«Бўзсув» иншоотида оқова сувларни тозалаш талаблари бажарилмаган — Экополиция Тошкент вилоятидаги «Бўзсув» оқова сув тозалаш иншоотида экологик талаблар бузилгани аниқланди. Экополиция ходимларининг текшируви натижаларига кўра, иншоотнинг тозалаш самарадорлиги 70 фоизлик меъёр ўрнига 47,6–51,5 фоизни ташкил этган. Каналга ташланаётган оқова сувлар таркибидаги 13 та ифлослантирувчи модданинг 9 таси белгиланган меъёрдан бир неча баравар юқори бўлган. Шунингдек, йилига ҳосил бўладиган 23 541 тонна чиқинди, асосан хавфли чўкинди, белгиланган тартибда утилизация қилинмасдан, очиқ майдонларга ташланган. Экологик назорат давомида иншоот раҳбариятининг текширувга тўсқинлик қилгани, оқова сувлар ҳажми ва ифлослантирувчи моддалар бўйича маълумотлар ҳисоботларда яширилгани ҳам қайд этилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан қўшимча компенсация тўловлари ва молиявий санкциялар белгиланди. Иншоотга камчиликларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилди. Талаблар бажарилмаса, унинг фаолиятини тўхтатиш бўйича иқтисодий судга даъво киритилади. 👉 @kun_yangiliklari24_xabarlar_uz
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 100 |
| 3 ч | 1 690 |
- Через 1 час1 100
- Всего сейчас1 690








