Рейтинг қайдномаларидаги баҳоларни кўриш функционали ✅ Хемис тизимига талабаларнинг барча рейтинг қайдномаларидаги баҳоларини кўриш ва мониторинг қилиш функционали қўшилди. ➡️ Талабаларнинг баҳоларини кўриш Ўзлаштириш / Қайднома баҳолари менюси орқали амалга оширилади. ❗️ Ушбу функционал орқали барча талабаларнинг тизимда мавжуд бўлган барча фанлардан олган баҳоларини кўриш, мониторинг қилиш ва экспорт қилиб олиш имконияти тақдим этилди. #ХЕМИС #Қайднома
Открыть в TelegramHEMIS_University
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 10 нояб. 2026 г. | 10 795 |
| 11 нояб. 2026 г. | 10 755 |
| 20 нояб. 2026 г. | 21 700 |
| 22 нояб. 2026 г. | 5 186 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры21,7 тыс.Пересылки—Реакции27Комментарии—
- 02Просмотры18,6 тыс.Пересылки—Реакции7Комментарии—
- 03Просмотры13,2 тыс.Пересылки—Реакции14Комментарии—
- 04Просмотры12 тыс.Пересылки—Реакции20Комментарии—
Новые посты
Квота ҳужжатлари функционали такомиллаштирилди ✅ Хемис тизимида вазирлик талаби бўйича шакллантириладиган квота ҳужжати ва унга тегишли бўлган таҳлил ва эҳтиёж жадвалларини яратиш ҳамда имзолаш имконияти амалга оширилди. Бунда: 👉 1) Талабалар / Квота ҳужжатлари деб номланган менюдаги функционалга кирилади 👉 2) Ушбу саҳифада учта панел мавжуд: - Қабул квотаси - бунда йўналишлар бўйича тасдиқланган қабул квотасини кўриш мумкин. - Квота ҳужжатлари - бунда вазирликка тақдим қилинадиган қабул квотаси маълумотлари шакллантирилади ва ЭРИ билан тасдиқланади. - Таҳлил ҳужжатлари - бунда вазирлик талабига мос равишда қабул квотасига тегишли бўлган таҳлил ва эҳтиёж маълумотлари шакллантирилади ва ЭРИ билан тасдиқланади ❗️Тизимда шакллантирилган ушбу ҳужжатлар ЭРИ билан тасдиқлангандан сўнг автоматик равишда вазирлик тизимига юборилади ва барчаники умумлаштирилади. #ХЕМИС #Квота
Открыть в TelegramДавомат статуси функционали такомиллаштирилди ✅ Тизимга талабанинг сабабли қилинган дарс соатларини ким томонидан ва қачон амалга оширилганлигини кўриб туриш имконияти қўшилди. ✅ Бу ўз навбатида тизимдан фойдаланишда шаффофликни оширишга хизмат қилади. #ХЕМИС #Давомат
Открыть в TelegramЭРИ билан имзоланган ҳужжатлардан фойдаланиш ✅ Хемис тизимига тизимда шакллантирилган ва ЭРИ билан тасдиқланган буйруқлар ва ҳужжатларни кўриш ҳамда улардан барчанинг фойдаланиш имконияти қўшилди. Бунда: 👉 1) Таълим буйруқлари / Буйруқлар реестри номли менюга кирилади 👉 2) Қидирув панелига зарурий ҳужжатнинг малумотлари киритилади ва қидириб топилади 👉 3) Топилган ёки рўйхатдаги ҳужжатнинг устига босиш орқали шу ҳужжатнинг таркиби очиб кўрилади ❗️Ушбу функционалдан фойдаланиш тизимнинг таълимга тегишли барча роллари учун рухсат берилди. ❗️Бу орқали шу кунгача ва бундан кейин тизимда ЭРИ билан имзоланаётган барча ҳужжатларни бир жойда кўриш мумкин. #ХЕМИС #Буйруқ
Открыть в TelegramТизимнинг навбатдаги версияси ОТМларга чиқарилди!!! Тизимнинг янги версиясида (1.9.92 21.11.2026 й.) қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди: 1) Буйруқлар реестри номли янги функционал қўшилди ва деярли барча роллар учун рухсат берилди. Бу функционал орқали ОТМ бўйича расмийлаштирилган барча буйруқларни кўриш ва ундан фойдаланиш мумкин. 2) Давомат статуси функционали такомиллаштирилди. Талабанинг сабабли қилинган дарс соатларини ким томонидан амалга оширилганлигини кўриб туриш имконияти қўшилди. 3) Талабалар базаси ва Талабалар рўйхати функционаллари такомиллаштирилди ва уларга бир қатор янги фильтрлар қўшилди. 4) Давомат ҳисоботи функционалидаги маълумотларни Excelга экспорт қилиш имконияти қўшилди, ихтиёрий саналар кесимидаги ёки кунлик давомат кўрсаткичларини тизимдан олиш мумкин. 5) Квота ҳужжатлари функционали такомиллаштирилди. Эндиликда фақатгина квотага тегишли ҳужжатни тайёрлаш эмас балки бунга тегишли таҳлил жадвалларини ҳам тайёрлаб вазирликка тақдим қилиш мумкин. 6) Қайднома баҳолари номли янги функционал қўшилди, бу орқали барча талабаларнинг барча фанлардан олган баҳоларини кўриш, мониторинг қилиш ва экспорт қилиб олиш имконияти яратилди 7) Талабаларнинг паспорт маълумотларини давлат реестридан верификация қилиш такомиллаштирилди. 8) Тизимда ЭРИ орқали ҳужжатларни тасдиқловчи мутахассислар таркибига ўзгариш киритилди, эндиликда транскриптни декан ва регистратор офис бошлиғининг имзолашига рухсат берилди. #ХЕМИС #Версия
Открыть в Telegram🎓 Talabalar uchun ajoyib imkoniyat! Gemini AI Pro — 1 yil BEPUL! 🚀 💻 Sun’iy intellekt imkoniyatlaridan foydalanishni istaysizmi? 🤖 Endi talabalar Gemini AI’ning ilg‘or imkoniyatlaridan 1 yil davomida bepul foydalanishlari mumkin! 🎉 Buning uchun: 🔤 HEMIS mobil ilovasiga kiring. 🆔 Talabalik guvohnomasi va o‘qish joyidan ma’lumotnomani yuklab oling. So'ngra ♊️ Gemini ilovasida talabalar uchun maxsus taklifni tanlang. 🗂 Kerakli ma’lumotlarni kiriting va hujjatlarni yuboring. ✔️ Arizangiz tasdiqlangach, obunani faollashtiring. 🎁 Natija: Gemini AI Plus imkoniyatlaridan 1 yil davomida BEPUL foydalaning! RAQAMLI TA'LIM MARKAZIDAN, RAQAMLI TA'LIM XIZMATLARI. 📢 Do‘stlaringizga ham ulashing — ular ham ushbu imkoniyatdan foydalanishsin!
Открыть в TelegramОТМ раҳбарлари маълумотларини верификация қилиш ✅ Хемис тизимидаги зарурий маълумотлар ва ҳужжатларни тасдиқлашда ОТМ раҳбарлари масъулиятини ошириш мақсадида уларнинг тизимдаги маълумотларини верификация қилиш функционали жорий қилинди. Бунда: 👉1) Фойдаланувчиларга рол бириктириш жараёнида Ректорат, Ўқув ишлари бўйича проректор ва Суперадминистратор ролларини бириктириш вазирлик тизими орқали верификация билан амалга оширилади. Эндиликда бошқа ходимларни бу ролларга бириктириш назорат қилинади. 👉2) ОТМ раҳбарлари маълумотлари Хемиснинг вазирликдаги марказий тизимида текширилади ва тасдиқланади. Тизимда бошқа ходимларга раҳбар лавозимини бириктириш чекланади. 👉3) Тизимдаги электрон ҳужжатларни имзолаш учун тасдиқловчи масъул сифатида фақатгина ОТМнинг ректор ва проректорларини танлаш мумкин бўлади. Бошқа ходимларни тасдиқловчи сифатида кўрсатиш чекланади. #ХЕМИС #Ходимлар
Открыть в TelegramХемиснинг авторизация модули такомиллаштирилди Хемис тизимининг хавфсизлик сиёсатини кучайтириш мақсадида унинг тизимга кириш учун авторизация модули такомиллаштирилди. Ҳозирда қуйидаги кириш усуллари жорий қилинди: 👉1) Хемис тизимининг логин ва пароли орқали кириш 👉2) OneID - ягона идентификация тизими орқали кириш 👉3) E-IMZO файл калити ёки USB калити орқали кириш ‼️Муҳим!!! Тизим ва маълумотларингиз хавфсизлигини таъминлаш учун логин ва паролингизни ҳамда OneID маълумотларингиз ва E-IMZO калитингизни бировга берманг. #ХЕМИС #Логин
Открыть в TelegramОТМлар қабул квотасини шакллантириш ✅ Хемис тизимида ОТМларнинг қабул квотасини шакллантириш жараёни рақамлаштирилди. Эндиликда барча ОТМлар янги қабул квоталарини электрон имзо билан расмийлаштириб тизим орқали тақдим қилади. Бунинг учун: 👉1) Талабалар / Квота ҳужжати функционали орқали янги квота ҳужжати яратилади ва унга тегишли имзоловчилар қўшилади 👉2) Квота ҳужжатида ҳар бир йўналиш бўйича таълим турлари, таълим шакллари ва ўқитиш тиллари кесимида қабул квоталари шакллантирилади. 👉3) Тегишли масъуллар ва раҳбарлар томонидан электрон рақамли имзо орқали ҳужжат имзоланади. Ҳужжат тасдиқланиши билан ундаги қийматлар автоматик вазирлик тизимига юборилади. 👉4) Вазирлик тизимида тегишли масъуллар томонидан республика даражасида ОТМлар қабул квоталари кўриб чиқилади ва умумлаштирилади. ‼️Муҳим!!! ❗️Қабул квоталарини таълим турлари ва шакллари бўйича алоҳида ҳужжатлар кўринишида шакллантириш мумкин. ❗️Электрон имзо билан тасдиқланган ҳужжатларга ўзгартириш киритиб бўлмайди. #ХЕМИС #Квота
Открыть в TelegramЎқитувчилар юкламаси мониторинги ✅ Ўқитувчиларнинг йиллик юкламасини мониторинг қилиш мақсадида ОТМ ва Вазирлик Хемис тизимларига умумлашган юклама маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кузатиш функционаллари қўшилди. ✅ Ходимлар / Ўқитувчилар юкламаси функционали орқали ОТМ ўқитувчиларининг жорий ва олдинги ўқув йиллардаги умумий, аудитория ва аудиториядан ташқари юкламаларини кузатиб бориш мумкин. ❓Бунинг учун қуйидаги ишлар амалга оширилган бўлиши керак: 👉1) Ўқув бўлими томонидан юклама турлари киритилиб кафедраларнинг йиллик ўқув юкламаларини шакллантириш 👉2) Кафедра мудири томонидан берилган йиллик юкламаларни ўқитувчиларга тақсимлаш 👉3) Ҳар бир ўқитувчи томонидан қўшимча равишда шахсий иш режаси учун илмий ва услубий ишларини киритиш. ❗️Муҳим!!! Мана шу 3 та қадамдаги ишлар бажарилган тақдирда ўқитувчиларнинг реал юкламаларини кузатиш мумкин бўлади. #ХЕМИС #Ўқитувчи
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
MILLIYTATSIYA| Ona tili va adabiyot@milliytatsiyaОбразование16,6 тыс.
Sardor To'xtayev |Official@sardor_tuxtaev_officialОбразование16,5 тыс.
eMaktab.uz@emaktabuzОбразование16,9 тыс.
START 1200 | SAT Zone@satprepare_uzОбразование16,4 тыс.
ABITURIYENT News@uzbmb_uzОбразование17,1 тыс.
Namangan viloyati ta'lim va ilm - fan boşqarmasi/ RASMIY@namanganv_xtbОбразование16,3 тыс.
Top 100 Uni@top100_uniОбразование16,2 тыс.
KITOB TUMANI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BO'LIMI@kitobmmtb_axborotОбразование16,2 тыс.