Омонатдорлик ҳақида ибратли қисса Сибт Ибн Жавзий ҳанбалий мазҳабининг бағдодлик имоми Ибн Ақил (ваф. 513 ҳ.) раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида бир неча қиссаларни келтирган. Шулардан бирини Ибн Ақилнинг ўзлари ҳикоя қилиб берганлар: «Ҳажга борган эдим. Йўлда қизил ипга тизилган марварид шодасини топиб олдим. Шу пайт бир кўзи ожиз кекса киши уни йўқотганини айтиб, топиб берган одамга юз динор беришини эълон қилиб юрарди. Мен марварид шодасини унга қайтариб бердим. У киши: “Динорларни ол”, деди. Аммо мен қабул қилмадим. Сўнг Шомга йўл олдим. Қуддусни зиёрат қилиб, Дамашққа тушдим. У ердан Бағдодга йўл олдим. Ўша пайтда онам ҳаёт эдилар. Ҳалабдан ўтаётиб, оч ва совуқдан қийналган ҳолда бир масжидга кирдим. Мени олдинга чиқариб, намозда имомлик қилишимни сўрашди. Намозни ўқиб бердим. Кейин менга ифторлик таом беришди. Бу Рамазон кечаларидан бири эди. Улар: “Бизнинг имомимиз бир неча кун олдин вафот этди. Сиздан шу ой давомида бизга имомлик қилиб беришингизни илтимос қиламиз”, дейишди. Мен рози бўлдим. Кейин улар: “Вафот этган имомимизнинг бир қизи бор”, дейишди. Мен ўша қизга уйландим ва у билан бир йил яшадим. Ундан бир фарзандли бўлдим. Кейин хотиним туғруқдан сўнг касал бўлиб қолди. Бир куни унга диққат билан қарасам, бўйнида қизил ип бор экан. Қарасам, бу мен топиб, эгасига қайтарган ўша марварид шодаси эди! Унга: “Эй аёл, бу марварид шодасининг бир тарихи бор”, дедим ва бўлган воқеани бошидан охиригача айтиб бердим. У йиғлаб юборди ва: “Аллоҳга қасамки, ўша одам сиз экансиз! Отам доимо йиғлаб: «Эй Аллоҳ, қизимга ўша марварид шодасини менга қайтариб берган кишидек солиҳ инсонни насиб эт», деб дуо қилар эдилар”, деди. Аллоҳ таоло отамнинг дуоларини ижобат қилган экан. Кейин хотиним вафот этди. Мен марварид шодасини ва меросни олиб, Бағдодга қайтдим». Манба: Ҳофиз Заҳабий, «Тарихул Ислом», 35/354. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ ВА КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!! 👇👇👇👇👇 https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 57 |
| 2 ч | 237 |
- Всего сейчас237