Кабинет

Посты канала Doktor Ischanov Rasmiy

сначала новые

#12085Фото

🍢 2 СИХ ШАШЛИКНИ ЕБ, СЕМИРМАСЛИК УЧУН ҚАНЧА ЮГУРИШ КЕРАК? (масалан) 🥩 2 сих мол гўштидан тайёрланган бўлакли шашлик (200 г) — 500 ккал. 🍞 Яримта Тошкент тандир нони (150 г) — 390 ккал. 🧅 Пиёзли салат (50 г, ёғсиз) — 20 ккал. 🍵 Ярим чойнак шакарсиз кўк чой — 0 ккал. 🔥 Жами тахминан 910 ккал! 🏃‍♂️ 80 кг вазнли инсон бу калорияга тенг миқдорда энергия сарфлаши учун: ✅ 13–15 км югуриши керак! ⏱ Соатига 8 км тезликда — тахминан 1 соату 45 дақиқа! 😳 15–20 дақиқада еган овқатингиз энергиясига тенг миқдорни сарфлаш учун қарийб бир ярим соат югуришга тўғри келади! Агар кун давомида қабул қилган калориянгиз сарфлаганингиздан мунтазам кўп бўлса, ортиқча энергия ёғ сифатида тўпланади. Қарабсизки, ортиқча вазн — ассалому алайкум! 😁 ❗ Бошқа еган таомларингиз яна калория кўпайтириб туради. 🎥 Исчановнинг озиш тактикаси ҳақидаги ВИДЕОСИ 👇 https://youtu.be/7H50Bljl5oA?si=YJDjbtOWvrB2UTkg

Открыть в Telegram
Просмотры12 600−50%к среднему
Пересылки—
Реакции332
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч7 940
4 ч12 600
  1. Через 1 час7 940
  2. Через 6 часов12 600
  3. Всего сейчас12 600
#12084Видео

🔴 КИМЧИ САЛАТИНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ — ДОКТОР ИСЧАНОВ ТАВСИЯЛАРИ! 🎥 Видеони томоша қилиш: https://youtu.be/NY7s5sThZME 👆 Кўк ёзув устига босиб, видеони томоша қилинг! 🥬 Кимчи — корейс миллий таоми бўлиб, асосан карам, бодринг, пиёз, саримсоқпиёз ва қизил қалампир каби маҳсулотлардан ферментация усулида тайёрланади. ✅ Фойдали жиҳатлари: ▪️ Витаминлар ва озиқ толаларига бой. ▪️ Ичак микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. ▪️ Овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаши мумкин. ⚠️ Салбий жиҳатлари: ▪️ Таркибида туз миқдори юқори бўлиши мумкин. ▪️ Айрим инсонларда жиғилдон қайнашига сабаб бўлиши мумкин. ▪️ Қорин дам бўлиши ва ҳазм тизимида ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. ❗️ Кимчи салатини истеъмол қилишда, аввало, ўз саломатлигингиз ва мавжуд касалликларингизни ҳисобга олинг. 📚 ДОКТОР ИСЧАНОВНИНГ МОБИЛ КИТОБИ Табиий ва тиббий рецептлар, саломатликка оид ёзма тавсиялар билан мобил китоб орқали танишишингиз мумкин. 📲 Юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.rit.birinchi_yordam ❤️ Саломатлигингизни асранг! Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Открыть в Telegram
Просмотры13 300−47%к среднему
Пересылки—
Реакции191
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч9 790
5 ч13 300
  1. Через 6 часов13 300
  2. Всего сейчас13 300
#12083Фото

Кейинги ОГОҲЛАНТИРИШИМ! 🔴 ФАРЗАНДИНГИЗНИ СПОРТ ТЎГАРАГИГА БЕРИШДАН ОЛДИН БУЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ! 1. Мураббийнинг малакаси ва фаолият юритиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларини сўранг. 2. Спорт зали санитария-гигиена ва хавфсизлик талабларига жавоб беришини текширинг. Ёнғин чиқса ичкарида болалар қолиб кетмайдими?, бошқа чиқиш йўли борми. 3. Мураббийнинг биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиши ва биринчи ёрдам қутиси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. 4. Спорт жиҳозларининг техник ҳолати ва хавфсизлигига эътибор беринг. 5. Мураббийнинг болаларга қандай муносабатда бўлишини кузатинг. 6. Фарзандингизнинг саломатлиги танланган спорт турига мос келишини шифокор билан маслаҳатлашинг. 7. Тўгаракнинг расмий фаолият юритаётганини аниқланг. 8. Ҳар эҳтимолга қарши мураббийнинг телефон рақамини олиб қўйинг. Унутманг, фарзандингизнинг саломатлиги, жисмоний ва руҳий хавфсизлиги ҳар қандай спорт ютуғи ва медалдан устун туради! ДОКТОР ИСЧАНОВ.

Открыть в Telegram
Просмотры20 100−20%к среднему
Пересылки—
Реакции757
Комментарии—
#12082Фото
Просмотры18 500−26%к среднему
Пересылки—
Реакции546
Комментарии—
#12081Видео
Просмотры21 300−15%к среднему
Пересылки—
Реакции222
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
23 ч20 500
26 ч21 300
  1. Через 24 часа20 500
  2. Всего сейчас21 300
#12080Фото
Просмотры23 400−7%к среднему
Пересылки—
Реакции345
Комментарии—
#12076Текст
Просмотры24 700−2%к среднему
Пересылки—
Реакции786
Комментарии—
#12075Фото

Кўпчилик менга: «Россияда одамлар учун мўлжалланган АСД-2 томчиси бор экан. Бу дорига нима дейсиз?» деб савол бермоқда. Жавоб: Агар ўша маҳсулотнинг қутисига яхшилаб назар солсангиз, орқа томонида майда ҳарфлар билан «БАД», яъни «биологик фаол қўшимча бу дори эмас» деб ёзиб қўйилганини кўришингиз мумкин. (фотода қизил белгига қаранг) Демак, бу маҳсулот дори воситаси сифатида эмас, балки биологик фаол қўшимча сифатида сотилмоқда. Унинг касалликларни даволашдаги самарадорлиги дори воситаларига қўйиладиган талаблар асосида исботланган, дегани эмас! Шунчаки бир маҳсулотга «АСД-2» номини қўйиб, уни БАД сифатида сотишса, биз уни дори деб қабул қилишимиз, ҳатто шундай деб ўйлашимиз ҳам хато! Мен, доктор Исчанов, сизларга доим ростни рост, ёлғонни ёлғон деб айтиб келганман. Шунчаки бир нарсани тушунинг: агар маҳсулотнинг ўзи БАД сифатида белгиланган бўлса, уни касалликларни даволовчи дори деб айтиш бу алов хисобланади! сертификатида хам бад деб ёзиб берилади! Ахир, ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳам уни дори сифатида эмас, БАД сифатида тақдим этаётган бўлса, нега сиз уни исботланган дори даво деб қабул қилишингиз керак?

Открыть в Telegram
Просмотры24 600−2%к среднему
Пересылки—
Реакции551
Комментарии—
#12074Фото

🔴 НЕГА БАД (БФҚ) ДОРИ ҲИСОБЛАНМАЙДИ? ОДДИЙ ТИЛДА ТУШУНТИРАМАН! Кўпчилик БАД маҳсулотларини сотиб олиб, касалликларини даволашга ҳаракат қилади. Айрим сотувчилар эса «Сертификати бор, ҳамма касалликка фойда қилади!» деб реклама қилишади. Аслида, сертификат борлиги маҳсулот касалликни даволайди дегани эмас! 💊 ДОРИ НИМА? Дори — касалликларни даволаш ёки олдини олиш учун ишлатиладиган восита. Унинг сифати, хавфсизлиги ва даволаш таъсири тегишли талаблар асосида текширилади. 🌿 БАД НИМА? БАД — овқатланишга қўшимча сифатида истеъмол қилинадиган маҳсулот. Унинг таркибида витаминлар, минераллар ва турли ўсимлик моддалари бўлиши мумкин. ЭНДИ ЭНГ МУҲИМ ЖОЙИ! БАДга берилган сертификат унинг касалликни даволаши исботланганини билдирмайди. Чунки БАДларни сотишга рухсат бериш учун уларнинг касалликларни даволаши дорилар каби клиник тадқиқотларда исботланиши шарт эмас. Масалан, бирор сотувчи сизга: «Бу БАД қандли диабетни даволайди, саратонга фойда қилади, простатитни йўқотади!» деса, ундан сўранг: «Бу маҳсулотнинг айнан шу касалликни даволаши қайси илмий тадқиқотда исботланган? Агар даволаса, нега дори сифатида рўйхатдан ўтмаган?» Агар ишончли илмий далил кўрсата олмаса, гапларига ишонманг! 🔴 ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! ❌ Сертификат — даволаш таъсирининг исботи эмас! ❌ БАД (БФҚ) — дори эмас! ❌ Реклама — илмий далил эмас! ❌ «Табиий маҳсулот деса» бу дегани — зарарсиз дегани эмас! Энг хавфлиси, БАДларга ишониб, ҳақиқий даволанишни кечиктиришингиз мумкин! СИЗ КАСАЛЛИКДАН ШИФО ТОПИШНИ ИСТАЙСИЗ, АЙРИМ СОТУВЧИЛАР ЭСА СИЗГА МАҲСУЛОТ СОТИБ ПУЛ ТОПИШНИ! Соғлиғингизни қуруқ ваъдаларга ишониб, бировнинг даромад манбаига айлантириб қўйманг! ДОРИ ЭКАНИНИ ФАН ТОМОНДАН ИСБОТЛАБ БЕРОЛМАСА БФҚ/БАД учун овқатга қўшимча деб сертифткат олади! шу жойини тушуниб қолинг! Сертификатида даволовчи деган сўз йўқ демак уни дори каби илмтй таьсири йўқ дегани!

Открыть в Telegram
Просмотры22 800−9%к среднему
Пересылки—
Реакции397
Комментарии—
#12073Фото

Кўзингизни очинг! Сертификатида БФҚ, БАД, адаптоген, витамин, минерал, қўшимча, антисептик каби сўзлар ёзилган бўлса, бу уларнинг муайян касалликни даволаш хусусияти исботланганини англатмайди. Бу каби воситаларни «фалон ташхисга даво» деб реклама қилишса ишонманг, чунки уларни даволовчи дори деб рўйхатдан ўтказилмаган бўлади. Нега? Чунки БФҚ БАД маҳсулотга сертификат берилиши унинг касалликни даволашда самарали эканлиги клиник тадқиқотларда исботланганини англатмайди. БАД ва озиқ-овқат қўшимчалари одатда дори воситалари каби муайян касалликни даволаш самарадорлигини исботлаш талаблари асосида рўйхатдан ўтказилмайди. Витамин ва минераллар ҳам ҳар қандай касалликка даво эмас. Улар асосан организмда муайян модда етишмовчилиги мавжуд бўлганда ёки аниқ тиббий кўрсатма асосида қўлланади. Энг муҳими: маҳсулотнинг табиийлиги, сертификати борлиги ёки таркибида фойдали моддалар мавжудлиги унинг касалликни даволашини исботламайди. Даволовчи самара ҳақидаги даъво ишончли клиник тадқиқотлар билан тасдиқланиши керак! СОХТА ОДАМЛАРГА СИЗНИ ДАРДИНГИЗ БИЗНЕС МАНБАИДИР!

Открыть в Telegram
Просмотры22 000−12%к среднему
Пересылки—
Реакции337
Комментарии—
#12072Фото
Просмотры25 2000%к среднему
Пересылки—
Реакции769
Комментарии—
#12071Опрос
Просмотры28 500+13%к среднему
Пересылки—
Реакции895
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
64 ч28 200
67 ч28 500
  1. Всего сейчас28 500
#12067Фото

🟡 ЎТ ЙЎЛЛАРИ ТОРАЙИБ, ЖИГАРГА ЗАРАР ЕТКАЗАДИГАН КАСАЛЛИК! Бирламчи склерозловчи холангит — жигар ичидаги ва ташқарисидаги ўт йўлларининг сурункали яллиғланиши, фиброзланиши ва торайиши билан кечадиган касаллик. Натижада ўт оқими бузилиши ва жигар шикастланиши мумкин. 🔴 АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ: ▪️ Тез чарчаш. ▪️ Тери қичишиши. ▪️ Сариқлик. ▪️ Қориннинг ўнг юқори қисмида оғриқ. ▪️ Айрим беморларда иситма. ▪️ Касалликнинг бошида умуман белгилар бўлмаслиги. ⚠️ МУҲИМ БОҒЛИҚЛИК: Ушбу касаллик кўпинча ичакнинг яллиғланиш касалликлари, айниқса ярали колит билан бирга учрайди. 🔬 ДИАГНОСТИКА: Қонда ишқорий фосфатаза ва бошқа жигар кўрсаткичлари баҳоланади. МР-холангиопанкреатография (MRCP) ўт йўлларидаги торайиш ва кенгайишларни аниқлашда муҳим усул ҳисобланади. Айрим ҳолларда жигар биопсияси керак бўлиши мумкин. 💊 ДАВОЛАШ: Ҳозирча касалликни барча беморларда тўлиқ йўқотадиган дори мавжуд эмас. Даволаш асоратларни назорат қилиш, қичишишни камайтириш, инфекцияларни даволаш ва зарур ҳолларда эндоскопик муолажаларга қаратилган. Оғир жигар етишмовчилигида трансплантация кўриб чиқилади. ⚠️ Касаллик холангиокарцинома ва айрим бошқа асоратлар хавфини оширади. Шу сабабли гепатолог назорати муҳим. 🚨 Иситма, қалтираш ва сариқлик бирга пайдо бўлса, ўт йўллари инфекцияси эҳтимоли туфайли шошилинч ёрдам керак. 📚 Манба: NIH NIDDK — Primary Sclerosing Cholangitis. Табиий ва тиббий ёзма рецептлар Исчанов мобил китоби ичида 👇 https://play.google.com/store/apps/details?id=com.rit.birinchi_yordam

Открыть в Telegram
Просмотры40 800+62%к среднему
Пересылки—
Реакции317
Комментарии—