Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 436 |
| 17 ч | 707 |
- Через 24 часа707
- Всего сейчас707
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 436 |
| 17 ч | 707 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 434 |
| 17 ч | 705 |
Часов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 420 |
| 17 ч | 676 |
ACWA Power лойиҳалари халқаро углерод бозори механизмларига жалб этилиши мумкин Ўзбекистон Ҳукумати ва ACWA Power компанияси мамлакатда углерод бозорларини ривожлантириш ҳамда халқаро иқлим механизмларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу борадаги меморандум COP31 конференцияси доирасида Туркиянинг Анталия шаҳрида имзоланди. Ҳужжат доирасида компаниянинг Ўзбекистонда амалга ошираётган «Баш», «Жанкелди», «Қўнғирот» ва «Қоратов» шамол энергетикаси лойиҳалари, шунингдек, энергия сақлаш тизимларини халқаро углерод бозори механизмларига жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Ҳамкорлик углерод кредитларини шакллантириш, чиқиндиларни қисқартириш натижаларини тасдиқлаш ва ўтказиш, техник ҳамда норматив-ҳуқуқий тажриба алмашишни ҳам қамраб олади. Томонлар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия объектларининг иқлимий хавфларга чидамлилигини ошириш масалаларида ҳам ҳамкорлик қилади.
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 422 |
| 17 ч | 677 |
«Ойга космик кема қўндира оладиган мамлакат нега ўз пойтахтидаги фуқаролар ифлос ҳаводан бўғилишининг олдини ололмаяпти?»
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 477 |
| 15 ч | 806 |
| 28 ч | 1 013 |
Давлат идораларида ўзи пул топиб, ўзича сарфлайдиган чўнтаклари бўлиши зарарли Uzbekonomics подкастининг янги сонида Беҳзод Ҳошимов давлат идоралари пул топиш билан шуғулланиши керак эмаслигини таъкидлаган. Бундай идоралар доим парламентдан пул олиши ва парламентдан пул сўраши лозим. Албатта, имкон берилса барча идоралар ўз йўналишига алоқадор пул топадиган воситаларни ўйлаб топади. Лекин фуқаролар бундан зарар кўради. Жамият ва давлат ўртасидаги келишув (Конституция) бузилади. Бундай чўнтаклар мавжуд бўлиши нормал фискал бошқарувга қарама-қарши фалсафа ва улар мавжуд бўлмаслиги керак. Подкастда эслаб ўтилган, Беҳзод Ҳошимов 2021 йилда Gazeta учун шу масалада ёзган мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин. https://www.gazeta.uz/uz/2021/11/04/quasi-fiscal-expenditures/ Uzbekonomics подкастининг янги сонини эса мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://youtu.be/j02ccOis--k
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 514 |
| 16 ч | 860 |
| 28 ч | 1 021 |
Тунов кунги матбуот анжуманида берилган саволлардан бирига янграган жавобдан иқтибос: «Агар бу мантиқ билан ёндашадиган бўлсак, ҳеч қайси товардан божхона тўловларини ундирмасдан киргазиб юборишимиз керак. Машинадан ҳам ундирмаслигимиз керак, мебелдан ҳам ундирмаслигимиз керак, телефондан ҳам ундирмаслигимиз керак. Ҳаммага арзон маҳсулот етказишимиз учун. Тўғрими?» Тўғри. Айнан шундай. Албатта, буни божхоначилар ҳал қилмайди, уларнинг ваколатида эмас. Лекин фикр тўғри. https://youtu.be/irMWCs_w1HU?t=2107
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 4 921 |
| 30 ч | 6 582 |
Етказма хизматлари тез етказиб беришини айтиб, вақт яқинлаганда шунчаки таймерини суриб қўйишни ўрганиб олди. Бунинг устига хизматлари нархини арзон кўрсатиш учун ҳам ўзининг ставкасини овқат нархига ўтказади, ҳам алоҳида етказиб бериш ва сервис нархи қўшади. Регуляция 0. Ҳамма билганини қиляпти.
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 9 ч | 942 |
| 32 ч | 1 123 |
Футбол бўйича Россия терма жамоаси билан 2022 йилдан кейин ўйин ўтказган мамлакатлар: Эрон Ироқ Миср Қатар Камерун Кения Куба Сербия Беларус Вьетнам Бруней Сурия Гренада Замбия Нигерия Иордания Боливия Перу Чили Никарагуа Мали Буркина-Фасо Тринидад ва Тобаго Намибия Ўзбекистон
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 1 297 |
| 24 ч | 1 764 |
| 75 ч | 1 954 |
Нимадир муқаддас бўлиши керак Ҳамма йўналишда бўлгани каби иқтисодий сиёсатда ҳам муқаддас ва тегиниб бўлмас нарсалар бўлиши керак. Фарқи йўқ, саноат сиёсати юритамизми, бозорни очамизми, ўртадан кетамизми, муҳими ҳеч қачон тегинилмайдиган қандайдир нарсаларимиз бўлиши керак. Биз учун нима фундаментал? Нима асосий? Келинг шу саволга математика имтихонда тест ечаётгандек жавоб излаб кўрамиз. Агар аниқ жавобни билмасак нима қиламиз? Бор вариантларни жавоб ўрнига қўйиб кўриб, хато вариантларни чиқариб ташлаймиз. Хўп, биз учун нима муқаддас? Нима тегинилмас? Нима асосий? Ишчи ўринларими? Курьерлар ишонмаяпти. Саноат сиёсатими? Эскпортига чеклов ва бож қўйилганлар ишонмаяпти. Бозорми? Истеъмолчилар ишонмаяпти. Институтларми? Парламент тасдиқламаган мажбурий тўловлар ишонмаяпти. Рақобатми? Ягона ўйинчига ясаб берилган хусусий монополиялар ишонмаяпти. Маъмурий ресурс ва ричагларми? Билмадим, бунга ҳеч қандай далил йўқ. Лекин айни пайтда тестимизнинг қолган барча жавоб вариантлари хато.
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 1 556 |
| 24 ч | 1 985 |
| 75 ч | 2 201 |
50 долларга сотилиб, 15 минг долларга қайтариб олинган ит 1970 йиллар бошида ёш актёр Сильвестр Сталлоне шунчалик қийин молиявий аҳволга тушиб қоладики, ўзининг Баткус лақабли итини нотаниш одамга 50 долларга сотиб юборишга мажбур бўлади (сумма турли манбаларда 40-50 деб кўрсатилган). Бироз муддат ўтгач у «Рокки» фильми учун сценарий ёзади ва студиялардан бири бу сценарийни катта пулга сотиб олмоқчи бўлади. Сталлоне эса фильмда бош ролни ўзи ижро этиши шарти билан студия таклифига рози бўлади. Сценарий сотилгач, Сталлоне биринчи бўлиб итини қидира бошлайди. Харидор эса уни қайтаришни истамайди ва охири 15 минг доллар эвазига қайта сотишга кўнади. Кейинчалик Баткус «Рокки» ва «Рокки 2» фильмларида бош қаҳрамоннинг ити сифатида суратга тушади. «Рокки» фильми тахминан 1 млн долларга суратга олинган ва дунё бўйлаб 225 млн доллардан ортиқ пул йиққан. У ҳатто 1977 йилда ўтказилган «Оскар» маросимида «Энг яхши фильм» мукофотини қўлга киритган. Эътиборли жиҳати, бу мукофот учун курашган «Рокки»нинг рақиблари орасида Мартин Скорсезенинг машҳур «Таксист» картинаси ҳам бор эди. Бу ғалаба ҳали ҳам «Оскар» тарихидаги энг баҳсли қарорлардан бири ҳисобланади. Питер Фаррелли айни шу воқеалар ҳақида «Мендирман Рокки» фильмини суратга олибди. Ноябрда намойиш этиладиган шу фильм, «Рамаяна. Афсонанинг юксалиши», «Клифф Бутнинг кейинги кечмишлари» ва бошқа картиналар ҳақида Gazeta ва Сарвар Каримовнинг «Кинотавсия» лойиҳасида батафсил билиб олинг. Видео: https://youtu.be/B9edQRICwDY
Открыть в TelegramЧасов после публикации
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 22 ч | 818 |
| 34 ч | 869 |
| 70 ч | 1 723 |
Баунов ёзяпти: Трампнинг мағлубиятидан Путин, катта эҳтимол билан, Америка тизимининг кучи ҳақида эмас, балки унинг заифлиги тўғрисида хулоса чиқаради. Россия, Хитой, Шимолий Кореяда давлат раҳбарида парламент сайловларини ютқазиб қўйиш хавфи йўқ. Демак, у ҳаммасини тўғри қилаяпти. Трамп ҳам буни истайди-ю, лекин қилолмайди. У қўллари боғлаб қўйилган кучли одам, Путин ёки Ким эса — эркин кучли одамлар, ва шубҳасиз, уларнинг тимсолида фақат ўзлари эмас, халқлари ҳам шундай. Биз эрксизликни кўрган жойда улар эркинликни кўрадилар. Мамлакатнинг парчаланиши, давлатчиликнинг бой берилиши, қонли инқилоблар кўринишидаги «геополитик ҳалокатлар» парламент сайловларида ютқаза олмайдиган ана шундай кучли одамлар билан рўй берган — Россия, Германия, Италия, Кореяда ва бундай ишонч яқиндагина шаклланган Хитойда ҳам.
Открыть в TelegramДунёда ҳамма давлатлар ҳажми ва кучига қараб турлича левиафан яратиши мумкин. Улар ўртасидаги асосий фарқ ўша левиафанни қанчалик жиловлай олиши ёки кетказа олиш/олмаслигида.
Открыть в Telegram1 нашр, 400 журналист, сайлов The New York Times АҚШдаги оралиқ сайловларни мамлакат бўйлаб ва асосий кураш кечаётган ҳудудларда ишлайдиган 400 дан ортиқ мухбир, муҳаррир, маълумотлар таҳлилчиси ва фотографларга таяниб янгиликлар ҳамда таҳлиллар орқали ёритар экан. Сайловни ёритишдаги асосий марказ бу жонли блог бўлади. Унда натижалар, сайловчилар билан интервьюлар, прогнозлар ва таҳлиллар реал вақт режимида бериб борилади. Илк сайлов участкалари ёпилиши билан натижаларнинг умумий манзараси аста-секин, турли кесимларда сайтда кўрина бошлайди. Янгиликлар Нью-Йорк, Лондон ва Сеулдаги таҳририятлар томонидан танаффуссиз, 24 соат давомида тақдим этиб борилади. Нашрнинг сайлов билан боғлиқ материалларини ўқиш вақтинча бепул бўлар экан.
Открыть в TelegramТошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов «Пахтакор» профессионал футбол клубининг 26 октабрдаги мурожаатини инобатга олиб, клубга ҳокимлик ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратиш тўғрисида қарор имзолабди. https://www.gazeta.uz/uz/2026/10/30/pakhtakor/
Открыть в TelegramApple фалсафасини ўзгартиряптими? Узоқ йиллар давомида Стив Жобс ва Тим Кук даврида ишлаб чиқилган, лекин реализация қилинмаган маҳсулотлар Жон Тернус раҳбарликка келиши билан кетма-кет бозорга чиқарила бошланди. Букланадиган Айфон, сенсор экранли Макбуклар ҳақида узоқ йиллардан бери гапириб келинади. Лекин аввалги раҳбарлар турли сабаблар билан бундай маҳсулотлар керак эмас ёки уларни чиқаришга ҳали эрта деб ҳисоблаб келарди. Масалан, Стив Жобс бир вақтлар сенсор экранли Макбуклар ҳақида гапир экан, сенсор юзалар вертикал ҳолатда бўлиши мумкин эмас, бу эргономик жиҳатдан даҳшатли деганди. Тим Кук эса янги технологик трендларни дарҳол илиб олишдан кўра, технология мукаммаллашишини ва фойдаланувчилар учун чиндан ҳам қулай бўлишини йиллаб кутишни афзал кўрарди. Ҳозир ўртада турган асосий савол қуйидагича: Жон Тернус даврига келиб технология етарли даражада мукаммаллашдими? Ëки планшет ва смартфон экранини босиб катта бўлган авлод учун ноутбукка қўл теккиза олмаслик мантиқсиз туюла бошладими? Ëки буларнинг ҳаммаси Тернуснинг ўзи билан боғлиқми ва у Apple фалсафасини ўзгартирмоқчими? Буёғига жараённи кузатиш қизиқ бўладиганга ўхшаяпти. Шахсан менга на букиладиган Айфон, на сенсор экранли Макбук, на Макбук орқасида ёниб турадиган бренд белгисининг қайтарилгани ёқмади. Бу шунчаки консервага айланиб бораётганимдан ҳам бўлиши мумкин:)
Открыть в TelegramСўнгги кунларда Мбаппе атрофида содир бўлаётган воқеалар шартномаларнинг таъсири, молиявий муносабатлар, турли сиёсий тузумлардаги инсонларга таъсир қилувчи омиллар, сўз эркинлиги ва умуман замонавий дунё картинасини тушунишда ёрдам беради. Худди Месут Ўзил билан бўлган воқеалар каби. Қизиқ.
Открыть в TelegramМиллий статистика қўмитаси илк бор ўртача иш ҳақи билан биргаликда медиана иш ҳақини ҳам эълон қилибди. Жуда яхши қадам. Ўртача иш ҳақи барчанинг маошини қўшиб, умумий сонга бўлса, медиана иш ҳақи барчани маоши бўйича тартиблаб, ўртадаги одамнинг маошини кўрсатади. https://www.gazeta.uz/uz/2026/10/27/mediana-ish-haqi/
Открыть в Telegram«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дориларидан жабрланган болаларга компенсация давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилибди. Ва ниҳоят! https://www.gazeta.uz/uz/2026/10/26/dok-1-maks-kompensatsiya/
Открыть в TelegramҚандайдир корхона ташкил қиламиз... Қандайдир корхона ташкил қиламиз — у маҳсулотини бозорда сотолмайди — маҳсулотини сотиши учун бозорни ёпамиз — нарх ошиб, сифат тушиб, фақат ўша корхонага алоқадорлар яшагани қолади — бу хато қарор эканини тушунамиз — орадан озгина вақт ўтади — қандайдир корхона ташкил қиламиз. https://youtu.be/4MXeCoaDrso?list=RD4MXeCoaDrso
Открыть в TelegramФедерал захира тизими раислари ОАВга қанча вақт ажратади? Яқинда NBER'да ФЕД раислари ўз вақтини қандай тақсимлаши ҳақидаги қизиқ бир мақола чиқди. Унда раислар ўзларининг чекланган вақти ва эътиборини қандай тақсимлаши уларнинг календар қайдлари асосида таҳлил қилинган. Тадқиқотчилар Бен Бернанке, Жанет Йеллен ва Жером Пауэллга оид 20 мингдан ортиқ календар ёзувларини рақамлаштириб, уларни турли тоифаларга бўлиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий хулосаларга келишган: Барча раислар ўз вақтининг 30 фоиздан ортиғини ФЕД ходимлари (иқтисодчилар ва мутахассислар) билан учрашувларга сарфлайди. Бу қарорлар қабул қилиш жараёнида экспертларнинг ўрни нақадар муҳимлигини кўрсатади. Бен Бернанке давридан бошлаб (2010 йиллардан кейин) медиа ва жамоатчилик билан мулоқотлар кескин кўпайган (матбуот анжуманлари, интервьюлар) ва бу кейинчалик ҳам муҳим инструмент бўлиб қолган. Хусусий сектор вакиллари (банклар, молия институтлари) билан учрашувлар бевосита инқироз даврларига тўғри келган. Масалан, Бернанке 2008 йилги глобал молиявий инқироз даврида, Пауэлл эса 2023 йилдаги SVB инқирозидан кейин хусусий сектор вакиллари билан кўп учрашган. Шунингдек, Пауэлл ўзидан олдинги раисларга қараганда конгресменлар, сенаторлар ва сиёсий доиралар билан сезиларли даражада кўп учрашган. Бу АҚШда Марказий банк мустақиллигига босим кучайган бир пайтда сиёсий муносабатларни бошқариш ва мустақилликни ҳимоя қилиш стратегияси билан изоҳланади. Менга энг қизиқ жойи, ФЕДнинг ОАВ билан алоқаларида кескин бурилиш содир бўлгани. ФЕД бевосита ОАВ учун ташкил этадиган энг машҳур тадбир бу FOMC йиғилишларидан кейинги расмий матбуот анжуманлари ҳисобланади. Бу амалиёт биринчи марта 2011 йилнинг апрель ойида Бен Бернанке томонидан бошлаб берилган. Кейинчалик Жером Пауэлл даврида бу тажриба янада кенгайтирилиб, матбуот анжуманлари ҳар бир FOMC йиғилишидан кейин ўтказиладиган бўлди. Шунингдек, раислар фаолиятида расмий анжуманлардан ташқари медиафаоллик ҳам кучли. Мақолада таъкидланишича, кўпчиликка номаълум бўлган муҳим жиҳат шундаки, ФЕД раисларининг ОАВ билан учрашувларининг мутлақ катта қисми айнан ўша расмий матбуот анжуманларидан алоҳида тарзда содир бўлади. Ҳар чоракда ФЕД раиси оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўртача 10 та алоҳида учрашув ўтказади. Бундай учрашувлар алоҳида журналистлар билан икки томонлама ёки кўп томонлама бўлиши мумкин. Телевидение орқали чиқишлар, турли медиа платформаларга берилган интервьюлар ҳам шулар жумласидан. Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, Бен Бернанке даврида медиа билан боғлиқ учрашувлар иқтисодий шароитларга (хусусан, ишсизлик даражаси ва инқироз даврларига) кучли контрциклик (иқтисодиёт ёмонлашганда медиа билан алоқалар кўпайиши) тарзда боғлиқ бўлган. Бироқ кейинги раислар (Жанет Йеллен ва Жером Пауэлл) даврида ОАВ билан мулоқотлар ФЕДнинг ҳар кунлик одатий иш жараёнига айланиб, чораклик иқтисодий ўзгаришларга у қадар боғлиқ бўлмай қолган. Умуман олганда, 2000-йилларнинг охири ва 2010-йиллардаги глобал тенденция, марказий банкларнинг шаффофликни ошириш сиёсати ФЕД раисларининг вақтида ОАВнинг улуши сезиларли даражада ошишига ва доимий ҳисобот бериладиган муҳим қисмга айланишига олиб келган.
Открыть в TelegramСуюлтирилган газ таъминотида 19 та жиноят иши қўзғатилди Аҳолига етказиб берилиши керак бўлган суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши ва талон-торож қилинишига қарши назорат кучайтирилмоқда. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълумотига кўра, текширувлар давомида газни яширин сотиш билан шуғулланган 471 та нуқта фаолияти тўхтатилган. Шунингдек, 10,7 млрд сўмлик газ ва маиший баллонларнинг ноқонуний сотилиши олди олинган. 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 1,4 минг тонна газ ва 10 мингдан ортиқ баллон талон-торож қилингани аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган материаллар асосида 19 та жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда газ таъминотида қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда. Мурожаат учун: • 1104 ёки +998 71 202-11-04 • @hgt_antikor_bot • [email protected]
Открыть в TelegramАввалроқ Марказий банк ташаббуси билан иқтисодиётга оид 10 адабиёт ўзбек тилига ўгирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шу китоблар тайёр бўлибди. 19 октябрда тақдимоти бўлар экан. Рўйхат: 1. Себастиан Эдвардс — «Чили лойиҳаси: Чикаго ўғлонлари ва неолиберализмнинг қулаши» 2. Питер Конти-Браун — «Федерал захира тизимининг кучи ва мустақиллиги» 3. Жон Кэссиди — «Бозорлар қандай барбод бўлади: Иқтисодий фалокатлар мантиғи» 4. Адриан Вулдридж — «Иқтидор аристократияси: Қандай қилиб меритократия замонавий дунёни барпо этди» 5. Милтон Фридман — «Капитализм ва эркинлик» 6. Адам Смит — «Халқлар бойлиги» 7. Грегори Мэнкью — «Макроиқтисодиёт» 8. Ҳал Вариан — «Ўрта даражадаги микроиқтисодиёт: Замонавий ёндашув» 9. Жеффри Вулдридж — «Эконометрикага кириш: Замонавий ёндашув» 10. Фредерик Мишкин — «Пул, банк иши ва молиявий бозорлар иқтисодиёти». https://t.me/bitikonline/400
Открыть в Telegram— Правда ли, что шахматист Петросян выиграл в лотерею тысячу рублей? — Правда, только не шахматист Петросян, а футболист «Арарата» Акопян, и не тысячу, а десять тысяч, и не рублей, а долларов, и не в лотерею, а в карты, и не выиграл, а проиграл. https://t.me/muhrim2022/9760
Открыть в Telegram