Посты канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🇨🇳ХИТОЙДАН КАРГОСИЗ ЗАКАЗ ҚИЛИШ 🍋LIMON MARKETGA🛍 ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻♀ БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍 🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ Уй Рўзғор Буюмлари👇 🧴Шампунлар 10.Минг Сўмдан😱 🧽Совунлар эса 2.минг сўм 🧺Кир ювиш Порошоги Геллар 20.Минг Сўмдан ❤️🔥Парфюмерия Атирлари 10.Минг сўм 🪥Тиш пастаси шётка 5.Минг 🧼Крем ва Геллар 3.минг сўмдан 😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ👇 https://telegram.me/joinchat/OhN0dZ6Nw3JlOTUy
Открыть в TelegramОНА РОЗИЛИГИ ✍ 7-қисм «Наҳот оилада тинч-тотув яшашнинг имкони йўқ? Наҳот Она розилигини олиш шунчалик қийин?» Палата деразасидан касалхонанинг қоронғуликка чўмган ҳовлисига, аллақандай совуқ сукунатда қалин қор залворидан бошини эгиб турган дарахтларга боқиб, алам билан ўйларди Ҳамид ака. Ахир шунча пайт онасига ҳам, опасига ҳам қаттиқ гапирмади, озор бермади. Хотини Зумрад ҳам қош-қовоқ қилмади, доим бош эгиб, хизматларини қилиб келди. Энди хотинига нима дейди? Қизининг оғир камқонликка чалинганини, камқувват бўлиб, қаттиқ шамоллаб қолганини қандай айтади? Хотинининг кўзига қандай қарайди? Қизи ҳам ёш бола эмас, эрта-индин мактабни битиради. Аълочи, меҳнаткаш, оғир-босиқ қиз. «Катта ўқишларга ўқийман», деб интилиб келяпти… Ҳамид ака туни билан касалхонада қолди. Укол-дорилар таъсирида чуқур уйқуга кетган қизининг тепасида ўтириб чиқди. Қизининг пешонасига тошиб чиққан терларни дамбадам артиб, сочини силаб ўтираркан, бу ёғига нима қилишни, қандай йўл тутишни ўйлаб, боши қотди. Яна дераза олдига келди. Эртага кун иссиқ бўлишини билдиргандек, очиқ осмонда ярқиллаб, милтираб турган юлдузларга бир муддат жим боқиб турди-да, оғир хўрсиниб қўйди… Давоми бор… ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 362 |
| 3 ч | 916 |
| 6 ч | 1 270 |
- Через 1 час362
- Через 6 часов1 270
- Всего сейчас1 270
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Қадрли қадрдонларим , меҳридарё меҳрлиларим . Саломатмисиз . Кузнинг илимилиқ кунларида дилингиз хам гоҳ очилиб , гоҳ ғаш тортиб , ,гоҳ сиқилиб , гоҳ кулиб юрибсизми . Баъзи кунлари хеч ишга қўл ургиз келмайди , баъзи кунлари эса қааанча ишни режалаштириб , бир пастда қилиб ташлайсиз . Бугун об ҳаво яхши , кун очиқ, ўйлаган ишларингизга омад тилайман . Кунингиз хайрли ўтсин азизларим ШАХЗОДАнгиз 😘 https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 703 |
| 4 ч | 1 080 |
| 7 ч | 1 340 |
- Через 6 часов1 340
- Всего сейчас1 340
☪️АССАЛАМУ АЛАЙКУМ 🤲БУГУН 🤩🤩-НОЯБРЬ. ❤ПАЙШАНБА ТОНГИ 💫МУБОРАК 👑БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🍂Хайрли тонг, тонгга етганлар, 🍂Тундан ёруғлик томон ўтганлар. 🍂Аллоҳ таоло сизни раҳматидан ва барокатидан бенасиб этмасин! 🍂Бугун қаршимизга чиқадиган кун-вақти баракали, нақди-ҳалол, файзли ўзгача бир кун бўлсин! 🌹Тонг хайрли, кун муборак қадрдоним! Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 1 070 |
| 9 ч | 1 590 |
- Всего сейчас1 590
Переслано из RA🎋РАҲМОН АЛИ
Ушбу самимий шеър ота-онанинг ўз фарзандларига бўлган чексиз меҳрини, уларнинг оила суянчиғи ва ҳаёт қувончи эканини, эзгулик ва поклик йўлидан юриб, Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камолга етишлари учун қилинган муқаддас дуоларни тараннум этувчи дилбар асардир. ВАТАН ҚЎРҒОНИ Фарзандлар — уйнинг мустаҳкам устуни, Ҳаёт боғимизни безар ҳар куни. Улғайиб бормоқда кўзнинг қароғи, Улардир қалбларнинг сўнмас чироғи. Қалблари лиқ тўлсин эзгулик билан, Яшасин доимо яхшилик билан. Ёмонлик йўллари бўлсин-да йироқ, Ҳеч қачон чалмасин оёқдан тузоқ! Тоза қалб, пок виждон бўлсин ҳамроҳи, Меҳр-у оқибатдан топсин паноҳи. Тақдир ўзи кулиб уларга боқсин, Бахт дарёси тўлиб умрига оқсин! Илм-у ҳунар билан баркамол бўлсин, Олий мақсадларга бемалол етсин. Ҳалол меҳнат билан топсин барака, Омад қуши қўнсин бошга, елкага! Меҳр-у оқибатни унутмас асло, Ота-она рози — розидир Худо. Аҳил-у иноқлик бўлсин шиори, Бахтга тўлиб оқсин умр анҳори! Ота-она дуоси — қалқон, қанотдир, Фарзандлар камоли — ширин ҳаётдир. Икки дунёда ҳам юзлари ёруғ, Бўлсинлар эл-юртга муносиб улуғ! Қадамлари ҳар доим қутлуғ бўлсин, Уйлари шодликка лиммо-лим тўлсин. Аллоҳим асрасин ёмон кўзлардан, Айрилмасин асло эзгу излардан! Фарзандлар — Ватаннинг баланд қўрғони, Эзгулик, адолат содиқ посбони! Улар бор — келажак мангу яшайди, Эл аро истиқлол доим порлайди! Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 25.11.2026. Андижон.в. Пахтаобод.т. Тошкент.ш. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹
Открыть в TelegramОНА РОЗИЛИГИ ✍ 6-қисм Ҳамид ака зўрға ўзини тутиб олди. Қўлидаги қизини қаттиқроқ қучоқлаб, қорда тойғаниб, кўчага қараб тез-тез юрди. Ортидан Зумрад опа изиллаб йиғлаб эргашди. Дарвозадан чиқар эканлар, боягина уларни чақалоғи билан эмлашдан олиб келган такси ҳали ҳам турганини кўрдилар. — Эшикни очинг! — бақириб юборди Ҳамид ака. Машинанинг орқа ўриндиғига авайлаб қизини ётқизиб, ўзи айланиб нариги эшигидан машинага чиқди. Қизининг бошини тиззасига қўйиб олди. Ойнадан хотинига қараб: — Мани келишимни кут, болаларга қара , - деди. Машина баллонлари ерга қаттиқ айланиб , қўзғалди. — Ака, яхшиям кетиб қолмабсиз, — деди Ҳамид ака. — Кўчангизда бурилиш қийин бўлди. Ҳам ичкаридан сизнинг бақирганингизни эшитдим. Шунга тўхтагандим, — деди ҳайдовчи. — Раҳмат, ака… Ҳамон ҳушсиз ётган қизининг пешонасию юзларини силаб, ҳайдовчига миннатдорона бош ирғаб қўйди Ҳамид ака. Кўнглида минг бир хавотир билан ортига бурилиб уйга кирган Зумрад опа болаларининг олдига келди. Укаси атрофига ўтирган кичик қизлари югуриб келиб, онасини қучоқлашди. — Ойи, опам ўлиб қолмайдими? — йиғидан кўзлари шишиб кетган қизи жавдираб сўради. Зумрад опа қизини қучоқлади. — Нима бўлди ўзи, қизим? — Бизнинг қорнимиз очиб кетди. Омборхоналар қулф экан, бувим очиб бермадилар. Опам ойнасини синдириб, бир банка компот олиб, бизга иситиб бердилар. — Ман қозонга овқат қилиб кетган эдим-ку, қизим. — Овқатни бувим, аммам, қизлари олиб қўйишибди. Бизга беришмади. — Вой, шўрим… - Зумрад опанинг оёғидан мадор қочиб, ўтириб қолди. — Бувим омборхона ойнасини синдиргани учун опамни уришдилар. Синиқларини супуриб ол, дедилар. Лекин опамнинг кавушини бермадилар. Опам оёқ-яланг ойна синиқларини супуриб олаётганларида йиқилдилар. — Ойи… ойижон… Опамга нима қилди? — қизча бир нуқтага термулиб қолган онасининг пинжига суқулди. Кўзларидан оққан аччиқ ёшларни сидирар экан, қизига: — Опанг қаттиқ совуқ қотган , қизим. Яхши бўлиб қолади, қўрқма , — деди хўрсиниб. Бир зум қайнонаси ва қайнопасининг олдига кириб, уларга гапирмоқчи ҳам бўлди. Аммо эрининг: «Мани кут», — дегани бежиз айтилмаганини эслаб, индамади. Эмлаш олган ўғлининг иситмасини ўлчаб, шифокор айтганидек дорисини ичириб, ерга ётқизиб ухлатди. Бешикка белашга қўрқди — иситмалаб қолмасин, деб ўйлади. Қизларига укасига қараб туришни тайинлаб, ўзи таҳорат олиб келиб, жойнамозга чўккалади. Хавотирда ёнган юрагининг зирқирашига зўрға чидаб, пешин намозини ўқиди. Кўзларидан дув-дув ёш тўкиб, қизига шифо сўради. Қайнонаси ва қайнопасига инсоф тилади. Қишнинг куни бир тутам — бир зумда кеч кирди. Зумрад боласи ухлаганида тез-тез мол-ҳолларига қаради. Сигирни соғиб, қизларига сут пишириб берди. Қайнонаси бир сўз демай, омборхонанинг калитини отиб юборди. Зумрад ҳам индамай калитни олиб, омборхонани очиб, кечки овқатга ун олди. Ундан олдин кечагина ўзи пиширган катта, қип-қизил, бўрсилдоқ нонларидан иккитасини уйига олиб кириб қўйди. Икки кичкина қизи нонга мўлтираб қарашганини кўриб, ич-ичидан эзилди. «Э воҳ… Қандай замонда яшаяпмиз-а? Шундай тўкин-сочин пайтда мани қизларим очликдан ҳушидан кетиб ўтирса-я…» Давоми бор… ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
Открыть в TelegramУшбу фалсафий шеър яхши инсонларнинг қалб гўзаллигини, эзгуликнинг қалбларни боғловчи кўприк ва камалак каби ҳаётни безатувчи қудратини ҳамда қилинган ҳар бир яхшилик албатта ўз эгасига қайтиб, инсонни икки дунёда азиз қилишини тараннум этувчи самимий асардир. САХИЙ ҚАЛБ Яхши одамларда бор ажиб хислат, Келсалар, дунёда ўзгарар ҳолат. Қалбда момақаймоқ мисоли гуллаб, Учар эзгуликлар юраклар бўйлаб. Яхшилик — қалбларни боғловчи кўприк, Тоза кўнгилларда виждон бор тирик. Совуқ кунларда у — илиқ ҳарорат, Мусибат пайтида — улуғ саодат. Эзгулик — бепарво дилларни очар, Қалбларга нафосат нурини сочар. У шундай мўъжиза, гўзал камалак, Ҳар инсон орзусин этар муборак! Яхшилик қилингиз, тўхтамай сира, Савоб ишларингиз қолмагай хира. Қилинган эзгулик албатта қайтар, Ранго-ранг бу ҳаёт раҳматлар айтар. Ҳар босган қадамдан қолсин изингиз, Савоблар нуридан порлар юзингиз. Табассум қилганда нур сочар олам, Меҳрингиз тафтидан яйрар ҳар одам! Қолдиринг дунёда савобли излар, Йўл топсин сиз сабаб адашган кўзлар! Доимо эзгулик томонда яшанг, Меҳр-у муҳаббатни улашиб яшнанг! Олижаноб бўлинг, раҳмдил, шафқатли, Иймонли, меҳрибон ҳамда ҳимматли! Хайр-у саховатда бўлсин қўлингиз, Ҳар қадам порласин босган йўлингиз! Эзгулик бор жойда кўнгил ободдир, Сахий қалб эгаси ҳамиша шоддир. Яхшилик қилсангиз, нурга тўласиз, Икки дунёда сиз азиз бўласиз! Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 25.11.2026. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 20 ч | 1 760 |
| 25 ч | 1 860 |
- Через 24 часа1 860
- Всего сейчас1 860
Ушбу ҳикматли шеър инсонлар орасидаги жисмоний масофа эмас, балки қалблар орасидаги руҳий яқинликни, бақириқ — юраклар узоқлашувининг белгиси эканини, чин муҳаббат эса сўзсиз тушунишга олиб келишини тараннум этувчи фалсафий асардир. ҚАЛБЛАР МАСОФАСИ Бир куни донишманд секин сўради: "Нега одам уришса бақиради? Ёнма-ён туриб ҳам шовқин соларлар, Баланд овозини тошдек отарлар?" Шогирдлар ўйланиб бердилар жавоб: "Ғазабдан йўқолар сабр ва инсоф". Устоз деди: "Йўқ-йўқ, сири бошқада, Ҳикмат яшириндир икки орада! Одамлар ранжиса, узоқлашар дил, Йўлларин йўқотиб тополмас манзил. Йироқлашган дилга етказмоқ учун, Бақириб сўзлашар йиғиб бор кучин! Қачонки муҳаббат кирса қалбларга, Юраклар ораси яқин ҳисларга. Шунда паст овозда, майин сўзлашар, Кўнгиллар нигоҳдан меҳр излашар. Севги кучайганда шивирлар лаблар, Битта нафас билан уради қалблар. Охири сўзларга қолмас эҳтиёж, Ишқдан кўзлар англар сўзсиз, ноилож! Аразлашган чоғда тийинглар тилни, Узоққа ҳеч қачон отманглар дилни. Бир куни масофа шу қадар ошар, Ортга қайтар йўл йўқ, денгизлар тошар! Диллар орасида меҳрни асранг, Оғир сўз айтмасдан қалбларни сақланг. Яқин юракларда яшар муҳаббат, Сўзсиз тушунишдир олий саодат! Қалблар орасида йўллар қолмасин, Жаҳл сиздан меҳр нурин олмасин. Яшанг юракларни тутиб энг яқин, Шунда ҳаётингиз бўлади ёрқин!" Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 24.11.2026. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 20 ч | 1 710 |
| 25 ч | 1 810 |
- Через 24 часа1 810
- Всего сейчас1 810
🧵 КИМГА БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ДАРСЛАРИ КЕРАК? 😍 🔥 Тикувчиликка қизиқувчилар учун ЗЎР ЯНГИЛИК! Азизлар, устозимиз Зумрадхон академияси каналида турли хил фасонларни тикишни бепул ўргатяптилар! 👗✂️ ✅ Чиройли фасонлар ✅ Тикиш бўйича фойдали дарслар ✅ Янги билим ва маҳорат 🎁 ЭНГ ҚУВОНАРЛИСИ — БЕПУЛ! ҲОЗИР ҚЎШИЛИБ ОЛИНГ!❤️ ❤️https://t.me/Zumradxon_academy/552 ❤️https://t.me/Zumradxon_academy/552 ❤️https://t.me/Zumradxon_academy/552 📲 Дўстларингизга ҳам юборинг — улар ҳам бепул дарслардан фойдаланишсин! ❤️ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 21 ч | 1 710 |
| 27 ч | 1 780 |
- Через 24 часа1 780
- Всего сейчас1 780
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 23 ч | 1 800 |
| 25 ч | 1 820 |
- Через 24 часа1 820
- Всего сейчас1 820
ОНА РОЗИЛИГИ ✍ . 5 - қисм Омборхона деразаси олди тўсилган қор урмасди , лекин қуруқ ер муздай оёқ боссанг тиғ санчилгандек бўларди . Хумор кампир неварасига омборхона деразаси синиқларини супуришга мажбурлади . Пайпоқлари нам бўлгани учун боя ечиб қўйган эди , яланг оёқлари музлаб қолган Гулҳаё ҳатто совуқни ҳам сезмай қолган . Юзлари ҳам кўз ёшидан музлаб қотиб қолган . Боши ғалати бижирлар , кўнгли айниб , кўз олди қоронғилашиб кетарди . Оёғи чалишиб , чалишиб юрар , супурги дастасини ушлаган қўли чангак бўлиб қотиб қолганди . Гулҳаё чиқиндини олиб қаддини кўтардию шилқ этиб ерга қулади . Ҳали ҳануз чакаги тинмай , бақириб , шанғиллаб турган Хумор кампирнинг овози бирдан ўчди . Пилдираб ўзининг уйига кириб кетди . Йиғлаб уйнинг деразасидан опасига қараб ўтирган катта синглиси опасини ерда ётганини кўриб дод солиб уйдан чиқди . У ҳам оёқ яланг югуриб келиб опасини тортқилаб йиғлай бошлади . ---- Туринг опа , туринг . Қизнинг зориллаб йиғлашларига опаси қимир этмади . Синглиси ўтириб опасини бошини кўтарди . Пешонасидан оқиб юзига тушган қонни кўриб баттар қўрқиб кетдию дод солиб оёқ яланг дарвозага қараб югурди . У дарвозага етмаси дарвоза очилиб чақалоқ кўтарган отаси билан онаси кириб келишди . ---- Дадааа опам , опам . Қизча гапиролмай ерда ётган опаси тарафни қўли билан кўрсатди . ---- Гулҳаёёё , боламмм .... Зумрад опа қизи томонга отилди . Келасолиб қизини бошини ердан кўтарди . Чақалоқни уйга ётқизиб чиққан Ҳамид ака қизининг тепасига келди . Уни даст кўтариб уйга қараб юрдию қизининг қонга беланган юзи , жонсиздек осилган қўлини кўриб ,, қизиммм ,, - деб ўкириб юборди .... давоми бор .... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
Открыть в TelegramАССАЛОМУ АЛАЙКУМ Қадрдонларим , қадри баландларим . Яхшимисизлар яхшиларим . Бугунги чоршанба чош кунингиз , баракага бой кунингиз муборак бўлсин . Ҳамма учун қувончли кун бўлсин . Бугунги кунда об ҳаво яхши , томорқадаги маккапояни юлиб олай деб рўмолини томоғини таги билан ўраб , ихчамгина гупписини устидан эскироқ халатини кийиб томорқага тушган мехнаткаш бекажонларим , ҳорманг энди . Рўзғор аравасини бир қулоғини ушлаб елиб эгуриб юрган гўзалларим омадингизни берсин . Бугун Тошкентда хаво очиқ , осмонда зарра булут йўқ . Кун ёқимли боршланди . Эрталабки саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramАССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХЬ. БУГУН 🤩🤩➖НОЯБРЬ 👑👑👑 🩷ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!💐💐 ☕️🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! ☕️🌹Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин! ☕️🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲🏻 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramПереслано из Бахтиёр Ғаниев
بِسْــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم..📚 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ! — Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадир!- деган экан, машҳур файласуф Конфуций! Гуноҳларга тавба қилишимиз учун, салиҳ амалларга имкон ўлароқ яна бир тонгга имон билан етқазган Роббимга ҳамдлар бўлсин! Тонгда уйғонган, бомдод намозини ўқиб шайтонни биринчи раундда курагини ерга теккиза олганларга Аллоҳнинг баракаси, раҳмати ва саломи бўлсин! Чоршанба кунингиз хайрли ўтсин 📚
Открыть в TelegramХ А Й Р Л И Т У Н Мароқли ҳордиқ олинг ... Кўп телефон титкиламанг , фойдаси йўқ . Ундан кўра пичирлабгина зикр айтиб , ширин уйқуга ҳамроҳ бўлинг . Кечқурин ичадиган дориларингиз ва , илиқ сут эсингиздан чиқмадими ... Неварачалардан бир хабар олингчи , устини очиб ташламабдими . Улгурмаган ишини уйига олиб келган ёки ижодкор хўжайинингизни олдига бир чойнак лимон чой , ярим тарелка шоколад қўйиб кетишни унутманг . Бешикдаги болангизни қўлбоғигаям қараб қўйинг , бўшашиб қолмасин . Ташқарида ит тинмай аккиллаяптими , мушукни шарпасини олгандир , эътибор берманг , у ўз ишини қилаяпти . Майли , шундоқ ёстиққа бош қўйганиздан , ширин уйқуга кетинг ... Оппоқ тонгда кўришгунча ШАХЗОДАнгиз . https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramОНА РОЗИЛИГИ ✍ 4-қисм Қозонда овқат йўқ, ҳатто ювиб қўйилганди. Бошига оғриқ турган қиз гандираклаб ўтириб қолди. — Сингилларимга нима бераман? Онам қачон келаркин? Зўрға ўрнидан туриб, омборхонага борди. Эшик қулф турарди. Ҳатто деразаси ҳам михлаб ташланганди. Уйга қайтиб кирди. Сингиллари бўш дастурхонни ёзиб ўтиришганини кўриб, чидай олмади. Қайтиб уйдан чиқди. Омборхона деразасини қоркурак билан уриб синдирди. Аммасининг деразани очиб бақиришига ҳам, бувисининг уйнинг ичидан туриб шанғиллашига ҳам қулоқ солмади. Аламдан титраб-қақшаб, дераза ойнасидан қўлини тиқиб, бир чўзилиб, зўрға бир банка олча компот олди. Муздай банка чаёндай чақади қўлни. Бу совуқ компотни беролмайди сингилларига. Ошхонага кирди. Ўчоққа шох-шабба қалаб, енгил олов ёқди. Пичоқ билан компотни очиб, қозонга солди. Сал қизиши билан катта косага сузиб олди. Ўчоқнинг оловига қора қумғонга сув солиб қўйди. Компотни сингилларига олиб кирганида ҳам аммаси билан бувисининг овози ўчмаганди. Кичик синглиси косани кўриб бир хурсанд бўлди-ю, компотни кўриб авзойи бузилди. — Опажон, нон беринг, — деди кўзи жиққа ёшга тўлиб. Гулҳаё сингилларини алдаб, эркалаб компотни ичиргунича, уйнинг эшиги тарақлаб очилди. Бувиси кўзини чақчайтириб, ҳассасини кўтариб турарди. — Ойнани нимага синдирдинг, бебахт?! — чириллади бувиси. — Тез супириб ол! Ўлдираман сан, қанжиқни! Бувисининг куракда турмайдиган ҳақоратларидан ўкраб йиғлаб юборган қиз ташқарига отилди. Аммо бирорта ҳам оёқ кийим тополмади. Ҳамма оёқ кийимларни аммасими ёки қизими яшириб қўйишганди… Давоми бор… Муаллиф ШАҲЗОДА САТТОРОВА ✍
Открыть в TelegramЮРИБСИЗМИ ✍ Эшитиб ёлғону ростни Излаб холис дўстни , Тўлдириб каму кўстни , Юрибсизми қариндош . Бола чақа кўнгилдош , Ширин ташвиши йўлдош , Умидла бериб бардош , Юрибсизми қариндош . Кўрганда диллашамиз , Юракдан тиллашамиз , Иш тушса қўллашамиз , Юрибсизми қариндош . Тўйларда хизматдамиз , Сўнгида иззатдамиз , Гина йўқ , хислатдамиз , Юрибсизми қариндош . Қайда бўлсада бўлинг омон , Йироқ бўлсин ранжи ёмон , Албат келинг биз томон , Юрибсизми қариндош . ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в TelegramGap tashimiman onaaaa😂 📊 Internet magazin 🛍 📲 Hoziroq obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing. Reaksiya bosish tekin...😉
Открыть в Telegram😍Ҳожи она комплект Ҳожи оналар ва аёл қизларимиз учун тақинчоқ танлаш осон эмас. У ҳам нафис, ҳам улуғвор, ҳам ўта ёрқин бўлмаслиги керак. Биз айнан шу мувозанатни топдик! Нега айнан ушбу тўплам? ✨ Элегант дизайн: Ҳар қандай миллий кўйлак ва рўмоллар билан идеал мос тушади. ✨ Чидамлилик: сув ва атирга чидамли, йиллар давомида ўз жилосини йўқотмайди. Эски нарх 150.000 сўм! Янги нарх янада арзон 👇👇 💰 Маҳсулот нархи 89.000 сўм 🔥СОВҒА УЧУН ҲАМ ЗЎР ВАРИАНТ! ҲАМ АРЗОН, ҲАМ ҲАШАМАТЛИ! ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз. 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! АЛБАТТА БУЮРТМА БЕРИНГ: 👇🏼👇🏼
Открыть в Telegram