Кабинет
HASANXON QORI J/M

HASANXON QORI J/M

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ҳасанхон қори" жоме масжиди канали Мурожаат учун: @otabekk_711

Юзернейм
@hasanxonqorimasjidi
Категория
Религия
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики2 365
Просмотров на пост, 7 дн.562за 7 дней
ERR23,76 %за 7 дней

Средние просмотры поста по дням

По дню публикации

Показать таблицей
ДатаПросмотров на пост
23 нояб. 2026 г.740
24 нояб. 2026 г.629
25 нояб. 2026 г.506
26 нояб. 2026 г.348

Самые просматриваемые за месяц

  1. 01

    "КЎЗИ" БОР ОДАМ БИРОВГА ЗАРАРИ ЕТМАСЛИГИ УЧУН НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК? CАВОЛ: Кўзи бор одам бировга зарари тегмаслиги учун нима қилиши керак? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўз тегиши воқеликда бор нарса экани кўплаб ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз тегиши – ҳақдир”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кўз – ҳақдир. Агар тақдирни бирор нарса ўзгартира олганида, кўз ўзгартира оларди” (Имом Муслим ривояти). Киши бирор неъматни кўрганида унга кўзи тегиб, зарар етиб қолмаслиги учун кўрган неъмат ҳаққига дуо қилиб қўйиши керак. Шунда ўзига тегишли бўлган ёки бирор биродарига тегишли бўлган нарсага зиёни тегиб қолмайди. Бу ҳақда Набий алайҳиссалом шундай деганлар: "إذا رأى أحدكم من نفسه أو ماله أو من أخيه ما يعجبه فليدع له بالبركة فٍان العين حق" (رواه الامام الحاكم) Яъни: “Сизлардан бирингиз ўзида ёки молида ёки биродарида кўзни қувонтирадиган нарсани кўрса, унга барака сўраб дуо қилсин. Чунки кўз тегиши – ҳақдир” (Имом Ҳоким ривояти). Демак, "Кўзи" бор одам, бирор кўзни қувонтирадиган нарсага кўзи тушса, "Барокаллоҳу фийҳ", яъни: "Аллоҳ унга барака берсин", деса, кўз тегмайди. Баъзи уламолар киши бирор неъматга қараганда кўзи тегмаслигини хоҳласа “Маша Аллоҳу ла қуввата илла биллааҳ”ни айтиши кераклигини ҳам тавсия қилишган. Бунга Қуръони каримда зикр қилинган боғбоннинг ўз боғидан ғурурланиб, Аллоҳ таолони унутиб қўйгани ҳақидаги қиссада, солиҳ кишининг насиҳати далолат қилади: وَلَوْلَا إِذْ دَخَلْتَ جَنَّتَكَ قُلْتَ مَا شَاءَ اللَّهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللَّهِ “Сен боғингга кирганингда: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳ биландир», деганингда эди!...” (Каҳф сураси, 39-оят). Шундан келиб чиқиб, ҳар ким ўзида, оиласида ёки бошқа бировда қандайдир неъматни, хурсандчиликни, кўзни қувонтирадиган ҳолатни гувоҳи бўлса, дарров Аллоҳни эслаб, "Барокаллоҳу фийҳ" яъни: "Аллоҳ унга барака берсин" деса ёхуд “Маша Аллоҳу ла қуввата илла биллааҳ” деса, ҳам суннатда тавсия қилинган яхши бир амални бажарган бўлиб, ажр олади, ҳам бировга зиёни етиб қолишидан сақланган бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 @HASANXONQORIMASJIDI

    Текст
    Просмотры934
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—
  2. 02
    Просмотры717
    Пересылки—
    Реакции4
    Комментарии—
  3. 03
    Просмотры706
    Пересылки—
    Реакции2
    Комментарии—
  4. 04
    Просмотры687
    Пересылки—
    Реакции—
    Комментарии—

Новые посты

#27329Текст

ХОТИНИМНИ ТАЛОҚ ҚИЛМАСАМ ОНАМ МЕНИ ОҚ ҚИЛМОҚЧИЛАР CАВОЛ: Онам билан аёлимнинг муносабатлари яхши эмас. Онам менга “Хотининг билан ажрашмасанг, сени оқ қиламан” деяптилар. Онамнинг бу талабини қондирмасам, унга оқ бўламанми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Муфлиҳ Мақдисий “Ал-одобуш-шаръийя” номли китобларида шундай дейдилар: “Хотинини талоқ қилишда ота-онага итоат қилиш вожиб бўлмайди. Агар отаси унга хотинини талоқ қилишни амр қилса, уни бажармайди”. Одамлар тарафидан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳга: «Бир одамнинг онаси: «Хотинингни талоқ қиласан», деб туриб олса, нима қилади?» дейилган экан. Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: "Хотинини талоқ қилиш онага нисбатан яхшилик ишлардан эмас", деганлар. Яъни, бирор кишининг онаси "Хотинингни талоқ қиласан", деб туриб олса, талоқ қилиш керак эмас, онасининг бу талаби нотўғри талаб, ношаръий талаб. Бу масалада онага итоат этилмайди. Чунки шариатда ота-онага фақат маъруф — яхши амалларда итоат этилади. Уни бажармаса, боласи гуноҳкор бўлмайди, деганидир. «Бир киши имом Аҳмаддан: «Отам хотинимни талоқ қилишимга буюрмоқда. Нима қилсам бўлади?» – деб сўради. «Уни талоқ қилма!» – дедилар. «Умар разияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга хотинини талоқ қилишга буюрган эдилар-ку?» – деди у. Шунда «Отанг Умар разияллоҳу анҳудек бўлганда, сен ҳам қиласан», – дедилар Аҳмад ибн Ҳанбал. Яъни, «Отанг Ҳазрати Умарга ўхшаб, ҳақ ва адолатни, ҳавойи нафсга эргашмасликни биладиган даражага етмагунча хотинингни талоқ қилма», дейилмоқда (“Мавсуъа Фиқҳийя”. 8-жуз, 71–72-бетлар) Худди шу маънодаги гап қизини мажбурлаб, ажратиб олишга уринадиган ота-оналар ҳақида ҳам айтилади. Шариатнинг ҳукми шу бўлганидан кейин ота-оналар инсоф қилишлари ва ўз фарзандларининг оиласини бузишни ўзларига эп кўрмасликлари лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 @HASANXONQORIMASJIDI

Открыть в Telegram
Просмотры294−48%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#27327Фото
Просмотры412−27%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#27326Видео
Просмотры392−30%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#27321Фото
Просмотры572+2%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#27320Текст

АЖРАЛИШИМИЗ УЧУН “ТАЛОҚ” ДЕЙИШИМ ШАРТМИ? CАВОЛ: Аёлим билан яшамаётганимизга тўрт йил бўлди. Ўртамиздаги муносабатлар буткул ўлган, қайта тикланмайди. Лекин мен унга “уч талоқсан” лафзини айтмаганман. Сабаби бу сўзни айтиб аршни ларзага келтиришни истамайман. Шу ишим тўғрими? “Талоқ” сўзини айтмасам ҳам мен у аёл билан бутунлай ажралган ҳисобланавераманми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ишингиз нотўғри, чунки ўрталарингдаги никоҳ риштаси талоқ ёки талоқ маъносидаги сўзни айтмасангиз узилмайди. Натижада аёл киши бошқага турмушга чиқа олмайди, яъни бошқа билан никоҳлансада никоҳи боғланмайди. Боғланмаган никоҳ билан яшайверса, бу зино ҳукмида бўлади, Аллоҳ сақласин. Бу гуноҳга сиз ҳам шерик бўласиз. Бундай аёллар масъулиятсиз эрлари сабабли на эрли, на эрсиз бўлиб, сарсон саргардон бўлади. Талоқ айтса, Арш ларзага келади, деган гапга келсак, бу гап ноҳақ қилинган талоқларга тегишли. Ҳамма чоралар кўрилгандан кейин ҳам бирга яшашни иложи бўлмагандан кейин талоқ ҳам бир чора бўлади. Ундай пайтда айтилган талоққа Арш ларзага келади, дейилмайди. Зеро, тарих китобларини ўқиб кўрилса, маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам турли сабаблар билан иккита хотинларини талоқ қилганлар. У Зот алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг динидан қилча ҳам четга чиқмаганлар. Демак, чорасиз қолганда талоқ бериш жоиз (ҳалол) бўлгани учун талоқ қилганлар. Бу иш мутлақ ҳаром бўлганида бу ишни қилмасдилар. Саҳобалар ичида ҳам бундай ишлар бўлиб турган. Масалан, Зайд ибн Ҳориса разияллоҳу анҳунинг Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳони талоқ қилишлари Аҳзоб сурасининг 37-оятида зикр қилинган. Қуръони каримни ўқинг, бир қанча ўринларда “Агар аёлларингизни талоқ қилсангиз...”, деган жумлалар бор. Агар ҳар айтилган талоқда Арш ларзага келганда бу оятлар келмаган бўларди, балки умуман талоқ қилмасликка буюрилган бўларди. Баъзилар эса хотинидан бутунлай ажралмоқчи бўлган киши “уч талоқ” қилиши керак экан деган мутлақо нотўғри фикрда юрадилар. Аслида ажрашмоқчи бўлган киши хотинига: “Сени бир талоқ қилдим” ёки талоқ қилиш ниятида “Сени қўйдим” ёки “Жавобингни бердим”, дейиши ҳам кифоя. Бирданига “уч талоқ” айтиш гуноҳ ҳисобланади. Чунки бундай қилиш бир томондан Аллоҳ таоло бандага берган учта имкониятни бирданига йўқ қилиш бўлса, бошқа томондан қайта ярашиш имконини ҳам йўққа чиқаради. Бу ҳақда қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: “Маҳмуд ибн Лабийд разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Шунда У Зот ғазабланиб ўринларидан турдилар-да: “Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қилинадими?!” – дедилар. Ҳаттоки бир одам ўрнидан туриб: “Эй Расулуллоҳ! Уни қатл қилайми?” – деб юборди” (Имом Насоий ривояти). Аллоҳ таоло оила масалаларида аксар ўринларда эркакларга хитоб қилган. Бу – оилада эркакнинг масъуллигига ишора! Бу раҳбарлик вазифасини суиистеъмол қилиб, уни ожизаларга зулм қилишга восита қилиб олмаслик керак. Биз ҳам мўмин-мусулмон ака-укаларимизни динимизнинг оила мавзусидаги буйруқларига амал қилиш, олийжаноблик ва мардлик билан иш тутишга чақирамиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 @HASANXONQORIMASJIDI

Открыть в Telegram
Просмотры547−3%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
#27318Фото
Просмотры558−1%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—

Все посты

Связи