Кабинет

Посты канала BMB HOLDING

сначала новые

#5297Фото

BMB HOLDING ВАКИЛИ ТУРКИЯДАГИ НУФУЗЛИ КЎРГАЗМАДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА ​Айни кунларда Туркияда қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқлари - уруғчилик, кўчатчилик ва ўсимликлар озуқасига бағишланган нуфузли халқаро Экспо кўргазмаси ҳамда илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда. Ушбу йирик анжуманда BMB HOLDING Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш департаменти директори Собир Эгамбердиев ҳам фаол иштирок этиб, соҳанинг етакчи хорижий компаниялари билан бевосита музокаралар олиб бораяпти. ​Кўргазма доирасида кўп йиллик халқаро тажрибага эга ва дунёнинг ўнлаб мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб келаётган йирик агро-компаниялар ва илғор ишлаб чиқарувчилар стендларида илм-фан ва юқори технологияларга асосланган замонавий ечимлар тақдим этилмоқда. Учрашувлар ва павильонлар билан танишув давомида Туркиянинг етакчи агрокомпаниялари - иссиқхона ва кўчатчилик ускуналари ишлаб чиқарувчи "Günsa Makina", сабзавот уруғчилигига ихтисослашган" "Yüksel Tohum"  ҳамда кенг қамровли агрокимё ва уруғчилик йўналишида фаолият юритувчи "Hektaş" фаолияти билан яқиндан танишилди. Ушбу компаниялар вакиллари билан илғор технологиялар, маҳсулотлар ва ўзаро ҳамкорлик имкониятлари юзасидан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, Ўзбекистонда сифатли ва тоза уруғларни яратиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда серҳосил, иқлим шароитига мос ва турли касалликларга чидамли янги навларни селекция қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. ​Халқаро семинар жараёнида экинларга берилаётган минерал ўғитларнинг озуқавий қиймати ва экологик тозалигини таъминлаш, тупроқ унумдорлигини сақлаган ҳолда юқори ҳосил олишнинг илмий асослари ҳам ўрганилмоқда. Мутахассислар томонидан кўчатларни замонавий агротехнологиялар асосида экиш, парваришлаш ва рақамли инфратузилмаларни қўллаш бўйича илғор тажрибалар алмашиляпти. ​Ушбу халқаро мулоқотлар BMB HOLDING тизимидаги қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига жаҳон стандартларидаги инновацион уруғчилик ва кўчатчилик технологияларини кенг жорий этиш, маҳсулот сифатини янада ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли истиқболли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Открыть в Telegram
Просмотры311−41%к среднему
Пересылки—
Реакции65
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч267
7 ч311
  1. Через 6 часов311
  2. Всего сейчас311
#5296Фото

🇺🇿САУДИЯ АРАБИСТОНИ ЭЛЧИСИ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Жорий йилнинг 25 ноябрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саад Носир Абдуллоҳ Абу Ҳаймед ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 👉🏻 Батафсил 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇷🇺ОБСУЖДЕНЫ ПЕРСПЕКТИВЫ РАСШИРЕНИЯ ТОРГОВО-ЭКОНОМИЧЕСКОГО СОТРУДНИЧЕСТВА С ПОСЛОМ САУДОВСКОЙ АРАВИИ 25 ноября текущего года состоялась встреча председателя Совета учредителей BMB HOLDING Бекзода Маматкулова с Чрезвычайным и Полномочным Послом Королевства Саудовская Аравия в Республике Узбекистан Саадом Насиром Абдуллой Абу Хаймедом. 👉🏻 Подробнее 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇬🇧PROSPECTS FOR EXPANDING TRADE AND ECONOMIC COOPERATION DISCUSSED WITH THE AMBASSADOR OF SAUDI ARABIA On november 25 of this year, a meeting was held between Bekzod Mamatkulov, Chairman of the Founders Board of BMB HOLDING and His Excellency Saad Nasir Abdullah Abu Haimed, Ambassador Extraordinary and Plenipotentiary of the Kingdom of Saudi Arabia to the Republic of Uzbekistan.   👉🏻 More Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Открыть в Telegram
Просмотры396−24%к среднему
Пересылки—
Реакции85
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч158
5 ч366
9 ч396
  1. Через 1 час158
  2. Через 6 часов366
  3. Всего сейчас396
#5295Видео
Просмотры341−35%к среднему
Пересылки—
Реакции60
Комментарии—
#5294Видео
Просмотры519−1%к среднему
Пересылки—
Реакции78
Комментарии—
#5292Видео

ZA’FARON CHINAZ - 2 ЁШДА! 2024 йил 23 ноябрь куни BMB HOLDING ташаббуси билан ўз фаолиятини бошлаган Za’faron Chinaz ресторани бугун ўзининг икки йиллигини нишонламоқда. Ўтган вақт давомида ресторан нафақат мазали таомлар, балки самимий муҳит, миллий меҳмондўстлик ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни ўзида мужассам этган севимли масканлардан бирига айланди. Бу даврда минглаб меҳмонлар ушбу масканда ҳордиқ чиқариб, ёқимли лаҳзалар ва унутилмас таассуротларга эга бўлдилар. Бугунги кунда мазкур масканда кунига ўртача 1 000 нафар меҳмонга хизмат кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, ушбу лойиҳа доирасида 100 га яқин доимий иш ўрни яратилгани унинг нафақат хизмат кўрсатиш, балки ижтимоий-иқтисодий соҳадаги аҳамиятини ҳам намоён этади. Икки йил давомида бизга ишонч билдирган, меҳмон бўлган ва ушбу масканни танлаган барча азиз меҳмонларимизга миннатдорчилик билдирамиз! Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Открыть в Telegram
Просмотры5210%к среднему
Пересылки—
Реакции79
Комментарии—
#5291Видео
Просмотры529+1%к среднему
Пересылки—
Реакции78
Комментарии—
#5289Фото

🇺🇿BMB HOLDING ХИТОЙ БОЗОРИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ КЕНГАЙТИРАДИ Куни кеча BMB HOLDING Департаменти директори Бобир Яхяев ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Иу шаҳрида фаолият юритаётган “Uzbekistan National Pavilion Yiwu” ижрочи директори Сафар Абдурасулов ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди. 👉🏻 Батафсил 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇷🇺BMB HOLDING РАСШИРЯЕТ ВОЗМОЖНОСТИ НА КИТАЙСКОМ РЫНКЕ Накануне состоялись переговоры в формате видеоконференцсвязи между директором Департамента BMB HOLDING Бобиром Яхяевым и исполнительным директором “Uzbekistan National Pavilion Yiwu” Сафаром Абдурасуловым, осуществляющим свою деятельность в китайском городе Иу. 👉🏻 Подробнее 📝📝📝📝📝📝📝📝 🇬🇧BMB HOLDING EXPANDS ITS OPPORTUNITIES IN THE CHINESE MARKET Recently negotiations were held via videoconference between Bobir Yakhyayev, Director of the BMB HOLDING Department, and Safar Abdurasulov, Executive Director of “Uzbekistan National Pavilion Yiwu”, based in the Chinese city of Yiwu.   👉🏻 More Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Открыть в Telegram
Просмотры597+14%к среднему
Пересылки—
Реакции94
Комментарии—
#5285Фото

BMB HOLDING ҚОВУНЛАРИ ХИТОЙ БОЗОРЛАРИГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ   Экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экспорт жараёнларини соддалаштириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.   Мазкур йўналишда BMB HOLDING томонидан ҳам изчил ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Холдинг таркибидаги корхоналар томонидан етиштирилган юқори сифатли, табиий қовун маҳсулотлари Хитой бозорларига экспорт қилинди. Бу эса маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижий бозорларда талаб мавжудлигини ҳамда Холдингнинг экспорт йўналишидаги фаолияти изчил ривожланиб бораётганидан далолат беради.   Таъкидлаш жоизки, мазкур жараён бир марталик етказиб бериш билан чекланиб қолмай, йўлга қўйилган ҳамкорлик ва шаклланган тизим асосида амалга оширилмоқда. Экспортга йўналтирилаётган қовунлар, аввало, белгиланган сифат талаблари асосида пухта сараланади. Маҳсулотнинг ташқи кўриниши, сифати ва экспорт талабларига мувофиқлиги синчковлик билан текширилганидан сўнггина хорижий бозорларга жўнатиш жараёни бошланади.   Шу билан бирга, BMB HOLDING томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, саралаш ва етказиб бериш жараёнларида ички бозор эҳтиёжларини таъминлаш ҳам устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Яъни, Холдинг фаолияти бир вақтнинг ўзида маҳаллий истеъмолчиларни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.   Бу каби ташаббуслар миллий маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаш, маҳаллий аграр тармоқнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда “Made in Uzbekistan” брендининг жаҳон миқёсидаги нуфузини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Открыть в Telegram
Просмотры545+4%к среднему
Пересылки—
Реакции93
Комментарии—
#5276Фото

“ДАЛАДАН ПЕШТАХТАГАЧА” - САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ВА СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЙЎЛИ “Корзинка” савдо тармоғи ва BMB HOLDING ўртасида “Даладан пештахтагача” тамойили асосида йўлга қўйилган ҳамкорлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, уларни қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни ягона тизим асосида ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу шериклик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолини сифатли ва сараланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда аграр соҳада ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилаяпти. Ҳамкорлик доирасида “Корзинка” савдо тармоғига сабзавот ва полиз экинлари, дуккаклилар, турли қишлоқ хўжалиги неъматлари, шунингдек, ноёб ва қимматли хомашё ҳисобланган заъфарон ҳамда унинг асосида тайёрланган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Бунда маҳсулотни саралаш, сифат назорати, қайта ишлаш ва қадоқлашдан тортиб, савдо нуқталарига ўз вақтида етказишгача бўлган босқичларга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур жараёнларнинг самарали ташкил этилишида BMB HOLDING тижорат йўналиши мутахассисларининг бевосита ҳудудларда фаолият олиб бориши муҳим ўрин тутяпти. Улар деҳқон ва фермер хўжаликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, етиштириш ҳажмлари, мавсумий имкониятлар ва бозор талабларини ўрганмоқда. Шунингдек, ҳосилни қабул қилиш, уни белгиланган талаблар асосида тайёрлаш ҳамда савдо тармоғига узлуксиз етказиб бериш ишларини мувофиқлаштирмоқда. Бу эса ишлаб чиқарувчилар ва савдо тармоғи ўртасида барқарор ҳамкорлик алоқаларини шакллантиришга хизмат қилаяпти. Эришилаётган ижобий натижалар ушбу ҳамкорликнинг амалий самарасини яққол намоён этаётир. Йўлга қўйилган тизим фермерлар учун ишончли сотув бозорини яратиш, истеъмолчиларга эса сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат таклиф этиш имконини бермоқда. Келгусида ҳам мазкур шерикликни изчил ривожлантириш, маҳаллий аграр тармоқ салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва “Даладан пештахтагача” занжирининг барча босқичларида сифат ҳамда самарадорликни янада ошириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолади. Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn

Открыть в Telegram
Просмотры684+31%к среднему
Пересылки—
Реакции99
Комментарии—
#5275Видео
Просмотры865+65%к среднему
Пересылки—
Реакции104
Комментарии—