Ҳақиқий тақво пулга келганда билинади ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
Открыть в TelegramПосты канала Mehrob.uz
#Устоздан_иқтибос Тасаввуф ва илм «Тасаввуф илм билан бўлсагина ҳақиқий камолотга етаклайди. Илмсиз тариқат инсонни фисқу залолатга бошлаши мумкин. Шунинг учун фиқҳни ўрганиш зерикарли туюлса ҳам, унга бепарво бўлманг. Зеро, илм ҳақ билан ботилни ажратишга, тўғри йўлни танишга ва динни англаб амал қилишга хизмат қилади» 🌙 Д.р Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
Открыть в Telegram#Меҳроб_меҳмонлари ☪️ ПОКИСТОНЛИК МАШҲУР УЛАМО МАВЛОНО ТОРИҚ ЖАМИЛ ЮРТИМИЗДА 📍 Покистонлик машҳур олим ва воиз Мавлоно Ториқ Жамил ҳазратлари айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турибдилар. ◾️Мавлоно Ториқ Жамил ҳамроҳлари билан 27 октябрь куни Тошкентга ташриф буюрдилар. Уларни устозимиз, доктор Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий самимий кутиб олдилар. 🕌 Ташриф давомида меҳмон устоз ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги улуғ уламолар ва азиз зотлар мақбараларини, «Минор» жоме масжиди ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини зиёрат қилдилар. Зиёратлар давомида икки олим ўртасида самимий ва мазмунли суҳбатлар бўлиб ўтди. 🤝 Икки уламо ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва самимий дўстлик илм аҳлига хос гўзал биродарлик намунасидир. 📍 Айни кунларда Мавлоно Ториқ Жамил Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги тарихий обидалар ҳамда табаррук қадамжоларни зиёрат қилиб, сафарларини давом эттирмоқдалар. 🤲 Аллоҳ таоло бу ташрифни хайрли ва манфаатли қилсин, уламоларимиз ўртасидаги самимий алоқаларни янада мустаҳкамласин! Mehrob.uz матбуот хизмати
Открыть в Telegram#Набавий_oдоб Шайтон билан муомала қилишдаги набавий одоб Абу Малиҳ раҳимаҳуллоҳ бир кишидан ривоят қилади, у айтди: Мен Набий соллалоҳу алайҳи вассаламнинг ортларида уловга мингашиб кетаётган эдим. Уловлари қоқилиб кетди-да, мен: «Шайтон ҳалок бўлсин!» дедим. Шунда у зот: «Шайтон ҳалок бўлсин», дема. Чунки сен буни айтсанг, у шу қадар катталашадики, ҳатто уй каби бўлиб қолади ва: «Ўз кучим билан (қилдим)», дейди. Балки: «Бисмиллаҳ», дегин. Чунки сен буни айтсанг, у шу қадар кичраядики, ҳатто пашша каби бўлиб қолади», дедилар. Абу Довуд ривоят қилган (4982). Бу – шайтон билан муомала қилишдаги набавий одобдир. «Шайтон ҳалок бўлсин!» деган сўз унинг катталашиб, улканлашишига сабаб бўлади. Чунки у бу сўздан ўзини ишлар устидан таъсир ўтказиш қудратига эга, воқеалар унинг кучи билан содир бўлади, деб ўйлайди. Аммо «Бисмиллаҳ» сўзи билан эса унинг хавф-хатари ва ёмонлигидан халос бўласиз. У бу сўзни эшитса, кичрайиб, хор ва ҳақир ҳолга тушади. Чунки сиз Аллоҳ таолодан ёрдам сўрадингиз ва бошингизга келган ҳодисани Аллоҳнинг амри ва тақдирига боғладингиз. 🔗 давомини ўқиш @mehrob_uz
Открыть в Telegram91. Фаржини пок сақлаган аёлни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғлини оламларга оят-белги қилдик. «Фаржини пок сақлаган» аёл деганда, Биби Марям назарда тутилган. Бошқа диндагилар, хусусан, яҳудийлар Биби Марямга нисбатан туҳмат қиладилар. У кишини зинода айблайдилар. Ислом ва Қуръон эса, Биби Марямнинг поклигини доимо ва алоҳида таъкидлаб ёд этади. Бу оятда у зотни исмлари билан эмас, балки зинодан сақланиб, фаржларини пок тутганлик сифатлари билан эслаш ҳам шу асосдадир. 🔗 давомини ўқиш @mehrob_uz
Открыть в Telegram✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Янги кун муборак бўлсин! Роббимиз ушбу тонгни гуноҳлардан покланиш, ризқлар кенгайиши ва дуолар ижобат бўлиши учун гўзал бир фурсат қилсин. Хонадонингиздан тинчлик-тотувлик ва барака асло аримасин. 📖 Тонгги ҳикмат: Ким тонг отганда Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлса, Аллоҳ унинг кунини осон ва баракали қилади. 📿 Кунлик зикр: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр». ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 42 836 |
| 14 ч | 87 913 |
- Через 6 часов42 836
- Всего сейчас87 913
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 16 596 |
| 13 ч | 29 899 |
- Всего сейчас29 899
Хилма-хиллик – ҳаёт гўзаллиги Одамларнинг услублари, танловлари ва қизиқишларидаги бу хилма-хиллик ҳаётнинг гўзаллиги ва тартиб-интизомининг бир қисмидир. Бошқалардан муайян бир йўлни тутишни, фақат бир хил услубда ёзишни ёки ҳамма бир хил ташвиш билан яшашни талаб қилиш на ҳикматга, на тўғриликка мувофиқдир. Бундай қилишинг билан сен гўзалликка путур етказасан, бир хилликни шошилиб қарор топтирасан ва ўзгаларга ҳукмронлик қилишга уринасан. Агар сен бирор соҳада маҳоратли бўлсанг, бошқа биров бошқа соҳада маҳоратлидир. Агар сен бирор услубни севиб қолган бўлсанг, бошқа биров ўзга бир услубга муҳаббат билан ошиқдир. @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 27 919 |
| 26 ч | 42 059 |
- Через 6 часов27 919
- Через 24 часа42 059
- Всего сейчас42 059
✨ Абулҳасан Шозилий ҳикматлари Улуғ зотларнинг ҳаёти ва ҳикматларидан гўзал бир лавҳа: «Валийлик ва зулмга муносабат» «Агар валий одам ўзига бўлаётган зулмга қарши бошқа ёқдан ёрдам истаса, валийликдан чиқади...» ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 16 661 |
| 9 ч | 31 940 |
| 29 ч | 40 899 |
- Через 24 часа40 899
- Всего сейчас40 899
#Даволаниш Қачон даволанишни тарк этиш жоиз бўлади? Имом Ибн Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар: “Бемор кишининг даволанишни тарк этиши жоизми?” деб сўралса, айтамизки, бу бир неча сабабларга кўра жоиздир: Биринчиси: касаллик сурункали бўлиб, ундан тузалишга умид бўлмаса. Иккинчиси: бемор касалликка сабр қилишга ўзини қодир деб билса, унинг савобига эришиш умидида даволанишни тарк этса. Бу эса касаллик сабабли бирор тоат-ибодатни бажара олмай қолишга олиб келмаслиги шарти билан жоиздир. Учинчиси: ҳадисда келганидек, гуноҳларига каффорат бўлишини умид қилса. Тўртинчиси: касаллик уни гуноҳдан тўсса ёки бирор золимнинг унга озор беришидан сақласа, шу касаллик давом этишини афзал кўрса ва бу орқали бошқаларга зарар етказишдан тийилса. Бешинчиси: касаллик орқали Аллоҳ таоло уни ёдга олаётганини ва уни Ўзининг авлиёлари қаторига киритишини ҳис этса». Манба: «Сирожул муридин». @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 23 111 |
| 12 ч | 31 960 |
| 32 ч | 38 752 |
- Через 6 часов23 111
- Через 24 часа38 752
- Всего сейчас38 752
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 22 720 |
| 34 ч | 33 032 |
- Через 6 часов22 720
- Всего сейчас33 032
90. Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳъёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда Закариё алайҳиссаломнинг дуоларидан кейин бўлган ишларнинг хабарини бермоқда. «Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик...» Яъни, Закариёнинг дуосини қабул қилдик. У дуосида уни ёлғиз ташлаб қўймаслигимизни сўраган эди. Шунинг учун ҳам «...унга Яҳъёни ҳадя қилдик...» 🔗 давомини ўқиш @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 24 821 |
| 34 ч | 38 918 |
- Через 6 часов24 821
- Всего сейчас38 918
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🍃 Хайрли тонг! Аллоҳ таолонинг чексиз фазлу карами ила яна бир файзли тонгни қарши олдик. 🍁 Бугунги кунингиз кузнинг майин шабадасидек енгил, қалбингиз эса финжондаги иссиқ қаҳванинг тафтидек хотиржамликка тўлсин. ✨ Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хайрли ва баракали қилсин. ✨ Қалбингиздан иймон нури, юзингиздан табассум аримасин. ✨ Ҳар бир босган қадамингиз хайрли амалларга элтсин, ризқингизга кенглик ато этсин! Кунингиз гўзал кайфият ва яхшиликларга бой ўтсин! ☕️✨ @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 4 659 |
| 12 ч | 82 831 |
| 28 ч | 102 038 |
- Через 1 час4 659
- Через 24 часа102 038
- Всего сейчас102 038
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 15 531 |
| 10 ч | 20 687 |
| 27 ч | 43 513 |
- Через 24 часа43 513
- Всего сейчас43 513
#савол_жавоб Маййит ювилган сувни мевали дарахт тагига тўкиш керакми? ❓Савол: “Маййит ювилган сувни мевали дарахт тагига ёки гулзорга тўкиш керак”, дейишади. Шу тўғрими? 📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маййитни баданида нажосат бўлса, ювилган сув нопок сув ҳисобланади. Лекин нажосат бўлмаса, у сув оби мустаъмал (яъни ўзи пок, аммо поклагувчи бўлмаган сув) бўлади. Бу ҳақда фатво китобларида бундай дейилади: 🔗 Тўлиқ ўқиш @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 24 463 |
| 12 ч | 28 234 |
| 29 ч | 44 246 |
- Через 6 часов24 463
- Через 24 часа44 246
- Всего сейчас44 246
#Зикр Уйғоқ қалбларнинг тасбеҳи Имом Ибнул-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кўпчилик одамларнинг ибодатларига назар солиб, уларнинг ибодатлари одатга айланиб қолганини кўрдим. Аммо қалби уйғоқ кишиларнинг одатлари ҳақиқий ибодатдир. Ғофил киши «Субҳаналлоҳ»ни одат юзасидан айтади. Қалби уйғоқ инсон эса доимо яратилган мавжудотларнинг ажойиб хусусиятлари ёки Яратувчининг буюклиги ҳақида тафаккур қилади. Ана шу тафаккур уни ҳаракатга келтиради ва у: «Субҳаналлоҳ», дейди. Агар бир киши анор ҳақида тафаккур қилса, унинг доналари қандай тартиб билан жойлаштирилганига, улар кичрайиб қолмаслиги учун пардалар билан ўралганига, анорнинг қаттиқ мағзи устида сув қандай сақланишига ва уни ҳимоя қилувчи қобиқ қандай яратилганига назар солса, тухум ичида жўжанинг, она қорнида эса инсоннинг шаклланиши ва бошқа мавжудотларнинг яратилиши ҳақида фикр юритса, бу тафаккур уни Яратувчини улуғлашга ундайди ва у: «Субҳаналлоҳ!» дейди. Бу тасбеҳ тафаккурнинг самарасидир. Мана шу – қалби уйғоқ кишиларнинг тасбеҳидир. Уларнинг фикрлари доимо тафаккур майдонида кезиб юради ва натижада уларнинг тасбеҳ билан адо этган ибодатлари ҳақиқий маънога эга бўлади. Шунингдек, улар ўтмишда содир этган гуноҳларининг ёмонлиги ҳақида ҳам тафаккур қиладилар. Бу фикр ички дунёни ҳаракатга келтиради, қалбни безовта қилади ва нафсда пушаймонлик уйғотади. Натижада улар: «Астағфируллоҳ», дейдилар. Мана шу – ҳақиқий тасбеҳ ва истиғфордир. Ғофиллар эса бу сўзларни одат юзасидан айтадилар. Икки тоифа ўртасидаги фарқ нақадар катта!» Манба: Ибнул-Жавзий, «Сойдул-хотир», 409-бет. @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 21 425 |
| 8 ч | 33 571 |
| 26 ч | 43 535 |
- Через 24 часа43 535
- Всего сейчас43 535
Ҳақ ва ботилнинг алмашиб кўриниши Ибн Ҳубайра раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бемор киши таъмларни аслида қандай бўлса, шундай эмас, балки аксинча ҳис қилади: нордон нарсани ширин, ширин нарсани эса аччиқ деб билади. Худди шунингдек, баъзилар ҳам ҳақни ботил, ботилни эса ҳақ деб кўрадилар». @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 23 702 |
| 10 ч | 30 410 |
| 28 ч | 36 513 |
- Через 6 часов23 702
- Через 24 часа36 513
- Всего сейчас36 513
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 8 ч | 27 481 |
| 31 ч | 35 763 |
- Через 24 часа35 763
- Всего сейчас35 763
89. Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди. Закариё алайҳиссаломнинг қиссалари Оли Имрон ва Марям сураларида батафсил ўтди. Бу ерда сиёққа мос ҳолда иккитагина оятда қисқача элатиб ўтилмоқда. 🔗 давомини ўқиш @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 8 ч | 27 537 |
| 31 ч | 36 430 |
- Через 24 часа36 430
- Всего сейчас36 430
Садақанинг фазилати "САДАҚА — БУ..." 🌱 Садақа — бу сармоя: Сиз бугун ерга уруғ экасиз, эртага охиратда улуғ ҳосил йиғасиз. 🛡 Садақа — бу қалқон: У сизни бу дунёдаги бало-офатлардан ва у дунёдаги дўзах оловидан асрайди. 💧 Садақа — бу шифо: У фақат тан хасталикларига эмас, балки қалбдаги ғам-ғуссаларга ҳам даво бўлади. 🔄 Садақа — бу кўпайиш: Берган билан молингиз камаймайди, аксинча, барака билан тўлиб-тошади. ✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг! Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105407358 O. UMURZAKOV UZCARD: 5614682617512720 O. UMURZAKOV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati & @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 10 ч | 31 473 |
| 33 ч | 41 187 |
- Всего сейчас41 187
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли ва баракали тонг! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин. 📖 Тонгги ҳикмат: Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир. 📿 Кунлик зикр: «Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ». (Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан). ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 22 689 |
| 13 ч | 86 468 |
| 25 ч | 98 048 |
- Через 24 часа98 048
- Всего сейчас98 048