🚨 КИМ НОЗИМА ИШИ: НАВБАТДАГИ МУРОЖААТ БМТГА! Марҳума Ким Нозиманинг онаси навбатдаги расмий мурожаатини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига (OHCHR) йўллаши режалаштирилмоқда. Мурожаат БМТнинг қуйидаги икки махсус маърузачисига йўналтирилади: ▪️ Ғайриқонуний ўлим ҳолатлари бўйича махсус маърузачи. ▪️ Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик бўйича махсус маърузачи. Мурожаатга суд-тиббий экспертиза хулосалари, тана жароҳатлари акс этган фотосуратлар, видеоёзувлар, кўрсатмалардаги зиддиятлар ҳамда тергов жараёнига оид ҳужжатларни илова қилиш кўзда тутилмоқда. Марҳуманинг онаси қизининг ўлими юзасидан халқаро стандартлар асосида мустақил, холис ва тўлиқ тергов ўтказилишини сўрайди. МАҚСАД — ҲАҚИҚАТНИ ОЧИШ ВА АДОЛАТНИ ҚАРОР ТОПТИРИШ! ҚОНУН УСТУВОР — ЖАЗО МУҚАРРАР! DALIL.UZ https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramПосты канала DETECTIVE UZ
Маълум бўлишича, марҳуманинг юзини бўяб, онасига «Мана, қизингиз бир чиройли бўлиб ётибди», деб кўрсатишган. Нима мақсадда марҳуманинг юзи бўялган? Юзидаги жароҳатларни яшириш учунми? Ушбу ҳолат ҳам тергов давомида жиддий ўрганилиши ва унга ҳуқуқий баҳо берилиши керак! https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramҲурматли обуначилар, жойланган видеога диққат билан эътибор беринг! Аввалроқ «Зина йўқ», деб айтишган эди. Агар ҳақиқатан ҳам зина бўлмаса, юқори қаватга лифт орқали кўтарилиш керак эмасмиди? Аммо видеонинг охирида лифт уларнинг ўнг томонида қолиб кетмоқда. Унда улар қаерга ва қандай қилиб кўтарилмоқда? Аввал берилган жавоблар билан видеоёзувдаги ҳолат ўртасидаги ушбу зиддиятга алоҳида эътибор қаратинг!
Открыть в Telegram«Съёмкадан олдин кирганмисан?» деган саволга «Йўқ» деб жавоб берганингни эслайсан-а? Блогер, ўша кунни эслаяпсанми? Лифт ўнг томонингда қолиб кетганини, зиналардан юқорига кўтарилиб кетаётганингни эслаяпсанми? Энди берган жавобларингни видеокамера ёзувлари билан таққослаш вақти келди! https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramҚотиллар ва жиноятга шерик бўлганлар, эслатиб қўяйлик! Эслаяпсизми??? Нозимани қийнаб ўлдирганингизни? https://t.me/detective_uznews
Открыть в Telegram⚖️ КИМ НОЗИМА ИШИ: ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ЎРТАСИДАГИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 2003 йил 12 февралда иккита муҳим халқаро шартнома имзоланган: ▪️ Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома. ▪️ Экстрадиция — жиноий жавобгарликка тортиш учун шахсларни ушлаб бериш тўғрисидаги шартнома. Ҳар икки шартнома 2004 йил 23 ноябрда кучга кирган ва БМТнинг халқаро шартномалар реестрида рўйхатга олинган. Ушбу шартномалар асосида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Жанубий Кореядан: — Барча тергов ҳужжатларини; — Кузатув камераларининг асл ёзувларини; — Суд-тиббий экспертиза хулосаларини; — Гувоҳлар ва гумонланувчиларнинг кўрсатмаларини; — Телефон ва геолокация маълумотларини; — Қўшимча тергов ҳаракатларини амалга оширишни; — Қонуний асослар мавжуд бўлганда, гумонланувчиларни экстрадиция қилишни сўраши мумкин. Мазкур халқаро шартномалар Ким Нозиманинг ўлими билан боғлиқ ишни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўрганиш учун ҳуқуқий асос яратади. Шартномаларнинг айнан ушбу иш доирасида қўлланилиши тегишли процессуал қарорларга боғлиқ. ҲЕЧ КИМ ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС! ҚОНУН УСТУВОР — ЖАЗО МУҚАРРАР! DALIL.UZ https://t.me/detective_uznews
Открыть в Telegram🚨 ТЕЗКОР! КИМ НОЗИМАНИНГ ИШИГА ИНТЕРПОЛ АРАЛАШДИ! Марҳума Ким Нозиманинг ўлими билан боғлиқ иш халқаро миқёсда янги босқичга чиқди. Иш доирасида тўпланган барча ҳужжатлар, суд-тиббий экспертиза хулосалари, видеодалиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда тергов жараёнида аниқланган жиддий зиддиятларни Интерпол ўрганмоқда. Мазкур иш бўйича халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. DALIL.UZ https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramЧат трансляция шу каналда 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/detectivdagi_oqibatlilar_chat?videochat
Открыть в Telegram🚨 МАРҲУМА КИМ НОЗИМАНИНГ ОНАСИ САИДА МИРЗИЁЕВАГА ВИДЕОМУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ! 📹 Видеомурожаатни DALIL.UZ Instagram саҳифасида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин! 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://www.instagram.com/reel/DgDAkJaPtWf/?avpt=NzNhZXAwd2Z5OW93
Открыть в Telegram🚨🚨🚨 ТЕЗКОР ХАБАР! НОЗИМА АКМАЛ ҚИЗИ ИШИ БЎЙИЧА 4 НАФАР ШАХС ЎЗБЕКИСТОНГА ТЕРГОВГА ЧАҚИРТИЛГАНИ АЙТИЛМОҚДА! Дастлабки маълумотларга кўра, Нозима ишига алоқадор 4 нафар гувоҳ ёки гумонланувчи Ўзбекистонга тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун чақиртирилган бўлиши мумкин. ⚠️ Ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган! Расмий тасдиқ олиниши билан қўшимча маълумотлар эълон қилинади. Кузатишда давом этамиз! 🔎 https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramБлогернинг ўзи Жанубий Кореяга чақирган 3–4 нафар йигитнинг виза муддати тугаш арафасида. Маълумотларга кўра, блогер уларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи. Аммо ҳозирда блогернинг ўзи мураккаб вазиятда қолган. Нега блогер айнан ҳозир уларни чиқариб юбормоқчи?
Открыть в TelegramНорепанг полиция томонидан ёпилди ва муҳрланди. Манбаларимиз орқали Норепанг полиция томонидан ёпилиб, муҳрлангани ҳамда Она Гул ва унинг эрига катта миқдорда жарима солингани аниқланди. Шунингдек, Она Гулнинг таниши бўлган полиция ходими ишдан кетгани ҳам аниқланди. https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramЖанубий Кореяда пул ювишга қарши рейдлар кучайтирилди Рейдлар давомида бир қатор Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Уларга нисбатан текширув олиб борилмоқда. Манбаларимиз орқали блогер ҳам пул ювишда гумонланиб қўлга олингани ва икки кун ҳибсда сақланганидан сўнг гаров эвазига озод қилингани аниқланди. Тергов давом этмоқда. Агентларимизга алоҳида раҳмат! https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramЖанубий Кореяда пул ювишга қарши рейдлар кучайтирилгани айтилмоқда Келиб тушган хабарларга кўра, Жанубий Кореяда пул ювиш ва ноқонуний пул айланмаси бўйича ўтказилаётган рейдлар давомида бир қатор Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган. Уларга нисбатан текширув олиб борилаётгани айтилмоқда. https://t.me/detective_uznews
Открыть в TelegramХурматли обуначилар! Ким Нозима Акмал кизининг улими буйича журналистик суриштирувимиз давом этмокда. Биз тухтаганимиз йук. Нозиманинг тана жарохатларига оид материалларни DETECTIVE.UZ Telegram каналимизда хам элон килиб келяпмиз. Биз нафакат Нозима учун адолат талаб киламиз, балки барча аёлларнинг хукуклари ва хавфсизлигини химоя киламиз. Нозима учун бирлашишда давом этайлик. 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://www.instagram.com/reel/Df3ptF-PQAg/?hvrq=eHk1aTlleDl3bWsw
Открыть в TelegramЧат трансляция шу каналда бўлмоқда 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/mitingf6?videochat
Открыть в Telegram🚨 DALIL.UZ БУ ИШДА ҲАМ ҲАҚ БЎЛИБ ЧИҚДИ! БЛОГЕР «КОКОШ», БАРЧИН ҒОФУРОВА ВА НИҲОЛА РАЖАБОВА ҚАМАЛДИ Воқеа 2025 йилнинг апрель ойида бошланган. «Кокош» номи билан танилган блогер Комила Абдуқодированинг аҳволи ошқозон операциясидан кейин ёмонлашган. Шундан сўнг у билан клиника ўртасида можаро юзага келган. Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Комила Абдуқодирова, Барчин Ғофурова ва Ниҳола Ражабовани Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди, 139-моддаси 2-қисми ҳамда 140-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича айбли деб топди. Суд ҳукми билан: ▪️ Комила Абдуқодирова («Кокош») — 3 йил 6 ойга ▪️ Барчин Ғофурова — 4 йилга ▪️ Ниҳола Ражабова — 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. https://t.me/detective_uznews
Открыть в Telegram