Кабинет
Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

Laziz Qarshiyev|MEHNAT huquqi va psixologiyasi

Ushbu kanal: xodimlar, rahbarlar, kadrlar bo'limi xodimlari, yurist, buxgalter, advokat, prokuror, sudya, mehnat inspektori va kasaba uyushmalari uchun.

Юзернейм
@mehnat_huquqi_va_psixologiyasi
Категория
Право
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики4 690
Просмотров на пост, 7 дн.1 555−52,2% к пред. 7 дн.
ERR33,16 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
8 нояб. 2026 г.3 300
10 нояб. 2026 г.2 855
11 нояб. 2026 г.3 670
12 нояб. 2026 г.2 760
13 нояб. 2026 г.4 090
17 нояб. 2026 г.4 530
19 нояб. 2026 г.2 440
20 нояб. 2026 г.2 790
25 нояб. 2026 г.1 580
26 нояб. 2026 г.2 160
27 нояб. 2026 г.1 240

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01
    Просмотры5,51 тыс.
    Пересылки—
    Реакции35
    Комментарии—
  2. 02

    Иш жойида шилқимлик энди қонун билан тақиқланди   ❌ 13 ноябрдан кучга кирган ЎРҚ-1189-сон Қонун билан Меҳнат кодексига муҳим ўзгартиш киритилди. Энди меҳнат соҳасида шаҳвоний шилқимлик расман тақиқланган.   ⁉️ Шилқимлик нима Қонунга кўра, бу шахснинг хоҳишига зид бўлган, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи шаҳвоний хусусиятдаги ҳаракатлар. Масалан: • ташқи кўриниш ёки қомат ҳақида ножўя гаплар; • шаҳвоний мазмундаги ишоралар; • истамаган ҳолда тегиниш; • шаҳвоний мазмундаги мурожаат ва таклифлар.   ⁉️Иш берувчи нима қилиши шарт Жамоада шилқимликдан холи муҳитни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш. Амалда бу: 1. Ички меҳнат тартиби қоидаларига тегишли бандни киритиш. 2. Шикоят қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг махфий тартибини жорий этиш. 3. Раҳбар ва ходимларни бу масалада ўқитиш.   ❗️Камситиш турлари ҳам кенгайди Энди “тери ранги” ва “сиёсий қарашлар”га кўра камситиш ҳам тақиқланади. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

    Текст
    Просмотры4,53 тыс.
    Пересылки—
    Реакции14
    Комментарии—
  3. 03

    ДАВОМИ ⁉️Нега бу хавфли   ♦️Меҳнат бозори қатъий қоидага бўйсунади: малакали ходим ўзига муносиб ҳақ тўланадиган жойга кетади.   ❗️Агар ўқитувчи маоши бозор билан бирга ўсмаса:   Кучли педагоглар хусусий мактаб ва ўқув марказларига, репетиторликка, савдо ва хизматлар соҳасига, хорижга кетади.   Педагогика олийгоҳлари битирувчилари мактабга бормайди.   Касбга энг кучлилар эмас, “бошқа иложи йўқлар” келади. Ҳозирнинг ўзида 341 минг ўқитувчидан 102 мингтаси аттестациядан ўтолмаган, 13 минг номзоднинг ярми билими паст бўлгани учун ишга қабул қилинмаган.   Таълим сифати пасаяди, оилалар репетиторга кўпроқ пул сарфлайди. Яъни “тежалган” маблағни жамият бошқа йўл билан тўлайди.   Давлат томонидан сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда (40 мингга яқин ўқитувчи 1000 доллардан ортиқ маош олмоқда). Аммо бу кўпроқ сертификат ва устамалар ҳисобидан. Мактаб ва боғча ходимларининг асосий қисми учун маош меҳнат бозоридан орқада қолмоқда.   🔹Таклиф   Ижтимоий соҳа ходимларининг тариф ставкаларини республика ўртача иш ҳақига боғлаб индексация қилиш механизми керак. Масалан, ўқитувчи маоши ўртача иш ҳақидан паст бўлмаслиги, тарбиячи маоши эса ўқитувчиникидан орқада қолмаслиги лозим.   @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

    Текст
    Просмотры3,71 тыс.
    Пересылки—
    Реакции23
    Комментарии—
  4. 04

    Қонунга хилоф равишда тўланган иш ҳақини ходимдан ушлаб қолиш   Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимга қонунчиликка зид равишда ортиқча тўланган иш ҳақи меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри қўллаб, тўланган бўлса, ходимдан ундирилмайди.     Қонунга хилоф равишда ортиқча тўланган иш ҳақи фақат 3 та ҳолатда ходимдан ундирилиши мумкин. ҳисоблашдаги хатолик. Бунга арифметик хатолар, яъни нотўғри қўшиш, айириш, кўпайтириш ёки бўлиш натижасида юзага келган хатолар ёхуд компьютер дастуридаги носозлик ёки инсон омили натижасидаги содда ҳисоб-китобдаги хатолари киради;   ходим вазифасини бажармаганлиги судда ёки меҳнат низолари комиссияда исботланса; ходимнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги. Масалан, қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш, сохта маълумотлар бериш, фирибгарлик ёки ўз вазифаларини атайлаб бажармаслиги ва бу ҳолат суд томонидан тасдиқланса.   Қандай ҳоларда қонунчилик нотўғри қўлланилган бўлиши мумкинлиги ҳақида кейинги постларда батафсил, мисоллар билан тушунтираман. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

    Текст
    Просмотры3,67 тыс.
    Пересылки—
    Реакции10
    Комментарии—

Новые посты

#521Текст

Меҳнат таътили - ходимнинг ҳуқуқи! «Ҳозир ишлар кўп, кейинроқ таътилга чиқасиз». «Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган одам йўқ». «Бу йил ҳам таътилсиз ишлаб туринг». Айрим ходимлар бундай гапларни йиллар давомида эшитадилар. Ҳатто меҳнат таътилига чиқишни сўрашдан уяладиган, раҳбаридан хижолат бўладиган ходимлар ҳам бор. Ваҳоланки, ҳар йилги ҳақ тўланадиган меҳнат таътили ходимнинг қонунчилик билан кафолатланган ҳуқуқидир. ❗️Иш берувчи ходимларнинг таътилларини қонунчиликда белгиланган тартибда режалаштириши ва уларнинг дам олиш ҳуқуқини таъминлаши лозим. ♦️Ходимнинг ўрнини вақтинча босадиган мутахассис йўқлиги эса меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ муаммодир. Бу муаммони ходимнинг дам олиш ҳуқуқини мунтазам чеклаш ҳисобига ҳал этиш тўғри эмас. ♦️Дам олмаган ходимда чарчоқ, эътиборсизлик ва хатолар кўпайиши мумкин. Ходимга дам олиш имкониятини бериш — нафақат қонуний мажбурият, балки ташкилотнинг келажакдаги самарадорлигига киритилган сармоядир. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 240−57%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
15 ч1 010
33 ч1 240
  1. Всего сейчас1 240
#520Текст

⚖️ ЎЗИНГИЗГА ТЕГИШЛИ МЕҲНАТ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН РАҲБАРДАН ИЛТИМОС ҚИЛИШИНГИЗ ШАРТ ЭМАС! Тасаввур қилинг, ходим кадрлар бўлимига мурожаат қилиб, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғининг нусхасини сўради. Унга эса: «Нима учун керак?», «Раҳбардан рухсат олинг», «Кейинроқ келинг», деган жавоблар берилди. Хўш, бундай муносабат қанчалик қонуний? 📚 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 117-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимнинг ёзма аризаси асосида уч иш кунидан кечиктирмай иш билан боғлиқ ҳужжатларни бериши шарт. Жумладан: 🔹 ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқларнинг кўчирма нусхаларини; 🔹 иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани; 🔹 меҳнат дафтарчасидан ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани; 🔹 мазкур иш берувчида ишлаган даври тўғрисидаги маълумотномани. ❗️ Ушбу ҳужжатлар ходимга бепул берилиши, уларнинг кўчирма нусхалари эса тегишли тартибда тасдиқланиши керак. Ходимларга тавсия: ҳужжатларни фақат меҳнат низоси юзага келганида эмас, олдиндан ҳам олиб, сақлаб қўйинг. Аризангизнинг қабул қилинганлигини тасдиқловчи далилни сақлашни унутманг. Иш берувчиларга эса эслатма: ходимнинг ўзига тегишли ҳужжатларни сўраши ишончсизлик белгиси эмас, балки унинг қонуний ҳуқуқидир. Ҳуқуқий саводхонлик — муаммо юзага келганидан кейин эмас, унинг олдини олишдан бошланади! @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 240−57%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
#519Текст

🧠 ИШДАГИ МУАММОНИ УЙГА ОЛИБ КЕТМАНГ! Раҳбарингиз билан келишмовчилик бўлди, ҳамкасбингиз сизга нисбатан ноҳақ муносабатда бўлди ёки ишингиз сиз кутган натижани бермади. Уйга қайтдингиз. Аммо хаёлингиз ҳали ҳам ишхонада. Бўлиб ўтган воқеани қайта-қайта ўйлайсиз. Оила аъзоларингизнинг оддий саволлари ҳам асабингизга тега бошлайди. Бир ўйлаб кўринг: ишхонадаги муаммо учун оила аъзоларингиз айбдорми? Бундай фикрлаш руҳий чарчоқни кучайтириши, уйқу сифатига ва яқинлар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. ❗️Бундай ҳолатда қуйидагиларни синаб кўринг: 🔹 Муаммони ва уни ҳал қилиш йўлларини қоғозга ёзинг. 🔹 Ишдан қайтишда сайр қилинг ёки севимли мусиқангизни тингланг. 🔹 Муаммони муҳокама қилиш учун алоҳида вақт ажратинг. 🔹 Оила даврасида вақтингиз ва эътиборингизни яқинларингизга бағишланг. Бу муаммолардан қочиш эмас, балки уларнинг ҳаётингизнинг бошқа соҳаларига салбий таъсирини камайтиришдир. Ишхонадаги муаммолар вақтинчалик бўлиши мумкин, аммо улар туфайли оилавий муносабатларга етказилган зарар узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Ишхонадаги адолатсизлик сизнинг уйда адолатсиз муносабатда бўлишингизга сабаб бўлмасин! @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры2 160−26%к среднему
Пересылки—
Реакции41
Комментарии—
#518Текст

ХОДИМ ЎЗ ҲУҚУҚИНИ БИЛМАСЛИГИ ИШ БЕРУВЧИ УЧУН МАНФААТГА АЙЛАНМАСЛИГИ КЕРАК! Тасаввур қилинг, ходим меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида майиб бўлди, соғлиғини йўқотди ёки меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда вафот этди.   📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг 32-бандига кўра, иш берувчи қуйидагиларни бажариши шарт: ✅ соғлиғига зиён етган ходимга ёки ишдаги ҳодиса туфайли вафот этган ходимнинг оила аъзоларига зиённи ундириш ҳуқуқини тушунтириш; ✅ иш берувчига қандай тартибда мурожаат қилишни айтиш; ✅ талаб бериш учун зарур ҳужжатларни олишда кўмаклашиш; ✅ керак бўлса, бу ҳужжатларни бошқа ташкилотлардан ўзи сўраб олиш. ❗️ Амалиётда эса нима бўлади? Кўп иш берувчилар бу мажбуриятни атайлаб бажармайди. Сабаби оддий: тўлов ходим ариза берганидан кейин амалга оширилади (33-банд). Ходим ҳуқуқини билмаса, ариза бермайди. Ариза бўлмаса, тўлов ҳам бўлмайди. Ўйлаб кўринг: бир инсон меҳнат жараёнида соғлиғини, бошқа бир оила эса ўз боқувчисини йўқотган бир пайтда, уларнинг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслигидан фойдаланиб, маблағни тежашга уриниш қанчалик инсофдан? Қонунчилик талабларини тушунтирмасдан, кейинчалик «ариза билан мурожаат қилишмади» деган важни келтириш — нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий жиҳатдан ҳам номақбулдир.   📋 Нима қилиш керак? 1️⃣ Иш берувчига ёзма ариза бериш, нусхасини касаба уюшмасига ҳам топшириш (33-банд). 2️⃣ Аризага ТИЭК хулосасини, вафот ҳолатида эса ФҲДЁ гувоҳномаси нусхасини илова қилиш (35-банд). 3️⃣ Иш берувчи 10 кун ичида қарор қабул қилиши (34-банд), буйруқ ёки асосланган рад жавобини 3 кун ичида ходимга топшириши шарт. 4️⃣ Жавоб берилмаса ёки рад этилса, судга мурожаат қилиш (34, 38-бандлар). 💬 Иш берувчиларга: ходимни хабарсиз қолдириш тўловдан қутулиш йўли эмас. Бу Қоидаларни бузиш ҳисобланади ва кейинчалик судда қарши далил бўлади. 📢 Постни ишда жароҳат олган танишингизга юборинг, балки унинг ҳуқуқини айнан шу пост ҳимоя қилади. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры1 580−46%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#517Текст

🗣 СЎЗЛАШИШ МАДАНИЯТИ — ФАҚАТ ГАПИРИШ ЭМАС, ТИНГЛАЙ БИЛИШ ҲАМДИР!   Баъзан инсон билан беш дақиқалик суҳбатнинг ўзи унинг муомала маданияти ҳақида кўп нарсани айтиб беради. Тасаввур қилинг, иш юзасидан кимгадир мурожаат қилдингиз. Сизга муайян маълумот керак. Савол берасиз, аммо суҳбатдошингиз саволингизни охиригача эшитмайди. Гоҳ телефонига қарайди, гоҳ бошқа нарса билан чалғийди. Жавоб беради, лекин айнан сизга керакли маълумотни айтмайди. Энг қизиғи, сиз вазиятни тушунтирмоқчи бўлсангиз, гапиришга имкон бермайди. Сўзингизни бўлади, ўз фикрини айтишда давом этади. Бу ҳолат ҳар доим ҳам менсимаслик ёки атайлаб қилинган ҳурматсизлик эмас. Кўпинча бу — тинглаш ва мулоқот қилиш маданияти етарлича шаклланмаганининг белгиси. Афсуски, айрим инсонлар суҳбатни икки томонлама мулоқот эмас, фақат ўз фикрини билдириш имконияти деб тушунадилар. Аслида эса: 🔹 Эшитиш — ҳали тинглаш дегани эмас. Тинглаш — суҳбатдошнинг нима демоқчи эканини англашга ҳаракат қилишдир. 🔹 Кўп гапириш — яхши мулоқот қилиш дегани эмас. Баъзан бир оғиз аниқ жавоб ўн дақиқалик беҳуда гапдан қимматлироқ. 🔹 Суҳбат пайтида телефонга чалғиш — оддий одат эмас. Бу суҳбатдошнинг диққатини, вақтини ва фикрини етарлича қадрламаслик сифатида қабул қилиниши мумкин. 🔹 Бошқаларга гап бермаслик — билимдонлик белгиси эмас. Аксинча, ўзгалар фикрини эшита олиш инсоннинг маданияти ва етуклигини кўрсатади. ❗️ Энг муҳими, мулоқот маданиятининг етишмаслиги фақат суҳбатдошни ранжитиб қолмасдан, иш жараёнини секинлаштиради, тушунмовчиликларни кўпайтиради, вақтни беҳуда сарфлайди ва инсонлар ўртасидаги ишончга путур етказади. Шунинг учун кимдир Сизга мурожаат қилганда, аввало унинг нима истaётганини тушунишга ҳаракат қилинг. Саволини охиригача эшитинг. Билсангиз, аниқ жавоб беринг. Билмасангиз, буни очиқ айтинг. У ҳам фикрини билдиришига имкон яратинг. Зеро, инсоннинг маданияти фақат унинг қандай гапириши билан эмас, бошқаларни қандай тинглаши билан ҳам ўлчанади. 💬 Унутманг: суҳбатда энг муҳим инсон энг кўп гапирган эмас, балки суҳбатдошини тушуна олган инсондир. Сиз нима деб ўйлайсиз: бугунги кунда одамлар бир-бирини тинглашдан кўра, ўз фикрини айтишга кўпроқ шошиляптими? @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры2 790−4%к среднему
Пересылки—
Реакции30
Комментарии—
#516Текст

Суд қарори ёки ажрими эълон қилинди, лекин қоғозда йўқ ♦️Суд залида қарор, ҳукм ёки ажрим ўқиб эшиттирилди, лекин орадан кунлар, ҳафталар ўтади қарор ҳамон қўлда йўқ. Ижрога ҳам юборилмаган. ♦️Бу энди оддий кечикиш эмас. Бу одил судловга бўлган ишончга берилган зарба. ⁉️Қонун нима дейди? Фуқаролик процессуал кодекси бу борада аниқ: 273-модда: ажримнинг кўчирма нусхаси у чиқарилган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай тарафларга почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади. 274-модда: суд ажрими, агар қонунда ёки суднинг ўзи бошқа муддат белгиламаган бўлса, дарҳол ижро этилади. 270-модда: суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси беш кундан кечиктирмай буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади. Қонунда «бошқа ишлар кўп эди» ёки «ҳали тайёр эмас» деган узр йўқ. ⁉️Ажрим берилмаса нима бўлади? Ишдан нотўғри бўшатилган ходим ишига қайта олмайди, оиласи эса маошсиз қолади. Тараф ижро ҳужжатини ола олмайди, натижада ижро бошланмайди. Шикоят қилиш муддати ўтиб кетиш хавфи туғилади. Ғолиб чиққан тараф амалда ҳеч нарса ютмайди. Енгилган тараф эса вақтдан фойдаланиб, мол-мулкни яширишга, ҳужжатларни ўзгартиришга, ҳолатни ўз фойдасига буришга улгуради. Ўз вақтида ижро этилмаган адолат адолат бўлмай қолади. ❗️Энг оғир жиҳати Бу ҳолат юқори суд даражасида юз берса, жамиятга салбий сигнал боради: «Агар Олий судда шундай бўлса, қуйида нима бўлаётган экан?» ♦️Судья қонуннинг энг аниқ ижрочиси бўлиши керак. У процессуал муддатларни бузса, фуқаронинг қонунга ҳурматини ҳеч бир тушунтириш тиклай олмайди. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры2 440−16%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#514Текст

Иш жойида шилқимлик энди қонун билан тақиқланди   ❌ 13 ноябрдан кучга кирган ЎРҚ-1189-сон Қонун билан Меҳнат кодексига муҳим ўзгартиш киритилди. Энди меҳнат соҳасида шаҳвоний шилқимлик расман тақиқланган.   ⁉️ Шилқимлик нима Қонунга кўра, бу шахснинг хоҳишига зид бўлган, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи шаҳвоний хусусиятдаги ҳаракатлар. Масалан: • ташқи кўриниш ёки қомат ҳақида ножўя гаплар; • шаҳвоний мазмундаги ишоралар; • истамаган ҳолда тегиниш; • шаҳвоний мазмундаги мурожаат ва таклифлар.   ⁉️Иш берувчи нима қилиши шарт Жамоада шилқимликдан холи муҳитни таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш. Амалда бу: 1. Ички меҳнат тартиби қоидаларига тегишли бандни киритиш. 2. Шикоят қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг махфий тартибини жорий этиш. 3. Раҳбар ва ходимларни бу масалада ўқитиш.   ❗️Камситиш турлари ҳам кенгайди Энди “тери ранги” ва “сиёсий қарашлар”га кўра камситиш ҳам тақиқланади. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры4 530+56%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#513Текст

ДАВОМИ ⁉️Нега бу хавфли   ♦️Меҳнат бозори қатъий қоидага бўйсунади: малакали ходим ўзига муносиб ҳақ тўланадиган жойга кетади.   ❗️Агар ўқитувчи маоши бозор билан бирга ўсмаса:   Кучли педагоглар хусусий мактаб ва ўқув марказларига, репетиторликка, савдо ва хизматлар соҳасига, хорижга кетади.   Педагогика олийгоҳлари битирувчилари мактабга бормайди.   Касбга энг кучлилар эмас, “бошқа иложи йўқлар” келади. Ҳозирнинг ўзида 341 минг ўқитувчидан 102 мингтаси аттестациядан ўтолмаган, 13 минг номзоднинг ярми билими паст бўлгани учун ишга қабул қилинмаган.   Таълим сифати пасаяди, оилалар репетиторга кўпроқ пул сарфлайди. Яъни “тежалган” маблағни жамият бошқа йўл билан тўлайди.   Давлат томонидан сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда (40 мингга яқин ўқитувчи 1000 доллардан ортиқ маош олмоқда). Аммо бу кўпроқ сертификат ва устамалар ҳисобидан. Мактаб ва боғча ходимларининг асосий қисми учун маош меҳнат бозоридан орқада қолмоқда.   🔹Таклиф   Ижтимоий соҳа ходимларининг тариф ставкаларини республика ўртача иш ҳақига боғлаб индексация қилиш механизми керак. Масалан, ўқитувчи маоши ўртача иш ҳақидан паст бўлмаслиги, тарбиячи маоши эса ўқитувчиникидан орқада қолмаслиги лозим.   @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры3 710+27%к среднему
Пересылки—
Реакции23
Комментарии—
#512Текст

Ўқитувчи ва тарбиячи иш ҳақи меҳнат бозори талабига мосми?   🔹2026 йилнинг 9 ойида республикада ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Мактабларда эса ўртача маош 4,79 млн, боғчаларда атиги 2,85 млн сўм.   Иш ҳақи қандай суръатда ўсмоқда • 2022 йил: 3,73 млн • 2023 йил: 4,42 млн • 2024 йил: 5,17 млн • 2025 йил: 6,16 млн • 2026 йил: 7,27 млн   🔹Тўрт йилда ўртача маош деярли икки баравар (+95%) ошди. 2026 йилнинг биринчи ярмида инфляцияни ҳисобга олгандаги реал ўсиш 10,9% бўлди.   🔹Ўзбекистон реал ўсиш бўйича минтақада олдинги қаторларда турибди. Демак, меҳнат бозорида рақобат кучаймоқда ва ходимнинг “нархи” йил сайин ошмоқда.   Таълим қаерда қолмоқда 2022 йилдан 2026 йилгача ўсиш: • Республика бўйича: 3,73 млн → 7,27 млн (+95%) • Мактаблар: 2,64 млн → 4,79 млн (+82%) • Боғчалар: 1,50 млн → 2,85 млн (+89%) • IT ва алоқа: 7,20 млн → 17,01 млн (+136%)   ❗️Мактаб маоши ўртача иш ҳақига нисбатан 70,7% дан 65,9% га тушди. Ўртача маош билан фарқ эса 1,1 млн дан 2,5 млн сўмга етди. Боғча тарбиячисида бу фарқ 4,4 млн сўм.   2026 йилнинг I чорагида умумий маош 17,4% ўсгани ҳолда, мактабларда ўсиш 12,8%, боғчаларда 14,8% бўлди. ❗️Яна рақамларга эътибор қаратсак • Банк соҳаси ходими бир ойда оладиган маошни (19,7 млн) мактаб ходими 4 ойда, тарбиячи 7 ойда олади. • Меҳмонхона ва овқатланиш соҳасидаги ўртача маош (5,36 млн) мактабникидан юқори. • Хусусий боғчалар тарбиячига 5–8 млн сўм таклиф қилмоқда. Бу давлат боғчасидаги ўртача маошдан икки баравар кўп. @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

Открыть в Telegram
Просмотры3 050+5%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#511Фото
Просмотры5 510+89%к среднему
Пересылки—
Реакции35
Комментарии—

Все посты

Связи