#СаволЖавоб Сайёҳлик агентлиги очиш ҳукми Савол: Мен сафар ва сайёҳлик агентлиги (офиси) очмоқчиман. Бу ишни қилсам, кофирларни дўст тутиш (муволот) доирасига кириб қолиб гуноҳкор бўлмайманми? Умуман, бундай офис очишим жоизми ёки жоиз эмасми? Шуни ҳам таъкидлаб ўтаманки, мен уларга спиртли ичимликлар тақдим этмайман, менинг вазифам фақат турар жой ва саёҳатни ташкиллаштириб беришдан иборат. Жавоб: Аллоҳга ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Аслида, шаръий чегараларга риоя қилинган тақдирда сайёҳлик шариатда рухсат этилган (машруъ) ишдир. Бироқ аксарият сайёҳлик ҳудудлари бузуқлик ва фаҳш ишлар тарқаладиган масканларга айланиб қолган. Ҳаром ишга қўл уришга ундайдиган ёки унга ёрдам беришга олиб келадиган жойларда ишлаш эса жоиз эмас. Чунки бу гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида, 2). Шунга кўра, сафар ва сайёҳлик офисини очиш ўз-ўзидан гуноҳ саналмайди ва бунда албатта кофирларни дўст тутиш (муволот) мавжуд деб бўлмайди. Зеро, олди-сотди қилиш жоиз бўлган нарсаларда улар билан савдо муомаласига киришиш уларни дўст тутиш эмас. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кофирлар билан муомала қилганлар. Гуноҳ фақатгина ушбу офисни очиш бирор ҳаром ишга қўл уришга олиб келган тақдирдагина вужудга келади. Шубҳасиз, ҳаромдан узоқ бўлган соҳаларда ишлаш унга (ҳаромга) яқин жойларда ишлашдан кўра афзалдир. Чунки ҳадисда айтилганидек, қўриқхона (тақиқланган ҳудуд) атрофида пода боққан кишининг у ерга кириб кетиши эҳтимоли жуда юқори бўлади. Валлоҳу аълам. Манба: «Islam web» саҳифаcи, 98950-рақамли фатво. https://t.me/islomnuricom
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 97 |
| 8 ч | 134 |
- Через 6 часов134
- Всего сейчас134








