Посты канала Kun Videolari 🎥
#Oгоҳ_бўлинг ❗️Тошкентда фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлгани айтилмоқда. ⠀ Айрим шахслар ўзларини покистонлик ёки фаластинлик деб таништириб, ёрдам сўраш баҳонасида одамларни алдаётган экан. ⠀ Бундай ҳолатларда эҳтиёт бўлинг, вазиятни аниқламасдан туриб пул беришга шошилманг. ⠀ Яқинларингизга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўйинг! 👉 @Kun_Uz
Открыть в Telegram«Ўзбеклар аслида кимдир?..» Ушбу видеони турк қардошларимиз талқинида томоша қилинг! 👉 @Kun_Uz
Открыть в Telegram🚨 Arsenal 🇬🇧 – Manchester City 🇬🇧 🏆 Angliya Premyer Ligasi 📆 29-noyabr ❓ Arsenal o‘z maydonida Manchester Cityni mag‘lub eta oladimi? 🔥 Angliya futbolidagi eng katta uchrashuvlardan biri! Arsenal va Manchester City chempionlik uchun kurashda muhim ahamiyatga ega bo‘lgan bahsda maydonga tushadi. Arsenal o‘z muxlislari ko‘magida ustunlikka erishishga intilsa, City tajribasi va o‘yin nazorati bilan javob qaytarishga tayyor. Bu to‘qnashuvda qaysi jamoa g‘alaba qozonadi? 💰 bonus003 promo-kodini kiriting va birinchi depozitda 10 000 000 so‘mgacha bonus oling! 🎯 1XBET bilan garov qiling 👉 https://bit.ly/3NbEFFa
Открыть в Telegram⚡️ ЙЎЛДА ЧУҚУР КЎРДИНГМИ — ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛ! Ўзбекистонда йўллар бўйича шикоятлар қабул қилиш учун “ишонч телефони” ишга туширилди ☎️ Энди фуқаролар йўллардаги муаммолар ҳақида қуйидаги рақам орқали хабар бериши мумкин: 📞1393 — сутка давомида (24/7) ишловчи call-марказ. +998 (71) 207-67-68 — ишонч телефони. Қабул қилинадиган мурожаатлар: — чуқурлар ва ёриқлар 🕳 — ёритиш тизими ишламаётган жойлар — ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа ҳолатлар Ҳаммага тарқатинг, йўлларимиз хавфсиз бўлсин! 👉 @Kun_Uz
Открыть в Telegram💥🍫 Бугун, 29 ноябрь, ширинликни севувчилар Бутунжаҳон шоколад кунини нишонламоқда Шоколад, эндорфинлар ва бахт гормонларининг ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Олимларнинг фикрича, қора шоколад кўриш қобилиятини яхшилайди ва қон босимини пасайтиради. Бугун ўзингизни ва болаларни шоколад билан даволаш учун яна бир сабаб бор. Бу усуллар ҳам кайфиятни яхшилашга анча ёрдам беради. Кимга юборишни биласиз 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramТезликни оширганлик учун жарималар 3-4 баравар оширилади Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонунга мувофиқ, белгиланган тезликни: • 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун жарима амалдаги 9 БҲМдан (3,96 млн сўм) 25 БҲМгача (11 млн сўм) оширилади; • 60 км/соатдан ортиқ оширганлик учун жарима амалдаги 15 БҲМдан (6,6 млн сўм) 45 БҲМгача (19,8 млн сўм) оширилади. Тезликни белгиланган меъёрдан 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун алоҳида жазо жорий этилмоқда. Илгари бунинг учун 60 км/с ортиқча тезлик каби 6,6 млн тўланган бўлса, эндиликда бундай қоидабузарлик учун 65 БҲМ (28,6 млн сўм) миқдорида жарима ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramЁш болаларга машинасини ҳайдашга берганлар 3 йилгача қамалади Вояга етмаганларга транспорт воситасини бошқаришни топширганлик оқибатида ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, турли жазолар, жумладан, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар юз берган тақдирда эса уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда. Маъмурий тартибда эса 50 БҲМ миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши белгиланмоқда. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramМаст ҳолатда такроран машина бошқарган ҳайдовчи 2 йилгача қамалади Сенаторлар қўпол йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгарликни кучайтирадиган қонунни маъқуллади. Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramДХХ генерали ва олти нафар собиқ полковник узоқ муддатга қамалди Ўзбекистон Ҳарбий суди ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Ғайратулла Ёзиевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. У товламачилик, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ва ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган. Шунингдек, ДХХнинг олти нафар собиқ полковникига ҳам қамоқ жазоси тайинланган: • Алижон Ашуров — 17 йил; • Музаффар Нурбоев — 17 йил; • Темур Шорисқиев — 16 йил 6 ой; • Гaнчар Узоқов — 16 йил 6 ой; • Сухроб Сайфитдинов — 16 йил; • О. Абдуллаев — 15 йил. Жиноят иши Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган. 👉 @Kun_Uz
Открыть в Telegram#Доллар_курси 28-ноябр 10:40 💸 📊 30 та банк курслари — ягона жадвалда, осон солиштиринг! Ушбу маълумотдан хар куни хабардор бўлиш учун ушбу каналга қўшилинг ❗️ Дам олиш кунлари ишлайдиган ▪️ Банклар рўйхати 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramЎзбекистонда 12 декабрдан такси хизматлари қимматлашиши мумкин 12 декабрдан такси ҳайдовчилари учун янги тартиблар кучга киради. Унга кўра, Яндекс ва бошқа агрегаторлар орқали ишловчи ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар даромадларини алоҳида банк ҳисобварағи ёки электрон ҳамён орқали олади. Такси хизматлари эса йўл ҳақини талаб ва таклифдан келиб чиқиб мустақил белгилаши мумкин бўлади. Хабарни таксида юриш арзонроқ деб ҳисоблайдиган танишларингизга юбориб қўйинг. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramЎзбекистонда 5,6 миллиард долларлик пулли йўллар қурилади Ўзбекистонда умумий узунлиги 593 километр бўлган бешта пулли йўл лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Шунингдек, тадбиркорларга йўл ва кўприкларни қуриш, сақлаш ва бошқариш ҳамда йўл бўйида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш имконияти яратилади. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramТошкентдаги янги халқаро аэропорт яқинида 5 млрд долларлик «Aerocity» қурилади Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда 1 300 гектар майдонда қурилаётган янги халқаро аэропортга туташ 800 гектар майдонда 5 миллиард долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа доирасида логистика ва электрон тижорат марказлари, нуфузли брендлар, замонавий меҳмонхоналар ҳамда турар жойларни қамраб олган яхлит экотизим яратилади. Мутасаддиларга 2027 йилнинг 1 июлига қадар ҳудуднинг мастер-режасини якунлаб, маҳаллий ва хорижий инвесторларга тақдим этиш топширилди. Иллюстрация: ChatGPT 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramАнгрен – Поп иккинчи темир йўл линияси қурилиши мумкин Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, келгуси йилда Ангрен – Поп темир йўл линияси модернизация қилинади, ушбу йўналишда иккинчи линия қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Апрель ойидан Тўқимачи – Ангрен йўналишида иккинчи темир йўл қурилиши бошланади. Шунингдек, Тошғузор – Қумқўрғон участкаларини модернизация қилиш якунланади, Андижон – Хонобод ва Қумқўрғон – Қудуқли йўналишлари тўлиқ электрлаштирилади. Тошкент – Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темир йўл линияси қурилиши бошланади. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramМосквада меҳнат муҳожирлари учун патент нархи 1 январдан ошади Ҳозирда патент учун ойлик тўлов 10 минг рубль бўлса, 2027 йилдан қуйидагича белгиланади: ▪️ ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчилар — 11 минг рубль (133 доллар); ▪️ жисмоний шахсларнинг шахсий ва маиший эҳтиёжлари учун ишловчилар — 15,6 минг рубль (189 доллар). Шунингдек, муҳожирларнинг ойлик даромадига ҳам талаб белгиланмоқда: оила аъзолари сони икки кишидан ошмаса — камида 60 минг рубль, уч ва ундан ортиқ бўлса — 80 минг рубль. 👉 @Kun_Uz
Открыть в TelegramDream Friday · 26–29 noyabr✨ Dreamland Development barcha turar-joy majmualariga 40% gacha eng katta chegirmalarni e’lon qiladi! Batafsil ma’lumot uchun telefon: ☎️ +998781290418 Dreamland_development_bot Sayt | Instagram | Telegram
Открыть в Telegram