❗️Ариза ва шикоятларни кўриб чиқишда электрон маршрут ▫️Бош прокурорнинг Сенатда берган ҳисоботида маълум қилишича, тизимда ариза ва шикоятларнинг қайта-қайта ўша инстанцияга тушиб қолмаслиги электрон дастур орқали тартибга солингани айтилди. Яъни, • Тумандан вилоятга: Агар туман прокурори мурожаатни қаноатлантиришни рад этса, қайта тушган аризани дастур туманга юбормай, тўғридан-тўғри вилоят прокуратурасига йўналтиради. • Вилоятдан Бош прокуратурага: Вилоят прокурори рад жавоби берганидан сўнг яна мурожаат тушса, у вилоятга ҳам қайтмайди — Бош прокуратурада кўриб чиқилади. • Юқори босқич тартиби: Марказий аппаратда бошқарма бошлиқлари, кейин ўринбосарлар кўриб чиқади ва якунда Бош прокурор қабулида кўриб чиқилгач, мурожаат тўлиқ кўриб чиқилгани юзасидан ахборот берилади. 🔺P.S. Қанийди шундай тизим чинакамига ишласа. Чунки, яқинда Бухоро шаҳар МИБнинг ҳаракатсизлиги хусусида вилоят бошқармасидан олинган жавобдан норози бўлиб, Республика бюросига, сўнг Бош прокуратурага юборилган мурожаатларга, такрор-такрор Бухоро вилоят МИБидан умумий мазмундаги жавоблар олинди. Бош прокуронинг таъкидидан сўнг муносабат ўзгарармикан? 👉 @inson_huquqi | #Муносабат
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 45 |
| 4 ч | 98 |
| 6 ч | 131 |
- Через 1 час45
- Через 6 часов131
- Всего сейчас131