Бугунги классикодан айрим хулосалар: “Барселона” ПСЖга қарши ўйиндан кейин ўзига кела олмаган, ёки, жамоада айни дамда пасайиш бор Ламин ўзига қарши ўйнаганларни аксар вазиятлар доғда қолдириб кетарди. Фақатгина бу ишни Нуну Мендешга қарши эплай олмаганди. Бугун унга қарши бошқаларга муваффақиятли ўйнай олиши мумкинлигини Кукурелья кўрсатиб берди. Нунучалик бўлмаса ҳам Ламиннинг одатдагидек эркин ўйнашига тўсқинлик қила олди. Шоҳ сохта эмас, лекин унинг ҳам маҳоратини чекласа бўларкан. Муориньо Мадридга қайтарилганида жуда кўплаб қарама-қарши фикрлар бор эди. Кўпчилик ҳамкасбларимда “услуби анча эскирган мураббий” қабилидаги фикрларни эшитгандим. Бироқ шу билан бирга бебошликлар кўпайиб бораётган жамоа ичида тартиб ўрнатиш учун яхши вариант сифатида қаралгандим. Ўзим ҳам шу фикрда эдим. Услуби чинданам эскирганми, йўқми, билмайман. Нима бўлганда ҳам Переснинг қарори тўғри бўлиб чиқди. Ҳар ҳолда айни дамда шундай таассурот юзага келяпти. Бугун “Реал” қатъий белгиланган режа асосида қатъий тартиб билан ўйнаб натижага эришиб кетди. 2019 йилдан бери классикода дуранг натижа кўрмаяпмиз. Бугун ҳам кўрмадик.
Открыть в Telegram
Dilshodbek To‘xtabekov
Futbol sharhlovchisi sifatida o‘z fikr va mulohazalarim bilan o‘rtoqlashaman Murojaat va takliflar uchun 👉@IBROHIMBEK_700
Подписчики, 30 дней
8 нояб. – 16 нояб.−103 (−0,9%)
Показать таблицей
| Дата | Подписчики |
|---|---|
| 8 нояб. 2026 г. | 11 243 |
| 9 нояб. 2026 г. | 11 229 |
| 10 нояб. 2026 г. | 11 219 |
| 11 нояб. 2026 г. | 11 206 |
| 12 нояб. 2026 г. | 11 196 |
| 13 нояб. 2026 г. | 11 179 |
| 14 нояб. 2026 г. | 11 165 |
| 15 нояб. 2026 г. | 11 156 |
| 16 нояб. 2026 г. | 11 140 |
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 20 окт. 2026 г. | 5 810 |
| 25 окт. 2026 г. | 4 439 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры7,8 тыс.Пересылки20Реакции116Комментарии—
- 02Просмотры6,64 тыс.Пересылки0Реакции23Комментарии—
- 03Просмотры6,56 тыс.Пересылки0Реакции15Комментарии—
- 04Просмотры6,3 тыс.Пересылки0Реакции17Комментарии—
- 05Просмотры6,02 тыс.Пересылки1Реакции18Комментарии—
Новые посты
Вальверде майдондан чиқиб кетишда сардорлик боғичини Лунинга ташлаб кетибди. Лунинни боғич билан биринчи марта кўришим. Олдин кўрган бўлсам ҳам эслай олмадим. У асосий таркиб футболчиси эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Шу боис у ҳақлими деган савол юзага келяпти. Аммо 2018 йилдан бери, жамоада 8 йилдан бери бор бўлган жамоа ҳақли бўладиям-да. Сардорларга ўхшаб ҳаракатланиб корнердан кейин голданам сақлаб қолди (ўзи менга ўхшаб ўша пайтда боғич Луниндалигини кўрди шекилли ҳамма)
Открыть в TelegramҚизиқ ҳолат: статистика бўйича “Барселона”да 9та зарба, 4таси аниқ. “Реал”да эса 4та зарбадан 2таси аниқ чиқди. Аммо аслида “Реал” голларга яқинроқ келди ва биринчи бўлимда биттадан кўпроқ бўлишиям мумкин эди голлари. Масалан Гулернинг пасидан кейин берилган Мбаппенинг зарбаси, ёки, тайм охиридаги Диоманденинг зарбаси ноаниқ чиққан бўлса ҳам ўта ҳавфли вазиятлар эди. xGда ҳам таҳминан қирқ дақиқача “Барселона” кўрсаткичлари яхшироқ эди. Лекин охирида “Реал” ўтиб кетди. 0.65га, 0.85 Агар “Барселона” “Реал”нинг кенг майдон бўйлаб ҳаракатланиб қанотлардан фойдаланиш имконини пасайтиришни режа қилган бўлса, бу режа ҳозирча иш бермади. Меҳмонлар қанотларда катта бўшлиқларга эга бўлишяпти. Айниқса чап қанотда. Флик танаффусда шунга аҳамият берса керак.
Открыть в TelegramБир қарашда "Барселона" ҳимояда тўпни тепиб юборишда омадсиз ҳаракатлангандек. Аммо "Реал"нинг ҳужумдаги меҳнатини ҳам инобатга олиш керак. "Реал"нинг голи тасодиф эмасди. Позицион ҳужум ва Мбаппенинг онгли равишда прессингга бориши натижаси бўлди.
Открыть в TelegramБугун "Барселона"дан зарба бериш масъулиятини фақат Гордон ўз зиммасига олган шекилли
Открыть в TelegramИккаласиям жуда кучли. Иккаласиям ҳужумда ўта мафтункор. Лекин умумий кўринишда айни дамда ПСЖ яхшироқ экан. Боиси, "Барселона"нинг ҳимоясида камчиликлари борлиги сезилди. Ўзи аслида аввалги баҳслардаям кўринганди. "Барселона" яққол фаворит бўлиб йирик ҳисобларда ғалаба қозонган пайтларида ҳам дарвозасидан барибир тўп ўтказиб юбораётганди. ПСЖ эса ўтказиб юборилган голларни кўпроқ голлар билан компенсация қилишга имкон берадиган жамоа эмас. Тўртинчи голда Фабиан Руис Конселунинг шундоққина ортида чиқиб келди. Бундан ташқари охирги лаҳзаларда ҳимоя яна битта "совға" бериб қўйишига оз қолди. ПСЖга эса икки йилдан бери рақиб ким бўлишининг умуман фарқи қолмади. "Интер"га 5та, "Бавария"га 5та, "Манчестер Сити"га 4та. Бугун энди "Барселона"га ҳам 4та гол урди.
Открыть в TelegramҚисқа вақт ичида 3:2 бироз олдин ўтган мавсумдаги ПСЖ - "Бавария"ни эслагандим. Бу ердаям бошланиб кетди ура-ур, сола-сол.
Открыть в TelegramҚойил Ламиннинг голига. Биринчи бўлимда энг паст баҳо олганлардан бири эди. Лекин у алмаштирилмади. Флик алмаштирмасдиям. Чунки у бурилиш қила оладиган футболчи. Дарвоза устуни билан Сафоновнинг орасида кичкина туйнук топа олди.
Открыть в TelegramПСЖ гол уриши учун озгина пауза олиши керак бўлган экан. Хвича билан Маркиньос майдонни тарк этганидан кейин руҳан ҳам қийин аҳволга тушганини таҳмин қилиш қийин эмас. Бундан ташқари Флик ҳам ўзгаришлар қилиб янги қон киритгандек кўринди. Луис Энрике мажбуран футболчиларини алмаштирган бўлса, Флик кучга тўла, тетик футболчиларни майдонга туширди. бу жараёнга таъсир ўтказмай қолмади. "Барселона" фаоллашди, ПСЖда эса пассивлик сезилди. Аммо шу лаҳзадаги Эрнандеснинг голи мезбонлар учун айни муддао бўлди.
Открыть в TelegramДембеленинг ортидан Хвича билан Маркиньос ўйинни давом эттира олмайдиган бўлишди. Айнан шу жароҳатлар ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин.
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
OlympicUz@olympicuzСпорт11,1 тыс.
Nodırxöja Yöldoşev@nadirkhujaСпорт11,6 тыс.
O‘zbekiston futzali@futsal_uzbekistanСпорт10,7 тыс.
FC PAKHTAKOR@pakhtakor_fcСпорт10,2 тыс.
Formula 1 — mctoshshi@formula1_mctoshshiСпорт12,1 тыс.
Tolibjon Qosimov@qosimovtСпорт10,2 тыс.
𝗙𝗼𝗿𝗺𝘂𝗹𝗮 𝟭 𝗨𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗮𝗻@f1_uzbekistanСпорт12,5 тыс.
Qobiljonov@qobiljonovuzСпорт9,56 тыс.