
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
⌨ Чат @HIKOYANE Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!! 💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 22 нояб. 2026 г. | 3 800 |
| 23 нояб. 2026 г. | 5 945 |
| 24 нояб. 2026 г. | 3 535 |
| 25 нояб. 2026 г. | 2 022 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры6,93 тыс.Пересылки—Реакции47Комментарии—
- 02Просмотры4,96 тыс.Пересылки—Реакции36Комментарии—
- 03Просмотры4,46 тыс.Пересылки—Реакции19Комментарии—
- 04Просмотры4,09 тыс.Пересылки—Реакции23Комментарии—
Новые посты
🌟Вақтда барака йўқолганини ҳис қилганлар учун васият Салафлардан бири шундай деган: 🌟«Қуръондан ўқийдиган ҳизбимни (ҳар кунлик улушимни) қанча кўпайтирсам, вақтларимда барака шунча ортарди. Мен буни доим оширавердим, то кунлик улушим ўн қисмга етди». 🌟Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий эса илм сафарини ният қилган Зиё ал-Мақдисийга шундай насиҳат қилган: «Қуръонни кўп ўқи, ҳеч қачон тарк қилма! Чунки сен излаётган илм сени ўқиганинг миқдорига қараб осонлашади». Зиё ал-Мақдисий айтади: «Мен бу сўзни синаб кўрдим. Қачон кўп ўқисам, ҳадис эшитиш ва ёзишда кўп насиба топардим. Агар ўқимасам, насибам ҳам камаярди». 🌟 Зайл Тобақотул Ҳанобила – Ибн Ражаб (3/205) 🌟Вақтнинг баракаси – кўп ишга улгуриш, илмда ривож ва қалбнинг ҳаёти – барчаси Қуръон билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар кунини Қуръон билан безаган киши вақтида барака топади. HIKOYANEW
Открыть в TelegramМеҳр - муҳаббатга нисбатан чуқурроқ, софроқ ва покроқдир. Меҳр юксак ва мураккаб инсоний туйғудир. Унда муҳаббат бор, унда фидокорлик бор, унда ўзни инкор қилиш ва бағрикенглик бор. Унда хайрихоҳлик бор, афв бор, карам бор. Башарий табиат ҳукмига кўра ҳаммамиз муҳаббатга қодирмиз. Лекин меҳр ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. 🍃 Икки нарса инсонда бардавом бўлмайди: ёшлик ва қувват. Икки нарса ҳаммага фойда беради: яхши хулқ ва бағрикенглик. Икки нарса инсоннинг шаънини кўтаради: тавозеъ ва ҳожатмандлик. Эй Марҳамати чексиз бўлган Аллоҳ! Қалбимизни иймонинг ила, Ақлимизни маърифатинг ила, Руҳимизни муҳаббатинг ила, Хаёлимизни тафаккуринг ила, Жаннатимизни жамоли бокамолинг ила иҳё айла! Тонгингиз хайрли бўлсин. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Hikmatli_Dunyoingiz HIKOYANEW
Открыть в TelegramАллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур ﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾✨ "Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар" - «سُبْحَانَ اللهِ» Субҳаналлоҳ - «الحَمْدُ للهِ» Алҳамдулиллаҳ - «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ» Лаа илаҳа Иллаллоҳ - «اللهُ أكْبَرُ» Аллоҳу Акбар - «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ» Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи - «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ» Субҳаналлоҳи Аъзийм - «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ» Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи - «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ» Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ - «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ» Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн HIKOYANEW
Открыть в TelegramГоҳида инсон дунё ташвишларига шу қадар шўнғиб кетадики, худди бу ерда абадий яшайдигандек ҳаракат қилади. Ҳолбуки, ҳар бир ўтаётган кун одамни ҳақиқий манзилига - охиратга тобора яқинлаштиради. Аслида, бу дунёдаги ҳаёт нима? Бу шунчаки бир бекат, қисқа бир сафар холос. Одамлар кўпинча ўлимдан қўрқади, уни барча нарсанинг тугаши деб ўйлайди. Аммо ҳақиқат шуки, ўлим - бу йўқлик эмас, балки руҳнинг тор қафасдан чиқиб, ҳақиқий ва абадий ҳаётга қадам қўйишидир. Бугун олинаётган ҳар бир нафас - ўша абадий дунёда қурилаётган манзилнинг битта ғишти. ⏳Инсон кўз юмган лаҳзадаёқ унинг кичик қиёмати бошланади. Қабр - бу охират остонаси. У ернинг кенг ва ёруғ бўлиши ёки аксинча, тор ва зулматга айланиши бугунги амалларга боғлиқ. Эртага ҳисоб-китоб майдонида турилганда, на мол-дунё, на мансаб ёрдам бера олади. Ўнг тараф эгалари қаторидан жой олиш ёки чап тараф - барчасини бугунги танловлар ҳал қилади. Жаннат йўли осон эмас, у мустақимда сабр билан туриб бериш билан, ибодат ва қалб салимлиги орқали ўтади. Аммо умидсизликка тушмайди Мўмин - бугун бировга қилинган кичик бир яхшилик, ҳатто чин дилдан (ихлос билан) қилинган табассум ҳам эртанги кунга нур бўлиб қайтади ин шаа Аллоҳ. Ҳар бир инсон тўхтаб, ўзига савол бериши керак: абадий дунёга нима олиб кетиляпти? Ахир бу дунё - экинзор. Бугун амаллари билан нима экилса, эртага шу ўрилади. Вақт борида нафсни жиловлаб, ҳақиқий сафарга муносиб озуқа тайёрлаш - энг катта оқилликдир. HIKOYANEW
Открыть в TelegramТАҲОРАТ СУВИНИНГ ҲИКМАТИ Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Oтам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди: Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди. Шу масалани ўқиганимдан бери унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди? Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим. Шунинг учун асли тоза таҳорат суви банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан. Iymon HIKOYANEW
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Mahmud Usmon Fan page@mahmud_usmonРелигия26,5 тыс.
A'lamiy@alamiy_uzРелигия27,1 тыс.
IBRAT VAQTI@ibratvaqtlРелигия21,3 тыс.
Bayyina.uz@bayyinauzРелигия29,7 тыс.
Иймонли Уммат 🕋@iymonliummatРелигия20,4 тыс.
Kitob nuri@kitob_nuriРелигия30 тыс.
Qur'on@quronxРелигия18,8 тыс.
АZAN UZZ@azan_uzzРелигия35,2 тыс.