Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Чоршанба 25 Ноябр, 2026 мелодий 15 Жумадус саний, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Чоршанба тонги муборак бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Открыть в Telegram
imom_adham Rasmiy kanali
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 18 нояб. 2026 г. | 508 |
| 19 нояб. 2026 г. | 464 |
| 21 нояб. 2026 г. | 521 |
| 23 нояб. 2026 г. | 493 |
| 25 нояб. 2026 г. | 377 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры658Пересылки—Реакции3Комментарии—
- 02Просмотры634Пересылки—Реакции2Комментарии—
- 03Просмотры633Пересылки—Реакции—Комментарии—
- 04Просмотры587Пересылки—Реакции—Комментарии—
Новые посты
#Бахтли_бўлай_десангиз Бахт мусибатга сабр қилишда Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада тайёр туради. Ғолиб киши мусибатларга Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлар билан рўбарў бўлади. Шурайҳ айтди: “Менга бир мусибат етса тўрт нарса учун Аллоҳ таолога ҳамд айтаман: — Унга шукр қиламанки, бундан улканроқ мусибатни бермади; — Унга сабр қилиш билан мени сийлади; — Истиржоъ (“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун” калимасини келтиришга муваффақ қилди; — Бу мисибатни динимда қилмади”. Мўмин киши аниқ ишонч билан биладики, унга етган нарса хато қилгани учун бўлмади ва хато қилгани учун унга мусибат келмади. Аллоҳ таоло айтади: "Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир. Ҳадид сураси, 22–23-оятлар "Бахт улашинг" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Открыть в Telegram#НОУМИД ШАЙТОН... Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди. Илм ва доноликда тенги йўқ эди. Ундан илм олишга ҳамма ошиқар, узоқ яқиндан илм талабида юрган кўпчилик ёшлар келишарди. Бир йигит хам шайхга шогирд тушиш ниятида келди. Устозидан дарс олишни бошлади. Дили иймон нурларига тўлиб, қувониб хамиша устозининг айтганларини қунт билан ўргана бошлади. Кунларнинг бирида шогирд китоб ўқиб туриб, ухлаб қолди. Тушида, "Фалончининг ўғли дўзахий", деган ёзувни кўрди. Қарасаки устозининг исмлари қайд этилган эди. Эрталаб турдида, шундай олим дўзахий бўлиши мумкинми, деди-да яна дарсга жўнади. Йигит бу сафар ҳам устозининг дарсларидан мамнун қайтди. Ўткан дарсларни эслаб ётиб ухлади. Ва тушида, "Фалончининг ўғли дўзахий!" деган ёзувни такроран кўрди. Эрталаб уйгонгач, ўзига-ўзи, бу сафар тушимни устозга айтиб бермасам бўлмайди, деди-да, дарсга жўнаб кетди. Дарсдан кейин устозини ёнига келди, лекин тушини айтиб беришга журъати етмади. Уйга келди. Ҳаёлида ҳали ҳамон ўша туш айланарди. Кечаси яна ўша туш такрорланди. Эрталаб дарсга отланиб йигит тушини албатта устозига айтиб беришга қатъиян қарор қилди. Дарсдан кейин устозини олдига келди, ва: -- Устоз, сизга бир гапни айтмасам бўлмайди. Мана уч кундирки тушимда сизни дўзахий, деб ёзилган ёзувни кўряпман -- деди. Устоз майингина табассум қилди-да: -- Сен бу тушни уч кундан бери кўряпсанми?! Мен эса бу тушни қирқ йилдан бери кўраман. Лекин ҳали-ҳамон Роббимдан умидимни узганим йўқ -- деди. Йигит устозининг гапларидан ҳайратланди. Кўзлари жиққа ёшга тўлди. Дўзахийлигини билиб ҳам Роббисининг ибодатида шунчалик ғайрат билан давомли бўлиб келаётган устозига меҳри яна ҳам ошиб кетди. Ўша куни йигит уйига маъюс ҳолда қайтди. Чарчаб ухлаб қолди. Яна туш кўрди, аммо эндиги сафар тушида, "Фалончини ўғли жаннатий", деган ёзувни кўрди. قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт. @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Открыть в Telegram#БУНИ ИЙМОН ДЕРЛАР... Бир куни имом Розий роҳимаҳуллоҳ Найсобурга борди. Бутун шаҳар аҳли унинг зиёратига шошилди. Ғала-ғовурни эшитган бир кампир сўради: - Нима гап? Нима шовқин? Унга жавоб беришди: - Аллоҳнинг борлигига мингта далилни ёд биладиган олим Фахруддин Розий шаҳримизга келган! Кампир деди: - Қалбида мингта гумони бўлмаганида мингта далилга муҳтож бўлмас эди. Унинг бу гапини кишилар имом Розийга етказишди. Шунда имом Розий дуо қилди: "Аллоҳим! Шу кампирлар иймонидек иймон бер менга!". #Ҳазрати Усмон р. а. айтганларидек: Сиз учун фаол иймон маҳмадона иймондан хайрлироқдир! #Аҳли фазллардан бирлари айтадилар: Бувижоним бор эдилар. Ойимнинг ойилари. Доимо қўлларида тасбиҳ. Зикрдан тўхтамас эдилар. Нафл намозларга ниҳоятда ҳарис эдилар. Қазо намозлари йўқ эди. Ҳар йили садақалари, эҳсонлари бор эди. Қуриладиган масжидларга ҳам ёрдам қилиб турар эдилар. Бешта фарзандлари бор эди. Рамазон ойида уларнинг ҳар бирига муҳтож бўлишмасада бир қоп ун, ёғ ва бошқа нарсалар олиб бериш одатлари эди. Устига-устак уламоларга ҳурматлари бениҳоя эди. Ҳижоб оятини айтиб бера олмасаларда токи вафот қилгунларича сатри авратларини маҳкам тутганлар. Бирор киши бувижонимдан ёмон сўз эшитмаган. Хизр алайҳис саломни кўрганман, деб юрар эдилар. Юқорида айтилганидек, бувижоним диний китоблар ўқимаган, диний устоз кўрмаган аммо бошдан оёқ иймонга кўмилган эдилар. Бирор-бир масала бўлса дарров мендан сўрар, ўзлари барча амалда мендан устун бўлсаларда мени "катта олим" деб ўйлар эдилар. Бувижоним 90 ёшда вафот қилдилар. Охирги соатларида тоғамнинг уйларига бордим. Нафас олишлари ниҳоятда қийин бўлиб қолган. "Ясин" сурасини ўқий бошладим. Суранинг ярмига етмасдан жон таслим қилдилар. Қани энди шуларнинг иймонидек иймонга эга бўлсак эди. Аллоҳ бувижонимни раҳматига олсин! #Яна бир гап: Эҳтимол у кишига "Аллоҳнинг борлигига далил келтирингчи" дейилса тиллари ғулдураб қолар эди. Аммо вужудларидаги ҳар бир ҳужайра Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Расули эканлигига иймон келтирган эди! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Открыть в TelegramАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Шанба 21 Ноябр, 2026 мелодий 11 Жумадус саний, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Шанба тонги муборак бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: @imom_adham👈👈👈👈👈👈
Открыть в TelegramЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз. 🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! 👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham
Открыть в TelegramАссалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам, саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки, бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон, СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.... @imom_adham 👈👈👈👈👈👈
Открыть в Telegram#Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Surxonmuslim.uz@surxonmuslimuzРелигия2,2 тыс.
Islam.uz@wwwislamuzРелигия2,14 тыс.
Namoz Vaqtlari | Nomozni O'rganamiz@namoz_vaqt1ariРелигия2,24 тыс.
MEHROB HIMMATI@mehrob_himmatiРелигия2,29 тыс.
Ziyo.uz | Расмий канал@ziyouzkanaliРелигия2,31 тыс.
Naqshbandnur.uz@naqshbandnur_uzРелигия2,32 тыс.
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🍂@fariduddin_attorРелигия2,06 тыс.
Ar-Rohman.uz@arrohman_uzРелигия2,04 тыс.