Ҳар кеч бир сайр қилиб келмасак, кўнглимиз жойига тушмайди. Сайр асносида турли ҳолатларга дуч келамиз. Йўлимизда кийиклар, қуёнлар, тулкилар учрайди. Буниси кечаги сайрдан. 😊 @mahmudiylar
Открыть в TelegramMahmudiylar oilasi
Yevropada yashab, o‘zligini, dinini ushlab qolish uchun kurashayotgan oila bilan tanishasiz. @mahmudiylar_oilasi_bot
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 29 окт. 2026 г. | 4 495 |
| 30 окт. 2026 г. | 6 120 |
| 3 нояб. 2026 г. | 4 920 |
| 9 нояб. 2026 г. | 3 990 |
| 13 нояб. 2026 г. | 3 260 |
| 20 нояб. 2026 г. | 2 090 |
| 21 нояб. 2026 г. | 1 890 |
| 23 нояб. 2026 г. | 1 310 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры6,12 тыс.Пересылки—Реакции106Комментарии—
- 02Просмотры5,27 тыс.Пересылки—Реакции89Комментарии—
- 03Просмотры4,75 тыс.Пересылки—Реакции16Комментарии—
- 04Просмотры4,57 тыс.Пересылки—Реакции12Комментарии—
Новые посты
ОИЛАМИЗ ЮТУҚЛАРИДАН Аллоҳнинг фазли билан Бону университетни битириб, дипломни ҳам, олтита фан бўйича Lärarlegitimation (расмий ўқитувчилик лицензияси / гувоҳномасини) ҳам олди. Беш бола, уч келин ва етти неваралар орасида, боз устига 100% ишлаш билан параллел тарзда бундай ютуққа эришиш осон эмас, албатта. Катта келиним ўқишни Бонудан олдин бошлаган экан. Бола билан ўқиш оғирлик қилиб, танаффус олган экан. Энди у ҳам астойдил ҳаракат қила бошлади. Кичик келиним анчадан бери инглиз тилини ўрганаётган эди. Бону: - Мен ҳам инглиз тилини янада пухталашим керак, - деса, у: - Энди мендан олдин IELTS олиб, мени шарманда қилманг, ойижон, - дейди. 😊 Ўртанча келиним Қувонч ҳам уч болани катта қилиш асносида боғча опаликка ўқиб, у ҳам дипломини олди. Айрим пайтларда чақалоқни Нуриддин қараб турди. Оиламизда уларга нима совға олишни муҳокама қилдик ва иккисига ҳам бир хил телефон олиб бериш қарорига келдик. Аллоҳ уларнинг ютуқларини ҳар икки дунёлари учун манфаатли айласин. Омин. @mahmudiylar
Открыть в TelegramОЛТИН ҚОНУН 1. Шугина Китобдир. Унда шубҳа йўқдир. Тақводорлар учун ҳидоятдир. 2. (Ҳақлигига) ҳеч қандай шубҳа бўлмаган бу Китоб тақводорлар учун ҳидоятдир. 3. Бу Китобда ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Тақвордорлар учун ҳидоят ундадир. Шу оятдан олган хулосаларимни ўртоқлашгим келди. Учала таржима ҳам тўғри. Бу оятни эъробига (грамматик таҳлилига) қараб, шундай маъноларда тушуниш мумкин. Шугина Китобдир. Яъни, Китоб фақат шу китобдир. Ундан ўзга китоб йўқдир. Буни қандай тушунамиз? Китобнинг асл вазифаси ўқувчига тўғри йўлни кўрсатишдир. Аниқ фанларга оид бўладими, гуманитар фанларга оид бўладими, ҳар бир соҳага оид китоб ўша соҳани ўрганаётган ўқувчига йўл кўрсатади. Бир фан борки, унинг қаршисида ҳамма фанлар иккиламчи бўлиб қолаверади. Бу инсоннинг ўзлигини ўргатадиган фан. Мен кимман? Қаердан келдим? Нима учун келдим? Қаерга бораман? Нима қилиб юрибман? Мени ким олиб келди? Ким олиб кетади? Яшашимнинг, қилаётган ишларимнинг бирон натижаси борми? Ёки йўқликдан келиб, яна йўқликка қараб кетавераманми? Оламда содир бўлаётган эзгуликлар ва ёвузликлар ҳаммаси бирдек ерга кўмилиб кетаверадими? Агар шундай бўлса, яшашнинг нима маъноси, нима қизиғи қолади? Мана шу саволларга жавоб берадиган фан. Мазкур саволларга тўла, атрофлича ва ҳақлигига заррача шубҳа аралашмаган жавобни берадиган ягона китоб Қуръондир. Шунинг учун ҳам оятда "Шугина Китобдир" ёки "Китоб Шугинадир", яъни, ундан бошқа китоб йўқдир, дейиляпти. Чунки мазкур саволларга жавоб берган бошқа китоблар шак-шубҳалар гирдобига ғарқ бўлган. "Тақвордорлар учун ҳидоятдир" ёки "Тақводорлар учун ҳидоят ундадир". Яъни, бу Китоб берган жавобда заррача ҳам шак-шубҳа йўқлигини англаш учун кишида тақво бўлиши керак. Яъни, унинг кўнгил кўзи очиқ бўлиши, ҳар бир гапга, ҳар бир маънога инсоф назари билан қараши, холислик аталмиш олтин қонунга амал қилиши лозим. Аслини олганда барча тойилишлар, маъносиз, мазмунсиз ихтилофлар, талашиб-тортишишлар, турли-турли урушлар, бир-бирини қиришлар, қисқа қилиб айтганда, мусулмонларнинг ва бутун инсониятнинг жар ёқасига келиб қолгани ана шу олтин қонунга бўйсунмаслик инъикосидир. Аллоҳ ҳаммамизнинг кўнгил кўзларимизни очсин. Бизни тақводорлардан қилсин. Омин.
Открыть в TelegramБоя бир арабча матнни ўқиб қолдим. Эсимда қолганича таржима қилиб ёзаман. Ҳажжож Ироқда бир одамни қамчи билан урибди. Кейин билса, у Ироқдаги энг тақводор, энг яхши одам экан. Уни чақиртириб: - Мени кечир, сени танимасдан уриб қўйибман, - дебди. - Сени аллақачон, урушни тугатмасингдан олдин кечириб бўлганман, - деб жавоб берибди ҳалиги одам. - Қанақасига?! Ахир мен сенга зулм қилдим-ку! - Энди Қиёмат куни ҳам сен билан пачакилашиб ўтираманми, дедим-да. Эркин таржима қилинди. @mahmudiylar
Открыть в TelegramСафаримиз қариди. Қайтяпмиз. Ҳаммангизга катта раҳмат. Дийдорлашишлар, суҳбатлар жуда гўзал бўлди. Роса маза қилдик. Жигарлар дийдори бир маза бўлса, дўстлар дийдори яна бир маза бўлди. Кўришишга ёки бафуржа суҳбатлашишга вақт топа олмай қолган ҳолатларим учун эса узр сўрайман. Кейинги сафар узоқроқ муддатга келишга ҳаракат қиламан. Маълумот учун: Истанбул аэропортида термосни ичидаги суви билан ҳам ўтказаверар экан. Хайр, саломат бўлинглар. @mahmudiylar
Открыть в TelegramУмму Иброҳим – Қуръон ва тажвид бўйича устоза. Мен 1995 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилганман. Ҳозирда 5 нафар фарзанднинг онасиман. Қуръони Каримни ўрганишга бўлган муҳаббатим мени “Сайида Хадижа” мадрасаси, “Истанбул Қуръон мактаби” ва Ислом институтига етаклади. Бу даргоҳларда Қуръон, тажвид қоидалари ва араб тилини пухта ўргандим. 15 йилдан буён Қуръонни ўқиш, тушуниш ва тўғри тиловат қилиш устида изланиб келмоқдаман. Айни пайтда 80 га яқин фаол ўқувчиларим бор. Онлайн дарсларимиз расмий ҳужжатлар асосида йўлга қўйилган бўлиб, рухсатномаси мавжуд. Менинг асосий мақсадим — Қуръонни тўғри ва гўзал ўқишни ўрганиш ва уни бошқаларга ҳам ўргатиш. Шу ният билан дарс беришни бошладим. Ҳар бир дарсимда аёллар, оналар ва Қуръон ўрганишни истаган ҳар бир инсонга меҳр билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан.💐💐💐
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
- Бахтиёр домла.@baxtiyor_shermatovРелигия5,12 тыс.
Imom Moturidiy markazi@moturidiyuzРелигия4,93 тыс.
ShariatUZ@shariatuzРелигия5,32 тыс.
️ ️XatirchiMuslim.uz | Расмий канали. ️@xatirchimuslimРелигия4,91 тыс.
Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz@at_tavfiquzРелигия4,9 тыс.
Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨@ramazonРелигия4,89 тыс.
Makkadagi Barcha Vaqf Hizmatlari@makkavaqfРелигия5,43 тыс.
ШАЙХ МАЪРУЗАЛАРИ🌙@maruzauzРелигия5,44 тыс.