Кабинет

Посты канала MIRARABMADRASA.UZ

сначала новые

#28627Фото

#янгиликлар #мактуб Мир Араб мадрасасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг набираларига йўллаган мактуби ўқиб эшиттирилди   Бугун Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида алоҳида маънавий аҳамиятга эга бўлган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда хорижга сафар давомида набираларига йўллаган самимий мактуби таълим муассасаси устоз-ходимлари ва талабаларига ўқиб эшиттирилди ва шарҳланди. Маълумки, давлатимиз раҳбари ушбу мактубни Иордания — буюк пайғамбарлар юрти, хусусан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодлари бўлган Ҳошимийлар Подшоҳлигига сафар давомида ёзган мактубларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак авлодлари юрти ҳақида ҳурмат ва эҳтиром билан сўз юритганлар. Бу сатрлар давлатимиз раҳбарининг ислом қадриятларига бўлган чуқур ҳурматларини яна бир бор намоён этди. Бу нафақат таълим муассасаси устоз ва талабалари учун балки барча шу юрта истиқомат қилувчи мусулмонлар учун алоҳида қувонч ва ифтихор бўлди. Мактубда Ватан меҳри, илм-маърифатнинг аҳамияти, вақтнинг қадри, сабр-матонат ва ирода, давлат рамзларига ҳурмат, инсоний фазилатларни асраб-авайлаш каби муҳим мавзулар самимий ва оталарча меҳр билан ёритилган. Шунингдек, Президентимиз Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк аждодларимизнинг номларини алоҳида тилга олиб, ёш авлодни уларнинг муносиб ворислари бўлиб етишишга чақирганлар. Бу даъват айниқса Мир Араб мадрасаси талабалари учун — илм йўлини танлаган толиби илмлар учун ўзга бир маъно ва масъулият касб этди. Тадбирда таълим муассасаси директори Жалолиддин Сабуров, таълим муассасасининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Асадулло домла Нажмиддинов ва ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркин Қудратуллоҳлар нутқ қилишди. Эркин Қудратов мактубни тўлиқ ўқиб, унинг ҳар бир бандини батафсил шарҳлаб бердилар. Президентимизнинг болалик йиллари, меҳнат машаққатлари ва ҳаёт тажрибалари ҳақидаги хотиралари орқали ёш авлодга етказилаётган ибратли сабоқларга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, мактубдаги “Бу дунёда миллатнинг дардига дармон бўлишдан кўра аъло ва афзал иш йўқ” деган фикрнинг чуқур маъноси, замонавий технологиялардан тўғри фойдаланиш, ҳеч қачон тушкунликка тушмаслик ва доимо олға интилиш каби мавзулар атрофида кенг суҳбат олиб борилди. Тадбир давомида устоз ва талабалар Президентимизнинг бу мактуби нафақат набираларига, балки юртимиздаги барча ёшларга, шу жумладан, толиби илмларга қаратилган оталарча васият эканлигини чуқур ҳис этдилар. Мактубдаги “Ёшликда олинган билим худди тошга ўйилган нақш каби сира ўчмайди” деган сўзлар мадраса талабалари учун алоҳида аҳамият касб этди. Тадбир сўнгида иштирокчилар якдиллик билан дуойи хайрлар қилиб, Аллоҳ таолодан давлатимиз раҳбарига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юртимизга тинчлик-осойишталик ва илм аҳлига баракот сўрадилар.   Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати   📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣 ⚡️ MIR ARAB MADRASA 🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube

Открыть в Telegram
Просмотры340−59%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#28625Видео
Просмотры1 220+46%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#28624Фото
Просмотры1 020+22%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#28623Видео
Просмотры617−26%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#28621Фото
Просмотры1 110+33%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#28620Превью ссылки
Просмотры1 410+69%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#28610Фото

#xabar #fatvo #anjuman #istanbbul 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ФАТВО АНЖУМАНИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР    📍Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар. 🗣Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар. 💬Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. ⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры728−13%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—