Кабинет

Посты канала Do'stlar_uz. 🇺🇿

сначала новые

#33654Фото
Просмотры142−71%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#33652Фото
Просмотры179−63%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#33651Видео
Просмотры290−41%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
5 ч200
8 ч290
  1. Через 6 часов200
  2. Всего сейчас290
#33647Фото
Просмотры304−38%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33645Видео
Просмотры320−34%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#33644Видео
Просмотры399−18%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—
#33639Фото
Просмотры515+6%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#33638Видео
Просмотры584+20%к среднему
Пересылки—
Реакции4
Комментарии—
#33626Фото

Переслано из Muslim.uz

#xabar #fatvo #anjuman #istanbbul 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ФАТВО АНЖУМАНИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР    📍Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар. 🗣Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар. 💬Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. ⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры491+1%к среднему
Пересылки—
Реакции—
Комментарии—
#33616Фото

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #Диний_таълим_муассасалари_фаолияти 🏆 Термизда Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган халқаро кураш мусобақаси ...Буюк аллома Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрида қарийб 20 та давлат полвонлари иштирокида «Мардлар майдони» халқаро кураш турнири ўтказилди. Муросасиз беллашувлар якунида сурхондарёлик полвонлар — Жавоҳир Аҳмедов (-73 кг), Иброҳим Қурбонназаров (-81 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (мутлақ вазн) ўз тоифаларида ғолибликни қўлга киритдилар... ➡️ Батафсил: (Termiziy.uz) 🤝 Илмий-маърифий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди ...Имом Термизий номидаги ислом институти ректори Камол домла Исламов ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори Азизхўжа домла Иноятов ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжат доирасида ислом илмлари, тасаввуф ва ҳадисшунослик бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш, нодир қўлёзмаларни ўрганиш ҳамда зиёрат туризмини ривожлантириш режалаштирилган... ➡️ Батафсил: (imomtermiziy.uz) 📢 Тошкент ислом институти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ...23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ректор Уйғун Ғафуров раислигида Кенгашнинг 02-сонли йиғилиши ўтказилди. Унда қабул натижалари, магистрлик диссертациялари мавзулари, талабаларнинг фан олимпиадаларидаги иштироки ва педагогик амалиётни ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди... ➡️ Батафсил: (oliymahad) 🗣 IV Республика «Тарғиботчилар» форумида фаол иштирок ...19–20 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан «Виждон эркинлиги – ҳуқуқий кафолат ва жамият барқарорлигининг асоси» мавзусида IV Республика «Тарғиботчилар» форуми бўлиб ўтди. Унда Хадичаи Кубро таълим муассасаси директори М.Абдуллаева иштирок этиб, бағрикенглик ва маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини ошириш масалалари муҳокамасида қатнашди... ➡️ Батафсил: (xadichaikubrouz) 💬 Ота-оналар билан очиқ мулоқот ва танишув ...Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида 1-курс талабаларининг ота-оналари ва вакиллари иштирокида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди. Унда оила ва билим юрти ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказилиб, меҳмонлар ўқув хоналари ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар... ➡️ Батафсил: (alberuniy.uz) 🏅 «Бағрикенглик кубоги»да талаба-қизларнинг муваффақияти ...«Бағрикенглик кубоги» доирасидаги спорт мусобақалари ва «Заковат» беллашувларида Хадичаи Кубро таълим муассасаси талабалари муносиб иштирок этдилар. Жумладан, шахматда Фотима Қутбиддинова ва стол теннисида Дилдора Болтаева 2-ўринни, шашкада Зуҳра Қутбиддинова ва стол теннисида Мушарраф Юлдашева 3-ўринни, «Заковат» ўйинида эса жамоа 4-ўринни эгаллади... ➡️ Батафсил: (xadichaikubrouz) 📍 Мадрасаларда дуал таълим машғулотлари изчил давом этмоқда ...Мир Араб ва Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари дуал таълим дастури доирасида амалий машғулотларни давом эттирмоқдалар. Талабалар масжид ва маҳаллаларда имом-хатиблар ҳамда бириктирилган мутахассислар билан биргаликда касбий тажриба орттириб, аҳоли ўртасида маърифий суҳбатлар ўтказмоқдалар... ➡️ Батафсил: (mirarabmadrasa) | (xojabuxoriy) 📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Открыть в Telegram
Просмотры389−20%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—