🎞 Маркс Жуманиёзов — ҳаёт йўли Оддий тракторчи оиласида туғилган қишлоқ боласидан Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими ва республика вазиригача бўлган йўл — меҳнат, матонат ва фидойилик намунаси. Маркс Жуманиёзов 1938 йил 18 августда Янгибозор туманининг Оёқдўрмон қишлоғида туғилган. Болалиги уруш йилларига тўғри келди, 9 ёшида онасидан айрилди. 16 ёшида тахта чемодан билан Тошкентга ўқишга йўл олди. 📌 Видеода у кишининг ҳаёт босқичлари: ▫️ 1959 — муҳандислик фаолиятининг бошланиши ▫️ 1961–1975 — «Сельхозтехника» тизими ва сув хўжалиги қурилишлари ▫️ 1975–1990 — Хонқа ва Урганч туманларига раҳбарлик ▫️ 1992 — Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими ▫️ 1996–1997 — Қишлоқ хўжалиги вазири, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ▫️ 1998–2007 — Республика карантин инспекцияси раҳбари ▫️ 2008 — «Эсимда қолган онлар» хотиралар китоби чоп этилди 📖 2026 йилда бу китоб невараси Марксов Ислом томонидан қайта нашр этилди. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в TelegramПосты канала Маркс ЖУМАНИЁЗОВ
📍Ноёб кадрлар: Маркс Жуманиёзов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи, шоир ва драматург Эркин Самандарнинг "Хоразм бу" деб номланган шеърини ўқимоқда. 1992 йил, Урганч шаҳри ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в TelegramКИЧИК ВАЗИФА - КАТТА ҲАЁТ ДАРСИ. Менинг болалигимнинг энг гўзал ва энг самимий онлари бобом билан бирга ўтган десам янглишмайман. У киши мен учун шунчаки бобо эмас, балки қалбимни тушунадиган дўст, суҳбатдош ва руҳий раҳнамо эди. Бола бўлишимга қарамай, у киши мени буюк шоирлар, адиблар, ғазал ва рубоийлар оламига етакларди. Мен кўп нарсаларни тўлиқ тушунмасам ҳам, бобом менга ўқиб эшиттирадиган ҳар бир сатрни келажакда ҳис этишимга ишонардилар. Бир куни бобом менга шундай деди: — Бор-да, Рабғузийнинг "Қиссаси Рабғузий" асарини китоб дўконидан топиб кел. Мен шоша-пиша, Навоий кўчасидаги китоб дўконларига йўл олдим. Бир дўкон, икки дўкон... ўн, йигирма... ниҳоят 40 га яқин китоб сотувчиси билан суҳбатлашдим. Ҳар бири мендан: — Бу китобни сенга ким буюрди? Сен нима учун бунчалик бу китобга қизиқяпсан? — деб сўрашарди. Улар билан бўлган ҳар бир мулоқот китобга бўлган қизиқишимни оширар, китоблар оламига янада яқинлаштирар эди. Ниҳоят, эски китоблар сотиладиган бир кичик дўкондан излаганимни топдим. Ушбу китобни қўлимга олганимда юрагим шодликдан титраб кетди. Бобом ёнига хурсанд бўлиб қайтдим. У киши китобни қўлга олиб, жуда хурсанд бўлдилар. Қидирувим асносида кечирган машаққатларимни эшитиб, фақат ҳазин табассум билан кулдилар. Ва шундай дедилар: — Мен бу китоб ўша дўконда борлигини билардим, лекин сенга қайси дўконлигини айтмагандим. Сабабини тушунтиришга ҳам уринмадилар ва менга ўз ташаккурини изҳор қилдилар. Бу гап мен учун «оғир» бўлса-да, чуқур маънога эгалигини ҳис қилолмадим. Орадан йиллар ўтди. Энди тушунаман — у киши мени шунчаки китоб олиб келиш учун эмас, балки китобни излаш жараёнида унинг қадрига етиш, китоблар билан суҳбат қилиш, уларга муҳаббат уйғотиш учун юборган эканлар. Ҳар гал китоб варақласам, ҳар гал китоб дўконига кирсам, ўша болаликдаги «қидирув», улуғ инсон билан ўтган онлар ёдимга тушади... Ислом Марксов. 📸 Фотоархив: Маркс Жуманиёзов турмуш ўртоғи Дармонжон Якубова ва невараси Ислом Марксовлар билан. Шаҳрисабз шаҳри, 2004 йил 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram"Умуман, олимлар, адиблар, санъаткорлар, матбуотчилар билан учрашиш, суҳбатлашиш раҳбар учун энг зарур ишлардан. Суҳбатдан ниманидир оласан, нимагадир эътиборингни қаратасан. Ҳонқада ишлаб юрган кезларимда таниқли адабиётшунос Озод Шарафиддинов келиб қолдилар. Озод аканинг мақолаларини ўкиб, у киши билан танишишни орзу қилиб юрардим. Биз саломлашдик, сўрашдик. У кишининг кўзи столимнинг устида турган Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" китобига тушиб қолди. Бу китобни бир неча кун илгари раҳматли Эгам Искандаров олиб келиб, сиз китобга қизиқасиз, бир ўқиб кўринг, деб бериб кетганди. "Сиз шундай китобларни ўқийсизми?" деб сўраб қолди Озод ака китобни қўлига олиб. "Озроқ ўқийман, варақлаб кўраман, тушунган жойларимдан лаззатланиб юраман", дедим. У киши тўғрисўз, ўз фикрини ҳеч кимдан тортинмасдан гапирадиган мард киши эди. "Сиз менинг райком секретарлари тўғрисидаги фикримни бутунлай ўзгартириб юбордингиз", дедилар". 1980 йиллар, Ҳонқа тумани ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram“Маркс оғани кўпчилик тарих билимдони сифатида ғоят қадрлайди. Унинг билимлари манбалари шунчаки ўқиш, танишиш маҳсули эмас, балки илмни қалбдан ҳис эта олиш, халққа ўзликни, аслиятни англатиш орзу умидлари билан уйғунлашган. 1992 йил ёзида Маркс Жуманиёзов вилоятнинг барча бўғиндаги катта кичик раҳбарларини бир дам олиш куни кўхна Хивага йиғди. Иш-у ташвиши билан андармон кўпчилик раҳбарлар шундоқ ёнидаги қадим шаҳарнинг тарихи, маданий, меъморий обидалари аҳволидан бехабарлар. Шаҳарни зиёрат қилиб юрганларида кутилмаганда Ҳоким уларга савол билан мурожаат қилди: “Ферузнинг қабри қаерда, биласизларми?” Юздан ошиқ киши сукут сақлади. Таассуф билишмас экан... Ҳоким уларни Хиванинг сўнгги улуғ хони Муҳаммад Раҳимхон II – Феруз ҳоки ётган Саид Моҳи Рўзи Жаҳон мақбарасига олиб борди. Бошқа қатор обидаларни кўрсатди, тарихлари билан таништирди. Шу куни Ферузнинг шаҳар чеккасидаги Қибла Тозабоғ дала ҳовлисининг қайта очилиш маросими бўлиб ўтди. Узоқ йиллар қаровсизликдан ташландиқ, хароба холига келиб қолган бу ноёб тарихий меъморий маскан вилоят Ҳокими сайъ-ҳаракатлари ва ҳокимлик маблағи туфайли уч ойда таъмирланиб, жуда обод бир манзилга айланди. Унинг ёнида катта боғ бунёд қилишга киришилди. Ҳоким фикричи, бу жой вақти келиб хиваликларнинг миллий дам олиш масканига айланади”. Хоразм ҳақиқати газетаси 12-сон Газета мақоласидан парча. 1993 йил, 28 январь Газетадаги фоторасмлар муаллифи Қ.Қадамов ✅ Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в TelegramФерузни хон қилиб сайлаганларидан кейин Огаҳийнинг унга ёзган мактуби: Бу ишнинг камолига толиб эсанг, Онинг боиси на экандур десанг. Дегай, бир-бир они бу ошуфтаҳол, Топар салтанат неча ишдан камол. Ки, ҳиммат биридур, шижоат бири, Адолат биридур, сиёсат бири. Жалодат бири, бири ғайратдурур, Саховат бири, бири иффатдурур. Бири хилм келди, бириси ҳаё, Бири ваъдага айламаклик вафо. Футувват бири, соф ният бири, Мурувват бири-ю, ҳамият бири. Бири шаръ ҳукмига бермак ривож, Бири кафр дардига қилмоқ илож. Биридир вуқуф ўғрилар ҳолидин, Олар илкини кесмак эл молидин. Ки, шаҳсларга бу иш хатарликдурур: Бири иззат аҳлини хор айламак, Улус ичра беэътибор айламак. Бири қилмоқ авбошга тарбият, Бериб мансаб этмоқ анча тақвият. Бири қурби хуссоди ғаммоз эрур, Ки, курби аларнинг зарарлар берур. Бу сўзларниким, мен баён айладим, Неча байт бирла аён айладим. Буларга қайси шаҳки қилса амал, Онинг мулкига етмас асло халал. ✅ Ушбу каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в TelegramОдамбой Қутлимуродов - Савти Сувора 📚 Амирий ғазали ————————— Кўрсатурлар жилва бирла бизлара гулзорлар, Нозпийролар, суманбарлар, чаман рухсорлар. Ишқ элин қатл этгувчи бераҳм дил озорлар, Жамъ ўлиб бир базм аро суҳбат этарлар ёрлар. Ғунча янглиғ кўнглуми юз ноз ила қон эттилар, Шўхлар, бебоклар, раққосу хушрафторлар. Буздилар диним уйини, қилдилар кўнглим хароб, Анжуман пиро париваш кўзлари беморлар. Жилва айлаб анжуман саҳнини гулшан эттилар, Гулжабинлар, ғунча оғизлар, шакар гуфторлар. Оҳким, ишқ аҳлини қонини билмишлар ҳалол, Жаврнинг ойнида бу кўзлари хумморлар. Телба бўлмай найлайин ишқу жунун водийсида, Кўнглум олди бир суруқ оҳу киби айёрлар. Раҳм қил, ёрабки аҳволимға, чўқ мушкил эрур, Менда бордур бир кўнгил, бор неча дилозорлар. Ғамза бирла ноз этиб, бир кўз учи бирла боқиб, Бисмил этмишлар бизи бу кўзлари хунхорлар. Бу ажаб гулларни жавридин қутилмассен Амир, Олдилар юз ноз ила кўнглумни бу дилдорлар. ————————— 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram📚 МАРКС ЖУМАНИЁЗОВНИНГ "ЭСИМДА ҚОЛГАН ОНЛАР" КИТОБИ ДЎКОНЛАРИДА СОТУВДА МАВЖУД! Азиз канал обуначилари! Энг муҳими, энди китобни ўз қўлингизга олиб, варақлаб кўришингиз, нашр сифати ва мазмунига бевосита баҳо беришингиз мумкин. 📍 1-манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Дариталнинг орқа томони, Университет ёнидаги «Билим хазина» китоб дўкони; 📍 2-манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри «Bilim xazina yoshlar kutubxonasi» Тинчлик кўчаси, 6А уй, "Beeline" офиси рўпараси, Дошқинжом бобо зиёратгоҳи олдидаги «Билим хазина» китоб дўкони; Мурожаат учун телефон рақами: +998900045154 +998999666664 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Бобомурод Ҳамдамов - Хоразм дугохи 📚 Атоий ғазали ————————— Эй кўйғучи кўнгулға ғами ишқ доғини, Зулфунг мушавваш айлади жоним димоғини. Боқсун бўюнгни туби ниҳолин кўрай деган, Кўрсун юзунгни орзулағон равза боғини. "Нунул-қалам" румузини қошингдин онглағон, Илмас кўзига нуқтача юз Қоф тоғини. Маҳзи равону руҳ турур қадду қоматинг, Ҳар неча синчилар киши боштин аёғини. Талпинди ҳар тараф била қушдек кўнгил, вале Жон бўйнидин айирмади зулфунг тузоғини. Ичсун майи муфарриҳи гулранги ғамзудой, Бу даврда ким истаса хотир фароғини. Сочи бикин Атоий бошинг қўй аёғина, Ёнсун десанг қошингда саодат чароғини. ————————— 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram📹 Видеоархив Маркс Жуманиёзов меҳнат фахрийси Каримбой Саъдуллаев ҳақида хотиралари. Ҳонқа тумани Маркс Жуманиёзовнинг Эсимда қолган онлар китобни харид қилиш учун ушбу манзилга хабар қолдиринг ХАБАР ҚОЛДИРИШ Ёки ушбу телеграм рақамга хабар қолдиринг: 90-955-46-46 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram"Ишчилар манманликни кўтармайди, ёлғонни ёмон кўрадилар, гердайганларнинг устидан куладилар. Бор гапни айтсангиз, алдамасангиз, айтган ваъдангизнинг устидан чиқсангиз, барча қийинчиликларни сиз билан тортишга тайёр турадилар". Маркс Жуманиёзов ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram🎉 ТАНЛОВИМИЗ ЯКУНЛАНДИ! 🎉 Қадрли обуначилар, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган танловимиз ўз ниҳоясига етди! 🇺🇿 Танловимизда 10 нафар омадли ғолиб аниқланди. Ғолибларимизга Маркс Жуманиёзовнинг янги нашрдаги «Эсимда қолган онлар» китоби совға қилинади. Асарда муаллифнинг ҳаёт йўли, халқ хизматидаги фаолияти, қишлоқ хўжалиги ривожи, Хоразм маданияти ҳамда замонасининг машҳур инсонлари ҳақидаги ноёб хотиралар ўрин олган. 📩 Ғолибларнинг шахсий рақамларига хабар қолдирдик. Барча иштирокчиларга фаолликлари учун катта раҳмат! 🤝 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в TelegramОмон Матжон марҳум ҳофиз Хажихон Болтаев билан бўлган суҳбати хотиралари. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 Дўстлар, дўстларни авайлаб асранг, Салом деган сўзни салмоғин сақланг, Ўтгандан сўнг юз кун йиғлаб тургандан, Тириклик чоғида бир бора йўқланг. Мақсуд Шайхзода 📱 Яқин дўстларингизга жўнатиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram🔔 ТАНЛОВ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА! 🎁 Қадрли обуначилар! 🇺🇿 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган ажойиб танловимиз бугун соат 18:00 да якунланади! 📚 10 нафар омадли обуначимизга Маркс Жуманиёзовнинг янги нашрдаги «Эсимда қолган онлар» китоби совға қилинади! 🎁 Иштирок этган бўлсангиз, омадингизни кутинг! Ҳали иштирок этмаган бўлсангиз — ҳозироқ улгуриб қолинг! 🏆 Ғолиблар бугун, 3 сентябрь куни соат 18:00 да тасодифий танлов асосида аниқланади. Барчангизга омад! 🇺🇿📚 📱 Яқинларингизга улашиб қўйинг! ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в TelegramОртиқ Отажонов - Хоразм дугоҳи 1980 йил. 📚 Атоий ғазали Эй кўйғучи кўнгулға ғами ишқ доғини, Зулфунг мушавваш айлади жоним димоғини. Боқсун бўюнгни туби ниҳолин кўрай деган, Кўрсун юзунгни орзулағон равза боғини. "Нунул-қалам" румузини қошингдин онглағон, Илмас кўзига нуқтача юз Қоф тоғини. Маҳзи равону руҳ турур қадду қоматинг, Ҳар неча синчилар киши боштин аёғини. Талпинди ҳар тараф била қушдек кўнгил, вале Жон бўйнидин айирмади зулфунг тузоғини. Ичсун майи муфарриҳи гулранги ғамзудой, Бу даврда ким истаса хотир фароғини. Сочи бикин Атоий бошинг қўй аёғина, Ёнсун десанг қошингда саодат чароғини. Ғазалдаги айрим сўзлар маънолари: Кўйғучи — парвариш қилувчи, асраувчи Ғами ишқ доғи — ишқ дардининг изи, алами Зулфунг — сенинг сочинг Мушавваш — чалғитган, безовта қилган Димоғ — руҳ, табъ, кайфият Туби ниҳол — кўчатнинг пояси, туби (метафора — бою баланд қомат) Равза боғи — гўзал боғ, жаннат боғи Нунул-қалам — "қалам нун" рамзи; қийшиқ қош (нун ҳарфига ўхшатилган) Румуз — ишора, рамз Юз Қоф тоғини — улкан, катта (Қоф — афсонавий тоғ) Маҳзи — пок, соф, чиққи Синчилар — кузатувчилар, баҳоловчилар Тузоқ — метафорада — маҳбуба зулфи Майи муфарриҳ — хурсанд қилувчи шараб Ғамзудой — ғамзаси бор, кўз қараши билан ўйновчи Хотир фароғи — дил ҳузури, хотиржамлик Сочи бикин — сочингни ёй Аёғ — оёқ (қадимий талаффузда) Саодат чароғи — бахт нурини ёқадиган чироқ, саодат манбаи 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram"Самарқанд ушшоғи" – Зебинисо Бегим ғазали билан Ўзбекистон ССР халқ артисти Берта Давидова ижроларида ЧАШМИ СУРМАСО ИНЖОСТ Биёки зулфи кажу чашми сурмасо инжост, Нигоҳи гарму адоҳойи дилрабо инжост. Карашма — теғу, мижа — ханжару нигаҳ — алмос, Шаҳодат ар талаби Дашти Карбало инжост. Агар биҳишт диҳандат фиреби кас на хури, Қадам зи майкада берун манеҳ, ки жо инжост. Ба табфи Каъба кужо мерави,диле дарёб, Ки халқ беҳуда жон мекананд, жо инжост. Зи пой то сари у ҳар кужо ки менигарам, Карашма домаин дил мекашад ки: жо инжост. Китобхонайи олам варақ-варақ жустам, Хати ту дидаму гуфтам, ки: «Муддао инжост!» Закоти ҳусн агар медиҳи баройи худо, Биёки Зебуннисо ҳамчу ман гадо инжост. Ғазалдаги айрим сўзлар маънолари: 1. Биё — Кел, яқинлаш (форсча “биё” — “кел”). 2. Зулф — Соч, айниқса қора ва тўғри тушиб турган соч. 3. Каж — Қийшиқ, эгилган. 4. Чашми сурмасо — Сурма суртилган кўз. 5. Нигоҳ — Қараш, кўз ташлаш. 6. Гарми нигоҳ — Илиқ, меҳрли қараш. 7. Адoҳо — Ноз, ҳаракат, ишва. 8. Дилрабо — Дилни ўғирловчи, жозибали. 9. Карашма (Карашмо) — Нозланиш, ишва қилиш, ўзига жалб этувчи ҳаракат. 10. Теғ — Қилич. 11. Мижa — Кирпик. 12. Ханжар — Қисқа қилич, ханжар. 13. Алмос — Ёлқинли тош, олмос. 14. Фиреб — Алдов, васваса. 15. Майкада — Майхона (мажозий маънода: муҳаббатнинг маст қилувчи жойи). 16. Қадам маноҳ — Қадам қўйиш, юриш. 17. Табф — Иссиқлик, ҳарорат; қизиқаётган ҳолат. 18. Китобхонайи олам — Дунё китоблари, дунё илмлари. 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov Закоти ҳусн агар медиҳи баройи худо, Биёки Зебуннисо ҳамчу ман гадо инжост.
Открыть в TelegramМУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АЖОЙИБ ТАНЛОВ! 🎁 Қадрли обуначилар! Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Маркс Жуманиёзовнинг 10 та янги нашрдаги «Эсимда қолган онлар» китобини 10 нафар омадли обуначимизга совға қиламиз! 📚🎁 Танловда иштирок этиш учун: 🔹 ушбу хабарни 2 та яқинларингизга улашинг; 🔹 изоҳда «+» белгисини қолдиринг. 🏆 Ғолиблар 3 сентябрь куни соат 18:00 да тасодифий танлов асосида аниқланади. 🇺🇿 Барчангизни Мустақиллик байрами билан табриклаймиз! Барчага омад! 🙏 📱 Яқинларга улашиб қўйинг. ✅ Каналга обуна бўлинг: https://t.me/marksjumaniyozov
Открыть в Telegram