Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур.” Саккиз ёшида отасини қўлламоқчи бўлган фарзанд ўстираётган бўлсангиз, сиз шундоқ ҳам бадавлатсиз… Бу тавсия кўнглимни ёритиб, хотиржам қилди. Бир неча ойдан бери биринчи бор тиниқиб ухладим. Эрталаб ўғлимни қучдим. “Сен ўсиб улғайишни, ўқиб, яхши таълим олишни бил, биз отанг билан бу юкни кўтарамиз” дедим. Бирга ширин кулча сотиб олдик. Бир ҳафтадан кейин эрим мурожаат қилган бир ташкилот уни суҳбатга чақирди. Мулоқот ва синовдан муваффақиятли ўтган турмуш ўртоғим, ишга қабул қилинди. Дарвоқеъ, ишга қабул мулоқотига борганида ўғлим эшик олдида кутиб турибди. Сумкасида чўнтак пуллари йиғилган пайпоғи… Пайпоқ нима бўлди, дейсизми? Ҳалиям ғаладонда. Ичида уч юз қирқ беш минг сўм. Сарфламаймиз. Чунки бу пуллар — дуо. Буни ҳеч унутмаймиз. ✍️umidaaziz
Открыть в Telegram
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖 Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 27 нояб. 2026 г. | 3 003 |
| 28 нояб. 2026 г. | 2 268 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры3,74 тыс.Пересылки—Реакции4Комментарии—
- 02Просмотры3,72 тыс.Пересылки—Реакции142Комментарии—
- 03Просмотры3,69 тыс.Пересылки—Реакции247Комментарии—
- 04Просмотры3,63 тыс.Пересылки—Реакции4Комментарии—
Новые посты
#ҳикоя Ўғлим иккинчи синфда ўқийди. Уч ойдан бери мактабда тамаддилик сотиб олиши учун берадиган пулларимни сарфламайди. Ҳар куни эрталаб пул бераман. Унақа кўп эмас, лекин қорнини тўйдиришга етади. Ҳар куни ётишдан олдин санаб, пайпоқлари ва ички кийимлари турадиган ғаладонга яшириб қўяди. Аввалига роса суюндим: “Ўзим ўргилай, болам чўнтак пулларини жамғаряпти, чоғи”… Сўнг ўқитувчиси қўнғироқ қилиб қолди: — Ассалому алайкум Марҳабо хоним. Кунингиз хайрли бўлсин. Сардоржон ҳақида гаплашмоқчи эдим, нотўғри тушунмайсиз деган умиддаман. Бир-икки ҳафтадан бери танаффусда тамадди қилмайди. Мактаб буфетига ҳам бормайди. Синфда ўтириб сув ичади холос. Бугун партадоши ширин кулчасини иккига бўлиб берди, лекин олмади: “Қорним тўқ, устоз” деди. Аммо биласиз, биз ўқитувчилар синчковроқмиз, Сардоржоннинг қорни тўқ эмасдай туюлди менга. — Қанақасига, муаллима хоним… Ҳар куни эрталаб чўнтак пули бераман. Ҳеч нарса емайдими? — Афсуски, ҳеч нарса емайди. Ҳаммаси жойидами, Марҳобо хоним? Бирор нарса керак бўлса, бемалол, тортинманг, мен ўғилингизнинг ўқитувчиси сифатида ёрдамга тайёрман. — Йўқ, муаллим хоним, ҳаммаси жойида. Сиздан миннатдорман, барака топинг. Мен кечқурун Сардоржон ўғлимиз билан гаплашаман… Дадаси уч ойдан бери ишсиз, ишлаётган фирмаси иқтисодий инқироз туфайли ёпилиб кетди. Ўғлимизга билдирмай қўявердик. “Нега отам уйда?” деб сўраганди, “Меҳнат таътилига чиқдилар” дедим. Бир ёқдан кредитимиз тўлови, бир ёқдан янги уйга кўчганимизда муддатли тўлов асосида мебеллар, техника воситаларини харид қилгандик, уларнинг тўлови, коммунал тўловлар… Қўлда бори билан икки ой амалладик, лекин учинчи ойга келиб елкамизни кўтаришга қийналиб қолдик. Бир кеча эримнинг “Бу ой кредитни қандай тўлайман? Бир ёқдан уй жиҳозларининг тақситини тўлайдиган кун ҳам келди. Бошим қотиб қолди, Марҳабо. Мен нари борса бир ҳафта, жуда узаб кетса бир ойда иш топиб кетаман, деб ўйлагандим. Уч ой бўлди, йилт этган шуъла кўринмайди!” деганида овози кўтарилиб кетди. Шу пайт эшикда бир соя кўрдим. Ўғлим турганди. Ҳеч нарса демай хонасига югурди. Эртаси куни ювилган пайпоқларини жойлаштириш учун ғаладонини очгандим, ложувард пайпоғининг ичига пул йиғиб қўйган экан. Тағин оғзини бойлаб ҳам қўйибди. Пулларнинг орасида бир қоғоз ҳам бор, буклоғлиқ. Ўғлимнинг ҳусни хати билан ёзилган. Баъзи жойларини ўчириб, қайта ёзибди. Биринчи сатрни ўқиб, каравотнинг четига бемажол чўкиб қолдим. Дадаси қайғурмасин деб кредит учун пул йиғаётганмиш… Уч юз қирқ беш минг йиғибди…Уч ой давомида мактаб буфетидан битта ширин кулча ҳам сотиб олмабди. Ҳар куни эрталаб мактабга боради, лекин иккигача уйда қилган нонуштасидан бошқа ҳеч нарса емасмиш. Кечқурун секин эримга кўрсатдим. Қоғоздаги ёзувни ўқиди. Пайпоқни қўлига қолди. Ҳеч нарса демади. Ҳаммомга кирди. Сувни очиб қўйди. Аммо ҳўнграб йиғлаган овозини сувнинг шириллагани ҳам бостиролмади. Бир қўшним билан бу уйга кўчиб келганимиздан бери иноқмиз. Зиёли, ҳар томонлама мунаввар, закий аёл. Баъзан қўни-қўшни аёллар билан суҳбатлар уюштириб, бизнинг ҳам қалб дунёмизни нурафшон қилади. Бу опахонга уйдаги вазиятни айтдим. — Турмуш ўртоғим ишсиз қолдилар. Ўғлим ёзғиришларимизни эшитиб қолибди, уч ойлик чўнтак пулини сарфламай пайпоғи ичида жамғарибди. Бир қоғозчага: “Худойим, дадамга ойлиги кўп иш бергин” деб ёзибди. Опа, саккиз ёш болага нима дейин? Пулимиз йўқ, қарзимиз кўп деб бола мактабда оч юрармиш. Руҳи чўкиб қолса нима қиламан? Опахон аввал узоқ дуо қилди: — Роббим, бу жажжи қалбнинг дуосини бўш қайтарма. Бу хонадонга ҳалол ва баракотли ризқ дарвозаларини оч, отанинг қалбига ҳаловат ва сакинат, фарзандига саодат инъом қил. – Сўнг менга қараб шундай деди: — Ўғлингизга аввал миннатдорчилик билдиринг. Сўнг унга болалигини қайтариб беринг. “Сенинг вазифанг — яйраб, ўйнаб-кулиб ўсиш, улғайиш, ўқиш. Бу юкни биз кўтарамиз” денг. Эртага биргаликда бир юмшоқ кулча олинг. Лекин бу пайпоқ ва ундаги пулни асраб қўйинг, чунки у — дуо. Аллоҳ шундай марҳамат қилади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.
Открыть в Telegramа гўрдами, артист бўламан, деяпсан, шундайми? – тутаб кетди қайнонам. – Шунинг учун миямни қотириб ўтирибсанми? – Ўзимизнинг районга кўчиб борсак, ижодни бошласам, ўғлингиз доим ёнимда бўлади, мен билан бирга ишлайди. Кун-кун ора сиздан хабар олиб турамиз. Нимаси ёмон? – Биттаю битта келиним отарчи, яллачи, Худо қарғаган ўйинчи… – Эна, қўйинг шунақа гапларни! Артист дегани ўғри-ғар дегани эмас! Бировнинг касбини билмасдан ёмонлаш гуноҳ, намозхонсиз ахир! Уларнинг орасида пок юрганлари кўп! Нега бунча гур-р этиб оловланаверасиз-а?! Кўрасиз, тез орада машҳур бўп кетаман. Бир кунда уйга икки минг долларлаб пул тушадиган бўлади ҳали! Бу – ҳар куни тўртта сигирнинг пули дегани! Тўртта сигир ҳар куни-я! Бир ойда қанча бўлишини биласизми? Ўйлаб кўринг! – Ўйлаб кўрмайман! – қичқириб юбораёзди қайнонам. – Эсингни еб, тентак бўп қопсан! Эртагаёқ отангга бориб, ҳамма кирдикорингни бир бошидан айтаман! Ростдан ҳам эртасига отамнинг олдига бордик. Бироқ аҳмоқона даъво юзасидан эмас, отам инфаркт бўлиб, шифохонага тушиб қолганди. Қўни- қўшнилар: «Ойдеккина хотинга айланибсан, чақалоғингни эсон-омон қўлингга оливол», деб ўргилиб- эврилиб парвона бўлишди. Кечки овқатдан кейинги суҳбатда қайнонам онамга деди: – Зарнигордан хафа эмасман, бизнинг қишлоққа, рўзғорга энди-энди ўрганаяпти. Лекин… шу бир орзуси бор, ҳеч ташламаяпти-да. – Муштдайлигидан артист бўламан, деб куйдирарди, – деди онам. – Яна бошламадими ишқилиб? Мен эса миқ этмай алам билан бош эгдим. Ҳарҳолда қайнонамнинг олдида онамни қопишга бурунгидек журъат этолмадим. – Келиним, қизим ёки синглим тугул, – деди қайнонам, – ҳатто қўшнимнинг қизи артист бўлса, эл орасида бошимни кўтариб юролмайман. Зарнигор эса шаҳарга кўчайлик, районга кўчайлик, артистлар кунига фалон пул топади, дейди. Ўзингиз ҳам бир нима деб қўйинг. Бегона эмасмиз. Томир бойлашайлик деб қуда бўлдик, у эса… ҳеч тушунмайман шу орзусига. Қиз нарсанинг… келиннинг артист бўлиши… Худойнинг бизга раҳми келсин, деб намозларимда илтижо қиладиган бўп қолдим. Эл-юрт олдида юзимиз ерга қарамасин дейман. – Зарнигор, – пешонаси ажинга тўлган онам менга ўгирилди, – отангнинг ҳолини кўраяпсан, инфаркт ўйинчоқ эмас. Агар шу гапларни эшитса, ўлдирасан-қутуласан! Ўлмаган тақдирда ҳам… – онамнинг овози қалтиради. – …ўлмаган тақдирда ҳам сени… сени оқ қилиб юборади! Эшитаяпсанми?.. Бир гал менга шун- дай деганди… Энди тўйда қўшиқ айтмайди, деб йиғлаб-ёлворганман. Нима етишмайди сенга? – Вой ўлмасам! – қайнонамнинг кўзлари ола-кула бўлди. – Аввал тўйларда қўшиқ айтармиди? – Худо сақласин-е, опа! – соддагина онам ёқасини ушлади. – Бир дугонасининг тўйида қизлар ялинавериб, ҳоли-жонига қўймаган, шундан сўнг бир жуфтгина айтган. Отаси эшитибоқ эрга бериб қутуламан, деб эди. Мана, қизим энди сизники! Маҳкам ушланг-да-қўйинг! Қўшиқ айтаман деса, айтгизманг. Ўлса ўлсин, қўшиқ айтмасин! Қайнонамни ўй босди. – Мактабда фаол эди, – деди онам ранг-рўйи оқаринқираб. – «Қувноқлар ва зукколар»ми, Янги йил, Наврўзу линейками, ўртага шу чиқарди. Мактаб билан тўйнинг фарқига бормаган-да ёш қиз! Агар ҳамма шаҳарда яшаса, ҳамма артист бўлса, ҳамма кунига жарақ-жарақ пул ишласа, дунё дунё бўладими, опа?! Кутилмаганда шайтон қитиқлаб, кулиб юбордим. – Нега куласан? Жийда-пийданинг тагидан ўтдингми? – аччиқланди онам. – Энг яқин қариндошларимизнинг тўйида битта-битта қўшиқ айтай, илтимо-о-с, – дедим қувлигим тутиб. – Икковингиз икки ёнимда қўриқчи бўлиб турасизлар. Майлими? Қўшиқ мен учун ҳаво, бўғиб қўймангизлар! Ахир, икковларингиз ҳам радиодан аёл артистларнинг қўшиқлари берилса, ёнбошлаб эшитасизлар-ку! Шунчаки 24 мени элнинг кўзидан қизғанаяпсизлар… – Сенга кулги бўлса, бас, – деди онам баттар хафа бўлиб. Бироқ мавзу ўзгарди, гўёки уларни ўз шартимга кўндиргандек хурсанд эдим… Кун ўтган сайин қорним қаппая бошлади. Кимсан тўнғичи ўғил бўлишини жон-дилидан истарди. Мол- қўйларни боқишга дастёр бўлармиш. Менинг ўғлим подачи-я?! «Бекор айтибсан, сўтак! Барибир сен билан ажрашаман!» – дердим ичимда. Қайнонам «ўғилми, қизми, фарқи йўқ, фарзандми, фарзанд», деса ҳам, аслида ўғилдан мудгар эканини бекитолмасди. Бир куни алам билан дедим: – Мен эмас, ўғли
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 1 270 |
| 5 ч | 1 640 |
- Через 1 час1 270
- Через 6 часов1 640
- Всего сейчас1 640
Тонг-азонда сигир соғишим, енг шимариб таппи қилишим, қўл куви пишишим, уйдаги ҳамма шарт- шароитга «аввалдан шундай эди, бундан кейин ҳам шундай бўлади», деб чидашим, кўникишим шарт эмас. Бутун умрни шунақа ҳаётга бағишлашим ҳақида ўйласам, тўғриси, қўрқиб кетаман. Эна, хафа бўлмангку- я, ҳаммаларингиз: сиз ҳам, шу қишлоқдаги одамлар ҳам қотиб қолгансизлар, ҳаёт шу деб ўйлайсизлар. Саҳарлаб турмасдан, эртадан қора кечгача ишламасдан, жонни кўп қийнамасдан ҳам яхши яшаш мумкин-ку. Урчуқ йигиришнинг эса умуман кераги йўқ. Нариги қишлоқдаги тўйларга эшакда борасиз, эшак миниб юриш уят эмасми? Ўз кунимизни ўзимиз таппига қолдираётганимиз-чи? Нима, дунёда газбаллон деган нарсалар йўқми? Балки шаҳарга, район марказига кўчиб22 кетиш керакдир? Бутун дунёда одамлар шаҳарга интилиб яшайди. Бир вақтлар мол-қўйдан бошқа тирикчиликни билмаган одамларгина бунақа жойларга ўрнашган… – Тўхта! Камбағалсизлар, уйларингизда яшаб бўлмайди, демоқчимисан? Авваламбор, Худойга шукр қилсанг, биринг икки бўлади. Кейин ўнг қулоғинг билан ҳам, чапи билан ҳам эшитиб қўй: бева бошим билан икки фарзандни ҳеч кимдан кам қилиб қўйганим йўқ. Қишлоқнинг бойи бўлмасак-да, энг яхши оилалариданмиз. Ҳм, ана шунақа! – Туғилган жойим деб бир умр шу ерда яшаш шарт эмас. Балки шаҳарда яшаса, одам ўзидаги… – Кимсанжон айтганди, – гапимни шартта кесди қайнонам, – шаҳарда яшаш азалдан орзуйинг экан. Мен тирик эканман, ҳеч қачон шаҳар-паҳар деган гап кетмайди. – Ундай деманг, шаҳарда аввал бир яшаб кўринг. Ҳаёт бутунлай бошқача. – Сен шаҳарда яшадинг дейлик, кунингни қандай кўрардинг? Кўчада писта сотармидинг? – Олдингиздан бир ўтай, деб шу ҳақида гапирмоқчийдим-да. эна. Тошкентга, концертга борганимизда катта артистлар, артистларнинг продюсери билан учрашдим… – Эшитдик. Сағана қолгур, аёл боши билан сўкиниб гапираркан, сигарет чекаркан. Кимсан кўзимга яна бир марта хотинмижоз бўлиб кўринди. Ҳамма гапни онасига айтадиган йигитларни жинимдан ортиқ ёқтирмасдим. Писмиқ! Мижғов! – Улар менда талант бор, дейишди… – тишимни тишимга босиб сўзладим. – Ё Баҳовуддин!.. – Қайнонам ёқасига туфлади. – Ростдан Тошкентга бориб, артистлик қиламан, деб ўйлаб юрибсанми? Вой, шарманда! Шўргинам бор!.. Бу гапни бир айтдинг, иккинчи айтма-е, калланг қурсин! Отангга бир арз қилмасам, юрган эканман ана тузалар, мана тузалар, деб! – Тошкентга демаяпман-ку… – Тошкентдами, бошқ
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 1 210 |
| 5 ч | 1 570 |
- Через 1 час1 210
- Через 6 часов1 570
- Всего сейчас1 570
💥ҚЎҒИРЧОҚ. 4-ҚИСМ. Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Уйга қамалиб олиб, яширинча қўшиқ хиргойи қилардим. Гулчеҳра ҳамма юмушларни дўндириб, мени бало- қазолардан бирмунча вақт сақлаб турди. Узунқулоқ гапларга қараганда, қайнонам қўни-қўшниларга: «Қа- риндош билан қуда бўламан деб, мен шўрлик энди улардан бутунлай жудо бўлмасам эди. Бу келин роса куйдираяпти! Умуман келинлиги йўқ! Чиройига нон ботириб емайман-ку!» деб нолиётган эмиш. Бошимга шармандалик тушмасидан бир ойча аввал қайнонамнинг хонасига кириб, шундай дедим: – Эна, сезиб юрибман, мени нотўғри тушунаяпсиз. Сиз ўйлаганчалик эпсиз келин эмасман. Отамнинг ҳам эркатойи бўлмаганман. Айбим – яхши яшашга интилиш, бошқа айбим йўқ менинг! Қайнонам дарров қовоқ уйиб, кўзимга ташвишманд тикилди. Бу нигоҳда ғазаб ўти гуриллаб ёнмоқда эди. Чангак аҳлининг шу тахлит феълига на йиғлашни, на кулишни билардим. Танқид ёки бошқа бир аччиқроқ ҳақиқатдан оғиз очдингизми, ўзларини худди уриш эшитаётгандек ҳис этишарди. – Сени қачон эпсиз келин, отасининг эркаси дебман? Ҳали туҳматларинг ҳам бормиди? Кун бўйи бекорчиликда нима қилади десам, гап кавлаб ўтираркансан-да? – Туҳмат қилмадим-ку, эна, сезиб юрибман, деяпман. Илтимос, мени бекорчи ҳам деманг. Сиз билан нима учун бирор нарсани бемалол гаплашишнинг иложи йўқ? Дарров одамнинг ёмон томонини кўриб, гапни ҳам ёмонликка оласиз. Олдингиздан бир ўтай, маслаҳатлашай, гапим ичимда ётмасин, деб кирдим. – Гапни ўшшакдан бошлама! Тўғри гапир, тушунаман! Мен одамман, тоғнинг бошида юрган девона эмасман… – Қайнонам эзмалик билан эътирозлар билдиргач, ип йигиришдан тўхтаб, урчуғини тиззасига қўйди. – Гапир, нима дейсан? – Иғво қўзғаш ниятим йўқ. Яшашимиз ҳақида сизга гапирадиган гапларим бор… – Яшашимизга нима қилибди? Қани, эшитайлик-чи.
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 1 210 |
| 5 ч | 1 570 |
- Через 1 час1 210
- Через 6 часов1 570
- Всего сейчас1 570
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 1 240 |
| 5 ч | 1 590 |
- Через 1 час1 240
- Через 6 часов1 590
- Всего сейчас1 590
Динамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 1 240 |
| 5 ч | 1 620 |
- Через 1 час1 240
- Через 6 часов1 620
- Всего сейчас1 620
🩸 JUFTINGIZ BILAN MUNOSABATLARDA MUOMMO BORMI ? 👉👉👉👉 UNDA ALBATTA BIZNING MAXSULOTLARDAN FOYDALANIN KO'RING! 🌟 SIZGA KO'P YANGILIKLARNI TAYYORLAB QO'YDIK! 🌟
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 1 900 |
| 6 ч | 2 180 |
- Через 6 часов2 180
- Всего сейчас2 180
Дилрабонинг биринчи роли гарчи оғизларга тушмаган бўлса-да, салгина чеҳраси кўзга ташланиб улгурганди. Кутилмаганда, йигитнинг омад оти чопиб кетди. Кетма-кет яхши фильмларда- ҳазиломуз роллари билан у қизларнинг-севимли актёрига айланди. Лекин ҳалиям ўртада муҳаббат бор эди. Яна ўртада баъзи воқеалар ҳам бўлиб ўтган, Дилрабонинг туйғулари энди чинакам "сароб" га айланаётган пайтда- Зарифа уни ўзи олаётган "Тақдирлар" сериалига таклиф қилганди. Экранларда уни кўпчилик ёқтириб қолган ва у оғизга тушиб бораётган бўлса-да, съёмка пайтида Зарифа Дилрабодан кўп аччиқланарди, тўғриси уни бу ишга жалб этганига ҳам ўзини кўп койиди: чунки Дилрабо "кайфият одами" эди. Энг ёмони эса- у одамларда кам учрайдиган, бир аянчли из қолдирадиган- муҳаббат эгаси, "фақат бир инсонгагина қалбини берадиган, бергач эса- тамомила унга асир бўладиган, агар у тарк этса секин аста ўзини ўзи емириб йўқ қиладиган-ўта ҳиссиётли қалб соҳибаси эди" Мана оқибатини ўзи кўриб турибди, демак ўртадан ўтган ўн йил ҳам уни ўзгартиролмабди... Дилрабо ўз қийинчиликларини сўзлар, иш излаб- ҳорижга чиқиб кетганини ҳам, уйсизлигию, яқиндагина ўғирлатиб қўйгани- хужжатлари ҳақида ҳам тўлиб-тошиб Зарифага сўзларди. -Оҳирги умидим-Илҳомда ишлаш эди, хужжатларимни бекатда ўтирганимда- ўғри уриб кетганидан сўнг, бу ниятим ҳам пучга чиқди. Нурмат акага учрашдим, "кинога олинг мени, зўр қилиб ўйнаб бераман" дедим, тўғриси ҳозир уни "ака" дегим ҳам келмай қолди, биласизми, нима: кўзимга тик қараб-"зўр ўйнайсанми, қолсанг, кўрамиз-да" деди инсофсиз... Дилрабо анча пайт жим бўлиб қолди, кейин Зарифага ғалати мўлтираб қаради: -Биламан, ўшалар битта гапга-мингта қўшиб, "унга" еткизишади, "Дилрабо билан бўлдим" дейишади, "у" эса бу гапларга чиппа-чин ишонади! Нега бунақа Зарифа опа?! Мен унга ишонаманку, ҳалиям... Нега у унақа эмас... Бу ёғи яна ўша-"эски мавзу" очилгандек эди, Зарифа қилгану, қилмаган ишлари учун тинмай изтироб чекаётган-Дилрабога қараб, ич-ичидан ачинди, ҳозир унга бор ҳақиқатни айтсинми ё айтмасинми?! "Эй инсон, эй аёл, нега ўзингни бунчалик қийнайсан?! Унут ўшани, ўз ҳаётингни изга сол, оёққа тур, бахтли бўлишга ҳаракат қил, шундагина унинг эътибори сенга тушади, шундагина- у сени тан олади! Қалбинг буюк эканлигини ҳис қилади, унгача бу қурбонликларинг билан уни ишонтиролмайсан!" Зарифа шу гапларни Дилрабога айтишга иккиланарди, лекин айтолмади. Фақатгина бир оғизгина гап гапирди: -Нимага Тошкентда қийналиб юрибсан, онангнинг олдига борсанг бўлмайдими?! (Давоми бор) Ummu Zaynab Ummu
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 354 |
| 4 ч | 2 550 |
| 7 ч | 2 790 |
- Через 6 часов2 790
- Всего сейчас2 790
Ишим сабаб коп қаватли уйлардан бирига бордим, айтилган манзилга боргач, қошни уй остонасида эримга кечагина совга қилган оёқ кийимга козим тушди. Юрагим қандайдир бесаранжом болди, лекин фақат эримда борми бундай оёқ кийим деб, озимга таскин бериб бошқа хонадонга кириб, ишимни органдим. Жиноят содир болгани учун гувоҳлар керак болгани сабаб, оша қошни уйга киришга мажбур болдим. Энди эшикни таққиллатмоқчи болганимда, эшик очиқ эканини билиб ичкарига кирдим. Ичкаридан келаётган таниш овозлардан бошим айланиб, овоз келаётган хона томон бориб, эшикни очдим. Не коз билан қарайки, эрим ва огай қайнонам.... Дахшат....
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 883 |
| 4 ч | 2 760 |
| 7 ч | 2 970 |
- Через 1 час883
- Через 6 часов2 970
- Всего сейчас2 970
Связи
Похожие каналы
Ikrom Sharif@ikromsharifЦитаты48,7 тыс.
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ@hayot_falsafasiЦитаты39,8 тыс.
Tilaklarim@kayfiyat_tabrik_va_tilaklarЦитаты52,4 тыс.
️ ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ️@onamning_duosi_meni_asraydi_007Цитаты52,7 тыс.
Йиғлама дил❤️❤️❤️@nozimahoЦитаты54,2 тыс.
Taskinim | حب@taskinimЦитаты29,5 тыс.
Gif табрикларZamzamaS💐💐💐@giftabriklarzamzamasЦитаты66,5 тыс.
HIKMAT SADOSI✨@xikmat_sadosiЦитаты29 тыс.