Кабинет

Посты канала МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ | MAHALLA YETTILIGI

сначала новые

#21114Текст

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини баҳолаш тартиби ўзгаради Бугун, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тақдимот билан танишди. Унда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтилиши маълум қилинди. Бунда қуйидагилар асосий баҳолаш мезонлари бўлади: ▪️ ташкил этилган корхоналарнинг барқарор фаолият юритиши; ▪️ яратилган иш ўринларининг доимийлиги; ▪️ тадбиркорлар товар айланмасининг ўсиши. Яъни, эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қанча корхона ташкил этилгани ёки қанча иш ўрни яратилганига эмас, балки уларнинг барқарорлиги ва иқтисодий натижадорлигига қараб баҳоланади. Шунингдек, ҳудудларда бизнес инкубаторлари ва лойиҳа офисларини, туманларда эса микро, кичик ва ўрта бизнесга кўмаклашиш марказларини ташкил этиш ҳамда тадбиркорларга «бир дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатиш таклиф этилди. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры3 540−60%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#21113Текст

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай: кимларга берилади ва қандай ариза топширилади? Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига мувофиқ, давлат олий таълим ташкилотларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган ҳамда турар жой билан қамраб олинмаган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби амал қилади. Компенсация миқдори (ҳар ой учун): 1️⃣ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 баравари (440 минг сўм); 2️⃣ Бошқа ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (220 минг сўм). ❓Кимларга ва қандай шартларда қоплаб берилади? ➖️️️️️️ Фақат давлат олийгоҳларининг кундузги таълим шаклида ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга (грант ёки тўлов-контракт фарқи йўқ); ➖️️️️️️ Ётоқхона билан қамраб олинмаган ҳамда ўзига ёки ота-онасига тегишли бўлмаган хонадонда ижарада яшаётганларга; ➖️️️️️️ Доимий рўйхатда турган жойидан бошқа ҳудуддаги (туман, шаҳар миқёсида) ОТТда ўқиётганларга; ➖️️️️️️ Ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда ўрнак кўрсатган, фаол талабаларга биринчи навбатда тўлаб берилади. (Эслатма: сиртқи, кечки, масофавий, нодавлат ва хорижий ОТТлар ҳамда қўшма таълим дастур талабаларига қоплаб берилмайди). 📲 Ариза топшириш тартиби: Аризалар ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн топширилади: 1. kontrakt.edu.uz ахборот тизими ёки my.gov.uz портали орқали шахсий кабинетга кирилади; 2. “Ижара тўловлари” бўлими танланади; 3. “Ариза юбориш” тугмаси босилади. 📋 Ижара шартномаси бўйича талаб: ➖ Тўлов тайинланиши учун ijara.soliq.uz сайтида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси бўлиши шарт. Битта хонадонда бир неча талаба турса, барчасининг исми шартномада кўрсатилиши шарт; ➖ 1-курслар учун имтиёз: фақат сентябрь ва октябр ойлари учун ижара шартномаси сўралмасдан тўланади, ноябрдан бошлаб шартнома мажбурий. МУҲИМ: Уйини талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромадлари учун даромад солиғидан тўлиқ озод этилган. Ижарага берувчилар шартномани расмийлаштиришдан хавотир олмаса ҳам бўлади. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры3 830−57%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
4 ч2 930
8 ч3 830
  1. Через 6 часов2 930
  2. Всего сейчас3 830
#21112Текст

Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар қабул қилиш 2026 йил 25 ноябрь соат 10:00 да бошланади. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланади. 📌 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади. Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим. Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар: ➖️️ Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш; ➖️️ myGov мобил иловаси; ➖️️ my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин. ❗️ Муҳим эслатма: ➡️ Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим (тижорат банклари рўйхати иловада).  Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади. ➡️ Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топширишлари мумкин. Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати: 1. “Агробанк” АТБ 2. “Алоқабанк” АТБ 3. “Асакабанк” АЖ 4.  “Asia Alliance Bank” АТБ 5. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ 6. “Ҳамкорбанк” АТБ 7.  “Ипак йўли” АИТБ 8. “Ипотекабанк” OTP Group 9.  “Микрокредитбанк” АТБ 10.  “Ориэнт Финанс” ХАТБ 11. “Трастбанк” ХАБ 12. “Туронбанк” АТБ 13. “Халқ банки” АТБ 14. “Ўзмиллийбанк” АЖ 15. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры16 200+81%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#21109Фото
Просмотры4 280−52%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#21108Видео
Просмотры9 310+4%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
62 ч9 230
66 ч9 310
  1. Всего сейчас9 310
#21107Текст

Ўзбекистонда пул белгиларидаги барча ёзувлар лотин алифбосида бўлиши белгиланди Ўзбекистонда пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши керак. Шунингдек, банклар аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш бўйича талабларини узлуксиз қондириши шарт. Тегишли йўриқномага кўра, банкнотларда уларнинг серияси ва рақами, номинал қийматининг ёзув билан ифодаси, барча турдаги тўловлар учун қабул қилиниши мажбурийлиги ҳамда пулни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги ёзувлар бўлиши лозим. Пул белгилари дизайнида Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти, қадриятлари, буюк алломалар ва мамлакат ютуқларини акс эттирувчи тасвирлардан фойдаланилади. Шунингдек, банкнот ва тангалар инсон саломатлиги учун хавфсиз хомашёлардан тайёрланиши ҳамда замонавий ҳимоя элементларига эга бўлиши талаб этилади. Аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқи кафолатланади Йўриқномада банкларнинг нақд пул билан таъминлаш борасидаги мажбуриятлари ҳам белгиланган. Унга кўра, тижорат банклари фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳисобварақларида мавжуд маблағлари доирасида нақд пул олиш бўйича талабларини биринчи талабнинг ўзидаёқ узлуксиз қондириши шарт. Банклар, шунингдек, муомаладаги нақд пулларни номинал қиймати бўйича монеликсиз қабул қилиши лозим. Бундан ташқари, банклар мижозларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжини ва банкоматлардаги пул айланмасини мунтазам таҳлил қилиб боради. Нақд пул етишмаслиги кутилганда қўшимча маблағларни жалб этиш чораларини кўриши керак. Пулларни бошқа номиналга бепул алмаштириш мумкин Йўриқномага мувофиқ, Марказий банк ва тижорат банклари талабга кўра бир номиналдаги пул белгиларини бошқа номиналдаги пул белгиларига бепул алмаштириб беради. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмайди. Шунингдек, янги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилишидан камида бир ҳафта олдин бу ҳақда аҳоли хабардор қилиниши шарт. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры10 700+20%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#21106Фото

Тожикистондаги авария Фарғона водийсида электр чекловларига сабаб бўлди   Бугун, 19 ноябр куни соат 06:19 да Сирдарё иссиқлик электр стансиясидан Фарғона водийси вилоятларига электр энергияси узатувчи, Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли "Л-503" электр узатиш тармоғида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли авариявий узилиш юз берди.   Дастлабки маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво таъсирида мураккаб релефли адирлик ҳудудида жойлашган электр узатиш тармоғи таянчларидан бири қулаган. Натижада автоматик ҳимоя тизими ишга тушиб, мазкур тармоқ орқали электр энергияси узатилиши вақтинча тўхтаган. Бу эса айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишларга сабаб бўлган.   Айни пайтда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти бошчилигидаги мутахассислар ҳамда авария-тиклаш бригадалари ҳодиса жойига сафарбар этилган. "Тожикистоннинг тегишли ташкилотлари билан авария оқибатларини бартараф этиш ва электр узатиш тармоғи фаолиятини тиклаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда",-дейилади баёнотда. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры13 600+52%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#21105Фото
Просмотры8 180−8%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#21101Видео
Просмотры6 780−24%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#21100Текст
Просмотры9 430+6%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
#21098Текст

Ўзбекистонда маҳкума аёлларнинг 3 ёшгача бўлган фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларнинг 3 ёшгача бўлган фарзандлари учун «Она ва бола маркази» номли махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари очилади. Улар 2026 йил 1 декабрдан фаолият бошлаши белгиланган. Бу Президентнинг 2026 йил 12 ноябрдаги «Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкума аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим хизматлари билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–395-сон қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, махсус боғчалар Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги Болалар уйи негизида ҳамда 42-сон манзил-колонияда ташкил этилади. Болалар учун кеча-ю кундуз ишлайдиган гуруҳлар очилади Мазкур муассасаларда ҳар бири беш нафаргача болани қамраб оладиган, кеча-ю кундуз фаолият юритувчи гуруҳлар ташкил этилади. Болаларнинг яшаши, тиббий хизматлардан фойдаланиши, ёшига мос ривожланиши ва тарбияланиши учун зарур шароитлар яратилади. Шунингдек, тарбияланувчилар қонунчиликда Болалар уйлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан таъминланади. Болаларнинг саломатлиги ва яшаш шароитлари назорат қилинади Қарорга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларнинг ўз вақтида эмланиши ва тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги эса ҳар чоракда болалар ва уларнинг оналари учун яратилган шароитларни ўрганиб, мониторинг олиб боради. Мазкур чоралар жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкума аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ва тиббий хизматлар билан қамраб олиш, шунингдек, уларнинг соғлом ривожланиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилган. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры7 820−12%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
#21097Текст

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларига уй-жой сотиб олиш учун ипотека субсидияси берилади Ўзбекистонда маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида квартира сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди. Субсидиядан фойдаланиш учун соҳада камида уч йиллик иш стажига эга бўлиш ва бошқа белгиланган талабларга жавоб бериш лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарори билан «Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Ҳужжатга кўра, субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартира харид қилиш учун ажратилади. Бунда субсидия ариза берувчининг асосий иш жойи жойлашган ҳудудда қурилган квартираларни сотиб олишга йўналтирилади. Субсидия кимларга берилади? Низомга мувофиқ, талабгорлар қуйидаги асосий мезонларга жавоб бериши керак: ➖️️️️️️️ Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши; ➖️️️️️️️ Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги икки йил давомида Ўзбекистоннинг ҳеч бир ҳудудида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаган бўлиши; ➖️️️️️️️ Маданият, санъат ёки адабиёт соҳасида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши; ➖️️️️️️️ Тегишли фаолият лицензия талаб этадиган ҳолларда сўнгги уч йилда лицензияга эга бўлиш билан боғлиқ белгиланган мезонларга жавоб бериши. Талабгорларнинг ушбу мезонларга мувофиқлиги ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади. Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали ариза топшириши мумкин. Субсидия ажратилиши тўғрисида хабарнома олган талабгор бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун қурилиш ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади. Субсидия бир оилага фақат бир марта берилади. Шунингдек, бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия маблағидан банкка ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаса, банк ушбу маблағни республика бюджетига қайтаради. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры8 690−3%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#21096Текст

Тошкентда тақиқланган жойларда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади 2026 йил 24 декабрдан Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш ва жарима майдончаларида сақлашнинг янги тартиби жорий этилади. Ҳукумат қарорига мувофиқ, бу жараёнлар ягона электрон тизим орқали амалга оширилади. Янги қоидага кўра, пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракати учун ажратилган жойлар ҳамда махсус хизматлар ҳаракатига тўсқинлик қиладиган тарзда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади. Ҳайдовчи эвакуатор машинани юклашни бошлагунга қадар етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль олиб кетилмайди. Юклаш бошланганидан кейин эса эвакуацияни тўхтатиш мумкин эмас. Тошкентда эвакуациянинг ҳар бир километри учун 88 минг сўмгача, жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун ҳам 88 минг сўмгача тўлов белгиланган. Масалан, 3 километр эвакуация ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмга тушади. Бунга қоидабузарлик жаримаси кирмайди. Автомобиль электрон тўлов амалга оширилиб, QR-кодли рухсатнома олингандан кейин эгасига қайтарилади. Жарима майдончалари дам олиш ва байрам кунлари ҳам ишлайди. Шунингдек, олиб кетилган автомобиль 6 ой давомида талаб қилинмаса, қарздорлик мажбурий ундирилади. 12 ойдан кейин эса суд уни эгасиз мулк деб топиши мумкин. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры8 660−3%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#21095Текст

❗️️️️ 8 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди ➖️️️️️️️ Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари; ➖️️️️️️️ Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари; ➖️️️️️️️ Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой ва Иштихон туманлари; ➖️️️️️️️ Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари; ➖️️️️️️️ Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари; ➖️️️️️️️ Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари; ➖️️️️️️️ Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари; ➖️️️️️️️ Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонабод шаҳри. Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры13 600+52%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#21094Текст

Янги Тошкент ва ҳудудларда 50 млн доллардан ортиқ шаҳарсозлик лойиҳалари қўллаб-қувватланади Ўзбекистонда Янги Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда қиймати камида 50 миллион доллар бўлган йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Инвестиция лойиҳаларида маъмурий тўсиқларни камайтириш ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилмоқда. Бу Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги «Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда юқори мультипликатив самарага эга йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–243-сон фармонида белгиланди. Ҳужжатга кўра, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва туризм салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган, қиймати 50 миллион доллар ва ундан юқори бўлган шаҳарсозлик лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги маъмурий тўсиқлар ва бюрократик ғовларни бартараф этиш мақсад қилинган. @mahalla_raisi

Открыть в Telegram
Просмотры7 360−18%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#21093Текст
Просмотры9 700+9%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—