Посты канала Davronbek Tojialiyev sahifasi
Якшанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Боғистон қишлоғидан кўтарилиб, учта чўққига чиқдик. Сафарни Қулоқстонсой дарасидан, денгиз сатҳидан 950 метр баландликдан бошладик. Ёнғоқзорлар орасидан кўтарилсангиз, учта кичик шаршарани учратасиз. Юқорига кўтарилган сари сой қуриб, ўзан ўрнидаги тор дарадан юрилади. Йўлда кўплаб кичик ғорлар мавжуд. 1800 метр баландликдан кескин кўтарилиш бошланади. 2100 метрдан баланд жойларга қор ўрнабди. 2300 метр баландликка чиқиб, тоғ қирраси бўйлаб, аввал Боғистон (2427 метр), кейин Номсиз (2401 метр) ва Абнур (2391 метр) чўққиларига чиқдик. Тушишда тоғнинг бошқа тарафидан юрдик. Жами 17 км юриб, 1815 метр кўтарилдик. Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в TelegramТошкент вилоятининг Паркент тумани ҳам Чотқол тизмасининг гўзал тоғлари билан ўралган. Невич, Сўқоқ, Заркент, Кумушкон қишлоқлари тоғ сайёҳлари орасида жуда машҳурдир. Чотқол тизмасининг Қизилнура (3267 метр), Учтош (2840 метр), Ҳавла (2752 метр) чўққиларига йўл Кумушкон қишлоғидан бошланади. Бу чўққилар жойлашган ҳудуд айни пайтда Ўзбекистон темир йўллари АЖга таркибидаги "Угам-Чотқол давлат биосфера резервати" унитар корхонасига қарашли бўлиб, махсус рухсатномасиз кириш тақиқланади. Учтош чўққисига энг яқин сўқмоқ Кумушкондаги Ҳазрати Али Бува масжиди юқорисидаги янги қурилаётган дам олиш маскани олдидан бошланади. Кўзланган манзилгача масофа 9 км, қайтиш билан жами 18 км масофа юрилади. Босиб ўтиладиган баландлик 1400 метрдан кўпроқ. Видеоси: https://youtu.be/PQm_89nBrXk Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в TelegramТоғда айиқдан ҳимояланиш қоидалари: 1. Айиққа яқинлашмаслик: Агар узоқдан айиқни кўриб қолсангиз, унга асло яқинлашманг, аксинча, эҳтиёткорлик билан орқага туринг. 2. Шовқин кўтариш: Йўлда кетаётганда баландроқ гаплашинг, қарсак чалинг ёки ҳуштак чалинг, шунда айиқ сизнинг яқинлашаётганингизни олдиндан сезиб қочади. 3. Рюзакни ечиб, бошингизга кўтариб, катта кўриниш: Рюзакни ечиб, бошингизга кўтаринг ёки қўлларингизни юқорига кўтаринг ва устингизга куртка ёки ёпинчиқ ёйиб, айиққа ўзингизни каттароқ қилиб кўрсатинг. У сизни каттароқ объект сифатида баҳолаб, қочади. 4. Йиртқичнинг кўзига қарамаслик: Айиқнинг кўзига тик қараманг, чунки у буни тажовуз ёки чақирув сифатида қабул қилиши мумкин. 5. Баланд овозда подкаст ёки аудиокитоб эшитиб кетиш: Ёлғиз юрганда қулоқликсиз, телефон ёки калонкадан баланд овозда подкаст ёки аудиокитоб эшитиб кетиш айиқларни чўчитиб, яқин келишининг олдини олади. 6. Спрей, олов ва ҳидли воситалардан фойдаланиш: Зарур ҳолатлар учун махсус айиққа қарши спрей (bear spray), фавқулодда олов ёқиш мосламалари ва йиртқичларни қочирувчи ўткир ҳидли воситаларни ёнингизда олиб юринг. 7. Озиқ-овқатларни зич ва ҳид чиқармайдиган идишда сақлаш: Егуликлар ва чиқиндиларни очиқ қолдирманг, уларнинг ҳиди айиқни ўзига жалб қилиши мумкин. 8. Бирданига югурмаслик: Айиқни кўриб қолганда асло қочманг ёки югурманг, чунки югуриш унинг овқатга нисбатан инстинктив овлаш рефлексини уйғотади. 9. Секин ва хотиржам орқага қадам ташлаш: Айиққа орқангизни ўгирмасдан, унга тик қарамаган ҳолда секин-аста ва хотиржам орқага қараб юриб узоқлашинг. 10. Болали айиқлардан ўта эҳтиёт бўлиш: Кичик болалари билан юрган она айиқлар ўта хавфли бўлади, шунинг учун уларнинг йўлидан дарҳол ва бутунлай узоқлашинг. Ўрмонда ёки тоғда юришганда эҳтиёт чораларини доимо ёдда сақланг! Хавфсиз саёҳатлар тилайман. Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в TelegramҲозирги куз мавсумида тоғларимизда айиқлар фаоллиги кескин ортиб, уларнинг изини кўп учратиш мумкин. Бу мавсумда улар гиперофагия (ҳаддан ташқари кўп ейиш) даврига кириб, қишки уйқуга тайёргарлик кўради. Шу боис тоғдан пастроққа – мевали дарахтзорларга (тоғолча, дўлана, наъматак, ёввойи олмалар ва турли резаворлар) ҳамда ўтхўр жониворлар ортидан тушиб, организмида ёғ захирасини йиғади. Бизнинг юртлардаги қўнғир айиқлар одатда одамга ўзи ҳужум қилмайди ва табиатан у қадар тажовузкор бўлмаса-да, кузги очлик даврида улар билан тўқнашиш хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун тоққа чиққанда барча эҳтиёт чораларини кўриш ўта муҳимдир. Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в TelegramТошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманининг сўлим Оқтош қишлоғи яқинида, Қоржонтов тизмасининг жанубий этакларида Қорақиясой дараси жойлашган. Дара ўзининг шаршаралари, тош суратлари билан машҳур. Денгиз сатҳидан 2260 метр баландликда эса петроглифлар водийси жойлашган. Бу жой археология ва тарихга қизиқувчилар учун жуда муҳим объектдир. Қорақиясойнинг қоя суратлари водийсида 90 та қоятошга чизилган 1015 та петроглифлар аниқланган. Улар орасида орасида архар, тоғ эчкиси, от, туя, ит, кийик тасвирлари кўп учрайди. Шунингдек, ов, одамлар, аравалар, камончилар, карвон, отлиқлар расмларини учратиш мумкин. Қорақиясой расмларининг асосий қисми эса бронза даврига оид деб ҳисобланади. Cуратларнинг айримлари милоддан аввалги 2 минг йиллик охири – 1 минг йиллик бошларига тегишли деб саналади. Бу жойгача 7 км пиёда юриш ва 1100 метр юқорига кўтарилиш керак. Видеоси: https://youtu.be/xzFsdvvS3qw Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в TelegramЙўлдан отлар уюрини кўрдик. Айиқ изларини учратдик. Катта-кичик ғорларга кирдик. Сойнинг тошлар орасига сингиб, яна бошланган жойларини томоша қилдик. Юқорилаганимиз сари Пском тизмасининг баланд тоғлари ўзини кўз-кўз қила бошлади. Кузнинг рангин кийимлари эса қалбингизни қувнатади. Видеоси: https://youtu.be/OQ5hm6G5XJk Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в TelegramСойга тушиб, биринчи кўприкдан ўтишингиз билан баланд қоялар орасидан пишқириб оқаётган Каптаркумушсойга кўзингиз тушади. Шу ерда пойабзалларни ечиб, сувдан ўтишга қулай оёқ кийимга алмаштириш ва шимни шимаришга тўғри келади. Мана шу тор дара орасидан 5-6 марта сув кечилади. Сув ҳарорати 7 даражани кўрсатди. Узоқроқ қолиб кетсангиз, чақиб олади. Бу ёғига треккингга мос пойабзални кийиб олиш мумкин. Иккинчи ва учинчи кўприкдан ўтгандан сўнг сой бўйлаб, даранинг жамоли очилиб боради. Юқорилаган сари олчазор, олмазор, теракзор, ёнғоқзор, оққайинзорлардан ўтасиз. Дара бошидан 10 км юқорига юрдик. Орада яна бир нечта сув кечувларидан ўтдик. Бу сафар пойбзални ечмай, тошдан тошга сакраб ёки синган дарахт шохларидан ўтиб олдик. Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | X
Открыть в Telegram