100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН 1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш; 2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш; 3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш; 4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш; 5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш; 6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш; 7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш; 8. Бахтли оила соҳиби бўлиш; 9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш; 10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш; 11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш; 12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш; 13. Қад-қоматни тўғри сақлаш; 14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш; 15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш; 16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш; 17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг); 18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади; 19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш; 20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш; 21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади; 22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак . 📚«Бахтли ҳаёт сари» китобидан ✧══════•❁❀❁•══════✧ 🌙@IBRAT_CHASHMASI🌤
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 660 |
| 3 ч | 2 670 |
| 4 ч | 2 910 |
- Через 1 час1 660
- Через 6 часов2 910
- Всего сейчас2 910











