Посты канала Kar24.uz | Расмий канал
Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторига киритилди CEOWORLD Magazine нашрининг 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтингида Ўзбекистон «хавфсизлик даражаси жуда юқори» – Very High тоифасидан жой олди. Баҳолашда мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамоат тартиби ҳамда сайёҳлар учун хавфсиз муҳит муҳим омиллар сифатида қайд этилган. Рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам ўрин олган. Жумладан, Қозоғистон 44-, Туркманистон 57-, Қирғизистон 65- ва Тожикистон 73-ўринда кўрсатилган. Аввалроқ, АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистон бўйича саёҳат тавсияси 1-даража – «Одатий эҳтиёт чораларига риоя қилиш» этиб белгиланган эди. Бу тўрт босқичли тизимдаги энг паст хавф даражасидир. Каналга уланиш: @Kar24uz
Открыть в Telegram#Súyinshi 🎉👉 Lokatsiyalar ❗️TEK 26-NOYABR dan idea'da Samsung Galaxy A18, ULKEN 50" SMART TV, Konditsionerlar ayina 99 000 sumnan! Maģlıwmat ushın: 📞 712307799 | Chat Nigina 🔻99 000 ayina - Samsung Galaxy A18 (4/128) 🔻99 000 ayina - Redmi 17 (4/128) 🔻99 000 ayina - 50" Ssmart TV (50F22) 🔻99 000 ayina - AVALON (AVLVCB2250B) 🔻99 000 ayina - 6KG LORETTO avtomat (LW6016BLDCW) 👉😊 XAZIR XARID QILAYATGAN KLIENTLAR 🔻99 000 ayina - ARTEL Gaz Plitasi (Apetito00GV1ГК) 🔻99 000 ayina - LG VC (VC83209UHA) 🔻99 000 ayina - 43" ARTEL SMART TV (A43NFCH001) 🔻99 000 ayina - 12" ARCTIC Invertor Konditsioner (SIM4AW12BER32) 🔻99 000 ayina - 211" Konnen Sovutkich (KNTFDF211/W)* ✅ Baslangʻish tolem - Joq ✅ Kepiller kerek emes 📍Nókis | 📍Qońırat | 📍Beruniy | 📍Tórtkúl | 📍Àmiwdàrya | 📍Shimbay *Asigʻiń, texnikalar sani sheklengen, múddetli toʻlemge o'ttiz alti ayga koʻrsetilgen! 👉RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz
Открыть в Telegram"Қарақалпақстан Республикасында алып барылып атырған реформаларды және де жеделлестириўге қаратылған илажлар ҳаққында"ғы Өзбекстан Республикасы Президентиниң және бир тарийхий әҳмийетке ийе ПҚ-393-санлы қарары қабыл етилди. — «Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг яна бир тарихий аҳамиятга эга ПҚ-393-сонли қарори қабул қилинди. Каналға ағза болыў: @Kar24uz
Открыть в TelegramЕлликқалада заманагөй пахта қабыллаў ҳәм қайта ислеў заводы пайдаланыўға тапсырылды Елликқала районында «Элликқалъа олтин толаси кластер» ЖШЖ тәрепинен қурылған пахтаны қабыллаў ҳәм қайта ислеў заводы жумыс баслады. Улыўма баҳасы 20 млрд. сумды қурайтуғын бул жойбар аймақта санаатты раўажландырыў, аўыл хожалығы өнимлерин қайта ислеў ҳәм жаңа жумыс орынларын жаратыўға қаратылған болып, жойбарды әмелге асырыў ушын «Агробанк» тәрепинен 7 млрд. сум жеңиллетилген кредит қаржысы ажыратылған. Жыллық 30 мың тонна пахтаны қайта ислеў қуўатлылығына ийе болған бул завод районда жетистирилип атырған пахта шийки затын өз ўақтында қабыл етиў, қайта ислеў ҳәм оның қосымша қунын арттырыўға хызмет етеди. Жойбардың және бир әҳмийетли тәрепи — кәрхананың жумысын жолға қойыў нәтийжесинде 110 жаңа турақлы жумыс орны жаратылды. Бул болса халықтың бәнтлигин тәмийинлеў ҳәм шаңарақлардың дәраматын арттырыўға мүнәсип үлес қосады. — Элликқалъада замонавий пахта қабул қилиш ва қайта ишлаш заводи фойдаланишга топширилди Элликқалъа туманида «Элликқалъа олтин толаси кластер» МЧЖ томонидан барпо этилган пахтани қабул қилиш ва қайта ишлаш заводи иш бошлади. Умумий қиймати 20 млрд. сўмни ташкил этувчи мазкур лойиҳа ҳудудда саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун «Агробанк» томонидан 7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган. Йиллик 30 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга бўлган мазкур завод туманда етиштирилаётган пахта хомашёсини ўз вақтида қабул қилиш, қайта ишлаш ва унинг қўшимча қийматини оширишга хизмат қилади. Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати — корхона фаолиятини йўлга қўйиш натижасида 110 та янги доимий иш ўрни яратилди. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга муносиб ҳисса қўшади. Каналға ағза болыў: @Kar24uz
Открыть в TelegramЖисмоний шахслар чет элда ишлаб топган барча даромадларини декларация қилишлари шарт бўлади Солиқ қўмитаси Ўзбекистондан ташқаридаги манбалардан даромад олган фуқаролар ўзларининг йиллик умумий даромадлари тўғрисида декларация топширишлари кераклигини эслатди Ҳужжат белгиланган тартибда http://my.soliq.uz интерактив хизмати орқали тўлдирилиши керак Каналга уланиш: @Kar24uz
Открыть в TelegramҲоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш ўзгаради Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билан танишди. Тақдимотда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтилиши маълум қилинди. Бунда ташкил этилган корхоналарнинг барқарор фаолият юритиши, яратилган иш ўринларининг доимийлиги ва тадбиркорлар товар айланмасининг ўсиши асосий мезон бўлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда давлат меҳнат назоратини яхшилаш бўйича таклифлар киритишни топширди Каналга уланиш: @Kar24uz
Открыть в TelegramЎзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ва эрта никоҳ ҳолатлари ҳақида хабар бериш тартиби белгиланди Мактаблар, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар ва диний ташкилотлар бундай ҳолатлар аниқланганда масъул идоралар ҳамда «Инсон» марказларини зудлик билан хабардор қилиши керак. Каналга уланиш: @Kar24uz
Открыть в TelegramБир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги ушбу масалада билдирилган саволларга жавоб берди: ➖Бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари давлат боғчалари ва мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этилади. Узоқ ҳудудларда боғча ёки мактаб бўлмаса, «Келажак» марказлари, техникумлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида ҳам гуруҳлар очилиши мумкин. ➖Ҳозирда 4 мингдан ортиқ мактабнинг бўш хоналарида тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Яқинда яна 191 та мактабда 246 та гуруҳ очилиши режалаштирилган. Бироқ коэффициенти юқори мактабларда эмас, фақат бўш жойи ва зарур имконияти мавжуд мактабларда гуруҳлар ташкил этилади. ➖Боғчага қатнайдиган болалар тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди ва дарсларни боғча тарбиячиси олиб боради. Мактаб биноларида ташкил этиладиган гуруҳлар учун эса алоҳида педагоглар ишга қабул қилинади. ➖Тайёрлов гуруҳлари учун мактабда ишлаб турган ўқитувчилар ўз дарсларидан ажратилмайди. Машғулотларни олий маълумотли педагог-тарбиячилар ёки олийгоҳларнинг мактабгача таълим йўналишида битирувчи курсда ўқиётган талабалари олиб бориши мумкин. ➖Гуруҳлар очиладиган бинолар санитария хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва таълим бошқармаси вакиллари томонидан олдиндан текширилади. Иситиш, ёритиш, сув, ҳожатхона ва бошқа хавфсизлик талаблари ўрганилади. ➖Давлат боғчалари ва мактабларида бир йиллик тайёрлов бепул амалга оширилади. Хусусий таълим ташкилотларида эса ота-оналар шартнома асосида хизматдан фойдаланиши мумкин. ➖Тайёрлов гуруҳларида алоҳида дастур асосида, асосан, ўйин методикаси орқали таълим берилади. Дастур жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи, нутқ ва мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари, билиш жараёнлари ҳамда ижодий ривожланиш йўналишларини қамраб олади. ➖Боғчадаги тўлиқ гуруҳлар, қисқа муддатли ва мобил гуруҳлар ҳамда мактабларнинг бўш синфхоналарида ташкил этиладиган гуруҳлар учун ягона таълим дастури амал қилади. Гуруҳларнинг шаклидан қатъи назар, болалар бир хил дастур асосида тайёрланади. ➖Ҳозирда 6 ёшли болаларнинг 98 фоизи — 726 921 нафари мактабга тайёрлов билан қамраб олинган. Уларнинг 489 172 нафари боғчаларда, 19 910 нафари қисқа муддатли ва мобил гуруҳларда, 215 003 нафари мактаблардаги бўш синфхоналарда, 2 836 нафари эса бошқа шаклларда тайёрловдан ўтмоқда. Қамров кўрсаткичи сўнгги 7 йилда 37 фоиздан 98 фоизга етган. ➖Болаларни 100 фоиз қамраб олиш учун тахминан 800 та қўшимча гуруҳ ва 20 мингга яқин ўрин яратиш зарур. Бу харажатлар 2027 йилги давлат бюджетига киритилиши режалаштирилган. Каналга уланиш: @Kar24uz
Открыть в TelegramГулнора Каримованинг активларидан яна 252,5 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилади Швейцарияда мусодара қилинган маблағларнинг яна бир қисми Ўзбекистонга қайтарилади. Пуллар БМТ шафелигидаги «Ишонч» жамғармаси орқали болалар тиббий ёрдамини яхшилаш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, мактаблар қуриш, шифокор ҳамда ўқитувчилар малакасини оширишга йўналтирилади. Каналга уланиш: @Kar24uz
Открыть в Telegram