Кабинет

Посты канала HADISLAR

сначала новые

#13548Видео
Просмотры17−76%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13546Превью ссылки

Переслано из -

#Ҳадис_83📓 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук (ясаттириб) олгандилар. Унинг кўзини кафтларига қилиб олардилар. Ҳалиги узукка “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ёзилганди. Бирон киши унга ўйиб ёзишидан қайтарганлар. Муайқиб қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган ўша узук эди. 📝Шарҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узук кўзини кафтлари ичига қаратиб олардилар. Бундан чиқди, у зот узукни зийнат эмас, ҳожат (хусусан, мактубларга муҳр босиш) учун таққанлар. Узук кўзини ичкарига ёки ташқарига қаратиб олиш жоиз. Лекин суннатга мувофиқ ичкарига қаратилса, яхши бўлади. Шунда узук кўзи талафотдан сақланади, ҳашаматдан, ўз нафсидан ажабланишдан йироқ бўлинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларига “Муҳаммадур росулуллоҳ” деб ўйиб ёзилганди. Бу ҳолат фақат у зотнинг ўзларига хос. Шунинг учун бошқаларни бу ишдан қайтарганлар. Зеро, агар ўзгалар томонидан шундай узуклар ясаттирилса, имзо билан боғлиқ чигаллик, шубҳа-гумон, алдов келиб чиқиши мумкин эди. Ибн Жамоа ва Зайниддин Ироқийга кўра, мазкур қайтариқ у зот тириклик вақтларигагина тегишлидир. “Муайқиб қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган ўша узук эди”. Савол: Узук Усмон ибн Аффоннинг қўлидан тушиб кетганми ёки Муайқибникиданми? Жавоб: Эҳтимол, Усмон розияллоҳу анҳу имзо қўйиш ёки бошқа ҳожат учун узукни Муайқибга узатгандир. Муайқиб узукни Усмон ибн Аффонга қайтариб бераётганида у қудуққа тушиб кетгандир. Шунинг учун узук қудуққа тушиб кетиши билан боғлиқ воқеада иккови тилга олинади. ✍(Имом Термизий ривояти) Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры62−13%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13545Превью ссылки
Просмотры53−26%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13544Видео
Просмотры56−22%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13543Превью ссылки

Переслано из -

#Ҳадис_716📘 #ТОАМЛАНИШ ДУОСИ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон бирингиз таом еса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Бизларни бундан яхшиси ила таомлантиргин», десин. Қачон сут ила суғорилса, «Эй бор Худоё! Буни бизга баракали қилиб бергин. Ундан бизга зиёда қилгин», десин. Чунки таом ва шаробдан бирортаси сутчалик кифояли эмас». ✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар). 📝Шарҳ: Ушбу сарлавҳа остида келган барча ривоятларда таом еб, шароб ичган банда ўзини ризқлантирган ва сероб қилган Розиқига ҳамду сано,шукрмақтов айтишининг бир неча хил сийғалари келмоқда. Лекин ҳаммасида ҳам, еб-ичган инсон Аллоҳ таолога ҳамд айтиши лозимлиги маъноси бор. Еб-ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса, Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган. Шу билан бир вақтда, Аллоҳ берган неъматларни ебичиб, улардан баҳраманд бўлиб туриб, у Зотга ҳамд айтмаслик, шукр қилмаслик, ўтакетган нонкўрлик эканини ҳам таъкидлашимиз лозим. Бу бобда келтирилмаган бўлса ҳам, бошқа ҳадиси шарифларда еб-ичиб, ҳамд айтмай туриб кетган одам худди ҳаром таом ёки чўчқанинг гўшти устидан тургандек бўлиши таъкидланган. Шунинг учун еб-ичгандан кейин Аллоҳга ҳамд айтишни ҳеч қачон канда қилмаслик керак. Бизнинг диёрларимизда юқорида ўтган дуолар ичидан «Бизни таомлантирган, сероблантирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деган дуо кенг тарқалган. Ана ўша дуони ёдлаб олиш қийин эмас. Ҳар биримиз овқатдан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтишни канда қилмаслигимиз, болаларимизга, яқинларимизга ҳам ўргатиб боришимиз лозим. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры85+19%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13542Превью ссылки
Просмотры710%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13541Видео
Просмотры58−19%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13540Видео
Просмотры75+5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13539Превью ссылки

Переслано из -

#Ҳадис_715📕 ЖАМОАТ ТАОМИ ВА ЗИЁФАТ ҲАҚИДА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми тўрт кишига кифоя», дедилар». ✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар). ✍Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Бир кишининг таоми икки кишига кифоя қилур. Икки кишининг таоми тўрт кишига кифоя қилур. Тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилур», дедилар». 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоний қадриятларни қанчалар юқори кўтарганларига яна бир ёрқин далилдир. Ислом таълимоти бўйича гап дунёнинг матоҳида эмас, одамгарчиликдадир. Агар кишиларда бир-бирларини қадрлаш, бир-бирларига яхшиликни раво кўриш ўз ўрнида бўлса, бир кишига лойиқ таом бир неча кишига ҳам етади. Мана шу ҳадиси шариф руҳидан келиб чиқиб халқимиз, бир майиз қирқ кишига ҳам етади, деган улкан ҳикматни айтган. Бу ҳадиси шарифни «Жамоат таоми ва зиёфат ҳақида»ги фаслда биринчи рақамла келтиришдан мақсад ҳам шу. Мусулмонлар одамгарчиликни қорин қайғусидан, моддий манфаатдан доимо устун қўйиб келганлар. Уларнинг ғоялари бўйича таомнинг ҳузури ўткинчи нарса, одамгарчилик эса, бандалар орасида боқий қолувчи ва бандаларни Роббилари ҳузурида мукофотларга сазовор қилувчи омилдир. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры88+23%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13538Превью ссылки

Переслано из -

чиққан 5620-ададига назар солиб туриб, охирги саҳифада «Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади» деб номланган илмий мақолани ўқиб қолдим. Унда хабар берилишича, АҚШнинг Флорида вилоятидаги «Пенсилвания» дорулфунуни тиб факултетида олиб борилган илмий тажриба натижаси ҳақида сўз борар эди. Доктор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган 479 нафар икки ёшдан йигирма икки ёшгача бўлган беморлар устида олиб борилган тажриба ҳақида ҳам маълумотлар берилган эди. Унда айтилишича, 479 бемордан ўн фоизи қоронғида, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар эканлар. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги, асосан, чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иршоднинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани ажойиб. Ҳа, Ислом шариатида келган ҳукмлар ва кўрсатмаларнинг ҳикмати давр ўтган сари, илм ривожланган сари ўз тасдиғини яна ҳам кучлироқ топиб бораверади. Бас, шундоқ экан, биз мусулмонлар динимиз таълимотларини қанчалик кўп ўргансак, уларга қанчалик кўп амал қилсак, ўзимизга шунчалик яхшиликни жалб қилган бўламиз ва ёмонликлардан йироқ бўламиз. 3.«Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Ушбу ҳадиси шарифнинг бу жойда келтирилишига айнан ушбу жумла сабаб бўлган. Демак, озиқ-овқат ва ичимликлар турадиган идишларнинг устини ёпиб юриш керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни алоҳида таъкидлаб айтмоқдалар:«Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин», демоқдалар. Уламо аҳли ушбу жумлани тушунтириш учун ёзган шарҳларида чўп сабаб бўлади, холос, қўришни Аллоҳнинг исми юзага чиқаради, деганлар. Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб идишининг устини ёпиб юрганлар суюқ ва қуюқ таомларига, ичимликларига турли ҳаром-хариш, зарарли ва шубҳали нарсалар тушиб қолишидан четда бўладилар. 4.«Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Бу ерда таом сақланадиган меш, қоп, саноч сингари оғзи ип билан боғланадиган идишларнинг оғзини боғлаб юриш кераклиги ҳақида гап кетмоқда. Агар эътибор берадиган бўлсак, ушбу ишларнинг барчасини Аллоҳнинг исмини зикр қилган ҳолда амалга ошириш кераклиги қайта-қайта таъкидланмоқда. Ҳа, доимо Аллоҳнинг исмини айтиб иш қилиш керак, ана ўшандагина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас». Агар Аллоҳнинг исми зикр қилинмаса, қанчалик ўрабберкитган билан барибир шайтон таом ва ичимликлардан ўз насибасини олар экан. Ҳаётимизда ушбу ҳадиси шарифга амал қилишга эҳтиёжимиз кўп. Энди ўрганиб олдик, амал қилишга ўтайлик. Амал қилишга ўтганимизда ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига амал қилмоқдаман, деган ният билан ўтайлик. Ана ўшанда икки дунё яхшилигига эришамиз. Агар дунёвий манфаатнигина ўйлаб амал қилсак, ўша нарсага эришамиз, холос. Чунки, ҳар бир кишига ниятига яраша берилади. Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры76+7%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#13537Видео
Просмотры74+4%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13536Превью ссылки

Переслано из -

#Ҳадис_714📗 Идишларни устини ёпишлик ҳақида. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларнинг устини ёпинг.Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг.Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар». ✍(Тўртовлари ривоят қилганлар). Абу Довуднинг лафзида: «Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган. 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг турли лафздаги икки ривояти бир-бирини тўлдириб келмоқда. Уларда кундалик ҳаётимизда доимо учраб турадиган ва амал қилишимиз лозим бўлган тўрт иш ҳақида сўз кетмоқда. Икки ривоятни бир-бирига қўшиб ўргансак анчагина ҳукмлар чиқади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқаларнинг кўзида арзимас бўлиб кўринса ҳам, аслида ўта муҳим бўлган ишларда иршод бермоқдалар. 1.«Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Аввал айтиб ўтганимиздек, мусулмон одам ҳар бир нарсада Аллоҳнинг зикрини унутмаслиги лозим. кечқурун ётишдан олдин эшикни беркитиб қўйишда ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қилмоқ керак экан. Албатта, эшикни беркитиб қўйишда уй эгаси учун кўплаб фойдалар бор. Зотан, эшикнинг ўзи беркитиш учун қурилади. Эшик беркитилмаса, уйга турли зарарли ҳашаротлар, ҳайвонлар кириб зарар етказиши мумкин. Эшикни беркитмаса, уйга ўғри кириши осонлашади. Ёки бегоналарнинг, номаҳрамларнинг кўзи тушишининг ўзи мусулмон оила учун катта кўнгилсизликдир. Демак, эшикни беркитиш кўпгина нохушликлардан сақланишга сабаб бўлар экан. 2.«Чироғингни ўчир ва Аллоҳнинг исмини зикр қил». Ушбу набавий амрга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади.Чироқни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Бу ишнинг зарарларидан бири ҳадиси шарифнинг ўзида айтиб ўтилмоқда: «Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур». Бу жумладаги «фосиқча» сичқондир. Сичқон қандоқ қилиб уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юбориши мумкин? Кечаси чироқни ўчирмай ётганда, ўша замондаги пиликли чироқнинг липпиллаб ёнаётганини кўрган «фосиқча» пилдираб унинг олдига келиши ва уни туртиб йиқитиб юбориши мумкин. Шу билан кўрибсизки, уйга ўт қўйилиб турибди-да. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чироқдан оила иқтисодига зарар етиши турган гап. Ушбу ҳадиси шарифнинг шарҳи 1999 милодий сана, 14 май, Жума куни ёзилди. Тасодифни қарангки, эртасига шанба куни «ал-Араб» газетининг 14—15 май куни учун https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры90+26%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13535Превью ссылки

Переслано из -

#Ҳадис_82📙 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари. Ҳаммод ибн Саламадан ривоят қилинади: “Мен Ибн Абу Рофеъ узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўрганман. Ундан бу ҳақида сўраганимда: “Мен Абдуллоҳ ибн Жаъфар узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўрганман”, деб жавоб берган. Абдуллоҳ ибн Жаъфар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни ўнг қўлларига тақардилар”, деб айтган экан”. ✍Шарҳ. Ҳаммод ибн Салама Ибн Абу Рофеъ узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўриб, ўнг қўлга тақиш сабабини сўраган. Шунда Ибн Абу Рофеъ Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу узукни ўнг қўлига таққанини кўрганини айтган. Абдуллоҳ ибн Жаъфар Қураший Ҳошимий кичик саҳобий саналади. Унинг отаси Жаъфар ибн Абу Толиб, онаси Асмо бинти Умайс Хасъамия розияллоҳу анҳумдир. Абдуллоҳ Ҳабашистонда биринчи туғилган мусулмон чақолоқ ҳисобланади. Отаси Муъта ғазотида вафот этганидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қарамоғларига олганлар. Ибн Жаъфар ҳижрий 80-йилда Мадинада вафот этган. “Сиҳоҳи ситта” соҳиблари ундан ҳадис ривоят қилишган. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни айнан қайси бармоққа таққанлари зикр қилинмаган. Бироқ “Саҳиҳайн”да жимжилоққа тақилиши аниқ айтилган. ✍(Имом Термизий ривояти) Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры75+5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13534Видео
Просмотры75+5%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13532Превью ссылки

Переслано из -

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари. 13-БОБ. НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ УЗУКНИ ЎНГ ҚЎЛГА ТАҚҚАНЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР. (Унда 10 та ҳадис бор: ) Шарҳ. Боб номидан шуни билиш мумкин, мусанниф узукни ўнг қўлга тақиш суннат эканини баён этиш учун бир қанча ривоятларни келтирган. Аслида бу ҳақида ихтилоф бор. Узукни ўнг қўлга таққан афзалми ёки чап қўлга тақиш яхшими, деган масалада уламолар турли қавллар айтишган. Узукни чап қўлга тақса ҳам бўлади, лекин гап қайси бири афзал деган масалада кетмоқда. Шу ўринда, узукни ўнг қўлга тақиш афзаллигини айтиб ўтамиз. Чунки узук зийнатдир. Ўнг тараф зийнат ва ҳурмат учун чап тарафдан муносиброқдир. Бу борада айтилган ҳадисларни ўрганиб чиқсак, масала янада ойдинлашади. #Ҳадис_81📘 Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларини ўнг қўлга тақардилар. 📝Шарҳ. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг яқин саҳобалари, куёвлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу хабар беришича, Расули акрам узукни ўнг қўлга таққанлар. Имом Муслим “Саҳиҳ”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни чап қўллари жимжилоғига таққан эканлар. Буни қандай тушунамиз? – деб савол берилса, балки у зот иккала қўлларига таққан бўлишлари мумкин, деб жавоб берилади. Такрор айтамиз, гап бу ерда узукни чап қўлга тақса бўладими-йўқми, эмас, балки қайси қўлга тақиш афзал, деган масалада кетмоқда. Шуни эътибордан четда қолдирмаслик лозим. ✍(Имом Термизий ривояти) Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры93+30%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13531Превью ссылки
Просмотры75+5%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—
#13530Видео
Просмотры86+21%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#13529Превью ссылки

Переслано из -

#Ҳадис_710📗 #Ичиш ман этилган идишлар ҳақида. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар». ✍(Бешовлари ривоят қилганлар). Бошқа бир ривоятда: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган. 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар: 1. Тилло идишда ичимлик ичмоқдан. 2. Кумуш идишда ичимлик ичмоқдан. 3. Ипак кийим киймоқдан. 4. Дебож кийим киймоқдан. Кийимлар ҳақида кейин келадиган «Либос китоби»да батафсил сўз юритилади, иншааллоҳ. Тилло ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом емоқ ҳам ҳаромдир. Айниқса: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанилади. Шариатимизда тилло ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатишни ҳаром қилингани бир неча ҳикматларга биноан бўлганини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар: 1.Тилло ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатилиб келингани ҳаммага маълум. Агар тилло ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни, хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади. 2.Тилло ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тиллодан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Кўпгина дунёни ларзага солган империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум. 3.Тилло ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро ким ўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса, бу ҳолатга ҳеч йўл қўймайди. Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚 📚 https://t.me/+wI70PN3SmkIyNTBi

Открыть в Telegram
Просмотры112+57%к среднему
Пересылки—
Реакции1
Комментарии—