Кабинет

Посты канала Ҳаётий сабоқлар

сначала новые

#16424Видео
Просмотры106−73%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч43
4 ч60
7 ч106
  1. Через 1 час43
  2. Через 6 часов106
  3. Всего сейчас106
#16423Фото
Просмотры190−52%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч143
6 ч190
  1. Через 6 часов190
  2. Всего сейчас190
#16422Фото
Просмотры302−24%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч161
5 ч265
9 ч302
  1. Через 6 часов265
  2. Всего сейчас302
#16421Видео
Просмотры202−49%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч147
7 ч202
  1. Через 6 часов202
  2. Всего сейчас202
#16420Текст
Просмотры270−32%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч19
8 ч270
  1. Всего сейчас270
#16419Текст

Масжидул Ҳаромдаги фаррошнинг дуоси Масжидул Ҳаромда фаррош бўлиб ишлайдиган бир покистонлик киши қўлларини кўтариб, Аллоҳга ёлворар эди. Унинг шу ҳолати акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Дуосини кўрганлар «Бу кишининг кўнглида қандай дарди бор экан?» деб қизиқа бошладилар. Айтишларича, уни қарз ташвиши қийнар эди. У Аллоҳдан ризқ сўраб, шу дуони қайта-қайта айтар эди: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ وَرَحْمَتِكَ، فَإِنَّهُ لَا يَمْلِكُهَا إِلَّا أَنْتَ. «Аллоҳим, Сендан фазлинг ва раҳматингни сўрайман. Зеро, фазлу раҳматингнинг эгаси ёлғиз Ўзингсан». Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, бир саховатли инсон шу фаррош билан боғланиб, барча қарзларини бир йўла узишига ёрдам берган. Шу тариқа Аллоҳ унга ўзи кутмаган томондан енгиллик берган. Қарз ташвиши ариган ўша куни бу инсоннинг кўнглидан нималар ўтганини ўзи билади... Баъзан одам дардини энг яқин кишисига ҳам айтолмайди. Аммо Аллоҳга қўл очганда гапни нимадан бошлашни ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Сўз тополмай турганингда ҳам Роббинг дилингдагини билади. Шунинг учун бошингга оғир кун тушса, умидингни узма. Аллоҳдан яхшилик кут, дуода давом эт. Унинг хазиналари тугамайди. Аллоҳим, қарз ташвишида юрган бандаларингга ҳалол ризқ бер. Қарзларини узишни насиб эт, кўнгилларига хотиржамлик сол. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Омин.

Открыть в Telegram
Просмотры361−9%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
18 ч300
26 ч361
  1. Через 24 часа361
  2. Всего сейчас361
#16418Фото
Просмотры323−19%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
18 ч268
26 ч323
  1. Через 24 часа323
  2. Всего сейчас323
#16416Текст
Просмотры674+70%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#16415Текст
Просмотры483+21%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#16414Фото
Просмотры369−7%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#16413Текст

БИР МАРТАСИ 14 МИНГ САЛОВОТГА ТЕНГ ЗИКР: «КАМОЛИЯ» САЛОВОТИ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аҳли сунна уламолари эътироф этган муборак зикрлардан бири — «Камолия» саловотидир. Уламоларнинг нақл қилишларича, уни бир марта ўқишнинг савоби ўн тўрт минг саловот савобига тенг келади. Бу саловот унутувчанлик ва паришонхотирликни кетказишда тажрибадан ўтгани билан ҳам машҳурдир. Қуйида буюк фақиҳларимиз бу саловотни кимлардан олганлари, унинг фазилати ва ҳар бир иборасида қандай маъно борлиги ҳақида айтган сўзлари билан танишамиз. Имом Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳга берилган ижозат Ҳанафий мазҳабининг буюк муҳаққиқ олими Имом Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 1198–1252) «Уқудул-лаолий фил-асонидил-ъаволий» китобларида шундай дейдилар. «Шайхимиз Муҳаммад Шокир ал-Аққод менга “Камолия” номи билан машҳур бўлган ушбу саловот сийғасини ўқишга ижозат бердилар. اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ عَدَدَ كَمَالِ اللَّهِ وَكَمَا يَلِيقُ بِكَمَالِهِ Ўқилиши Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳии ъадада камаалиллааҳи ва камаа ялийқу бикамаалиҳ. Маъноси Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли байтларига Ўзингнинг камолот сифатларинг ададича ва у зотнинг камолотларига муносиб тарзда саловот, салом ва баракот йўллагин. Шайхимиз айтдилар: “Мен бу саловотни Аллоҳ таолони таниган ориф зот — Саййид Мустафо ибн Камолиддин ал-Бакрийдан олдим. У зот эса Шайх Абдулбоқий ал-Ҳанбалийнинг ўғиллари Шайх Абул Мавоҳибдан олганлар. Шайх Абул Мавоҳиб уни оталаридан, оталари эса Аллома Аҳмад ал-Маққарий ал-Моликийдан олганлар”. Шайх Абул Мавоҳиб ўзларининг “Сабт” асарларида зикр қилишларича, ушбу шарафли саловотнинг савоби ўн тўрт минг саловот савобига тенг келади. Аллома Аҳмад ал-Маққарий (вафотлари ҳижрий 1041 йил) ушбу муборак сийға Саййидимиз Хизр алайҳиссаломга нисбат берилишини ҳам зикр қилганлар. У зотнинг айтишларича, бу саловот унутувчанлик ва паришонхотирликни кетказишда тажрибадан ўтган. Уни шом билан хуфтон намозлари орасида муайян адад билан чекламай ўқиш мумкин». Манба — Муҳаммад Амин ибн Умар Ибн Обидин, «Уқудул-лаолий фил-асонидил-ъаволий». «Аллоҳнинг камоли ададича» дегани қандай маънони англатади? Моликий мазҳабининг машҳур олими Имом Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Совий раҳимаҳуллоҳ (вафотлари ҳижрий 1241 йил) «Ал-асрорур-роббонийя вал-фуюзотур-раҳмонийя ъалас-салавотид-Дардирийя» асарларида бу саловотнинг маъносини шарҳлаганлар. Ушбу китоб у зотнинг устозлари Имом Аҳмад Дардир раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Вирдур-роиқ» номли саловотлар тўпламига ёзилган шарҳдир. Имом ас-Совий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: «Бу — тариқат аҳли орасида “Камолия” номи билан машҳур бўлган саловот сийғасидир. У тариқат аҳлининг муҳим вирдларидан бўлиб, уни ҳар бир фарз намозидан сўнг ўн марта, бошқа вақтларда эса юз марта ва ундан ҳам кўпроқ ўқийдилар. Унинг савобига ниҳоя йўқдир. Чунки савоб дуода сўралган нарсага қараб берилади. Сўралган нарса чексиз экан, унинг савоби ҳам чексиз бўлади. Шу боис тариқат аҳли ушбу саловот сийғасини танлаганлар. عَدَدَ كَمَالِ اللَّهِ — “Аллоҳнинг камоли ададича”. Бу ибора “Аллоҳ таолога хос бўлган ҳар бир камолот сифати ададича” деган маънони англатади. Аллоҳ таолонинг камолоти чексиздир. Бу ерда “адад” сўзи билан фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина илми билан тўла иҳота қиладиган чексизлик ифода этилган. Бандалар уни санаб адоғига ета олмайдилар. وَكَمَا يَلِيقُ بِكَمَالِهِ — “Ва у зотнинг камолига муносиб тарзда”. Бу ибора “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камолот мақомларига муносиб келадиган саловот йўллагин”, деган маънони англатади». Манба — Имом Аҳмад ас-Совий, «Ал-асрорур-роббонийя вал-фуюзотур-раҳмонийя ъалас-салавотид-Дардирийя». Аллоҳ таоло барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камолот мақомларига муносиб саловотлар айтишга муваффақ қилсин. Барчамизга у зотнинг муборак шафоатларини насиб этсин! Омин.

Открыть в Telegram
Просмотры447+12%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#16411Текст
Просмотры456+15%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
48 ч435
68 ч456
  1. Всего сейчас456
#16409Текст
Просмотры513+29%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
#16408Текст

Ўша кеча қандай ухладилар экан а?.. Ўша кеча Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Эй Муоз, мен сени яхши кўраман!” Ўша кеча Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқлаб: “Аллоҳим, унга китобингни ўргатгин”, деб дуо қилдилар. Яна унга таёқларини бериб: “Бу билан мен сизни жаннатда таниб оламан”, дедилар. Ўша кеча Билол розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Мен жаннатда сизнинг оёқ товушингизни эшитдим.” Ўша кеча Хадижа онамиз қандай ухладилар экан? Аллоҳ таоло у зотга Жаброил алайҳиссалом орқали жаннатдаги уй билан хушхабар берганидан кейин... Ўша кеча Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Хурсанд бўлинг, чунки Аллоҳ сизни дўзахдан озод қилди.” Ўша кеча Убай ибн Каъб розияллоҳу арҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Аллоҳ менга олдингизда Қуръон ўқишни буюрди.” Шунда Ҳазрати Убай сўрадилар: “Аллоҳ менинг исмимни тилга олдими, ё Росулаллоҳ?..” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Албатта, улар учун бундан ортиқ хушхабар йўқ эди ва улар бундай нарсани кутмаган эдилар... Аллоҳ улардан рози бўлсин... БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эртага бу байроқни Аллоҳ ва Унинг Росули яхши кўрадиган бир кишига бераман...”, деганларида, бу сўз ўзлари ҳақларида эканини билган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу нималарни ҳис қилган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “От эй Саъд, ота-онам сенга фидо бўлсин...”, деганларида, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! … Табук ғазотида қўшинлар тайёргарлигидан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Усмонга бугундан кейин нима иш қилса ҳам зарар йўқдир”, деганларида, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу қандай туйғуни ҳис қилган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кеча сенинг қироатингни эшитаётганимни кўрганингда эди. Оли Довуднинг найларидан бир най сенга берилган-да!”, деганларида, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар барча одамлар бир водийни йўл қилиб тутсалар-у, ансорлар бир дарани йўл қилиб тутсалар, мен ҳам ансорлар йўлини тутган бўлар эдим”, деганларида, ансорлар қандай туйғуларни ҳис қилишган экан-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ансорларни яхши кўриш иймон белгиси, улардан нафратланиш нифоқ белгиси”, деганларида-чи..? Шунда ансорларни қандай туйғулар ўраб олган экан..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Роббимдан бошқани Халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакр Сиддиқни Халил тутган бўлардим...”, деганларида, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сиз учун энг севимли инсон ким?” деб сўралганда, ҳеч иккиланмасдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг исмлари тилга олинганида, у зот қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер. Чунки мен жаннатдаги ўрнимда сенинг оёғинг товушини эшитдим”, деганларида, Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу қандай туйғуни ҳис қилган эканлар..?! … Бир сафар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига киришга изн сўраганларида: “Унга изн беринг ва жаннат ҳушхабарини беринг”, деганларида, Умар розияллоҳу анҳу қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! … Ансорлар-у муҳожирлар, барча саҳобалар эртаю кеч Аллоҳнинг суюкли элчисини кўрганларида қандай ҳолатга тушишган экан..?! … БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..?!

Открыть в Telegram
Просмотры481+21%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#16406Текст
Просмотры425+7%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
#16405Текст

Қисқаси "кампир" кўнмади. Ишга қайтдим, кунлар ўтган сари хотинсиз яшашгаям кўникдим, кунда бир неча марта телефонда гаплашамиз, ойда бир уйга бораман. Орадан анча вақт ўтгач хотин ғингший бошлади: - дадаси оёқларим оғрияпти, дадаси почкамни мазаси йўқ, юрак санчаяпти. Оббоо, шу ишимни ташлашим учун баҳоналарни қара дедимда парво қилмадим. Минғиллаш давом этаверар, мен эса "ёнимга келиб яша, тоғ ҳавоси ҳамма дардингни олади" дер эдим. Минг гапирсам ҳам хотин кўнмади, уйга борсам хақиқатдан ҳам хотинда буйрак ва жигар ҳасталиги аниқланибди, юзлари сўлғин бўлиб қолганди. Айнан бу касалга тоғ ҳавоси, гиёҳлар ва эчки сути фойда бериши аниқ эди, мен билан кетишга минг зўрласам ҳам кўнмади. охири бир ҳийла ўйлаб топдим. Тоққа қайтгач хотинга телефон қилиб: - онаси, ёнимга келиб яша, мен ҳам сенсиз зерикаяпман, келмасанг иложи йўқ дедим. - боролмайман, дўхтирлар узоқ йўл юриш мумкинмас дейишди, уйимда одамга ўхшаб яшай, оролингиз ўзингизга буюрсин деб зарда қилиб гўшакни қўйди. Энди ҳийлани ишга солиш вақти келди дедимда яна қўнғироқ қилдим. - нима дейсиз, яна кел деб авраш учун телефон қилаётган бўлсангиз билиб қўйинг, мен бу касаллигим билан оролингизда ўлиб қоламан, оролга бормайман. - шошилма, майли, сен уйда келинларга бош бўлиб турганинг ҳам маъқул, розиман, шуни айтиб қўяй дегандим, фақат бир иш чиқиб қолди, шуни айтиб қўяй дегандим. - нима иш? - қўшни қишлоқда бир бева аёл бор экан, бир танишим "шунга уйланинг, ёлғиз қийналаяпсиз, овқатларингиз вақтида бўлади, кирларингизни ҳам ўзингиз ювиб қийналмайсиз" деб таклиф берди. Бундай ўйлаб қарасам, таклифида жон борга ўхшаяпти, сендан ҳам розилик сўрай дегандим. Хотин бир оз жим бўлиб турдида: - жуда яхши ўйлабсиз, ўйлаб кўриб эртага жавобини айтсам бўладими? - бўлади, фақат чин кўнгилдан рози бўл, ахир менга ҳам яхши бўлади, сен ҳам мен ҳақимда ёлғиз қийналаяпти деб ташвиш чекавермайсан. Сухбатимиз тугади, хуфтон намозини ўқидимда ҳийлани натижасини кутдим. Бомдод бўлмасидан ташқарида мошина товуши келди, ким экан каллайи сахарлаб келган дея деразадан қарасам, ўғлим мошинадан кўрпа - тўшакларни тушираяпти, мошина орқа эшиги очилиб хотин шитоб билан тушдида хонам томонга гурсиллаб шошиб кела бошлади. Ҳм, келмайсанаа келмайсан, "эр бермоқ жон бермоқ" деб бежиз айтишмаган экан, деб кулиб қўйдимда хотинга певоз чиқдим: - ҳа онаси, тинчликми, тобинг йўқ эдику, келишингдан хабар ҳам бериб қўймабсан? Хотин менга она йўлбарсдай ўқрайиб қарадида: - қани анави дея мени бир четга суриб ўзини ичкарига "урди" - кимни сўраяпсан, тинчликми дея ортидан кирдим. - ким бўларди, анави кирларингизни ювиб, овқатларингизни пишириб берадиган ёшшшгина хотинчангиз. Хотин жаҳл билан шкафларни очиб қарар, хаттоки музлатгични ҳам ичини текширар, кийимларимни шкафдан олиб титиб ҳидлар эди. Мен эса табассум билан кузатардим, охири чарчаб диванга ўтирдида: - қилар ишни қипқўйиб яна нега тиржаясиз, қани у. - хотин, тинчлан, ҳеч қанақа хотин йўқ, мен шунчаки ҳийла қилдим холос. - алдаманг, мен сизни 40 йилдан бери биламан, ёлғон гапиролмайсиз, сиз уйланиб бўлгансиз, фақат билиб қолса тўполон бўлмасин деб "оғриқни" олдини олмоқчи бўлдингиз. Энди бу ерда сизни қолдириб кетиб бўпман, охирига етмагунимча кетмайман. Хуллас шу баҳона хотин ёнимда қолди, фақат авваллари жума намозига ўзим борган бўлсам энди хотин бирга бориб мошинада кутиб турадиган бўлди. Мажлисга ёки бирор юмуш билан бирор жойга борадиган бўлсам ҳам доим ёнимда. Қишлоқдан эчки сотиб олдик, ҳар куни эчки сути ичар, қатиқ ивитиб тановвул қила бошладик. Гўштни ҳам фақат эчки сўйиб тановвул қилдик, роса бир йил деганда касалликлардан асорат ҳам қолмай хотинни икки юзи кулчадай қизил бўлиб соғайиб кетди. Мана шу воқеага ҳам роса икки йил бўлди, аммо ўша ҳийлам сабаб тез - тез: - войей, хотин олармишла, ёшгина, "кирларимни ювиб овқатларимни пишириб беради" эмиш деб менга қараб "вишшилаб" қўйиш одати қолмади. 😄

Открыть в Telegram
Просмотры455+14%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#16404Текст

#Эр_бермоқ_жон_бермоқдир. Мутахассислиги сабабидан уйидан 500 километр узоқда, бошқа вилоятда 3 йилдан бери ишлаётган дўстим айтади: - бошқа вилоятнинг чеккисида тоғ ёнбағридаги илмий мутахассислигим бўйича ажратилган худудда иш бошладим. Шароитлар зўр, тозза ҳаво, маошим ҳам шоҳона, оилавий яшашим учун алоҳида бино ҳам ажратилган. Фақатгина уяли телефон хизматининг 95 лигидан бошқа алоқа воситалари ишламайди.Интернет керак бўлса 70 километр узоқликдаги аҳоли яшаш худудига "йўлтанламас" мошинамда бориш керак. Майли, шунисиям тинч эди. Ўғил қизларни уйлаб жойлаган ёшимда менга бу шароитлар Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бири бўлди. Аёлимни ҳам ёнимга олиб келдим, ҳар ой хохласак уйга бориб келишга имкон бор. Аввалига аёлим ҳам бу иқлим тоззалигию, шароитларни зўрлигидан ўзида йўқ хурсанд эди. Аёлимни хурсандлиги узоққа бормади: - дадаси, палончи қудаммизни тўйи экан, бормасак бўлмайди. - писмадончи қариндошники тўй, бориб келайлик. - невараларни соғиндим, уйга кетгим келаяпти. - ҳм, зерикдингми, ахир ишларим режали, хохлаганимда ташлаб кетолмайман, ўша тўй бизсиз ҳам ўтаверади. Уйга борганда кечроқ бўлса ҳам "муборак бўлсин" деб ўтиб қўяверамиз. - ия, сиз шунақа дейверасиз , ишингизни деб одамгарчиликдан чиқиб қоламизку. - жаа зарур бўлса ана, ўғиллардан бирортасини чақирайлик, сани олиб бориб келади. Хотин тумтайиб қовоғини солганича хонасига кириб кетди. Оббоо, бу айтгани бўлмагунча қовоғидан "қор ёғиб" юраверади, қирқ йиллик турмуш жараёнида унинг характрини ўзгартиромадим дедимда эрталабда йўлга отландик. Кун ботмасдан аввал уйга етиб бордик, хотин ғалаба нашидасидан маст бўлганча виқор билан мошинадан тушдида мошина олдига чуввиллаб чопқиллаб келган набираларни қучоқлаб эркалай бошлади. Эрталабда тўйга отлана туриб: - хой онаси, юр сан ҳам биз билан бориб келақол, шундай кириб табриклаймизда ишга қайтамиз дедим. - ия, мен тушликдан кейин хотинлар борадиган пайтда бораман, кечқурун келин олишгаям бораман, эртага қудани қудасиникигаям бораман, биласизку, биз аёлларни тўй маросими уч кун бўлади. - ҳм, шундайми, унда тўйни ўтказиб кейин ўзинг етволарсан дедимда тўй ошидан сўнг ишимга жўнавордим. Ишхонага етиб келиб йўл чарчоғи сезилди шекилли кириб ухлаб қолдим. Ярим кечаси уйғониб телефонимга қарадим, ҳеч ким телефон қилмабди. Эртасидан ишга шўнғиб кетдим, кечгача телефон қилар деб кутдим, ваниҳоят кечга яқин телефон жиринглади. Хайрияте дея гўшакни кўтарсам ўғлим экан: - дада яхши етиб олдизми, дам олаётгандирсиз деб безовта қилмовдим дея ҳозиргача телефон қилмаганини узрини айтди. - онанг тирикми, кечадан бери телефон қилмадия дедим зарда билан. - онамни биласизку, тўй бўлса ҳамма нарсани унутиб хотинлар билан чақчақлашиб юраверадилар, ҳозир ҳам тўйдалар деди кулиб. - ҳе ўша, майли, келса телефон қилар дедимда гўшакни қўйдим. Уч кундан сўнг телефон қилди: - вой дадасиии, шунақа тўй бўлдиии, шунақа тўй бўлдии.... - бўлди, гапирма, қачон йўлга чиқасан? - вой, икки кундан кейин мастура бувини неварасини тўйи, кейин яна тўй бор. - ҳм, яхши, юравер тўйма - тўй санғиб. Зарда билан гўшакни қўйдим. Шу билан бир ойча келмади, телефон орқали ҳол сўраб турди холос, қариганда хотинга ўрганиб қолинаркан шекилли алам қилди, мен ҳам уйга бормадим. Икки ой деганда уйга қайтдим, ҳеч нарса бўлмагандай кўришдик, сухбатлашдик, эртасига: - қани таёрлан, кетамиз дедим. Хотин бирдан хомуш тортди: - дадаси гапим бор. - хўш, яна нима гап? - ўша оролингизга боргим йўқ, ҳаммадан узилиб ёввойига ўхшаб қоламан шекилли, қариндошлар, ўғил қизлар ва набиралар даврасини ташлаб кетгим йўқ. Сиз ҳам қариганда робинзон крузога ўхшаб юравермай ишингизни йиғиштириб уйга қайтсангиз бўларди. Ахир очимиздан ўлаётгар жойимиз йўқку, болаларимиз ҳамма нарсани эплаяптику. - ҳмм, гап буёғда дегин, мен ўз ишимдан завқ оламан, қолаверса тозза ҳаво менга ҳозирги ёшимда айни муддао, ўрганиб қолганман. Шаҳар шовқини ва чанг ҳаво менга ёқмайди, юр кетдик, сени ҳам соғлигингга тоза ҳаво керак.

Открыть в Telegram
Просмотры392−1%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#16402Текст
Просмотры447+12%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#16401Фото
Просмотры504+27%к среднему
Пересылки—
Реакции6
Комментарии—