Кабинет

Посты канала Muhaddis.uz | Расмий канал

сначала новые

#27110Фото

#Тадбирлар #Амалиёт Назарий билимдан амалий тажриба сари Ҳадис илми мактабида 4 ва 5-курс талабаларининг амалиётга чиқишлари муносабати билан ташкилий-услубий тадбир ўтказилди. Ўқув режасига мувофиқ, 4-курс талабалари ўрта махсус ислом таълим муассасаларида педагогик амалиётни, 5-курс талабалари эса илмий-тадқиқот марказларида битируволди амалиётини ўтайдилар. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Акмал Юлдашев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Жасур Акрамов, «Ҳадис илмлари» кафедраси мудири Маҳмуджон Абдураҳмонов ҳамда ўқитувчи Олимжон Абдуллаев олиб боришди. Тадбир давомида амалиётнинг мақсад ва вазифалари, назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш, касбий кўникмаларни шакллантириш, педагогик маҳорат ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, талабаларга амалиёт давомида ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиш ҳамда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Мазкур амалиёт талабаларнинг келгусида малакали педагог ва етук тадқиқотчи сифатида шаклланишларида муҳим босқич бўлиб хизмат қилади. t.me/muhaddisuz

Открыть в Telegram
Просмотры462−36%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч269
4 ч400
6 ч462
  1. Через 1 час269
  2. Через 6 часов462
  3. Всего сейчас462
#27109Видео
Просмотры478−34%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч228
8 ч478
  1. Через 6 часов478
  2. Всего сейчас478
#27106Фото

#Тадбирлар #Қуръон_курси ✅ «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 62-давраси якунланди Ҳадис илми мактаби қошида ташкил этилган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 62-давраси ўз якунига етди. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди. Уч ой давомида тингловчилар Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш, ҳарфларнинг махраж ва сифатлари ҳамда тажвид қоидалари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Аллоҳ таоло тингловчиларимизнинг олган илмларига барака берсин, Қуръони каримга бўлган муҳаббатларини зиёда айласин! 📌 Маълумот ўрнида: 🔹 Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. 🔹 Тингловчилар махсус журнал асосида рўйхатга олинади ва белгиланган квотага мувофиқ навбат тартибида қабул қилинади. 🔹 60 ёшдан юқори бўлган фуқаролар таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, навбатдан ташқари, алоҳида гуруҳларга қабул қилинади. 🔹 Ўқиш муддати — 3 ой. 🔹 Ўқув машғулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган дастур ва ўқув режаси асосида олиб борилади. Ҳужжатлар соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. 🎓 Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга махсус сертификат берилади. Мазкур сертификат ушбу фанлардан дарс бериш ёки бирор корхона ва ташкилотда фаолият олиб бориш ҳуқуқини бермайди. 📞 Мурожаат учун: +998 66 240 20 51 +998 94 186 19 94 Telegram: @himquronkurs 📍 1-манзил: Самарқанд шаҳри, Халифа Иброҳим маҳалласи, Садриддин Айний кўчаси, 21-уй. Мўлжал: Хўжа Абду Дорун жоме масжиди. 📍 2-манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси. Мўлжал: Имом Бухорий мажмуаси.

Открыть в Telegram
Просмотры773+7%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч604
26 ч773
  1. Через 24 часа773
  2. Всего сейчас773
#27104Видео
Просмотры1 700+135%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#27102Видео
Просмотры586−19%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#27101Текст

Қуръон аҳлининг фазилати Аллоҳ таоло бандасининг қалбига Ўз каломини жойлаши энг улуғ неъматлардан биридир. Қуръони каримни ёд олган, уни ўрганиш ва ўргатиш йўлида умрини сарфлаган инсонларнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «إِنَّ لِلَّهِ أَهْلِينَ مِنَ النَّاسِ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ هُمْ؟ قَالَ: «هُمْ أَهْلُ الْقُرْآنِ، أَهْلُ اللَّهِ وَخَاصَّتُهُ». «Албатта, Аллоҳнинг инсонлар орасида хос бандалари бор». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Нақадар улуғ мартаба! Қуръон соҳибини эъзозлаш Аллоҳ таолони улуғлашнинг бир кўринишидир. Қориларнинг қалбида Аллоҳнинг каломи, тилларида эса Унинг муборак оятлари мужассам. Бу шарафга эришиш замирида йиллар давомидаги меҳнат, сабр, тинимсиз такрор ва машаққатлар ётади. Қуръон аҳлини қадрлаш, уларга муҳаббат ва эҳтиром кўрсатиш қалбимиздаги Қуръонга бўлган муҳаббатнинг ифодасидир. Аллоҳ таоло қориларимизнинг илмларига, умрларига ва хизматларига барака берсин. Барчамизни Қуръонни севувчи, унга амал қилувчи ва унинг аҳлини эъзозловчи бандаларидан айласин! t.me/muhaddisuz

Открыть в Telegram
Просмотры665−8%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#27100Фото
Просмотры608−16%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#27098Фото

#Тайёрлов_курси 📚 ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИДА ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ДАРСЛАРИ БОШЛАНМОҚДА! 📢 Ҳадис илми мактабида абитуриентларни қабул имтиҳонлари учун пухта тайёрлашга қаратилган тайёрлов курси машғулотлари бўлиб ўтмоқда. ✍️ Мазкур курсга ўрта махсус ислом таълим муассасалари (мадрасалар)ни тамомлаган фуқаролар қабул қилинади. ❗️Курсга қўшилиш истагида бўлганлар учун ҳали имконият бор! Ҳужжатлар қабули давом этмоқда. Машғулотларнинг дастлабки кунлариданоқ иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишга шошилинг! 📌 Тайёрлов курси фанлари: ✅ Араб тили; ✅ Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис; ✅ Ўзбекистон тарихи. Тингловчилар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу фанлардан бирини ёки бир нечтасини ихтиёрий танлашлари мумкин. 📞 Мурожаат учун: +998 99 178-35-59 +998 66 240-20-51 📍Манзил: Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси. 🔎 Мўлжал: Имом Бухорий мажмуаси. 📢 Қабул имтиҳонларига тайёргарликни биринчи машғулотлардан бошлаш имкониятини қўлдан бой берманг! t.me/muhaddisuz ✈️

Открыть в Telegram
Просмотры631−13%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#27097Текст

Аллоҳ таолонинг «ас-Салом» исмининг бу дунёдаги беш татбиқоти (давоми) (28) 4. Кишининг қалби кибр, риё, шуҳратпараслик каби қалбий касалликлардан холи бўлиши, моли шубҳадан, ҳаромдан саломат бўлиши «ас-Салом» исми билан хулқланишнинг кейинги фойдасидир. Набий алайҳиссалом айтадилар: Аллоҳ таолонинг Дорус-саломига киришга лойиқ қалб, дунёдан саломат бўлган қалбдир. Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас» (Шуаро сураси, 88-оят). Яъни барча қалбий касалликлардан саломат қалб билан келган кишигина фойда кўради. Қалби ширк, кибр, риё, сумъа, ҳасад, кўролмаслик ва бундан бошқа қалбий касалликлардан саломат қалбгина камчилик ва нуқсондан саломат бўлган Дорус-саломга киради. Демак, инсон у ердан жой олиши учун қалбини поклаш пайида бўлиши лозим. Чунки пок жойга поклар лойиқдир. 5. Борлиқда зоҳиран бўлсин, ботинан бўлсин, бутун поклик Аллоҳ таолонинг «ас-Салом» исмининг тажаллийсидир. Касал киши касалидан тузалиб соғлом бўлса, зеҳн дастлаб бу Аллоҳ таолонинг «ас-Салом» исмининг тажаллийси эканини тафаккур қилиш лозим. Демак, борлиқдаги саломатликнинг барчаси «ас-Салом» исм-сифатининг тажаллийси ҳисобланар экан. Буни Набий алайҳиссалом ҳар намозларидан кейин қилган мана бу дуоларидан билсак бўлади: «اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام». «Аллоҳим сен «ас-Салом»сан ва саломатлик ҳам сендан, эй буюклик ва карам эгаси бўлган зот, барча айбу нуқсондан поксан». Бу дуо айнан намоздан кейин айтилишининг ҳикматини уламолар қуйидагича баён қиладилар: Намоз диннинг устуни бўлишига ва қиёматда энг биринчи мана шу амал сўралишига қарамай, унда кўпинча қалб ҳозир бўлмаслиги, чалғиш каби камчилик ва нуқсонлар кўп учрайди. Шуни эътирофи учун бу дуо ўқилади. Яъни сен айб-у нуқсондан саломат зотсан, менга бу нуқсон билан тўлиб-тошган намозимни улардан саломат бўлган ҳолида ўқишни насиб эт ва уни мендан қабул қил. «Салом сендандир», яъни бу дунёдаги барча саломатликларнинг манбаи Сенсан. Мана шунинг эътирофи учун намоздан кейин банда энг аввал айтадиган нарсаси ушбу дуодир. Дилшод Ғиёсов, ҲИМ ўқитувчиси. t.me/muhaddisuz

Открыть в Telegram
Просмотры594−18%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#27090Фото

#tadbir Президент мактубининг мазмун-моҳиятига бағишланган маърифий тадбир Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўз набирасига йўллаган мактубининг мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Акмал Юлдашев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Ҳадис илми мактаби ректори Барот домла Амонов сўзга чиқиб, мазкур мактубнинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғояларнинг ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти, илм-маърифатга интилиш, ота-онага ҳурмат, Ватанга садоқат ҳамда юксак инсоний фазилатларни шакллантириш масалаларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, «Ҳадис илмлари» кафедраси мудири Маҳмуджон домла Абдураҳмонов ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшларнинг илмли, одоб-ахлоқли ва жамият олдидаги масъулиятини чуқур англайдиган инсонлар бўлиб камол топишлари муҳимлигини таъкидлади. Ҳадис илми мактаби Матбуот бўлими t.me/muhaddisuz

Открыть в Telegram
Просмотры659−9%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#27084Фото

#Тадбирлар #Ёшлар_куни Имом Доримий илмий меросига эҳтиром Ҳадис илми мактабида «Пайшанба - ёшлар куни» муносабати билан 4-курс талабалари ўқитувчилар Бекназар Мамашукуров ва доктор Салоҳ Ийсо ва мураббий Муҳаммадюрсун Юрсунов ҳамроҳлигида буюк муҳаддис Имом Доримий мақбарасини зиёрат қилдилар. Имом Доримийнинг «Муснад» асари 4-курс талабаларига дарслик сифатида ўқитилаётгани боис мазкур зиёрат талабалар учун янада мазмунли ва завқли кечди. Зиёрат давомида устозлар томонидан муҳаддис бобомизнинг ҳаёти, илмий фаолияти, бой илмий мероси ҳамда ҳадис илми ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, Доктор Салоҳ Ийсо ўзларининг муҳаддисгача бўлган муттасил санадларини келтириб, «Муснад» асаридан биринчи ва сўнгги ҳадисни ўқиди. Талабаларнинг бевосита ўрганаётган асарлари муаллифи қўним топган масканда бўлишлари, у зотнинг ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан танишишлари уларда катта таассурот қолдирди. t.me/muhaddisuz

Открыть в Telegram
Просмотры641−11%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—