#КУН_ОЯТИ Одамлар орасида Аллоҳга шак узра ибодат қиладигани ҳам борки, унга яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирор бахтсизлик етса, (диндан) юз ўгириб кетур*. (У) дунё ва охиратда зиён кўргай. Бу эса аниқ зиёндир. Ҳаж сураси 11-оят * Оятнинг нозил бўлиш сабаби – Мадина шаҳри атрофида яшайдиган мусулмон аъробийлар Мадинага ҳижрат қилиб келишгандан кейин ишлари ўнгидан келса, яъни соғлом юрса, чорваси кўпайса, хотини ўғил туғса, кўнгли таскин топиб жим юрар, борди-ю, бунинг акси бўлиб, бетоб бўлиб қолса ёки хотини қиз туғиб қўйса, диндан юз ўгириб кетишар эди (Мд. Қз.). Мазкур аъробийлар, яъни бадавийлик шароитида яшаган кишиларнинг аксарияти куфр ва мунофиқликда ашаддий бўлиши тўғрисида “Тавба” сурасининг 97-оятида ҳам айтиб ўтилган эди. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramПосты канала Дарвеш Бобо Жоме Масжиди️
Биринчи марта гуноҳ қилганингизда, бу шайтондир. Кейин яна гуноҳ қилишга одатланганда эса, бу ўзингиз! 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram#илм Билингки, иблиснинг инсонларга кирадиган энг катта эшиги - жоҳиллик, билимсизликдир. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 13 |
| 3 ч | 217 |
- Всего сейчас217
#hadis_jannat_firdavs АЛЛОҲДАН ФИРДАВСНИ СЎРАНГ Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Жаннат юз даражадир. Ҳар икки даражанинг оралиғи юз йиллик масофа оралиғичадир. Фирдавс энг олий даражасидир. Ундан жаннат анҳорларининг тўрттаси отилиб чиқади. Унинг устида Арш бордир. Аллоҳдан Фирдавсни сўранглар", дедилар. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 116 |
| 4 ч | 239 |
- Через 1 час116
- Всего сейчас239
#muftiy_minbari Умрнинг ҳар лаҳзаси ғанимат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 149 |
| 5 ч | 216 |
- Через 6 часов216
- Всего сейчас216
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадавлат кишининг (қарзини, омонатини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириши зулмдир. Агар (камбағал киши) пулдор кишидан қарзини бериб юборишини талаб қилса, қабул этсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramПайғамбаримиз алайҳиссалом овқатланиш меъёрини шундай баён қилганлар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қорнидир. Одам боласига қаддини тутиб туриши учун бир неча луқма кифоя қилади. Агар шундан ортиқ истеъмол қилмоқчи бўлса, қорнининг учдан бирини таомга, учдан бирини ичимликка ва учдан бирини нафасига ажратсин” (Имом Термизий ривояти). Ҳадис бизга нафс истаги билан эҳтиёж ўртасида меъёр сақлашни ўргатади. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 207 |
| 7 ч | 241 |
- Через 6 часов241
- Всего сейчас241
🌾 ТОНГГИ УЙҚУНИНГ РИЗҚҚА ТАЪСИРИ 🤲 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим, умматимнинг барвақт (қилган ишлари)да барака бергин!" деб дуо қилдилар. У зот қўшинни бирон жойга жўнатмоқчи бўлсалар, куннинг аввалида жўнатардилар. Сохр тижоратчи киши эди. У ҳам тижорат карвонини куннинг аввалида жўнатар эди. Натижада унинг мол-дунёси кўпайиб, бойиб кетди... 📚 Мақоланинг давоми: 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 205 |
| 8 ч | 233 |
- Через 6 часов205
- Всего сейчас233
#зикр Жаннатга биринчи бўлиб кирадиганлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар дунё умматимдан бирининг қўлида бўлса-ю, у: "Алҳамдулиллаҳ" деса ўша "Алҳамдулиллаҳ" дейиши унга берилган дунёдан афзалдир". Улуғ тобеин Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳи: "Жаннатга биринчи бўлиб кирадиганлар қийинчиликда ҳам, хурсандчиликда ҳам Аллоҳга ҳамд айтадиган кишилардир", деганлар. Аллоҳумма лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзийми султоник. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram#ХАЙРЛИ_ТОНГ! ☀️ Ассалому алайкум! ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️👇 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram"Ҳаётимиздаги муаммонинг кўлами биз унга қайси нуқтадан боқаётганимизга боғлиқ". Хайрли тун, азизлар! Яхши дам олинг🥰 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар: • қарилик келмай туриб ёшликни; • камбағаллик келмай туриб бойликни; • касаллик келмай туриб соғликии; • вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни; • ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар». Шарҳ: Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир. Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир. Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар. «Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramИбодатлар учун бўш вақт қидириб умрни ўтказмоқ, нафснинг ахмоқгарчилигидандир. Атоуллоҳ Сакандарий (қуддиса сирруҳу) 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramПереслано из Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast 📱🗣BUGUN KIMGA MUHTOJSIZ❓ 🎙 Ekspert: Isroiljon domla Ismoiljonov – Toshkent shahar “Oq uy” masjidi imom-xatibi. 🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring! 📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 12-noyabrdagi 03-07/8847-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Открыть в TelegramТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР. Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”. (Талоқ сураси, 1-2 оятлар). Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”. "Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramИслом динида илм Аллоҳ таолонинг розилигини олиш ва солиҳ амал қилиш мақсадида ўрганилади. Ихлос билан ўрганилган илм инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлига эргаштиради, ўз соҳибининг даражотларини юксалтиради. Чунки мусулмон инсон учун энг азиз неъмат имондир. Имон учун эса илм зарурдир, илмсиз имон-эътиқод бўлмайди. Шунинг учун Қуръони Каримда зиёда қилиниши сўралган биргина неъмат илмдир. «Раббим, менинг илмимни зиёда қил!» (Тоҳо сураси, 114-оят) 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramМиқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топиб еган таомидан яхшироқ таом емаган. Албатта, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз қўл меҳнатларидан еб кун кечирар эдилар» (Имом Бухорий ривояти) Бу таълимот касб ва ҳунарни қадрлашга, ҳалол меҳнатдан ор қилмасликка ундайди. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram#Мутолаа АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА МАҚОМИНГИЗ ҚАНДАЙЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ❓ إذا أردت أن تعرف قدرك عندالله فأنظر أين أقامك إذا شغلك بالقرآن فاعلم أنه يريد أن يحدثك وإذا شغلك بالطاعات فاعلم أنه قربك وإذا شغلك بالدنيا فاعلم أنه أبعدك وإذا شغلك بالناس فاعلم أنه أهانك وإذاشغلك بالدعاء فاعلم أنه يريد ان يعطيك فأنظر لحالك بم أنت مشغول فمقامك حيث أقامك يارب استعملنا في طعتك Агар Аллоҳ ҳузуридаги мақомингизни билишни хоҳласангиз қаерда турганингизга, нима билан машғуллингизга қаранг Агар Қуръон билан машғул бўлсангиз билингки Аллоҳ сиз билан гаплашишни хоҳлайди, Агар тоат ибодатлар билан машғул бўлсангиз Аллоҳ сизга яқинлашади Агар дунё билан машғул бўлсангиз Аллоҳ сиздан узоқлашади Агар инсонлар билан машғул бўлсангиз Аллоҳ сизни хор қилади Агар дуо билан машғул бўлсангиз Аллоҳ сизга сўраганларингизни беришни хоҳлаяпти Энди ўзингизга қаранг қай ҳолатда турибсиз, нима билан машғулсиз Эй Роббимиз бизни ўзинга амал қиладиганлардан қилгин.🤲🤲🤲 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram#Ҳикмат Ҳакимлардан бирига: "Қандай аёлни яхши кўрасиз?", деб савол қилинди. Шунда у зот: "Мени тўққиз ой кутган, туғилганимда хурсанд бўлиб, кўз ёшлари ила қарши олган, менга гўзал тарбия берган ҳамда бемор бўлиб қолсам, ҳамма ухласа ҳам у ухламаган аёл - онамни яхши кўраман. У аёл ҳамиша қалбимда энг муҳаббатли аёл бўлиб қолади", деб жавоб берган экан. "Ҳикматлар чашмаси" китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram#Ҳадис Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг расули, энг яхши одам ким?” деб сўради. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша”, - дедилар. Иккинчиси эса: “Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай”, - деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин”, - дедилар. Ҳа Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олий мақомларга эриштиради. “Дуога қўл очиб” китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 22 ч | 297 |
| 25 ч | 303 |
- Через 24 часа303
- Всего сейчас303
#Ҳикмат Сабр қилсанг, ёмон ўртоқ яхшидир. Сабр инсонинг кўксини очади, инсонни (уфқни) кенгайтиради. Ойнинг тунда сабр этиши уни ёп-ёруғ ҳолга келтиради. Гулнинг тиканга сабри уни хушбуй ҳолга келтиради. Арслоннинг ахлат ва қон ичра қолиб сабр қилиши уни туя бўталоқлари ила тўйдиради. Пайғамбарлар мункирларга сабр этмоқ ила Аллоҳнинг хос бандаларига, инсоният гултожиларига айландилар. Кимда гузал бир фазилат кўрсанг, билки у бу фазилатни сабр, ҳаракат, меҳнат -машаққат ила қулга киритган. Жалолиддин Румий. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в TelegramЧИРОЙЛИ ВA МAҚТAЛГAН КЎЗ ЁШИ. Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз: 1. Гуноҳларига йиғлаш. 2. Хатоларига йиғлаш. 3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш. 4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш. 5. Aллоҳ қўрқувида йиғлаш. 6. Охират ўйлари билан йиғлаш. 7. Куръони карим ўкиб йиғлаш. 8. Дин учун йиғлаш. 9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик. Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилинади. У киши дедилар: Мен: "Ё Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда?" деб сўрадим. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларингдан йиғла!" (Имом Термизий, 233). “Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан. 🕊Улашинг ва Кузатинг🔜 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифамиз: ⬇️⬇️🍀🍀🍀⬇️⬇️ 👉Telegram | Instagram
Открыть в Telegram