Кабинет

Посты канала Hurfikr.uz

сначала новые

#33724Фото
Просмотры84−67%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#33723Фото
Просмотры85−67%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч68
5 ч79
7 ч85
  1. Через 6 часов85
  2. Всего сейчас85
#33722Текст

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. КЕЛГАНМАН. Кўплар зада бўлди нолишларимдан, Иллатларга назар солишларимдан, Адолат излаган битмишларимдан. Мен дунёга ҳақни излаб келганман, Кемтикларим тўлмас йиғлаб келганман. Машрабнинг сеторин олиб қўлимга, Маҳтумқули сарбон бўлди йўлимга, Қўл бериб Оллоёр деган пиримга. Мен дунёга адолат истаб келганман, Ноҳақлар жабридан бўзлаб келганман. Ҳақдорлар ҳаққига бўлса хиёнат, Кимларнинг қалбидан кетса диёнат, Дилларни қопласа зулму, қабоҳат. Мен дунёга Ҳақдан сўзлаб келганман, Мансурнинг дорини излаб келганман. Кимлар ерда эмас, осмонда учар, Қанча жонлар яшаб ноилож, ночор, Инсонни инсонлар қилиб қўйди хор. Мен дунёга тенглик излаб келганман, Инсофу, иймондан сўзлаб келганман. Ишқия, бир куни Қиёмат борку, Нафсига учганнинг охири дорку, Бу олам омонат ёлғон бозорку. Мен дунёга Ҳақни сўзлаб келганман, Адолат битмоқни кўзлаб келганман. Неъматхон Ишқия https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры106−59%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч71
7 ч106
  1. Через 6 часов106
  2. Всего сейчас106
#33721Фото
Просмотры134−48%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
11 ч77
28 ч134
  1. Через 24 часа134
  2. Всего сейчас134
#33720Фото
Просмотры130−49%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч96
26 ч130
  1. Через 24 часа130
  2. Всего сейчас130
#33719Фото

МИРОБОД ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ДИҚҚАТИГА”   ФУРҚАТ МАҲАЛЛАСИДАГИЛАР “ЎГАЙ”МИ?   Қонунчиликка кўра, мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Тошкент шаҳри Миробод туманида ҳам ноябрь ойида Нуронийлар жамғармаси раиси Хайрулла Қаюмов етакчилигида бир гуруҳ кексалар, пенсионерлар 6 ноябрда Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳатга чиқишди. Музей ва зиёратгоҳларга боришди. 23 ноябрда эса Самарқанд шаҳрига саёҳатга йўл олишди. Саёҳатларга туманнинг кўзга кўринган Фурқат маҳалласидан ҳеч ким айтилмади, олиб борилмади. Фурқат маҳалласидаги кексалар “ўгай”ми? Ёки Нуронийлар жамғармаси раиси ўзининг таниш-билишларини саёҳатга олиб бордими? Нега Фурқат маҳалласидан ҳеч ким айтилмади? Мутасаддилардан жавоб кутамиз?   Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры244−5%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#33718Текст

КОНСТИТУЦИЯ — ЙЎЛИМИЗ ЁРИТГУВЧИ МАЁҚ   Самарқандга борганимда жияним Комрон “Аммажон, Конституция нима?” деб сўраб қолди. Уни ёнимга ўтқизволиб тушунтиришни бошладим. Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўзининг Конституциясини яратди. Конституция давлатимизнинг асосий ҳужжатидир. Одамларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан белгиланади. Асосий қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига ишонч ҳосил қиламиз.   Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Янги таҳрирдаги Конституция эса 2023 йил 30 апрелда умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган. 6 бўлим, 155 моддадан иборат. Конституция инсон шаъни, қадр–қиммати, ҳуқуқларини мустаҳкам кафолатлайди. Масалан, касал бўлиб қолсанг, 6-Оилавий поликлиникага чиқиб мурожаат қилишинг, даволанишинг мумкин. Бу ҳақда Конституциямизнинг 48-моддасида “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деб ёзиб қўйилган. 50-моддасида эса “Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади. Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади” деб ёзилган. Мактабда ўқишинг бепул. Ҳаттоки ногиронлар ҳам ўқитилади. Мактабни тугатганингдан сўнг бирорта университетда ўқишинг мумкин. Бу ҳам 51-моддада “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли” дея ёзилган. Хуллас 155-моддада жамланган Конституциямиз халқимиз учун обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, халқаро майдонда  ўзимизга муносиб ўрин эгаллашда асосий Қомусимиз мустаҳкам замин бўлади. Конституциямиз  Ўзбекистонда яшаётган миллати,тили, динидан қатъи назар барча инсонлар учун бир ҳимоя, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритгувчи маёқдир.   Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры260+2%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
21 ч241
26 ч260
  1. Через 24 часа260
  2. Всего сейчас260
#33717Текст

Дўст Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди: - Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди. Дўсти: - Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди. Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди... Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади. Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди.  Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида пакетда дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради: - Буларни ким келтирди? - Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди. Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди. - Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди. - Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди. https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры337+32%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#33716Фото
Просмотры155−39%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33714Фото

БИЛАСИЗМИ... 🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу –  ҳасад. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу –  ўзини йўқотиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу –  ношукрлиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидининг сўниши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари. https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры189−26%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33713Текст

60 ЁШДАН ОШГАНЛАР: КЎНГИЛ ДОИМО ЁШ БУЛСИН! Мен шундай ёшга келдимки, ширинлик есам — қандим кўтарилади, шўр нарса есам — қон босимим ошади, сув ичсам — ҳар беш дақиқада ҳожатхонага югураман. Ичмасам — организмим сувсизланади. Есам — семираман. Емасам — ҳушимдан кетай дейман. Нима топсам еб юрсам — холестерин кўтарилади. Тўғри овқатлансам — кальций етишмайди. Спорт билан шуғуллансам — эртаси куни қимирлай олмайман. Шуғулланмасам — умуман қимирламай қўяман. Кўп ухласам — белим оғрийди. Кам ухласам — зомбига ўхшаб юраман. Қаҳва ичсам — ўзимни қўярга жой тополмайман. Ичмасам — зўрға ҳаракат қиламан. Дам олсам — виждоним қийналади. Дам олмасам — оёқдан қоламан. Мен шундай ёшга келдимки, ҳатто ўз соғлиғим ҳақида қайғуриш ҳам соғлиғимга хавф туғдиради! Энди эрталаб уйғонмайман, гўё қайта тириламан! Шундай бўлса-да, кексаликни ҳам қадр-қиммат билан қарши олиш керак. Баъзилар ёлғизликдан ҳақиқатан ҳам ақлдан озади. Мен яқинда қаҳва устида микротўлқинли печ ва тостер билан шу ҳақда суҳбатлашдим. Учаламиз бир фикрга келдик. Кир ювиш машинаси билан эса энди гаплашмайман. У ҳамма нарсани доим чалкаштириб юборади. Музлатгич ҳам мендан совиб, ўзини олиб қочадиган бўлиб қолди. Ҳа, айтганча, дазмол ва духовка билан ҳам гаплашмай қўйдим. Улар жуда тез қизишиб кетишади! Шунинг учун бахтли бўлайлик! Ҳаёт жуда қисқа. Ҳар куни табассум қилишни унутманг! Бразилиялик бир онколог шифокорнинг айтишича: Ўрта ёш 50 ёшдан бошланиб, 70 ёшгача давом этади. Олтин давр 70 ёшдан бошланиб, 80 ёшгача давом этади. Кексалик 80 ёшдан бошланиб, 90 ёшгача давом этади. Узоқ умр кўриш 90 ёшдан бошланиб, умрнинг охиригача давом этади. Унутманг: ёшингиз нечада бўлишидан қатъи назар, кўнглингиз доимо ёш бўлсин! https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры582+128%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
62 ч577
67 ч582
  1. Всего сейчас582
#33712Фото
Просмотры138−46%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#33711Текст

АЁЛ ҚАЧОН ДАМ ОЛАДИ? Душанба куни барча аёллар бир-биридан “Дам олиш кунини яхши ўтказдингизми?” дея сўраш одат тусига кириб қолган. Шунда ҳамкасбим Басира опа гап бошларди: — Шанба, якшанба дам олиш эмас, аёллар учун уй юмушларини бажариш куни, деса тўғри бўлади. Шанба куни бир жойга меҳмонга боришимиз керак эди. Шунинг учун апил-тапил уйни йиғиштириб, ошхонага кирдим. Тўрт-беш сўм пулни иқтисод бўлсин, дея сомсани ўзим қилдим. Нақ тушгача сомса қилиш билан овора бўлдим. Кейин сомсаларни чиройли қилиб тоғорага тахлаб кўтариб олдим. Турмуш ўртоғим иккаламиз айтилган меҳмондорчиликка бордик. У ерда ҳам бироз ўтирмасангиз хафа бўлишади. Жигарчилик деганларидек. Бирон соат ўтириб қолдик. Аксини олиб ҳали оши тайёр эмас экан, Кутишимизга тўғри келди. Ўзи биринчисига шўрва тортилди, иккинчисига “голубси” (булғор қалампиридан бўлган гуручли, гўштли овқат) тортилди. Дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Ошни қаеримизга сиғдирамиз билмадим. Тура қолайлик десам, қариндошлар қўйишмади. Икки соатлардан сўнг уйга қайтдик. Уйга келиб бир пиёла чой ичиб олгач, хўжайним дам олгани ётоғига кириб кетди. Мен яна уй ишларига андармон бўлдим. Йиғилиб қолган кирларни кечгача ювдим. Кейин овқат тайёрлашга киришдим. Кечки овқатни еб бўлганимиздан сўнг эса қуриган кирларни дазмоллашга тушдим. Вақт алламаҳал бўлганида ётоғимга худди биров тепкилаб ташлагандек бўлиб кирдиму донг қотиб ухлаб қолибман. Якшанбада эса уй “кўтардим”. Ўғлим ёрдам бериб турди. Гиламларни ҳовлига олиб чиқиб роса қоқдик. Яна ювиладиган нарсалар чиқиб қолди. Уларни ювдик. Эшик, дераза ромларини артдим. Кечгача ғимир-ғимир қилиб якшанба қандай ўтганини ҳам билмай қолибман. Лоақал озгина мизғиб ҳам ололмадим. Мана бугун шалпайиб келяпман. — Бизникида ҳам аҳвол шу, — дея гап бошлаб қолди Лаълихон. — Икки кундан буён тинкам қуриб кетди. Ундан кўра ишда бўлганим афзал эди. Шанба куни кечгача меҳмон кутдик. Кенжатойимизнинг туғилган куни эди. Ундан бир кун олдин кечаси соат икки-учгача пишириқлар пиширганмиз. Шанба куни мастга ўхшаб юрибмиз. Меҳмонларимиз тушликка келишди.  Якшанбада биз ҳам уй йиғиштирдик. Кир ювдик. Ана сенга дам олиш. — Шанба куни менинг хўжайним Муқимий театрига олиб борди. “Суперқайнона” спектакли бўлаётган экан. Уни кўриб, кулавериб ичакларим узилиб кетай деди. Сизлар ҳам бориб кўрсангизлар бўларкан. Бир оз дам олармидиларингиз ?— дедим ҳамкасбларимга қараб. Ҳамма бир-бирига ялт этиб қаради. Чунки охирги маротаба қачон кинога ёки театрга тушганини ҳам эслашолмаётган бўлса керак. — Театрга тушиш қаёқда? Рўзғор ишларидан ортмаймизу, — деб қолди Басира опа. — Вақт ажратсангиз ҳамма нарсага улгуриш мумкин, — дедим мен уларга қараб. — Биз ҳам аёлмиз. Дам олишга ҳаққимиз бор. Қачон қараманг, худди биров қувгандай ишга келамиз. Апил-тапил тушлик қиламизу яна ишга ёпишамиз. Кечқурун ҳам кимдир бозорга, кимдир боласини олгани боғчага, яна кимдир чала қолган ишини битиришга қаёқларгадир югургилаб кетишади. Лоақал шанба, якшанба кунлари тинчгина, оиламиз қучоғида дам олайлик. Шунга озгина вақт ажратиб, кино-театрга ёки боққа чиқайлик. Агар шундай қилаверсангиз, турмуш ўртоғингиз ҳам ўрганиб қолади. Бўлмаса дам олиш куни — уйдаги юмушларни бажарадиган кун бўлиб қолаверади. — Ҳая, аёл ўзи қачон дам олган? Ўзимизга ўзимиз шароит яратмасак, хўжайинларимизнинг парвойи палак. Шундан сўнг аёллар ғимирлаб қолишди. Ростдан ҳам аёл қачон дам олади?                                                   Хонбиби ҲИММАТ қизи https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры187−27%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33710Фото
Просмотры157−39%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#33709Текст

Ҳимоячими ёки кузатувчи? «APK Qo‘riqchi» иловаси атрофидаги баҳслар ва смартфонни қўшимча дастурларсиз ҳимоялаш усуллари. Сўнгги пайтларда мамлакатимизда киберфирибгарликка қарши кураш доирасида ички ишлар органлари томонидан фуқароларга «APK Qo‘riqchi» мобил иловасини ўрнатиш тавсия этилмоқда. Мазкур илова Телеграм ва бошқа мессенжерлар орқали «тўй таклифномаси», «соврин» ёки «банк иловаси янгиланиши» ниқоби остида келадиган зарарли дастурлардан асровчи қалқон сифатида тақдим этиляпти.Бироқ ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар бу борада икки томонлама мулоҳаза юритмоқда: илова ҳақиқатан ҳам картадаги пулларни сақлаб қоладими ёки шахсий маълумотлар махфийлиги учун янги хавфларни туғдирадими? Қолаверса, смартфонларнинг ўзида қўшимча иловаларсиз ишлайдиган кучли ҳимоя тизимлари мавжуд эмасми?«APK Qo‘riqchi» қандай ишлайди ва мутахассислар нимадан хавотирда?Ўзбекистонлик дастурчи Ислом Бахтиёров томонидан ишлаб чиқилган мазкур илова Андроид смартфонларига юклаб олинган шубҳали .apk форматдаги ўрнатиш файлларини текширади ва зарарли дастур ўрнатилмоқчи бўлганида жараённи автоматик бекор қилишга ёрдам беради. Аммо киберхавфсизлик экспертлари бир неча муҳим омилларга эътибор қаратмоқда: Ҳаддан ташқари кенг рухсатлар Илова тўлақонли ишлаши учун фойдаланувчидан смартфондаги барча файлларга кириш ҳамда Махсус имкониятлар (Accessibility Service) рухсатларини сўрайди. Техник жиҳатдан бу рухсатлар дастурга телефон хотирасидаги барча расм, видео ва ҳужжатларни кўриш, шунингдек, экранда пайдо бўлаётган ҳар бир матн, пароль ва хабарни кузатиш имконини беради. Хусусий назорат масаласи Гарчи илова давлат идоралари томонидан тавсия қилинаётган бўлса-да, у Google Play платформасига расмий давлат ташкилоти эмас, балки алоҳида хусусий дастурчи аккаунти орқали жойлаштирилган. Экспертларнинг фикрича, келажакда мазкур аккаунт хакерлар қўлига тушса ёки иловага зарарли янгиланиш киритилса, фойдаланувчилар берган юқори даражадаги рухсатлар орқали миллионлаб смартфонлар бошқаруви бегоналар қўлига ўтиб қолиши мумкин. Мутлақ кафолат йўқ Илова муаллифининг ўзи ҳам дастур фақат ёрдамчи восита эканлигини, у 100 фоизлик ҳимоя кафолатини бермаслигини қайд этган. Қолаверса, иловани ўрнатиш қонунан мажбурий эмас, у фақат тавсиявий характерга эга. Қўшимча дастурларсиз ҳимоя: Android ва iPhone (Apple) имкониятлари Аслида, смартфон хавфсизлигини таъминлаш учун ташқи иловаларга эҳтиёж йўқ. Ҳам Android, ҳам Apple тизимларининг ўзида мукаммал ички ҳимоя механизмлари мавжуд: Android смартфонлари учун: Ҳар бир Android қурилмасида Google компаниясининг расмий Google Play Protect антивирус тизими ўрнатилган. У кунига миллиардлаб иловаларни текширади, зарарли дастурларни автоматик тарзда блоклайди ва ўчириб ташлайди. Бундан ташқари, телефон созламаларида «Номаълум манбалардан илова ўрнатиш» (Установка из неизвестных источников) функциясини ўчириб қўйиш орқали Телеграмдан келган ҳеч бир вирус дастур телефонга ўрнатилишига йўл қўймаслик мумкин. Apple (iPhone) қурилмалари учун: iOS операцион тизими ёпиқ архитектурага эга бўлгани сабабли, унга Телеграм ёки браузер орқали .apk каби ташқи файлларни тўғридан-тўғри ўрнатиб бўлмайди. Apple қурилмаларида фақат расмий App Store орқали қаттиқ текширувдан ўтган иловаларгина юкланади. Шу боис, iPhone фойдаланувчиларига .apk вируслари умуман хавф сола олмайди ва улар учун қўшимча ҳимоя иловаларига зарурат йўқ. Хулоса: энг ишончли қалқон — фойдаланувчи ҳушёрлиги Киберхавфсизлик қоидаларига кўра, ҳеч бир сунъий дастур инсоннинг ўз огоҳлиги ўрнини боса олмайди. Смартфондаги шахсий маълумотлар ва банк картасидаги маблағларни асраш учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилиш кифоя: 1. Телеграм созламаларида файлларни автоматик юклаб олишни ўчириб қўйинг. 2. Нотаниш шахслар ёки гуруҳлардан келган .apk кенгайтмали файлларни умуман очманг. 3. Телефонингиздаги расмий тизим ҳимоясини (Google Play Protect) доимий фаол ҳолатда сақланг. 4. Банк картасига келган махфий СМС-кодларни ҳеч кимга берманг. Унутманг, энг ишончли антивирус — бу ўзингизнинг рақамли саводхонлигингиз ва ҳушёрлигингиздир. Уралбек Расулов https://t.me/Hurfikruznews

Открыть в Telegram
Просмотры444+74%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33707Фото
Просмотры214−16%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#33706Фото
Просмотры982+284%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#33705Фото
Просмотры227−11%к среднему
Пересылки—
Реакции5
Комментарии—
#33704Фото
Просмотры440+72%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33703Фото
Просмотры215−16%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—