Бармоқ учлари — миянгиз учун ташқи дунёни ҳис қилиш воситаси эканини биласизми? Тегиш, босим ва ҳарорат ҳақидаги сигналлар нервлар орқали мияга етказилади. 🧠 Қизиқарли маълумотлар ва инсон организмининг ажойиб имкониятлари ҳақида кўпроқ билиш учун видеони охиригача томоша қилинг! Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в TelegramПосты канала Dori-Darmon AK
#Билиб_қўйган_яхши Ортопедик таглик (стелька)ларнинг фойдаси ☝🏻 Улар кўп муаммоларни ҳал қилади: 👉 оёқдаги чарчоқ ва оғриқни йўқотади; 👉 оёқ панжаларини қийшайишини олдини олади; 👉 плоскостопия ривожланишига йўл қўймайди; 👉оёқнинг қадоқ бўлишини олдини олади; 👉оёқ, тизза, сон, тўпиқ бўғимлари ва умуртқа поғонасига тушадиган оғирликни камайтиради. Оёқ кийимлар учун мўлжалланган ортопедик стелька тўлиқ қувват билан "ишлаши" учун 3 та оддий қоидага амал қилиш керак: 1️⃣ Мунтазам равишда кийиш. Ҳафтада 1-2 марта ортопедик стелькалардан фойдаланишнинг таъсири бўлмайди. 2️⃣ Тўғри стелькаларни танлаш. Aгар маҳсулотлар нотўғри танланган бўлса, улар яхшиликдан кўра кўпроқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.Энг тўғри йўл, албатта, мутахассис тавсиясига амал қилишдир. Биринчи навбатда ортопед шифокор бемордаги аломатлар ва шикоятларни текшириб, касаллик тарихини ўрганади, оёқларнинг ҳолати ва биомеханикасини баҳолайди. Текширув натижаларига кўра ортопедик тагликлар тайёрланади. 3️⃣ Ортопедик тагликка мос келадиган пойабзални танлаш. Аввало ортопедик стелькани танлаш, кейин эса пойабзал сотиб олиш тавсия этилади. Бу билан максимал терапевтик таъсирга эришиш мумкин. Расмий саҳифаларимиз: Telegram | Facebook
Открыть в TelegramОташ оловда эмас, кўзда яшириндир. Гўзаллик юзда эмас, кўнгилда яшириндир. ✍ Жалолиддин Румий 🌼 Хайрли кун! Каналга уланиш👇 doridarmon_ak
Открыть в Telegram«Инсон ҳуқуқлари ва очиқлик сиёсати тамойиллари» мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари ва очиқлик сиёсати тамойиллари» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг матбуот хизматлари иштирок этди. Жумладан, «Дори-Дармон» акциядорлик компанияси Матбуот хизмати раҳбари К. Пардаева ҳам мазкур ўқув-семинарда қатнашди. Семинардан кўзланган асосий мақсад давлат органлари фаолиятида ижтимоий масъулият тамойиллари, жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш, инсон ҳуқуқларига оид ахборотни холис ва профессионал тарзда ёритиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат. Ўқув-семинар давомида қуйидаги мавзулар қамраб олинди: 🔹Ахборот олиш ҳуқуқи ва жамоатчиликни хабардор қилиш механизмлари; 🔹Давлат органлари фаолиятида ижтимоий масъулият сиёсати ва унинг PR-коммуникацияларидаги аҳамияти; 🔹Инсон ҳуқуқларини ёритишда ахборот этикаси ва профессионал масъулият; 🔹Инсон ҳуқуқлари коммуникацияси: давлат органлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик олдидаги масъулият. Мазкур ўқув-семинар давлат органлари матбуот хизматлари ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, ахборот очиқлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик билан мулоқот самарадорлигини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўқув-семинар якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди. Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в Telegram“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг 2026 йил 9 ойлик товар айланмаси ҳақида маълумот👆 Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в TelegramДональд Трамп Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Вашингтонда ўрнатилган ўзбек миллий айвонлари учун миннатдорлик билдирди. Трамп ўзбек ҳунармандларининг маҳоратини юқори баҳолаб, айвонлар жамоатчилик фойдаланиши учун Тайдл-Бейсин соҳилида жойлаштирилганини таъкидлади. «Айвонлар ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли даражада гўзал! Ўзбек ҳунармандлари чиндан ҳам истеъдод соҳибларидир!» — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в TelegramҲарчанд ўқибсан – билимдонсан, Агар амал қилмадинг – нодонсан. ✍️Саъдий Шерозий 🍂 Хайрли кун! Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в TelegramИордания Подшоҳи Президентимизни олий давлат мукофоти – “Ал Ҳусайн ибн Али” ордени билан, давлатимиз раҳбари эса Подшоҳни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в TelegramЁз фаслида йод истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу фикр қанчалик тўғри? Қалқонсимон без касаллиги бўйича аҳоли ўртасида тарқалган айрим маълумотларни МИФ ва Ҳақиқатга ажратамиз. Олий тоифали эндокринолог Нилуфар Бакоева Telegram | Facebook|vebsahifa| Instagram | You Tube
Открыть в Telegram