Фақирдан хол сўраб қўйгин Биркун кўнгил очаринг бор, Гох пиёда юриб тургин Биркун отдан тушаринг бор. Мол омонат, жон омонат Давр ҳам даврон омонат Мозорларга бориб тургин Бир кун тупроқ қучаринг бор.
Открыть в TelegramПосты канала Floridiston
Бир қўшиқ тингладим. Ҳозир нима кўп қўшиқ кўп, ким кўп қўшиқчи кўп. Илгари, бундан бир неча йиллар олдин янги қўшиқчиларни тўйларда кўрар эдик. Тўйма тўй юриб, мухлис ортириб, маблағ йиғиб эплагани радиога, телевизорга чиқиб бутун мамлакатга таниларди. Бир неча хаваскорларни биламан, бир умр тўйларда хизмат қилиб катта сахналарни кўрмасдан ўтиб кетишди. Бу хаваскорлар унча- мунча халқ артисларидан яхши қўшиқ айтарди. Уларни кўпчилигини ўзларинг хам яхши биласизлар. Ҳозирчи хозир бир тузсиз, тутруқсиз тўрт қатор гапни( шеър дегим келмади) чет элни қайсидир қўшиқчисини мусиқасга қўйиб интернетга қўйиб бир кунда танилганлпр кўп. Лекин бу қўшиқлар бир кун яшайди ёки Аваз Охун айтганидек ўлик туғилади. Лекин баъзан интернетда шундай қўшиқлар эшитиб қоламиз, маза қиламиз. Баъзи қўшиқларни эшитиб ўйланиб қоламиз, баъзиларини эшитиб ойнага қарагандек ўзимизни кўриб қоламиз. Шундай қўшиқларни бирини тинглаб ўйланиб қолдим. Сизлар хам бир тинглаб, мағзини чақиб кўринглар. Сохта хожиларинг кўнглимни ғашлар, Масжиддан чиқибоқ Ғийбатни бошлар Ўтган хар аёлга кўз қирин ташлар Яна қўшиқ айтсам дейишар ёмон , Қайси бири мўмин, Қайси мусулмон. Шайтондан дарсни ўқиб, Фол очиб, ёлғон тўқиб, Ҳалолга харом тиқиб Шайтон бўлса нима дей Ўзи оллохга банда Тоатни қилмас канда Яна бўлиб шарманда Иғво қилса нима дей Ҳажга бориб Маккага, Сиғиниб хақ, яккага, Ўхшаб яна хаккага , Харом еса нима дей Майли отанг бобонг бой бўлган Ё ҳасис, ёки хотам той бўлган, Бўлса бўлган охири ўлган, Эй одамзод кибрли бўлманг. Бу қўшиқни шеърини ким ёзган, мусиқаси кимники, хатто ижрочисиниям билмайман, танимайман. Балки сизлар биларсизлар.
Открыть в TelegramБу хам бир гапда.. (давоми) Хар иккала ярадорни машинага юкладик ва Қарши томонга юрдик. Мақсад биринчи учраган медпунктга олиб бориш. Аёл тинмай инқилар, эр эса жим бўлиб қолганиди. -Ўлиб қолсая- миямга келган фикрдан ўзим қўрқиб кетдим. Ҳой дўстим яхшимисиз дедим хушидамикан ёки йўқми билиш мақсадида. - Елкам оғриябди -деди зўрғатдан. Оғриқ сезяпсизми,демак яхшисиз дедим. Йўлда келаётиб тез ёрдамга телефон қилдим. Алоқа яхши эмас экан тушолмадим. Озгина юрганимиздан кейин оқшом тушиб юриш анча қийинлашди. Хайдовчи машинани учириб борарди. Хар иккаламизниям кўзимиз йўл белгилартда, фикри ўйимиз эса орқа ўриндиқларда ётган беморларда. Хуллас, Қаршигача касалхонаям медпункт ҳам учрамади. Қаршига кираверишдаги постда турган ДАН нозирларига йўлда авария бўлганини хабарини бердик ва улардан энг яқин шифохона қаердалигини сўраб олдик. ДАН ходимлари машина орқа эшигини очиб беморларга қарашдию, эшикни ёпиб -хайдовринглар- деб ўтказиб юборишди. Қаршига, касалхонага келганимизда аллақачон қоронғу тушиб бўлган эди. Касалхона ховлисида машинани тўхтатдик. Мен югуриб бино ичига кирдим. Узун йўлакда( коридорда) хеч ким кўринмади. Эшигига “Процедурная” деб ёзилган хонани эшигини очдим. Менга бирданига ўн иккита кўз савол назари билан тикилди. Хонада олти киши овқатланиб ўтирганди. - Мен касал обкеганидим, тезроқ ёрдам беринглар - дедим шошиб, балки овозим бақирган симон чиққандир. -Қанақа касал, қаери оғрияпти деди бир эркак ўрниданам қўзғалмасдан. Мен авария бўлганини айтдим. -Ха у бизни касалмас приёмнийга оборинглар деди совуққина ўрниданам турмасдан. - Сиз духтирмисиз, илтимос биз билан бирга юринг, узоқдан олиб келаяпмиз бирон нарса бўлиб қолмасин дедим овозимни кўтариб. - Нега бақирасиз. Қиғилиқни қилиб қўйиб яна бақирасиз деди ўтирган ўрнида. Мен бу духтирган бир нарсалар дегим келди бўрситиб сўкингим келди, ўзимни тийдим. Унга термулиб қарадимда- приёмний қаерда деб сўрадим. Анови томонда -деди касалхона ховлисини кўрсатиб, - ўзи одам урворган , яна бақиради - деб қўшиб қўйди ёнидагиларга қараб. Югуриб машинага чиқдимда хайда дедим. Пешонасига “Қабулхона” деб ёзилган бинога келдик. Хаммаси шу ерда бошланди. Машинадан тушиб Қабулхонага кирдим. Хой ким бор ёрдам беринглар- дедим қаттиқ овозда. У ёқ- бу ёқа қарадимда бурчакда турган ғилдиракли замбиллардан бирини олиб машинани ёнига келдим. Шофёр иккалимиз ярадор аёлни замбилга юклаяпмизку 4-5 тиббий ходимлар бизни томоша қилиб турарди. Мен уларга қараб - ёрдам берворинглар қанақа одамсизлар- деб бақирдим. -Нима бақирасиз,одамди уришга урибсизу яна бақирасиз- деди бир аёл аммо биз томонга ёрдамга келди. Биз одам урвормадик йўлда авария бўлиб ётган одамларни опкеляпмиз опа- деди астагина шофёр замбилга аёлни юклаётганимизда. - Билмасам, терапиядагилар телфон қилиб шунақа дейишди - деди медсестра аёл. Касал эрни, касал хотинни иккита замбилга юклаб қабулхонага олиб кирдик. Врач касалларга қарадида - рангенга опкиринглар - деди менга қараб. Мен хайрон бўлиб врачга қарадим. -Духтир энди бизга жавоб, касалларни сизларга, сизларни худога топширдик - дедим астагина. - Нима деяпсиз- деди духтир - рентгенна кириб чиқинг унгача дориларни ёзиб тураман, чиққанингиздан кейин яна бир иккита дори қўшилади аптекадан олиб келасиз. - Нималар деяпсиз духтир, мен нега опкеламан, йўлда оғир ётган одамни опкелиб яна аптекама аптека югураманми?- дедим жахлим чиқиб. - югурасан- деди духтир овозини кўтариб санлашга ўтди - сенга ўхшаган меҳрибонларни кўпини кўрганман. Қилғиликни қиб қўйиб ташлаб қочмоқчимисан. Турасан шу ерда мелисага телефон қилдим. Мен тамом бўлдим ва шофёрга қараб- Бошландиии болам -дедим. Хақиқатдаям хаммаси энди бошланганди.
Открыть в TelegramБир қўшиқ тингладим. Инсон ёши ўтган сари аста секин болага ўхшаб бораверар экан. Сал нарсага асабийлашадиган бўлиб қолар қолар экан. Мен ёшим улғайган сари кўп ўйлайдиган, кўп хаёл сурадиган бўлиб бораяпман. Хаёл сургандаям бир бошқача нарсалар хаёлимга келадиган бўлиб қолган. Ёшлигимда хамма тенгқурларим қатори осмонга қараб хаёл сурар эдим. Шу осмондаги юлдузларга чиқаманмикан, ойга учаманмикан деб хаёл сурардим, космонавт бўлгим келарди. Билардим бу хом ҳаёл. Сал каттароқ бўлиб ақлимни таниганимда катта катта сахналарда ашула айтишни орзу қилардим. Қўшиқчи бўлишни орзу қилардим. Қўшиқчи бўлолмадим лекин қўшиққа ишқибозлик бир умрга юракка ўрнашиб қолди. Олдинлари қўшиқни шунчаки эшитган бўлсам энди юракдан тинглайман сўзлари мағзини чаққим, қўшиқни тушунгим келади. Қўшиқ тинглагандаям мумтоз қўшиқларни , хаёт, охиратни эслатадиган қўшиқларни кўпроқ тинглайман. Муножат Йўлчиева “Қаро кўзим”ни куйласа бутун вужудим мазза қилади. Оролмирза “ Феруз”ни куйласа, Хожиакбар Хамидов “кетмоқдаман”ни куйласа сел бўлиб оқаман мазза қиламан. Лекин яқинда бир қўшиқ тингладим. Бу қўшиқни кўўўп эшитгандим, бу сафар тингладим. Қўшиқни қайси шоир ёзганини билмайман, лекин ким ёзган бўлсаям бизни тилимиздан, кексалар тилидан ёзган, эшитиб тушунмаган бўлсангиз ўқиб кўринг…. Бир кун келиб кексайиб қолсам, Гапиришдан, юришдан толсам, Сени қийнаб ташвишга солсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Уст бошимни булғалаганда лой, Яноғимда қолмаса чирой, Дастурхонга тўкиб қўйсам чой, Инжиқлигим кечиргин болам. Ташвиш бўлсам йил ўтган сари, Эзмалансам бола сингари, Юзингни хеч бурма тескари, Инжиқлигим кечиргин болам. Хасратларим қалашиб кетса, Инжиқлигим сал ошиб кетса Сўзларимдан харф тушиб қолса, Инжиқлигим кечиргин болам. Киприк бўлиб ерга тўкилсам, Давраларда бошингни эгсам, Эх, баъзида жонингга тегсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Овқатимни чайналмай қолсам, Бир корингга яралмай қолсам, Оёқ суриб юролмай қолсам, Инжиқлигим кечиргин болам. Кўп гапирсам эгмагин бошинг, Эзмалансам ўймагин қошинг, Тўкиб қўйсам устимга ошинг, Инжиқлигим кечиргин болам. Бўйларингдан ўзим ўргилай, Кулгийингдан таскинлар терай Зардаларинг кўрмай жон берай, Мен шўрликни кечиргин болам. Оллохим,хамманиям боласи отасини ортида қолсин. Қўшиқни топиб тинглаб кўрингга…..
Открыть в TelegramБу хам бир гапда…… Кузнинг салқин кунларининг бири. Хизмат тақозаси билан Қарши шахридан темир йўлнинг Улус бекатига боришга тўғри келиб қолди. Режадаги ишларни битириб ортга қайтаётганимизда чарчоқданми ёки машина ичи иссиқлигиданми кўзим сал уйқуга кетиб қолган экан. Хайдовчини - ёрдам берамизми деган овозидан уйғондим. Гап нима хақида кетаётганидан бехабар - ха дедим. Ҳайдовчи машинани илкис орқага қайирди. Озгина юрганимизда кўзим дахшатли манзарага тушди. Йўл четида Матиз машинаси ағдариган холатда ётарди . Машинани хар тўртала ғилдираги айналиб турганидан воқеа хозиргина бўлганга ўхшайди. Хайдовчи машинани тўхтатиши билан иккаламиз ағдарилиб ётган Матиз томон югириб бордик. Машинани эшигини шундоққина ёнида бир аёл инқиллаб ётарди. Унинг атрофида бир неча икки юз сўмлик пуллар сочилиб ётарди. Иккаламиз аёлни текисроқ жойга олмоқчи бўлиб кўтарганимизда аёл дод солиб юборди. Икки киши кўтариб бўлмайди яна бир киши керак. Калламни кўтариб. атрофга қарадим. Биздан 20-30метр нарида ўн -ўнбеш нафар одам бизни томоша қилиб турарди. - Битталаринг келинглар ёрдамга деб бақирди хайдовчи. Бир аёл келиб , уччовлашиб жарохатланган аёлни текисроқ жойга ётқиздик. Аёл инқиллаб зўрғатдан -эрим деди. Хайдовчи иккаламиз машина атрофини қарадик, хеч ким йўқ. Шунда бизга ёрдамга келган аёл - бу ёққа , буёғдайкан деб қолди. Машинадан 10метрча ўзоқроқда эркак киши хушсиз ётарди. Эркакни нафас олиши нотекис, худди тухтаб, тўхтаб хуррак отаётганга ўхшаб нафас оларди. Кимдир сув олиб келиб, аввал аёлга ичирди, кейин қўлига сув олиб эркакни юзига сепди. Эркак сесканиб ўзига келди. Аста қимирлаб биринчи гапи - хотиним, хотинимга нима қилибди деб сўради. - Хотинингиз тирик, тура оласизми?- деб сўрадим. Эркак аста ўрнидан турдию, елкам деб бақириб юборди. - Кимдир тез ёрдамга телефон қилдими - деб сўради хайдовчи узоқдан томоша қилиб турганларга. -Тез ёрдам қачон келадию- деди кимдир- духтирга обориш керак. Хақиқатданам Қаршигача анча олис, бу жойларни қачон топиб келадию, қачон касалхонага олиб боради. Машинага юклаймиз - дедим хайдовчига. Ана шунда катта хато қилган эканман. Лекин буни кейин билдим. Бу хато бошимга қанча маломатлар олиб келишини билганимда…. ( давоми кейинроқ)
Открыть в TelegramҚулоққа чалинган гаплар. Хақ йўлинда ким сенга бир харф ўқутмиш ранж ила Айламас бўлмас адо онинг хаққин юз ганж ила А. Навоий. Қадим замонда бир қишлоқ масжидига бир ёшгина йигит имом қилиб сайланибди. Йигит жудаям илми ўткир бўлганлиги сабабли тезда эл оғзига тушиб довруғи подшо саройигача етиб борибди. Подшо у йигитни пойтахтга, жоме масжидига имомликка чақирибди. У узоқ йиллар шу давлатни энг катта имоми вазифасида ишлабди. Кунлардан бир куни тақдир тақозаси билан ўша, ўзи имомлик қилган қишлоққа йўли тушибди. Қишлоққа киришда бир қари фақир чол ўтирган экан. Имом чолни кўриб отдан тушиб, чолни ёнидан пиёда ўтиб, чол билан саломлашиб, яна отига миниб йўлида давом этибди. Буни кузатиб турган имомни сафдошлари хайрон бўлиб имомга савол назарида қарашибди. - Бу чўпон менинг устозим бўлади- дебди имом. - Кечирасиз хазрат сиз ўта илмли бир катта олим бўлсангиз, бу илмсиз чўпон қандай қилиб сизга устоз бўлиши мумкун?- сўрабди ҳамрохлардан бири. - Бир замонлар шу қишлоқда имом бўлганман. Мадрасани энди битириб келган вақтларим эди. Хар куни бомдод намозидан кейин халқ ўзини қизиқтирган саволларни беришарди мен жавоб берардим. Бир куни бир шакокроқ йигит ғалати савол бериб қолди; - Домла, кучукни катта ит бўлганини қаердан биламиз? Мен бу саволга жавобни билмас эдим. -Сизни саволингизга эртага жавоб бераман -дедимда ўша кунги сухбатни якунладим. Уйга қайтаётганимда шу чўпон ўша саволга жавобни ўргатиб қўйган. Уша кундан бошлаб мен чолни мен ўзимга устоз деб биламан. Қани қадрдон ўқувчилар ўзларинг айтинглар. Қайси биримиз ўзимизга йиллаб таълим берган ўқитувчимизни шунчалик хурмат қиламиз? Қайси биримиз қариб, уйида ўтириб қолган устозимизни йўқладик? Хамма устозларни байрамлари билан табриклайман. Бахтимизга доимо соғ- саломат бўлинглар азиз устозлар.( Юқоридаги саволни жавобини биладиганлар бўлса ёзиб юборсаларинг жуда ҳурсанд булардим).
Открыть в TelegramҚулоққа чалинган гаплар. Ассалому алайкум. Яқиндагина Чимён санаториясида дам олгани боргандим. Ўша ерда бир отахон бир эртак сўзлаб берди. Эртак менга жудаям маъқул келгани учун сизларга хам айтиб бергим келди. Бу эртакни мен тўқимадим. Эшитганимни, яъни қулоғимга чалинган гапларни сизларга айтиб бераяпман. Бир замонда қайсидир мамлакатнинг бир четидаги қишлоғида бир фақир йигит яшар экан. У йигит дарёга яқин яшагани сабабли дарёдан балиқ овлаб бола чақа боқар экан. Кунлардан бир куни йигит одатдагидек балиқ овлагани бориб дарёга тўр ташлабди. Ўша куни дарёга бир неча марта тўр ташласа хам биронта балиқ илинмасди. Ҳафсаласи пир бўлган йигит - Бугун овим юрмади, яна бир марта тўр ташлайман балиқ илинмаса уйга қайтаман - деб ўйлабдида дарёга тўр ташлабди. Тўрни кўтарса бир балиқ илинганмиш. Балиқни уйга олиб келиб болаларига пишириб бермоқчи бўлиб, балиқни ёрса ичидан бир гавхар чиқибди. Йигит росаям хурсанд бўлиб, гавҳарни ювиб, тозалаб, эртаси куни бозорга олиб борибди. Бозордаги заргарлар бу гавҳар жудаям қиммат, бу гавҳарни сотиб олишга фақат подшохнигина пули етишини айтишибди. Йигит гавҳарни кўтариб подшох ҳузурига борибди. Подшох гавхарни қўлига олибди. Гавхар шунчалик чиройли эканки, подшо уни узоооқ тамоша қилибдида, ҳазинабонни чақирибди. -Бу йигитга ғазнани эшигини икки соатга очиб бер, шу икки соат муддатда қанча бойлик олса олсин. Олганини ўзи билан олиб кетаверсин. Ҳазинабон йигитни ғазнага киргизиб, эшикларни очиб қўйиб, вақтинг бошланди дебдида чиқиб кетибди. Йигит ғазнадаги боцликларни кўриб лол бўлиб қолибди. Шунча пул, шунча тиллаларни кўриб озгина томоша қилай кейин оламан деб ўйлабди. Роса ғарам тиллаларни устига ўтириб тиллаларни жилваланишига лол бўлиб ухлаб қолибди. Икки соатдан кейин ҳазинабон келиб қараса йигит ухлаб ётибди. Йигитни уйғотиб вақти тугаганини, энди хеч нарса олишга хаққи йўқлигини тушунтирибди. Йигит шундай имкониятдан фойдаланмаганига афсусланиб хеч вақосиз подшох хузурига қайтибди. Подшох хизматчиларга йигитни жазолашни буюрибди. Қани, эртакни эшитган азизлар ўзларингизга қандай хулоса чиқардигингиз? Балиқни ичидан чиққан гавхар нима? Подшох йигитга берган вақт нима эди? Шу саволларга жавоб ёзсангиз жуда хурсанд бўлардим.
Открыть в TelegramҚулоққа чалинган гаплар. Ажойиб давр. Хаммани қўлида телефон. Телефонлар хам турли туман. Ажабтовур телефонлар бор. Кимдир кичкина телефончани тумор қилиб бўйнига осиб олган бўлса, яна кимдир соат қилиб қўлига тақиб олган. Нархлар хам хар хил. Кимдир бир неча юз минг сўмга телефон олса, кимдир бир мошинни пулига телефон олган. Юз фоиз бўлмаса хам шунга яқин ақлини таниган одамлар телефонга тобе бўлиб қолишган. Ишонмайсизми? Ўзингизни мисол қилиб олинг. Эрталаб вохли тураман деб телефонни будильнигини қўйиб ётасиз. Эрталаб телефон уйғотади. Кўзингизни очибоқ нима қиласиз? Ха ўлманг, телефон кўрасиз. Инстаграм, телегарам, фейсбук яна нима балоларни варақлайсиз. Нималарнидир кимларгадир юборасиз. Ярим соат бир соат ўтдию кетди. Мен хам шу телеграмдан эшитган бир нарсани сизларга айтиб бермоқчиман. Яна қайтараман бу эшитган, қулоғимга чалинган гаплар……. Хотин кишини макри қирқ туяга юк бўлармиш. Бир замонлар қайсидир бир юртда бир эру хотин умр гузоронлик қилишар экан. Эр деҳқончилик билан шуғуланар, хотин эса уй ишлари билан банд бўлар экан. Эр хар сафар овқатлангандан кейин бир ҳил дуо қилар экан; - Эй худо ўт балосидан, сув балосидан ўзинг асрагин омин, Аллоху акбар. Бир куни нонуштадан кейин шундай дуо қилиб энди турмоқчи бўлганда хотини-Хотин балосидан сақлагин деб қўшиб қўяверинг деб қолибди. Ўт балосини, . сув балосини олдида хотин балоси нима бўларди деб кулибди. Хотин бииир эрини ақлини киргизиб қўяйин деб ўйлабди. Эртаси куни бозорга бориб тўртта сазан балиқ олиб келиб эрига билинтирмасдан эри шудгор қилаётган ерга кўмиб келибди Эр ғайрат билан ер хайдаётганда бирдан омочга илиниб балиқ чиқиб қолибди. Қараса янги тутилган балиқ. Катта-катта тўртта балиқ. Хурсанд бўлиб балиқларни хотинига обориб берибдида кечга балиқларни пиширгин, бир мазза қилайлик деб, яна даласига кетаверибди. Кечқурун роса иштаҳа билан келиб хотинига балиқлар пишган бўлса обкелор деганакан, хотини- қанақа балиқ дебди. Эр, мен эрталаб даладан обкебберган балиқлар қани пишдими? Ие - дебди хотин- даладаям балиқ бўладими, эсингизни еганмисиз, менга хнч қанақа балиқ обкеганингиз йўқку! Эрни баттар жахли чиқиб хотинига баттар бақира бошлабди. Охири иш жанжалгача етиб борибди. Хотин дод вой солиб овозини борича бақириб йиғлаб қўни қўшинларни ёрдамга чақирибди. Қўшнилар жанжал сабабини суриштириб, эрдан сўрашибди- нима гап қўшни, шундай ахил оила,сизларга нима жин урди? Эр бўлган воқеани сўзлаб берибди. Шунда хотин;- ана кўрдиларингми, эрим жинни бўп қолган. Жинни бўлмаса қуруқ эрдан балиқ ушладим деярмиди, сизлар шу гарга ишонасизларми? Қўшнилар бир бирларига қарашиб, қўшни эр хақиқатдан ҳам ақлдан ошганига ишонишиб, сал ўзига келиб олсин деб, қўл оёқлрини боғлаб чиқиб кетишибди. Қўшнилар чивиб кетгандан кейин хотин аста эрини олдига келиб;-қалайсиз хотин балоси қанақа экан дебди, бу хали бошланиши холос хўжайин . Ўша кундан бошлаб эрни дуоси ўзгарибди; Э худо, ўт балоси чўлда, сув балоси кўлда, ёнимдаги хотин балосидан ўзинг асрагин, омиийн,Аллоху акбар.
Открыть в TelegramҚулоққа чалинган гаплар. Мен хеч нарса ёзмоқчи эмас эдим. Лекин иккита ақлли инсонларни суҳбатини эшитиб сизларгаям сўзлаб бергим келди…. - Мен бир нарсага тушунмайман духтир, 25 яшар аёл стенд қўйдирибди, шу ёшгина одамда тромб қайдан пайдо бўлди экан? Нега хайрон бўласиз- деди иккинчи одам мийиғида кулиб- хамаси кам харакатланишдан. Масалан сиз, эрта тонгда туриб нима қиласиз? Хали кўзингиз очилиб очилмай телефонга қарайсиз, тўғрими? Кимларнидир хабарини ўқийсиз, кимгадир хабар юборасиз. Ютубга кирасиз фейсбукка кирасиз бир пасда вақт ўтиб кетади. Шошилиб бет қўлни ювасиз, вақтингиз етса нонушта қиласиз, етмаса нонушта қимасдан ишга отланасиз. Ўзи учинчи қаватда яшайсиз, зинадан тушмайсиз. Лифтда тушиб, машинага ўтирасиз ишга кетасиз, тўғрими? - Тўғри дедим секингина. Бу духтир дегани мени гапиряпти деб ўйлаб суҳбатни эшитишда давом этдим. - Қани айтинчи қачон охирги марта эрталаб туриб жисмоний машқ қилдингиз? -Э духтир қанақа машқ, ўзи ишим турган битгани физкултураку. - Анааа, сизни биринчи хатоингиз. Сиз эрталабдан кечгача яшик, каробка кўтарасиз, юрасиз. Сизда қўл ишлайди оёқ, бел мускуллари ишлайди тўғрими? -Тўғри. -Сиз қачон эрта туриб бўйнингизни айлантирдингиз? Қачон елкаларни айлантирдингиз. Қаерда харакат кам бўлса ўша ерда томирларда тромб хосил бўлади. Сизку жисмоний мехнат қиласиз, хўш эрталабдан кечгача компютер олдида ўтирадиган ўша сиз айтган қизлар, ёш йигитлар эрталаб физкультура қиляптими? Спорт зал, фитнес клуб булар бошқа нарса, буларни онаси эрталабки енгил енгил жисмоний харакат. Бу томирларда тромб хосил бўлиши , тизза, бел оғриқлари грижа хаммаси кам харакатланишдан. Эрталаб туринг ўн- ўн беш минут машқ қилинг ва соғ саломат юринг. Бизни ўқувчиларимиз орасида врачлар бор, олимлар, кўпни кўрган инсонлар бор. Қани айтингларчи бу нотаниш духтирни гаплари тўғрими? Балки касалликларни бошқа сабаби бордир? Балки нотўғри овқатланаётгандирмиз. Хуллас бу сухбатдан мен бир нарса олдим, сизлар хам керагини олинг.
Открыть в TelegramҚулоққа чалинган гаплар. Мен ёзувчи эмасман. Бир нарсани тўқиб ёзиш, ниманидир нимагадир ўхшатиш баланд парвоз гапларни ўйлаб топишни билмайман. Табиатан таъсирчан одамман. Биров роса мазза қилиб кулаётган бўлса куламан, ғирт бегона одам хафа бўлиб йиғлаётган бўлса озгина қараб турсам йиғлаб юборавераман. Хуллас кеча, ўтган кун умра зиёрати хақида ёзганларим хам кимларнидир суҳбатидан олинган. Уларни сухбатини эшитиб хафа бўлганимни сизларга айсам юрагим енгилларди, дардимни сизларга айтдим холос. Мен бу билан кимнидир тарбияламоқчи эмасман, кимларнидир мухокама хам қилмоқчи хам эмасман. Одамлар орасида шундайлар борлигини мендан яхши биласиз, лекин мени кўнглим сизларникидан бўшроқ бўлса мен нима қилай? Хурсандчиликдан кунглим кўтарилса ҳам, ёмон сухбатлардан эзилсам сизлар билан бўлишгим келади. Масалан, бугун бир кичкина суҳбат ёдимга тушди. Бир неча йил олдин Қўнғиротга хизмат сафарига борганимда бир такси тўхтатдим. Йўл олис. Бир неча юз километр юришимиз керак. Зерикиб қолмаслик учун ҳайдовчидан сўрадим:- Ака Шералини қўшиқлари борми? -Йўқ -деди ака қўполроқ овоз билан- мен Шералини эшитмайман. -Нега Шералини қўшиқлари ёқмайдими - қизиқдим мен Таксичини жавобини қаранг; - Шерали топган пулини қиморга тикади уни ашуласини эшитмайман. Мен хайдовчига қараб қолдим. Ичимда нима бўлганини бир ўзим биламан. Ўзимни босиб олиб хайдовчига - мен Шерали Жўраев билан қимор ўйнамоқчи эмасман, дедим. Одамни қаранг. Худди кўргандай, бирга ўйнагандай гапирадия. Мен монтёрман. Қўни қўшин, махалла куй уйда чироғи ўчса мени олимга келади. Светимни тузатиб бер! Мен тракторчиман. Кимни далада ўтин чўп қолган булса мени эслайди: Ўтинимни обкеб бер! Тракторчи хотинини кўп урадийкан деб ўтининг далада қоп кетмайдику. Ёки монтёр топган пулига ароқ ичаркан деб қоронғуда ўтирмайсанку. Хаммани ўз касби бор, ўз феъл атвори бор. Қўлингиздан бир иш келади уйингизга кимдир сўраб келади, ёшингиз ўтиб амалдан кетинг, ёки касбингизни қилолмай қолинг сизни хеч ким йўқламай қўяди. Сизни йўқлайдиган сизни овутадиган фақат яхши яқинларингиз ва яхши қўшиқ бўлиб қолади. Менга ишонаверинг, мен биламан. Фоний дунё сендан тилагим шудур, Мардингни номардга мухтож қилмагин.
Открыть в TelegramҚулоққа чалинган гаплар. Бобо эмас- хожи бобо дегин бўтам, хожи бобо дегин. “Шум бола” фильмидан. Ажойиб давр. Худога шкур юртимиз тинч, халқимиз тўқ. Бозорларимиз тўкин, дала боғларимизда хамма мева сабзавотлар қовун тарвузлар пишиб етилган. Илгари сихатгоҳларга, саёхатларга саноқли одамлар боришарди. Касаба уюшма раиси ишчиларга дам олгани санаторийга боргин деб илтимос қиларди. Хозирчи. Хозир кўпчиликда имконият етарли. Хозир қайси сихатгоҳ, қайси дам олиш масканини қараманг лиқ тўла одам. Одамлар дам олишга, саёхатга Дубайга, Туркияга, Грузия, Озарбайжонга боришяпти. Оқ денгиз -қора денгиз қилиб чўмилиб келишаяпти. Бу жудаям яхши. Демак одамлар ҳаёти яхши, турмуши фаравон бўлтб бораётганидан дарак. Лекин… Яқинда бир гурух ўрта ёшдаги эркакларни сухбатини тасодифан эшитиб қолдим. Қорнғу тушиб қолганлиги сабабли уларни юзларини кўрмадим. - Сиз қайси йили умрага боргансиз сўради биринчиси. - 2021 да -Мен пандимиядан олдин боровдим. Хозиргача тўққиз марта бордим- деди биринчи овоз. Тўққиз марта? Мени хаёлимга шу савол келди. Ахир пайғамбаримиз Мухаммад Салолоху алайхи вассаллам хам шунча умра қилмаган бўлсалар керак(яна билмадим). Нималар бўлаяпти. Бу одамлар қаёққа қараб кетаяпти? Шунча пулга бир ночор оилага уй қуриб берса бўлмасмиди? Бир камбағални боласини контакт пулин тўлаб берса кўпроқ савоб бўлмасмиди? Мен сухбатга аралашмадим лекин янада яқинроқ бориб диққат билан тинглашда давом этддим. Сухбатга учунчи овоз аралашди; - сен тўққиз марта борибсан маладец мен энди иеки марта бордим. Мен бир улфатлар гурухини биламан , хар ойда Макка шахрига бориб ўшатда гап еб келишади. Ё алхазар. Нима деяпти булар. Умрага зиёратга эмас, ибодатга эмас овқат егани борсая. Умрагая. Ота боболаримиз, момоларимиз бир умр орзу қилган лекин боролмасдан армон билан ўтиб кетишган Макка сенларга гапхона бўлдими? Дод дегим келади, вой дод деб бақиргим келади. Бундай одамлар бу юртдан бошқа қаерда бор. Ха Умрага тўққиз марта бордим демагин, туққиз марта Маккага бордим дегин. Оллохга шукур, Призидентимизга, хукуматимизга рахмат, халқ учун хамма шароитларни яратилган. Умрага бориб, аммалларни бажариб келишга хеч қандай тўсиқ, қийинчилик йуқ. Элликбошиларимиз умра амалини бажартириб бўлгандан кейин тайинлаб тушунтирадилар; энди сизлар бугундан бошлаб тубдан яхши томонга ўзгаришларинг керак, ибодатда юриш- туришда хаммага ибрат бўлишингиз керак. Зихор ва зинхор мен умрага бориб кнлганман деб гапирманг қилган амалларингиз кибрга кириб қолади. Биз буни тескарисини қиламиз. Умрадан келганимизни хамма билиши керак. Бунинг учун карнай- сурнай, узундан узун поёндоз буюртма қиламиз. Исмимизга хожи сўзини қўшиб чақирмаса қарамайдиган бўламиз. Хуллас барчамизни худони ўзи кечирсин, сизлардан хам узр сўраб қоламан. Сизларни фикрларнг бошқа бўлса бемалол ёзишларинг мумкун.
Открыть в TelegramПереслано из 🌱Uncha-Muncha
"Оламни сақланг дўстлар" - Нуриддин Ҳамроқулов Бу қўшиқни ўз даврида эшитган энг сўнгги авлод биз бўлсак керак. Бу қўшиқ ҳозирда 40-70 ёшдагилар севиб эшитадиган қўшиқлардан биридир. Қўшиқдаги икки жуфтлик ижроси ҳам ўша даврдаги ибо-хаёни ифода этган. Эх, ёшлик! Оламни сақланг дўстлар, одамни сақланг дўстлар! Она тилидан тушмас, боламни сақланг дўстлар! Осмонни сақланг дўстлар, инсонни сақланг дўстлар, Шундай муаттар дилбар, замонни сақланг дўстлар! 👉 @UnchaMuncha
Открыть в Telegram