧒🧒🧒🧒 ▶️▶️▶️▶️ 📝 Saud va Sora | 2️⃣2️⃣-qism | Zuho surasi | Bolalar uchun tarbiyaviy multfilm ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube ▶️ | Telegram ✈️ Facebook 👤 | Instagram 📸
Открыть в Telegram#Нажот_сабаблари Фарз амалларни вақтида бажариш, диний мажбуриятларни адо этиш ва гуноҳи кабиралардан сақланиш, қиёмат куни нажот топишга, азобдан саломат қолишга сабаб бўлади. Исломдаги фарз амаллар Аллоҳ ҳар бир мусулмонга буюрган, бўйнига юклаган бурч ва вазифаларидир. Вазифасини бажармаган банда азобга лойиқ бўлади. Гуноҳи кабиралар эса уларни қилган кишига лаънат йўллаш, Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш, жаннатдан мосуво бўлиш, иймони йўқ ёки иймони оз ё биздан эмас деган сўз айтилиш каби турли азоб-уқубатлар тайин қилинган ишлардир. Бу саналганларнинг ҳар бири одамни сескантириб, хушёр торттиради. Аллоҳнинг лаънатига гирифтор бўлиш, Унинг раҳматидан ҳайдалиш... Бизда фалончи ўлибди дейилса, эшитганлар: “Аллоҳ раҳмат қилсин”, дейдилар. Аллоҳ раҳмат қилсин дейилса-ю, лекин Аллоҳ раҳмат қилмаса... Аллоҳ сақласин, бу тамом дегани, энг бадбахт одам шу бўлади, бахтсизликнинг энг чўққиси шу бўлади. Жаннатдан мосуво бўлиш, иймонсизлик, Пайғамбар алайҳиссалом: “Биздан эмас”, дейишлари... Бу сўзни эшитишдан, шу баҳога лойиқ бўлишдан кўра ёмонлик, бахтсизлик борми?! Шунинг учун, каттаю кичик гуноҳлардан узоқ бўлишга ўзимиз-у фарзандларимиз биргаликда ҳаракат қилайлик. Бир-биримизни яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб яшаш барчамизга насиб этсин. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в Telegram#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажотга эриштирувчи сабабларнинг энг катталаридан бири фарз амалларга, диний мажбуриятларга риоя қилиш. Фарз амаллар ичида хоссатан намозга катта аҳамият қаратиш, вақтида адо этишга ҳаракат қилиш. Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳар кун беш вақт намоз ўқишни фарз қилган. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни мусулмон билан кофир ўртасини фарқловчи амал эканини баён қилганлар. Қиёматда ҳам энг биринчи намоздан сўралади. Катта аҳамият қаратиш зарур бўлган ишлардан яна бири ҳаромдан узоқ бўлиш, гуноҳга қўл урмаслик. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ саҳиҳида келтирган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумо айтади: Нўъмон ибн Қавқал разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, мен беш вақт намоз ўқисам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам, жаннатга кираманми?” деб сўраган эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, кирасан”, деб жавоб бердилар. Фарз амалларни вақтида бажариш, диний мажбуриятларни адо этиш ва гуноҳи кабиралардан сақланиш, қиёмат куни нажот топишга, азобдан саломат қолишга сабаб бўлади. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺 ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Taskin_uz@taskin_uzРелигия1,12 тыс.
Xitob.uz@xitobuzРелигия1,12 тыс.
Manfaat_uz | Rasmiy kanal@manfaat_uzРелигия1,17 тыс.
Asar Media@asarmediaРелигия1,18 тыс.
Badr_uz@badr_uzРелигия1,19 тыс.
"Ustoz Muhammad Sodiq hazratlari" nomidagi jome masjidi@ezgumaqsadРелигия1,06 тыс.
Yaxshilik Karvoni@yaxshilikkarvoniРелигия1,24 тыс.
Hurfikr.uz@hurfikruznewsРелигия1,24 тыс.