Кабинет

Посты канала Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq

сначала новые

#7497Фото

Президент мактуби ва миллий юксалиш: Спикер ўринбосари фикри 🏢 Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов Президентимизнинг набираси Шавкатбекка йўллаган мактуби ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, мактубдаги ғоялар мамлакатнинг стратегик мақсадлари билан узвий боғлиқ. 🇺🇿 Мустақилликнинг 35 йиллигидаги нутқда келгуси ўн йиллик миллий юксалиш даври деб эълон қилинган. 2030 йилгача: 🔍 ЯИМни 300 млрд долларга етказиш; 🔍 450 млрд доллар инвестиция жалб қилиш; 🔍 10 миллион ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб этиш. ℹ️ Р. Ҳакимов мактубнинг асосий ғоясини шундай изоҳлайди: ривожланган давлат фақат иқтисодий кўрсаткичлар ва бинолар билан эмас, билимли инсонлар, адолатли қонунлар ва жамиятдаги ўзаро ишонч билан барпо этилади. 💬 Буюк аждодларимиз билан фахрланишимиз, бугунги имкониятларни қадрлашимиз ва келажак авлод олдидаги масъулиятимизни чуқур ҳис қилишимиз керак. Тўлиқ матн 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 200−6%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч471
3 ч494
7 ч1 200
  1. Через 1 час471
  2. Через 6 часов1 200
  3. Всего сейчас1 200
#7496Фото

🤩Кимнингдир тақдири балки сизга боғлиқдир? ⚖️ 2–3 декабрь кунлари ”Адолат” СДП ташаббуси билан ”Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида донорлик акцияси ўтказиляпти. Мақсад битта — қонга муҳтож болажонларнинг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш. ❗️Акция 2–3 декабрь кунлари, соат 10:00 дан 16:00 гача Республика қон қуйиш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларида (Тошкентдагилар учун: Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 138-уй) бўлиб ўтади. ❗️ Боришдан олдин 3 та қоидани унутманг: 🟢18–60 ёш оралиғида бўлсангиз ва соғлиғингиз кўтарса, паспортингизни олиб бораверасиз. 🟢Бир кун олдин аччиқ, шўр, ёғли овқатлар ва газли сувлардан, камида 2 сутка олдиндан эса спиртли ичимликлардан тийилиб туринг. Топширадиган куни эрталаб тухум, ёғ ва сут маҳсулотлари еманг. 🟢Шифокордан ҳеч нимани яширманг. Охирги пайтларда 2 ойдан кўп чет элда бўлган бўлсангиз (6 ой чеклов бор) ёки илгари гепатит каби касалликларни ўтказган бўлсангиз, шифокорга очиқ айтинг — қон топширишга рухсат тиббий кўрикдан кейин берилади. 📝Мурожаат учун рақамлар: +998 99 421-93-18, +998 99 051-01-80 ёки adolat.uz. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры813−37%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч31
2 ч747
7 ч813
  1. Через 1 час747
  2. Через 6 часов813
  3. Всего сейчас813
#7495Видео
Просмотры1 600+25%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
9 ч1 500
25 ч1 600
  1. Через 24 часа1 600
  2. Всего сейчас1 600
#7494Фото

👨‍⚖️ Ҳокимлик ҳужжатлари устидан маъмурий судга шикоят қилиш мумкин бўлади 🗣Мажлисда маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш, суд қарорлари ижроси учун масъулиятни ошириш ҳамда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди. ✍️ Фуқаролар ва тадбиркорлар ҳокимликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан ҳам маъмурий судга шикоят қила олади. Бундай ишлар вилоят даражасидаги судларда судьялар ҳайъати томонидан прокурор иштирокида кўриб чиқилади. ✅ Агар суд мансабдор шахслар фаолиятида коррупция аломатларини аниқласа, материаллар ваколатли органларга юборилади. Мансабдор шахсга жарима қўлланилганидан кейин ҳам суд қарори такроран бажарилмаса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун прокурорга хабар бериш ваколати берилади. 📌Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи алоҳида мустаҳкамланди. Шунингдек, судга даъво аризасини киритишда даъво муддати билан боғлиқ чекловлар чиқариб ташланди. ✅Депутатлар фикрича, ушбу нормалар фуқаро ва тадбиркорларнинг суд ҳимоясини таъминлаш, ортиқча бюрократияни камайтириш ва маъмурий судларга ишончни оширишга хизмат қилади. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры2 300+79%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
11 ч2 250
26 ч2 300
  1. Через 24 часа2 300
  2. Всего сейчас2 300
#7493Текст

🔨 HL7 FHIR халқаро стандарти асосидаги DHP платформаси эса маъмурий юкламани 30 фоизга, такрорий текширувлар ва тиббий хатоларни 20 фоизга камайтириш, ҳисоботларни шакллантиришни 90 фоизгача тезлаштириш имконини беради. ⚡️Давлат тиббиёт муассасаларида DMED тизими тўлиқ ишга тушмагани, вазирлик платформаларининг хусусий клиникалар билан етарлича интеграция қилинмагани таъкидланди. 📑 Шунингдек, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари билан боғлиқ масалалар ҳамда ихтисослаштирилган марказларга имтиёзли йўлланма олишдаги қийинчиликлар юзасидан саволлар ўртага ташланиб, хизматларни барча муассасаларда бир хил ишлатиш ва аҳолига қулайлик яратиш бўйича тавсиялар берилди. 👍Муҳокама якунида вазирнинг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, ушбу йўналишда парламент назоратини давом эттиришга келишилди. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 560+22%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч1 540
25 ч1 560
  1. Через 24 часа1 560
  2. Всего сейчас1 560
#7490Фото

🎮 DMED, 65 миллион маълумот ва депутатларга тушган саволлар 🗣Мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири Э. Адиловнинг тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ахбороти эшитилди. ➡️ Ягона тиббий ахборот тизими доирасида электрон шифохона, стационар, лаборатория, рецепт, омбор, реабилитация ва йўлланма хизматлари йўлга қўйилган. 2025–2026 йилларда DMEDни такомиллаштириш бўйича 491 та ташаббус амалга оширилиб, 148 мингдан ортиқ имтиёзли электрон йўлланма расмийлаштирилган, шифокорлар учун 65 миллиондан зиёд таҳлил ва кўрик маълумотлари шакллантирилган. Шунингдек, 126 та электрон журнал/шакл ва 28 та миллий ҳисобот рақамлаштирилган. ✅AI TOP3-CDSS орқали 6 мингдан зиёд ҳолат таҳлил қилинган, AI Med-STT ёрдамида 2,5 мингдан ортиқ шифокор-бемор суҳбати матнга ўгирилган, AI MAMMO 54 мингдан зиёд маммография текширувини, AI Stroke эса инсультга оид 2,5 мингдан ортиқ ҳолатни таҳлил қилган. ➡️2026 йил охиригача 6 та СИ тизимини тўлиқ ишга тушириш ва яна 3 тасини пилот қилиш режалаштирилган. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 190−7%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
12 ч1 170
25 ч1 190
  1. Через 24 часа1 190
  2. Всего сейчас1 190
#7489Фото

✅ ”Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида 1,6 миллиондан ортиқ ёшлар сертификатга эга бўлди. Мактаблар учун 7 та, олий таълим учун 3 та ўқув қўлланма таълимга жорий этилди, ОТМларда 3 та лаборатория очилди. 📈 ”IT Park ”да СИ йўналишидаги резидентлар 240 тага, хизматлар 895 млрд сўмга, экспорт эса 75 млн долларга етди. Ўзбекистон ”Oxford Insights ” рейтингида 8 поғона юқорилаб, 195 давлат орасида 62-ўринни эгаллади ва 2026 йил 16 июлда WAICO таъсис битимини имзолаган 29 давлат қаторидан жой олди. ✍️ Йил якунигача серверлар сонини 24 тага, график карталарни 192 тага етказиш, 2027 йилда эса қуввати 7 экзафлопсдан ортиқ янги ҳисоблаш кластерини ишга тушириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, йил охиригача ОТМлардаги СИ лабораторияларини 21 тага етказиш, стартаплар ва илмий ташкилотларнинг GPU кластер ҳамда катта маълумотлар базаларидан имтиёзли фойдаланишини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди. ✅Депутатлар 2027 йил 1 февралгача ”ai.gov.uz” платформасида СИ асосидаги дастурий маҳсулотлар Ягона реестрини ишга тушириш ва уни Давлат харидлари портали билан реал вақтда интеграция қилиш бўйича таклиф билдирдилар. ➡️”Ўзбек тили корпуси”ни эса етакчи халқаро компанияларга тақдим этиш ва очиқ фойдаланишга жойлаштириш тавсия этилди. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 270−1%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч1 260
25 ч1 270
  1. Через 24 часа1 270
  2. Всего сейчас1 270
#7486Фото

📢Айни пайтда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг сунъий интеллектни ривожлантириш, устувор соҳаларга кенг жорий этиш ҳамда белгиланган лойиҳалар ижроси юзасидан ахбороти эшитилмоқда. 🗣Мажлисда 2030 йилгача мўлжалланган сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг асосий рақам ва йўналишлари тилга олинмоқда: 📑 Жорий йил июль ойида ”Электрон ҳукумат” дата-марказида 24 миллион АҚШ долларилик замонавий ҳисоблаш инфратузилмаси ишга туширилган. Соғлиқни сақлаш йўналишида 16 та HGX H200 картасига эга кичик кластер йўлга қўйилган, соғлиқни сақлаш ва таълимдаги лойиҳалар учун эса 8 миллион АҚШ долларилик сервер ускуналарини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган. ✅ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан рақамли ҳукумат, кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги ҳамда экология йўналишларида 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳасини амалга ошириш бошланган. 📎6,5 миллион ҳужжат, 6,1 миллиард сўз ва 20 миллиард токенни қамраб олган миллий маълумотлар тўплами шакллантирилган. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 130−12%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч1 120
25 ч1 130
  1. Через 24 часа1 130
  2. Всего сейчас1 130
#7485Фото

⁉️ Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаган масъулларга жарима солинади Мажлисда ”Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди. 🗣Мазкур ҳужжат ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини кучайтириш, айниқса, хотин-қизлар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ▶️Таъкидланишича, айрим ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида ваколатли органларга ўз вақтида хабар берилмаслиги уларга қонуний чора кўришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, 2025 йилда 536 та эрта туғруқ ҳолати тегишли органлар томонидан ”e-material” ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ва улар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмаган. 📌Янги 188⁵-модда: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган янги моддага кўра, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш мажбурияти юклатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимлари томонидан ички ишлар органлари ва ”Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бериш талабларини бузганлик учун жарима жазоси белгиланмоқда. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 080−16%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч1 070
25 ч1 080
  1. Через 24 часа1 080
  2. Всего сейчас1 080
#7484Фото

✅Ҳаво кемаларини ноқонуний эгаллаб олишга қарши кураш замонавий талабларга мослаштирилмоқда ➡️ Мажлисда 2010 йил 10 сентябрда Пекинда қабул қилинган ”Ҳаво кемаларининг қонунга хилоф тарзда босиб олинишига қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияни тўлдирувчи Баённома”га Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди. 💬Баённома ҳаво кемаларини нафақат куч ишлатиш ёки таҳдид орқали, балки мажбурлаш, қўрқитиш ёхуд замонавий техник воситалардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда эгаллаб олиш ҳолатларини ҳам қамраб олади. Шунингдек, бундай жиноятларни ташкил этиш, уларда иштирок этиш ва кўмаклашиш учун жавобгарлик қоидалари белгиланган. ✅ Авиақатновлар географияси кенгайиб, аэропортларнинг транзит салоҳияти ошаётган бир пайтда ҳужжатга қўшилиш йўловчилар, экипаж аъзолари ва ҳаво кемалари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳуқуқий ҳамкорликни кучайтириш имконини беради. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 920+50%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч1 910
26 ч1 920
  1. Через 24 часа1 920
  2. Всего сейчас1 920
#7483Фото

✈️ Ўзбекистон Пекин конвенциясига қўшилмоқда ✍️ Мажлисда 2010 йил 10 сентябрда Пекинда қабул қилинган ”Халқаро фуқаро авиациясига нисбатан қонунга хилоф тарздаги хатти-ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенцияга Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. ✅Конвенция фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш, терроризмга қарши курашиш ҳамда давлатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 🔨Ҳаво кемаларини йўқ қилиш, улардан қурол сифатида фойдаланиш, хавфли материалларни ноқонуний ташиш, шунингдек, аэропортлар ва аэронавигация воситаларига тажовуз қилиш каби жиноятларга қарши курашишнинг халқаро ҳуқуқий асослари белгиланган. 💬 Халқаро авиақатновлар кўлами кенгайиб бораётган шароитда Конвенцияга қўшилиш миллий қонунчиликни халқаро талабларга мослаштириш, соҳадаги жиноятларнинг олдини олиш ва давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш имконини беради. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 120−13%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч1 110
24 ч1 120
  1. Через 24 часа1 120
  2. Всего сейчас1 120
#7480Фото

⏰ Божхона тўловларини кечиктириш муддати 120 кунга узайтирилади 🗣Мажлисда кўриб чиқилган божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига тадбиркорлар ҳамда ташқи савдо иштирокчилари учун бир қатор янги тартиблар киритилмоқда: 📌 Чет эл автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати эса 60 кундан 120 кунга узайтирилмоқда. ✅Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашда ҳисобланадиган фоизлар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенглаштирилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун бош таъминот суммаларини камайтириш механизмлари жорий этилмоқда. ⚙️ Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари доирасида аризалар ва зарур ҳужжатларни ”Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 140−11%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч1 140
24 ч1 140
  1. Через 24 часа1 140
  2. Всего сейчас1 140
#7477Фото

📚 Мактабга тайёрлов энди мажбурий умумий ўрта таълимга қўшиладими? ⛴Болаларнинг мактабга қанчалик тайёр бориши ўқишга мослашув ва келгуси ўзлаштиришга бевосита таъсир қилади. 🔔Мактабгача ва мактаб таълими тизимларини ўзаро уйғунлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан энди бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида қаралади. Бу ёндашув миллий таълим тизимини халқаро стандартларга яқинлаштиришга қаратилган. 📄 ”Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги ҳамда ”Таълим тўғрисида”ги қонунларга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, бир йиллик мажбурий тайёрлов умумий ўрта таълим тизимига киритилади, боғча ва мактабларда ташкил этилади ҳамда болаларнинг ундан ўтиш ҳуқуқи кафолатланади. 📎Янги тартиб боғча ва мактаб ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини ошириш, мамлакат таълим тизимининг халқаро нуфузини кучайтириш ва фуқароларнинг чет элдаги ўқиш жараёнларида қулайликлар яратишга хизмат қилади. ➡️ Энди қонун лойиҳаси Сенатда кўриб чиқилади. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 160−10%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
17 ч1 150
24 ч1 160
  1. Через 24 часа1 160
  2. Всего сейчас1 160
#7473Фото

✔️ Хориждаги қуролли можароларга жалб этилишнинг олдини олиш учун... Мажлисда ”Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши айрим тоифадаги жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. ✅Мазкур ҳужжат фуқаролар хавфсизлиги, миллий хавфсизлик ҳамда халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтиришни кўзда тутади. 📄Қонун билан Жиноят кодексининг 154¹-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатлар ҳарбий хизмати, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши учун жиноий жавобгарлик такомиллаштирилмоқда. ▶️Хорижий давлатлар ҳудудидаги қуролли можароларда қатнашиш билан боғлиқ жиноий қилмишлар учун жавобгарлик нормалари аниқлаштирилмоқда. 🧑‍🦲 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Открыть в Telegram
Просмотры1 170−9%к среднему
Пересылки—
Реакции18
Комментарии—