Марокашда ўтириб, бутун компания ходимларини бошқариш мана шундай бўлар экан. Текст на русском Ҳозир 6 та фаол корхонам бор, уларда салкам 900 га яқин одам ишлайди, ҳаммасини Шахсий адвокат платформаси орқали бошқара оламан. Мен ҳам бошқармайман: таъсисчи сифатида корхоналарни битта гуруҳга боғлаганман, ҳаммаси битта обуна доирасида ишлайди, пастдаги раҳбар ва ходимлар обуна тўламайди. Ўзимга бевосита бўйсунувчиларни тизимга боғлаганман, улар ўз остидагиларни боғлаган. Шундай қилиб энг кичик ходимгача битта арқон билан боғланган. Раҳбарлар ходимларга иш графиги ва иш хона локациясини бириктиради: ходим локацияга келса - ишга келган, кетса - ишдан кетган ҳисобланади. Топшириқлар ҳам платформа ичида қабул қилинади ва топширилади, бу KPI га таъсир қилади. Кеч ёки нотўғри топширилса, раҳбар қайси корхонада ва кимнинг айби билан хато бўлаётганини дарҳол кўради. Ходимлар билан муаммо бўлса, 👉 платформадан 👈 рўйхатдан ўтинг, менюда "Ходимлар" тугмасини босинг ва қўлбола бошқарувдан чиқинг. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramПосты канала Bektosh Khatamov
30 ёшида шаҳар соғлиқни сақлаш бошқарувини бошқарган одам, энди АҚШ сенатори. Текст на русском Мичиган штатида Сенатга сайловда Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Роджерсни ютди. Fox News уни ғолиб деб эълон қилди, AP ҳам бу пойгада натижани чиқарди. Кимлигини билиб олайлик. Ота-онаси мисрлик муҳожир. Абдул 1984 йилда Мичиганда туғилган. Тенгдош эканмиз. Отаси Мисрнинг Искандария шаҳрида ўсиб, Детройтдаги Уэйн университетида ўқиш учун АҚШга келган. Яхши жойларда ўқиган. Мичиган университетидан кейин Родс стипендияси билан Оксфордда жамоат саломатлиги бўйича докторлик ёқлаган, кейин Колумбия университетида тиббиёт дипломини олган. Лекин резидентурани тугатмаган, шифокор сифатида ишлаш лицензияси ҳам йўқ. 30 ёшида Детройтнинг соғлиқни сақлаш бошқарувига раҳбар бўлган. Ўша пайтда АҚШнинг йирик шаҳарлари орасида бундай лавозимдаги энг ёши шу эди. 2018 йилда Мичиган губернатори сайловида демократлар ичидаги праймаризда иккинчи ўринни олган, тахминан 30 фоиз овоз билан, Гретчен Уитмердан орқада қолган. 2025 йил апрелда Сенатга номзодини эълон қилган, демократлар праймаризида Хейли Стивенсни ютган. Сиёсатда ўткир. У Ғазодаги урушни ва АҚШнинг Исроилга ёрдамини қаттиқ танқид қилган: Исроилнинг ҳаракатларини геноцид деб атаган, Исроилга АҚШ ҳарбий ёрдамини тўхтатишга чақирган ва Трамп маъмуриятининг Исроил урушларини қўллаб-қувватлашини танқид қилган. Трампнинг Эрон билан урушига ҳам қарши: бензин ва озиқ-овқат нархларининг ошиши шу урушга бориб тақалади деган ва уруш ваколатлари бўйича қарор қабул қилишга чақирган. Рақиби Майк Роджерс эса аксинча: у Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ва яҳудий давлати сифатида яшаш ҳуқуқини "қизғин ҳимоя қилишини" айтган, "геноцид" сўзини нотўғри деб атаган ва Трампнинг Эронга қарши урушини қўллаб-қувватлаган, лекин сентябрда уни аста-секин тугатиш кераклигини айтган. Бу мавзу сайловда асосий мунозарага айланди: Роджерс унинг Исроил танқиди ҳақида ҳужум қилиб келди. Яна бир гап: у мусулмон. Хабарларга кўра, у АҚШ Сенатига сайланган биринчи мусулмон. Натижа ҳали расман тасдиқланмаган. Америка орзуси деганлари шу бўлса керак: муҳожир ўғли Мичиганда туғилиб, Сенатгача етиб келди. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramАҚШда сайлов ўтди. Бизга нима? Текст на русском 3 ноябрь куни АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Президент эмас, Конгресс сайланди: Вакиллар палатасининг барча ўринлари ва Сенатнинг тахминан учдан бири. Содда қилиб: президент - уйнинг хўжайини, Конгресс эса ҳамённи ушлаб туради. Пулни ҳам, қонунни ҳам у чиқаради. Бизга нима? Тўғридан-тўғри ҳеч нима, лекин билвосита кўп нарса: доллар курси, нархлар, савдо божлари, санкциялар, виза ва иммиграция қоидалари шу ердаги қарорларга боғлиқ. Масалан, грин-карта. Лотерея АҚШ Конгресси 1990 йилда қабул қилган қонунга асосланади ва йилига 55 мингтагача виза беради. 2025 йил декабрда Трамп маъмурияти уни тўхтатди, 2027 йилги рўйхатдан ўтиш ҳали очилмаган. Октябрда судья очишни буюрди, 29 октябрда эса апелляция суди бу қарорни вақтинча тўхтатди. Яъни унинг тақдирини Конгресс, президент ва суд бирга ҳал қиляпти. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramҚайлардасан, Марокаш? Текст на русском Бу ҳафта дарсларимиз онлайн экан, шунга бекор ўтирмай деб Марокаш томон йўл олдим. Қадрдон багажим, бир дунё ғоялар ва ёлғиз ўзим. Касабланкада бўламан. Марокашни ҳозиргача фақат "Клон" фильмида томоша қилгандим, энди бориб кўрамиз. Бир нечта қизиқ гап. Касабланка испанчада "Оқ уй" дегани. Машҳур "Касабланка" фильми эса Марокашда эмас, Голливуд студиясида суратга олинган. Ҳасан II масжидининг минораси 200 метрдан баланд, масжиднинг бир қисми эса Атлантика океани устига қурилган. Дунёдаги энг қадимги ишлаб турган университет ҳам Марокашда, Фес шаҳрида, уни 859 йилда бир аёл, Фотима ал-Фихрий қурган. Университет асосчиси бўлиб шу жойларга бормасам ҳам бўлмас эди-да, кузатиб боринглар. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 3 546 |
| 10 ч | 4 501 |
- Через 6 часов3 546
- Всего сейчас4 501
Талабалар бормисиз, омонмисиз? Текст на русском Талабалар, сиз сўрадингиз, мен бажардим: Шахсий Адвокат менюсида талабалар бўлими ишга тушди. Ҳозирча фақат ҳуқуқшунослик йўналиши бор, қолганларини жуда тез орада қўшаман. Реферат ёзиш, слайд тайёрлаш, мавзулар бўйича савол-жавоб қилиш, кейсларга жавоб бериш ва таҳлилий жавоблар олиш мумкин. Энг қизиғи, ўзингиз танлаган фан ва мавзу бўйича курсдошингизни дуэлга чақира оласиз. Слайдларда эса ким ва қачон тайёрлагани кўрсатилиб туради. Сессия, имтиҳон ва уйга вазифа муддатларини киритсангиз, ўша пайт келганда эслатма оласиз ва нимага тайёрланиш кераклигини биласиз. Суд жараёнини ҳам ташкил қилиш мумкин: сиз ҳимоя тарафи, Шахсий Адвокат эса қораловчи. Ҳозироқ 👉 платформа 👈 орқали рўйхатдан ўтинг ва фойдаланишни бошланг. P.S. 🗣️ Устозларга 🤝 раҳмат: кеча платформага юздан ортиқ репетитор қўшилди ва таклифлар беряпти. Қанчалик ишингиз осонлашса, шунчалик мен хурсандман. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 2 907 |
| 10 ч | 6 633 |
| 15 ч | 7 152 |
- Через 1 час2 907
- Всего сейчас7 152
Чексиз пулингиз бўлмаса, демпинг қилманг. Текст на русском Марат ишидан битта муҳим бизнес дарс чиқариб олиш мумкин. Терговнинг хулосаси ҳали йўқ, шунинг учун бу гап суд ҳақида эмас, фақат бизнес ҳақида. Менимча, Imarat Development бозорга жуда арзон нархда уй сотишни ваъда қилиб кириб келди. Қурилишда эса ҳамма нарса аниқ: бир квадрат метрни қуриш учун кетадиган сумма бозорда деярли маълум. Фақат ернинг нархи жойлашувга қараб метр квадрат нархига таъсир қилиши мумкин, қолгани бир хил. Яъни таклиф қилинган нарх ернинг, қурилишнинг ва бошқа харажатларнинг ўзини ҳам қоплашига ишониш қийин эди. Бозорга қарши ўйнаш эса ёмон оқибатларга олиб келади. Imarat демпинг, яъни нархни меъёрдан ортиқ туширишни танлади. Ҳа, бу усул бизнесда бор. Масалан, Яндекс Ўзбекистон бозорига кириб келганда айнан шундай қилган. Uber кўп шаҳарларда йиллар давомида миллиардлаб доллар зарар кўриб, сафарларни сунъий арзон ушлаб турди. Amazon эса Diapers.com сайтига қарши памперс нархини кескин тушириб, охир-оқибат уни сотиб олди. Лекин буларнинг ҳаммасида битта умумий жиҳат бор: уларнинг чўнтаги чуқур эди. Улар зарарни йиллаб кўтара оларди, рақиб ҳолдан тойгунча кутиб, кейин ўрнини қоплаб олар эди. Сизда бундай имконият бўлмаса, нарх билан харажат ўртасидаги фарқни ё ўз чўнтагингиздан, ё кейинги мижознинг пулидан, ё сифатдан кесиб қоплайсиз. Биринчиси чексиз эмас, қолган иккитасининг оқибатини эса ким кўради, ўзингиз тушунасиз. Хулоса оддий: демпинг - кучли ўйинчининг қуроли. Чексиз пулингиз бўлмаса, нархни бозордан паст қўйманг. Арзон бўлиб кириб, қиммат бўлиб чиқиш ҳам бор. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 3 529 |
| 12 ч | 5 606 |
| 29 ч | 9 730 |
| 34 ч | 9 920 |
- Через 24 часа9 730
- Всего сейчас9 920
Марат Ҳамдамов ушланди. Текст на русском Kun.uz хабарига кўра, «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ олиб бораётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Ушлаш - бу қамоққа олиш эмас. Бу тергов давридаги қисқа чора: одамни гумон қилинувчи сифатида 48 соатгача ушлаб туриш мумкин. Шу вақт ичида ё суд унга эҳтиёт чорасини қўллайди (қамоқ, уй қамоғи ёки кафиллик), ё гумон тасдиқланмаса, уни қўйиб юборишади. Гумонланувчи эса айбдор дегани эмас. Суд ҳукм чиқармагунча ҳар қандай одам айбсиз ҳисобланади. Ушланган одам ҳимоячи олиш ва кўрсатма беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга, яқинларига эса унинг қаерда эканлиги ҳақида дарҳол хабар берилиши керак. Агар сиз ҳам шу лойиҳада уй олган бўлсангиз, шартнома, тўлов чеклари ва ёзишмаларни йиғиб қўйинг. Ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, 👉 платформага 👈 ёзинг ва ёрдам олинг. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 5 391 |
| 10 ч | 7 884 |
| 29 ч | 9 718 |
| 42 ч | 10 647 |
- Через 6 часов5 391
- Через 24 часа9 718
- Всего сейчас10 647
Репетитор ва устозларга зўр янгилик. Текст на русском Шахсий Адвокат менюсида /ustoz бўлими ишга тушди. Шунчаки устоз сифатида рўйхатдан ўтасиз ва вақтинчалик ёки доимий гуруҳлар ташкил қиласиз. Ҳар бир ўқувчининг тўлов кунлари ва саналарини киритасиз, тўлов куни келганда бу ҳақда ўқувчига ва унинг ота-онасига эслатма боради. Агар тўлов вақтида келмаса, ўқувчини блоклашингиз ёки қўшимча вақт беришингиз мумкин. Устоз ўз дарсларини видео форматда ҳам юклаши мумкин. Дарс топшириғини ҳам овозли, матнли ва ҳатто видео форматда юклаб қўйиш мумкин. Ўзингиз ташкил қилган гуруҳда ўтилган дарслар бўйича уйга вазифа бера оласиз, Шахсий Адвокат эса айнан ўша дарслар бўйича савол-жавоб ўтказиб, ҳар бир ўқувчининг натижасини сизга Excel, Word ёки ўзингиз истаган бошқа кўринишда юборади. Видеодаги мавзу бўйича ўқувчида савол пайдо бўлса, унга ўша видео автоматик юборилади. Агар шундан кейин ҳам тушунмаса, ўқувчи ўқитувчига шахсан боғланишни танлайди. Ўқитувчи тушунмаган жойини овозли хабар ёки матн билан тушунтиради ва бу жавоб хотирада сақланади: яна шундай ҳолат юз берса, ўқувчига шу жавоб юборилади ва ўқитувчи безовта қилинмайди. Уйга вазифани бажармаган ўқувчилар ҳақида сизга ва ота-онасига хабар беради. Руҳий тушкун ўқувчилар ҳақида эса фақат сизга хабар беради, сиз ўша ўқувчилар билан шахсан суҳбатлашишингиз мумкин. Онлайн вебинар ташкил қилсангиз, вақтинчалик гуруҳ очиб, унинг ҳаволасини қатнашчиларга юборасиз. Улар сизга тўловни амалга оширганда доимий гуруҳга автоматик қўшилади. Доимий гуруҳдаги дарс материаллари, тестлар ва савол-жавобларни ўқувчилар бошқаларга улаша олмайди ва улардан скриншот ҳам ололмайди. Хуллас, гапирса гап кўп, устозлар. Ҳозироқ 👉 платформа 👈 орқали рўйхатдан ўтинг ва ишингизни осонлаштиринг. Тез орада ўқув маркази бўлими ҳам қўшилади. Шунақа гаплар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 6 ч | 5 892 |
| 11 ч | 7 925 |
| 30 ч | 9 317 |
| 43 ч | 10 078 |
- Через 6 часов5 892
- Через 24 часа9 317
- Всего сейчас10 078
Асабийлашишдан олдин ўзингизга битта савол беринг. Текст на русском Одамлар кўпинча қўлидан келмайдиган нарсага асабийлашиб юради: бировнинг гапи, об-ҳаво, нарх, трафик. Охири эса касаллик орттириб олади. Анча йиллар олдин стоик фалсафаси ҳақида ўқиганман. Шу схемани телефоним экранига қўйиб олганман ва доим шунга амал қилишга ҳаракат қиламан. Энди шу расмни сизларга ҳам бўлишмоқчиман: қачонки ҳаётингизда қандайдир муаммога дуч келиб асабийлашсангиз, шу схемага қаранг. Муаммо борми? Уни ҳал қилиш сизнинг қўлингиздан келадими? Қўлингиздан келса, ҳал қилинг, асабийлашишга вақт қолмайди. Муаммо бор-у, лекин сизга боғлиқ эмас бўлса, унда ҳам асабийлашиш керак эмас. Кичик мисол. Тирбандликда қолиб кетдингиз: муаммо бор, лекин тирбандликни ҳал қилиш қўлингиздан келмайди, демак асабийлашишнинг фойдаси йўқ, фақат "кечикаман" деб ёзиб қўйсангиз бўлди. Эртага топшириладиган иш ҳали тайёр эмас: муаммо бор ва уни ҳал қилиш қўлингизда, демак асабийлашмай ўтириб ишни қилинг. Ҳаммаси яхши бўлади. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 3 033 |
| 9 ч | 7 801 |
| 33 ч | 10 498 |
| 46 ч | 11 089 |
- Через 1 час3 033
- Всего сейчас11 089
Нафақага чиққан бир ота бутун оиласини корхонага айлантирибди. Текст на русском Яқинда бир оилавий дўстимиз қўнғироқ қилди. Мени кузатиб боришини билардим, аммо нафақага чиққан одам платформамиздаги Ходимлар бўлими учун раҳмат айтиб қолди. "Ээ, Анвар ака, тинчликми? Сизга бу нима керак? Бемалол тинчгина нафақада юрсангиз бўлмайдими?", деб сўрадим. "Ҳа, мен буни бутун оилага улаб олдим. Корхона деган жойга оилавий корхона деб ёзиб қўйдим. Корхона бошлиғи ўзим, аёлим - зам директор, болалар - ходимлар, невараларим кичкина, уларни ҳали қўшмадик. Ҳар куни болаларга ва онасига топшириқ бераман, муддат қўяман, таклиф ва шикоятларни қабул қиламан. Фалон китобни фалон жойигача ўқиш деб муддат қўйиб қўяман. Ўзимни ҳақиқий раҳбардай ҳис қиляпман", дейдилар. Халқимиз жуда ижодкор, бирдан йўлини топади. Қойил, лекин. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 4 047 |
| 10 ч | 4 952 |
| 27 ч | 8 190 |
| 64 ч | 9 663 |
| 71 ч | 9 978 |
- Через 6 часов4 047
- Через 24 часа8 190
- Всего сейчас9 978
Корхонамдаги боғбоннинг ҳам иши энди битта Telegram ичида кўриниб туради. Текст на русском Боғбон ишини қанчалик сифатли қиляпти, ишга вақтида келяптими, қачон кетди, топшириқни ўз вақтида бажардими - ҳаммасини битта Telegram ичига жойладим. Бизнесни бошқаришда энг муҳими: топшириқ вақтида бажарилсин, унутилмасин, қуйи поғонадаги ходим юқори раҳбарга таклиф бера олсин, рухсат сўрай олсин, эслатма юбора олсин. Ҳаммаси оддий бўлиши керак. Бу мени кўп йиллардан бери қийнаб келган муаммо. Турли ERP тизимларни синаб кўрганмиз, ҳатто ўзимиз платформа қилиб ҳам кўрганмиз. Ҳеч бири айтгандай натижа бермади. Бир ҳафтадан бери Шахсий Адвокат платформаси орқали шуни йўлга қўйдик. Масалан, Profi University Навоий филиалидаги боғбон ишга кеч қолса, энди билинадиган бўлди. Кун охирида ва ҳафта охирида бошлиққа ҳисобот боради: фалончи топшириқни бажарди, бажармади, кеч бажарди, кеч келди, барвақт кетди. Битта ходимнинг KPI и тушса, бу корхонанинг умумий KPI ига таъсир қилади. Бу эса корхона бошлиғининг KPI ига таъсир қилади. Ой охирида менга қайси корхона қанчага кўтарилгани ёки тушгани ҳақида ҳисобот келади. Кичик, ўрта ва ҳатто йирик бизнес учун зўр ечим бўлди. Энди битта компанияга 100 000 тагача ходим бириктириш мумкин. Қуйи ходимлар юқори раҳбарларни қўшиши мумкин, таъсисчилар бошқа таъсисчиларни қўша олади. Бу ишларнинг ҳаммасини MBA ўқишим давомида битта-битта ўрганиб, устозим Ali Çoşkun тавсиялари билан қиляпман. Корхона бошқаруви бунчалик осон бўлишини тасаввур ҳам қилмаган эдим. Ҳозироқ 👉 платформага 👈 кириб, менюдан "Ходимлар" бўлимини босинг ва корхонангизни профессионаллардай бошқаринг. P.S. 🗣️ Дўстлар, лойиҳамизда "Кўмак" 🤝 бўлими ҳам ишга тушди. Менюда шу бўлимни босиб, лойиҳани қўлингиздан келганча қўллаб-қувватланг ва менинг дўстимга айланинг. 🫂 @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 8 ч | 5 203 |
| 30 ч | 8 217 |
| 67 ч | 9 545 |
- Через 6 часов5 203
- Через 24 часа8 217
- Всего сейчас9 545
"Imarat Development" раҳбариятига нисбатан жиноят иши очилди. Текст на русском Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, "Imarat Development" МЧЖ раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Компаниянинг офиси Сергели туманида жойлашган. Ҳаммаси одамларнинг шикоятидан бошланган. Бир нечта фуқаро хонадон учун пул тўлаган, кейин пулини қайтаришни сўраган, аммо уни қайтариб беришмаган. Улар компания раҳбариятига нисбатан чора кўришни талаб қилган. ИИББ айтишича, қурилиши режалаштирилган уйлар Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида жойлашган. Иш иккита модда бўйича қўзғатилган: Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 192 прим.11-моддаси аломатлари билан. Иккинчиси оддий тилда айтганда, нодавлат компания раҳбарининг ўз ваколатини суиистеъмол қилиши. Тергов ИИББ бошлиғи ва прокуратура назоратида. Жиноят иши очилди, демак айбли деган гап эмас. Бу текширув бошланганини билдиради, айбли ёки айбсизлигини фақат суд аниқлайди. Компаниянинг бу хабарга жавобини ҳали кўрмадим. Бу мавзуда биринчи янгилик эмас. 2025 йил октябрда эса шу компания билан боғлиқ лойиҳалардан бири бўйича бошқа МЧЖ мансабдорларига нисбатан иш очилган эди. Агар сиз ҳам шу компаниядан хонадон олган бўлсангиз, шартномани, тўлов чекларини ва пулни қайтаришни сўраб ёзган аризангизни йўқотманг. Ариза ёзмаган бўлсангиз, ёзма равишда ёзиб қўйинг. Иш очилиши - бошланиши холос. Ҳикоя одамлар пулини қайтариб олганда тугайди. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 9 ч | 6 276 |
| 31 ч | 8 710 |
| 68 ч | 10 116 |
- Через 24 часа8 710
- Всего сейчас10 116
Binance'дан 6,3 миллиард доллар ўғирланди. Деҳқонча тушунтириб бераман. Текст на русском Binance - бу криптовалюта олди-сотди қилинадиган дунёдаги энг катта "бозор". Одамлар у ерга пул қўйиб, крипто олади, сотади. Ўша бозордан 29 октябрда тахминан 6,3 миллиард доллар ўғирланди. Бу крипто тарихидаги энг катта ўғирлик. Қандай бўлди? Ҳар бир бозорнинг иккита жойи бўлади: касса ва сейф. Касса доим очиқ туради, чунки пул ўша ердан олиб-берилади. Сейфда эса катта пул қулфлаб қўйилади. Ўғрилар сейфни эмас, кассани очган. Буни Binance айтяпти. Кассага қандай кирганини ҳали аниқ айтишмаяпти. Дастлабки маълумотга кўра, ходимнинг ноутбукини эгаллашган. Яъни эшикни эмас, ходимнинг калитини ўғирлашган. Ўғрилар Шимолий Корея ҳакерлари деб гумон қилинмоқда. Мижозларнинг пули нима бўлди? Binance айтишича, мижозларнинг пули сейфда турибди, унга тегилмаган. Ўғирланган пул бозорнинг ўз кассасидан. Ким тўлайди? Binance: "Зарарни ўзим қоплайман, мижоз тўламайди". Шунинг учун ўз маблағидан 6,34 миллиард доллар ажратган. Унинг катта қисми аллақачон тайёр, қолганини бозордан сотиб оляпти. Сабаби оддий: компания топган пулининг катта қисмини крипто билан сақлайди. Ўғирланган пулнинг тахминан ярми, 3 миллиардга яқини, ўғри ишлата олмайдиган қилиб ёпиб қўйилган. Криптони чиқарган компаниялар шундай қилган. Лекин 2,4 миллиард доллар ўғрининг қўлида қолган, уни ёпиб бўлмайди. Энди нима бўлади? Binance одамларга пул чиқаришни вақтинча тўхтатиб қўйган. Якшанбагача очмоқчи. Душанбагача "омборимда ҳисоб-китоб жойида" деган ҳисобот чиқаришни ваъда қилган. Биржада пул сақлаш - қўшнига омонат бериб қўйишга ўхшайди. Бу сафар қўшнининг омборини ўғирлашди, ўзи эса қайтараман деяпти. Binance қайтара оладими, буни вақт кўрсатади. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 3 719 |
| 9 ч | 4 955 |
| 28 ч | 7 873 |
| 74 ч | 9 675 |
- Через 24 часа7 873
- Всего сейчас9 675
1 ноябрдан чорраҳа олдида йўл чизиғини босганлик учун баённома ёзилмайди. Текст на русском Вазирлар Маҳкамасининг 29 октябрдаги 596-сон қарорига кўра, 1 ноябрдан чорраҳагача 50 метр ва қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 ётиқ чизиқларини босганлик учун ЙПХ инспекторлари баённома расмийлаштирмайди. Қарорда айнан шу масофалар айтилган. Бундан узоқда чизиқни босиш аввалгидек қоидабузарлик. Камар ҳақида: энди хавфсизлик камаридан фойдаланмасликни махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ҳам қайд этиши мумкин. Фақат улар техник талабларга жавоб бериши ва маълумотни "Маъмурий амалиёт" модулига автоматик узатиши керак. Чизиққа кечирим бор, камарга эса камера қарайди. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 4 992 |
| 30 ч | 8 630 |
| 67 ч | 10 134 |
- Через 6 часов4 992
- Через 24 часа8 630
- Всего сейчас10 134
Кеча шартномасиз келишувнинг нархини ўзимда кўрдим. Текст на русском Кеча кундузи дўстим билан битта лойиҳани бошлаш ҳақида гаплашдик. Ҳаммаси тушунарлидек эди. Кечқурун эса маълум бўлдики, у бошқача тушунган, мен бошқача. Касбим ҳуқуқшунослик, шартнома ёзиш менинг ишим. Ўзим эса оғзаки гапда қолибман. Кечаси билан ўйлаб чиқиб, шу постни ёзиш керак деб қарор қилдим. Бизнес кўпинча шундай бошланади: икки дўст "сен пул қўй, мен ишни бошқараман, фойдани тенг бўламиз" дейишади. Қўл бериб кўришишади. Шартнома ёзиш ноқулай: "ўзимизнинг одаммиз-ку, ишонмаймизми?" Ишонч яхши нарса. Фақат у битта нарсагача ишлайди: икки одам бир гапни икки хил тушуниб қолгунча. Ва бунга пул пайдо бўлиши шарт эмас, кеча кўрганимдек, бир кун ҳам етади. "Тенг" деган сўзни ҳар ким ўзича тушунади. Бири пул киритган, иккинчиси кечаю кундуз ишлаган. Ким кўпроқ ҳақли? Оғзаки келишувда жавоб йўқ, чунки уни ҳеч ким ёзиб қўймаган. Судда эса "келишганмиз" далил эмас. Оғзаки келишувни исботлаш қийин, ёзилган шартномани эса шунчаки ўқиш мумкин. Шартномани биринчи кунда ёзмаслик қанча туради? Ёзиш учун бир кун ва бир ноқулай суҳбат керак. Ёзмасангиз, шерикни ҳам, бизнесни ҳам, дўстликни ҳам йўқотишингиз мумкин. Шартномада камида шу саволларга жавоб бўлсин: - ким қанча улушга эга ва бу улуш нимага асосланган (пул, меҳнат, ғоя); - ким нима иш қилади ва қарорни ким қабул қилади; - фойда қачон ва қандай бўлинади; - биттаси чиқиб кетмоқчи бўлса, унинг улуши нима бўлади; - келиша олмасангиз нима қиласиз. Охиргиси энг муҳими. Яхши шартнома ҳамма яхши бўлганда ёзилади, ёмон бўлганда ўқилади. Шартнома дўстликни бузмайди, дўстликни аслида шартноманинг йўқлиги бузади. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 3 009 |
| 10 ч | 6 189 |
| 24 ч | 7 058 |
| 71 ч | 9 474 |
- Через 24 часа7 058
- Всего сейчас9 474
Шахсий Адвокатда солиқ маслаҳатчиси ишга тушди Текст на русском Бугун Шахсий Адвокат платформасига иккита муҳим нарса қўшдим. Биринчиси - солиқ маслаҳатчиси бўлими. Қайси солиқни қандай тўлаш кераклиги, қайси ҳолда камроқ, қайси ҳолда кўпроқ тўлашингиз мумкинлиги, солиқ қонунчилигига кўра сизга қайси усулдаги солиқ энг қулай эканини шу бўлимдан сўраб билиш мумкин. Бино сотиб олмоқчисиз, ортиқча солиқ тўламаслик учун нима қилиш керак? Уй ёки автомобил сотмоқчи ёки сотиб олмоқчисиз, солиқ учун қийматни қандай тўғри баҳолаш мумкин ва нотариусда қайси суммани кўрсатиш керак? Шу каби саволларга ҳам шу ерда жавоб оласиз. Солиқдан қутулиб бўлмайди, лекин ортиқча тўлаш шарт эмас. Кириш оддий: платформанинг менюсидан "Солиқ маслаҳатчиси" бўлимини танласангиз бўлади. Тез кунда яна бир нарса қўшмоқчиман: корхона бухгалтериясини солиқ маслаҳатчисига улаб қўйиш ва уни таҳлил қилиб бориш. Бунда корхонанинг жонли бухгалтериясини кузатиб борасиз, ҳисобот топшириш вақти келганда эса ҳисоботни битта тугма билан оласиз. Иккинчиси - ЎзБМБ имтиҳонлари бўлими. Унга математика фани қўшилди. Энди барча мажбурий фанлар битта платформада йиғилди. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 604 |
| 6 ч | 3 497 |
| 70 ч | 9 623 |
- Через 6 часов3 497
- Всего сейчас9 623
Бошланғич синф ўқитувчилари, саволларингизни ҳозир бериш мумкин Текст на русском "Халқ таълими инфо" каналида бошланғич синф ўқитувчилари учун Миллий сертификат имтиҳони ҳақида овозли суҳбат бошланди. Имтиҳон қандай баҳоланади, қандай ўтказилади, сизни нима кутмоқда, буларнинг барчасига ЎзБМБА масъуллари тўғридан-тўғри жавоб беряпти. Миш-миш гаплардан кўра саволни тўғри масъулга бериш анча фойдали. Уланиш учун мана бу линк. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 5 384 |
| 10 ч | 6 846 |
| 26 ч | 9 287 |
| 73 ч | 10 659 |
- Через 24 часа9 287
- Всего сейчас10 659
Паспортни уйда унутдингизми? Энди бу фожиа эмас Текст на русском 20 октябр куни Адлия вазирлиги 3958 ва 3959 рақамлар билан ҳужжатларни рўйхатдан ўтказди ва бирданига 33 та идоравий ҳужжатга ўзгартириш киритилди. Мазмуни битта: айрим хизматларда энди қоғоз ҳужжат шарт эмас, электрон нусхаси ҳам бўлади. Электрон кўринишда кўрсатса бўладиган ҳужжатлар: биометрик паспорт, ID карта, туғилиш ва никоҳ гувоҳномаси, пенсия гувоҳномаси, ногиронлик гувоҳномаси, уруш қатнашчиси гувоҳномаси ва талабалик гувоҳномаси. Уларни my.gov.uz ёки "Ijtimoiy karta" иловаси орқали кўрсатасиз. Қаерда ишлайди: - банкда шахсни тасдиқлашда; - нотариусда; - ички рейсларда рўйхатдан ўтишда; - алоқа хизмати шартномасида; - ломбардда; - донорликда; - ҳарбий ҳисобга олишда; - уруш қатнашчиларига компенсация тўловида. Энди ҳуқуқшунос сифатида бир-икки гап. Биринчиси. Ички рейс ва нотариус учун бу ҳақиқатан катта енгиллик. Паспорт уйда қолди деб самолётдан қолиб кетиш ёки нотариусга иккинчи марта бориш энди ортиқча. Иккинчиси. Қоида чиқди, лекин одат дарров ўзгармайди. Қайсидир филиалда "бизга оригинал керак" дейишлари аниқ. Шунинг учун ҳозирча телефон билан бирга қоғоз ҳужжатни ҳам олиб юриш зарар қилмайди. Рад этишса, хотиржам қилиб 20.10.2026 даги 3958/3959 рақамли ўзгаришларни эслатинг. Учинчиси. Ҳужжатингиз электрон бўлса, телефонингиз ҳам ҳужжатга айланади. Телефонга пароль қўйинг ва уни бегона қўлга берманг. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 4 ч | 6 232 |
| 10 ч | 7 533 |
| 27 ч | 9 796 |
| 74 ч | 11 335 |
- Через 6 часов6 232
- Через 24 часа9 796
- Всего сейчас11 335
Green Card 1 ноябрда очилмайди. Лекин ваҳимага ўрин йўқ Текст на русском DV-2027 рўйхатдан ўтиши бу йил анча чўзилиб кетди. Давлат департаменти берадиган пайтида лотереяни очмади, юридик фирмалар судга берди ва суд ариза қабулини 1 ноябргача очишни буюрди. Аммо ҳукумат бу қарорга шикоят қилди ва 9-округ Апелляция суди уни вақтинча тўхтатди. Демак, 1 ноябрда рўйхатдан ўтиш бошланмайди. Лекин асосий гап бошқа жойда, уни кўпчилик эътибордан четда қолдиряпти. Лотерея бекор қилингани йўқ. Апелляция судининг ўзи қарорида "Давлат департаментининг рўйхатдан ўтишни очмаганини маъқулламаймиз" деб ёзди ва бу ҳаракатсизлик амалда дастурни бекор қилиш билан тенглигини айтди. Суд тўхтатгани фақат давогар фирманинг даъвоси бўйича хусусий сабаблар билан боғлиқ. Апелляция эса давом этади. Тизим ишга тайёрланяпти. Давлат департаменти биринчи марта рўйхатдан ўтиш учун 1 долларлик расмий йиғим жорий қиляпти, аризада паспорт маълумотлари ҳам сўралади. Бекор қилинадиган дастурга ҳеч ким янги йиғим очмайди. Ҳозир нима қилиш керак? Бу кечикишни тайёргарлик учун берилган вақт деб билинг: 1. Амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш паспортингизни тайёрланг. 2. Талабга мос янги расмга тушинг. 3. Янги сана эълон қилиниши билан ариза топширишга шай туринг. Мен Шахсий Адвокат платформасида барча йўриқномани тайёрлаб қўйдим: анкетани қандай тўлдириш, расм қандай бўлиши керак. Ҳатто АҚШ Давлат департаменти сайтини кузатиб турадиган функция қўшдим: Green Card очилиши билан сизга хабар ва линк боради. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 7 ч | 6 683 |
| 29 ч | 8 531 |
| 68 ч | 9 374 |
- Через 6 часов6 683
- Через 24 часа8 531
- Всего сейчас9 374
Юрист кўзи билан ва ислом молияси кўзи билан: IMAN офертасига иккинчи назар Текст на русском Кечадан бери ислом молияси ҳақидаги китобларни ўқияпман ва анча нарсаларни тушуниб қолдим. Шундан кейин IMAN Invest офертасига қайта кўз югуртирдим, бу сафар икки кўз билан: биз билган қонунчилик ва ислом молияси. Ростини айтсам, мендек ҳуқуқшунос учун айрим шартлар ҳали ҳам ғалати туюлади. Лекин бу шартларнинг кўпи айнан ислом молияси қоидалари асосида тузилганга ўхшайди. Масалан: Инвестор бошқарувга аралашмайди (4.1-банд). Юрист сифатида менга бу бир томонлама шарт бўлиб кўринган эди. Аммо мудорабада шундай: пул эгаси маблағ беради, ишни эса мудориб юритади. Коммандит ширкати ҳам ҳуқуқий тарафдан айнан шу моделга тўғри келади. Зарар улушга мутаносиб (5.5-банд). Ислом молиясида фойдага ҳақли бўлиш учун рискни ҳам бўлишиш шарт. Агар офертада "пулингиз кафолатланган" дейилганда, бу рибога айланиб қолар эди. Долларни қадрсизланишдан кафолатламайди. Сабаби ҳам шу: суммани кафолатлаш капиталга кафолат бериш дегани, шерикликда эса бунга йўл йўқ. Муддатидан олдин чиқсангиз, фойда қайта ҳисобланади (7.3-банд). Пулингиз банкда ухлаб ётмайди, товарларга айланиб, насияга сотилган. Уни бир кунда қайтариб бўлмайди, шерикликдан чиқиш вақт талаб қилади. Захира фонди. Кафолат бериб бўлмагани учун, ислом молиясида фойдадан ёмон кун учун захира ажратиш амалиёти бор ва у AAOIFI стандартлари билан тартибга солинади. Офертада ҳам айнан шу стандартга ишора бор. Устама билан савдо. Муробаҳада товар аввал сотувчининг мулкига ўтади, нарх бир марта келишилади ва кечиксангиз ҳам ошмайди. Устама каттами-кичикми, бу нарх масаласи, ҳалол-ҳаром масаласи эмас. Ислом молияси нуқтаи назаридан моделнинг ўзи мантиқан тўғри тузилган. Лекин бу моделнинг амалда қандай ижро этилганини фақат мустақил аудит кўрсатади. Шерикликнинг асоси ишонч, ишончнинг асоси эса шаффофлик. Шунинг учун инвесторга маслаҳатим ўша-ўша: офертани ўқинг, ҳисоботларни сўранг ва рискни онгли равишда бўйнингизга олинг. Энди яна бир иш қилишим керак экан: Шахсий Адвокат платформасига исломий молия бўлимини ҳам қўшиб қўяйми? Исломий молия бўйича қарз шартномаси, тилхат ёздириш ва шунга ўхшаш ишларда ёрдамчи бўлармиди? Изоҳларда фикрингизни қолдиринг. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 8 ч | 6 638 |
| 31 ч | 8 106 |
| 70 ч | 8 803 |
- Через 24 часа8 106
- Всего сейчас8 803
Тарих фани қўшилди. Дуэл ғояси эса Толстойдан келган Текст на русском Шахсий Адвокат платформасида энди бира тўла учта фандан билимингизни ошириб боришингиз мумкин: Ҳуқуқ - 35 та қонун ва 4 та дарслик асосида. Она тили ва адабиёт - худди Миллий сертификат имтиҳонидагидек тестлар, эссе ёзиш техникалари ва эссенгизни текшириш. Тарих - бугун қўшилди. Бу ерда ҳам умумий ва мавзулаштирилган бўлимлар бор, энг асосийси, бу ерда ҳам дуэлга чақириш мумкин. Дуэл билимни ошириш учун зўр имконият экан. Аслида бу ғоя менга қаердан келиб қолди? Ҳозир Толстойнинг "Анна Каренина" асарини туркчада ўқияпман. Илгари ҳам ўқиганман, лекин у пайт унчалик тушунмаган эканман. Асарда Анна ва Вронскийнинг муносабати ошкор бўлиб қолади, бошқача қилиб айтганда, хотини унга хиёнат қилаётганини Каренин билиб қолади. Шу жойида "ҳозир Вронский Каренинни дуэлга чақиради ёки Каренин дуэл талаб қилади" деб ўқиб ўтирганимда, хаёлимга битта фикр келди: абитуриентлар ва талабалар ўртасида ҳам дуэл бўлиши керак, фақат тўппонча билан эмас, билим билан. Ва буни дарҳол платформада амалга оширдик. Қарасам, абитуриентларга бу жуда ёқиб тушди, дуэлга чорловлар кун сайин кўпайиб боряпти. Китоб ўқишнинг фойдаси ҳам шу-да. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 4 262 |
| 8 ч | 4 983 |
| 27 ч | 9 050 |
- Через 6 часов4 983
- Через 24 часа9 050
- Всего сейчас9 050
Платформа адвокатларга мижозни қандай топиб беради? Текст на русском Платформага ҳар куни янги адвокатлар қўшиляпти ва уларда кўплаб саволлар пайдо бўляпти, шунга қисқача жавоб бериб кетай. Фуқаро муаммосини бепул ёзади ва нима қилиш кераклиги ҳақида содда тилда жавоб олади. Адвокат керак бўлса, розилиги билан мижоз картаси шаклланади: ҳудуд, иш мазмуни, тил ва ажрата оладиган маблағи. Шахсий маълумотлар расмда бекитилган. Мижоз офертага рози бўлгач, карта ҳамкор адвокатларга бирин-кетин таклиф қилинади. Иш кимга мос келса, ўша адвокат "Қабул қилдим" ни босади. Мижоз Click орқали 100 000 сўм тўлайди ва адвокатнинг рақамини олиб, ўзи боғланади. Келишилмаса, иш бошқа адвокатга ўтади. Адвокат шахсий кабинетда фильтр қўяди: масалан, Хоразм, жиноий ва маъмурий ишлар, 1000 доллардан юқори ва унга фақат шундай ишлар келади. Адвокатлар энг кўп ишлатаётган функция эса "Буз ва Таҳлил": минглаб саҳифали делодан камчиликларни топиб, ҳимоя позициясини шакллантиради. Бор гап шу. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 158 |
| 7 ч | 5 884 |
| 30 ч | 9 152 |
| 67 ч | 10 075 |
- Через 1 час1 158
- Через 6 часов5 884
- Через 24 часа9 152
- Всего сейчас10 075
40 фоиз устига қўйса, фоиз эмас, "насия савдо" деб номлаймиз Текст на русском IMAN Invest деган ширкат ўзи фойдани қаердан олади? Келинг, шуни бир очиб берайлик. IMAN платформаси турли маиший техника ва хомашё товарларини "насия савдо", яъни бўлиб тўлашга сотади. Лекин бозордаги оддий телефонни нақдга олсангиз ва IMAN'дан насияга олсангиз, орадаги фарқ 40 фоиз, баъзи товарларда эса 50 фоизгача боради. Яъни сиздан олинган пулга IMAN маҳсулотни нақдга сотиб олади, устига арзимаган 40-50 фоиз устама қўйиб, бошқаларга насияга сотади. Ва бунинг номини "ҳалол инвестиция" деб жар солади. Банк 40 фоиз олса, судхўрлик. Устама деб олинса, савоб. Содда халқимиз эса ишониб, пешона тери билан йиғиб-терган пулини қўш қўллаб шунақа ташкилотларга олиб бориб бераверади. Яқинда Марат исмли шахс билан ҳам худди шунақа бўлган эди: "арзон уйлар", "халқни ўйлаб қиляпман" деган гапларга ишониб, одамлар шартта бориб пул тўлаб келаверишган. Барака топгурлар, тушунаман, кўпчилик уй, машина олаётганда ёки қандайдир битим тузаётганда шартномани ўқимайди, орқа-олдига қарамай имзо қўяди. Шунақа пайтда ҳеч бўлмаса шартномани Шахсий Адвокат платформасига ташлаб беринг, қандай рисклар борлигини кўриб, сизга оддий тилда тушунтириб берамиз. Ҳақ олинур, берилмас. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 9 558 |
| 9 ч | 13 921 |
| 25 ч | 16 694 |
| 70 ч | 21 602 |
- Через 24 часа16 694
- Всего сейчас21 602
"Ҳалол" деган сўзнинг ортида нима бор? IMAN Invest офертасини ўқидим Текст на русском Кўпчилик IMAN'га пулини "ҳалол депозит" деб қўйган. Мен эса компаниянинг ўз сайтидаги инвесторлар учун офертасини бошдан-оёқ ўқиб чиқдим. Ва биринчи саҳифадан аён бўладики, бу депозит эмас. Сиз аслида коммандит ширкатига коммандитчи бўлиб кирасиз. Яъни банкка омонат қўйиб фоиз оладиган мижоз эмас, бизнеснинг шеригисиз. Зарар бўлса, у сизнинг улушингизга мутаносиб тақсимланади (5.5-банд), ва қўйган пулингиз доирасида жавоб берасиз. Банк омонатларини кафолатлайдиган жамғарма бу ерда йўқ. Энди офертанинг айрим бандларига қаранг. 4.1-банд: инвестор бошқарувда иштирок этмайди ва тўлиқ шерикнинг хатти-ҳаракатлари хусусида баҳслашишга ёки қарши чиқишга ҳақли эмас. Пул сизники, овоз эса уларники. 4.2-банд: тўлиқ шерик ўз хоҳишига кўра баъзи лойиҳаларни фойда келтирмайдиган тарзда молиялаштириши ва ходимлар, маркетинг ва хайрия учун 40-50 фоизгача чегирма бериши мумкин. Кимнинг пулидан? Табиийки, сизнинг. 3.4-банд: ширкат ўзини пул ювишга қарши қонун талаблари татбиқ этиладиган ташкилот эмас деб ёзади ва ички назорат, мижозни текширишни амалга оширмайди. 7.3-банд: муддатидан олдин чиқмоқчи бўлсангиз, пулингиз 90 банк иш кунигача, яъни тахминан 4 ойгача қайтарилади, олинган фойда қайта ҳисобланиб, ортиқчаси асосий пулингиздан ушлаб қолинади. 7.2.1-банд: муддат тугашидан олдин келган хабарга 7 кунда жавоб бермасангиз, шериклик автоматик равишда яна ўша муддатга узайади. 7.5.2-банд: қанча пулни қисман чиқариб олиш мумкинлигини ширкат ўзи мустақил белгилайди ва ўзгартириб туради. 7.7-банд: долларда қўйсангиз ҳам, чиқишда сўмда тўланади. 10.1-банд эса жуда қизиқ: судга даъво ёзишдан олдин сиз ширкатга хабар бериб, кейин 15 кун кутишингиз шарт. Нариги томон, яъни IMAN Investнинг ўзи эса 15 кун кутмасдан тўғридан-тўғри судга бериши мумкин. Энди айнан шу фонда шариат кенгаши раҳбарининг айбловларини эсланг: инвесторлар пули иш ҳақи ва маркетингга ишлатилгани, захира фондидан лимитдан анча кўп фойдаланилгани. Компания буни рад этади, текширув натижаси ҳали йўқ. Лекин масала шундаки, офертага кўра бундай вазиятда сизнинг қўлингизда жуда кам восита қолади. Ҳалоллик сарлавҳада эмас, шартномада ва шаффофликда бўлади. Агар сизга "хавфсиз ва ҳалол даромад" ваъда қилинса-ю, сиз бошқарувга овоз бера олмасангиз, пулингиз қаерга кетаётганини билмасангиз ва зарарни ҳам тўлиқ сиз кўтарсангиз, бу шериклик эмас, бу ишончнинг нархи. Бошқа "ҳалол инвестиция" таклиф қилаётганларнинг ҳам аввал офертасини ўқиб кўринглар, барака топгурлар. Ҳўкиз туғибди деса, ишониб кетаверманглар. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 3 ч | 5 177 |
| 10 ч | 7 247 |
| 25 ч | 8 072 |
| 70 ч | 9 984 |
- Через 24 часа8 072
- Всего сейчас9 984
Энди эсселарингизни бепул текширинг Текст на русском Миллий сертификат имтиҳонига тайёрланаётган бўлсангиз, сизга зўр янгилик бор. Эссе ёзиб, уни кимга кўрсатишни билмай ўтирадиган кунлар орқада қолди. Энди Шахсий Адвокат платформасида она тили ва адабиёт фанидан грамматик тестлар ечишингиз, энг асосийси эссенгизни текширтириб, уни қандай қилиб яхшироқ ёзиш бўйича тўлиқ кўрсатма олишингиз мумкин. Худди ҳуқуқ фанидаги каби, бу ерда ҳам бошқаларни дуэлга чақириб, билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Тайёргарлик қачон бунчалик қизиқ бўлган эди? Тез орада математика, унинг ортидан қолган фанлар ҳам қўшилади. Ҳозироқ рўйхатдан ўтиб қўйинг. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 3 012 |
| 5 ч | 4 796 |
| 9 ч | 5 046 |
| 26 ч | 11 111 |
| 72 ч | 13 043 |
- Через 1 час3 012
- Через 6 часов4 796
- Через 24 часа11 111
- Всего сейчас13 043
Pegasus ниҳоят бизга ҳам учадиган бўлди Текст на русском Истанбулда яшаб ҳар сафар Сабиҳа Гўкченда Pegasus самолётларини кўриб, "булар қачон бизга ҳам учаркин" деб ўйлардим. Мана, ниҳоят учадиган бўлди. Pegasus 14 декабрдан Бухорога, 18 декабрдан Андижонга, 1 мартдан эса Термизга доимий қатнов очяпти. Чипталар сайтда аллақачон сотувда, Бухорога 99, Андижонга 98 доллардан бошланади (nuz.uz). Эътибор берсангиз, рўйхатда Тошкент йўқ. Ва менингча бу энг ақлли қарор. Термиз талабаси илгари Тошкентга поездда бир кеча бориб, аэропорт олдида кечаси кутиб, кейин учар эди. Энди ўз шаҳридан чиқиб кетаверади. Асл совға эса транзитда. Сабиҳа Гўкчен орқали Андижондан Лондонга 314, Париж ва Прагага 298, Манчестер ва Эдинбургга 292 доллардан етиб борса бўлади. Бизда баъзан Тошкентдан Истанбулга боришнинг ўзи шунча туради. Истанбулда одамлар беш-олти кунга Римга ёки Афинага худди биз Чарвоққа боргандек учиб кетишади, чунки лоукостерлар сафарни дабдабадан оддий нарсага айлантириб қўйган. Бизда ҳам шу бошланади деб умид қиламан. Рақобат кирса, бошқа авиакомпаниялар ҳам нархларини қайта кўриб чиқишади, бунисидан ҳамма ютади. Фақат бир дўстона маслаҳат: лоукостердаги 99 доллар кўпинча кресло ва кичкина сумка дегани. Багажни олдиндан қўшиб олинг, акс ҳолда аэропортда чемоданингиз чиптадан қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Талабалар, сайёҳлар ва ўртаҳол оилалар учун жуда зўр янгилик. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 2 ч | 3 908 |
| 6 ч | 4 818 |
| 27 ч | 8 594 |
| 73 ч | 10 075 |
- Через 6 часов4 818
- Через 24 часа8 594
- Всего сейчас10 075
Шахсий Адвокат сунъий интеллект билан ишлайдими? Текст на русском Бу саволни кўпчилик берди, баъзилар эса бундан норози ҳам бўлди. Жавоб оддий: ҳа, ишлайди. Лекин битта сунъий интеллект билан эмас ва ёлғиз ўзи ҳам эмас. Бу лойиҳани бир қанча адвокат ва юристлар биргаликда қилди. Аввал ҳар бир жавоб қандай тартибда берилиши кераклигини ўрганиб чиқдик, кейин бир нечта сунъий интеллектни бир жойга йиғдик. Тез ва аниқ жавобнинг сири айнан шунда. Биз нима қилдик? Аввало 10 йиллик суд қарорларини ўқитиб чиқдик ва ишларни чуқур таҳлил қилишни ўргатдик. Адвокатлар учун эса қарши томоннинг ҳужжатларидан камчилик топишни ва шу асосда ҳимоя позициясини шакллантиришни ўргатдик. Биласиз, илгари адвокат минглаб саҳифали ҳужжатни ўқиб, улар орасидан кераклисини ажратишга кунлар сарфларди. Ҳозир адвокатларимиз буни суд жараёнларида қўллаб, жуда яхши натижаларга эришишяпти. Кейин оддий фойдаланувчига оддий тилда тушунтиришни ўргатдик. Бир хил саволга адвокат профессионал тилда, оддий одам эса жуда содда тилда жавоб олади. Суҳбатларни эса профессионал адвокатлар жамоаси тасодифий тарзда текшириб боради, қаердадир хато чиқса, дарҳол тузатилади. Шу саволни ChatGPT'га берсангиз, бунчалик аниқ, пухта ва асосли жавоб олмайсиз. Чунки бунга битта сунъий интеллект камлик қилади: жуда катта ҳажмдаги маълумотни бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда текшириб чиқиш керак. Ҳозир эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун терговчи бўлимини ишга туширяпмиз. Унда терговчи бор маълумотлар асосида ҳақиқий жиноятни аниқлаш, унинг олдини олиш ва ҳатто жиноятчининг жойлашувини аниқлаш бўйича тезкор хабар ола олади. Қисқаси, Шахсий Адвокат инсон ва сунъий интеллект бир жойда туташган маҳсулот. Сунъий интеллект тез ишлайди, инсон эса унинг тўғри ишлашини назорат қилади. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 660 |
| 6 ч | 4 309 |
| 8 ч | 4 884 |
| 28 ч | 8 363 |
| 73 ч | 10 013 |
- Через 1 час1 660
- Через 6 часов4 309
- Через 24 часа8 363
- Всего сейчас10 013
Ростини айтсам, ўзим ҳам ҳайронман Текст на русском Чиққанига бор-йўғи 10 кун бўлган стартапни питч қиляпман. Слайдлар, рақамлар, бизнес-модел, ҳаммасини тайёрлаб келгандим, лекин залдагилар фақат битта саволни беришяпти: "Шахсий Адвокатга қандай қилиб бунча тез одам йиғдингиз?" Мен эса жиддий юз билан жавоб беришим керак, аслида ичимда "ўзим ҳам билмайман" деб турибман. Реклама пулини миллионлаб ёқмадик, блогерларга навбат турмадик. Фақат одамлар қўрқмасдан, уялмасдан ва навбатсиз ўз муаммосини ёзиши мумкин бўлган жой қилдик. Маълум бўлишича, одамлар буни жуда кутишган экан. Шунинг учун саволга энг тўғри жавоб битта: бу менинг эмас, сизнинг ютуғингиз. Ёзганингиз, дўстингизга "мана бунга ёзиб кўр" деб юборганингиз учун раҳмат. Ҳали синаб кўрмаганлар учун Шахсий Адвокат платформаси шу ерда. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 1 451 |
| 4 ч | 2 781 |
| 9 ч | 3 602 |
| 21 ч | 6 933 |
| 27 ч | 7 633 |
| 71 ч | 9 486 |
- Через 1 час1 451
- Через 6 часов2 781
- Через 24 часа7 633
- Всего сейчас9 486
IMAN Invest атрофида нималар бўляпти ва инвесторлар нима қилиши керак? Текст на русском 25 октябрда IFCB шариат кенгаши раҳбари Маҳмуд Усмон кенгаш IMAN Invest билан ҳамкорликни тўхтатганини ва компанияга пул тикмасликни тавсия қилишини маълум қилди. Унинг айтишича, текширув 70 миллион долларлик портфелда 20 миллион долларга яқин камомадни кўрсатган, инвесторлар пули иш ҳақи, маркетинг, тадбирларга ва ҳатто асосчи учун Mercedes S500 сотиб олишга ишлатилган. Унинг сўзига кўра, ҳужжатлар прокуратурага юборилган (Kun.uz, Spot.uz). IMAN асосчиси Рустам Раҳматов айбловларни рад этмоқда: унинг айтишича, можаро компания кенгашга тўловни тўхтатгандан кейин бошланган, компания эса мустақил шариат аудитини буюртган ва инвесторлар олдидаги мажбуриятларидан воз кечмайди. Шуни тушуниш керак: ҳозирча бу бир томоннинг сўзига қарши иккинчи томоннинг сўзи, рақамлар мустақил равишда тасдиқланмаган, айбдорликни эса фақат суд белгилайди. Инвесторлар ҳозирнинг ўзида нима қилиши керак? 1. Шартномани топиб қайта ўқиб чиқинг: уни айнан ким билан тузгансиз, мақомингиз қандай, пулингиз қайси муддатда ва қандай тартибда қайтарилиши керак. 2. Барча далилларни сақлаб қўйинг: чеклар, банк кўчирмалари, ёзишмалар, ҳисоботлар ва иловадаги скриншотларни, улар ҳали очиқ турганда. 3. Компанияга пулингизнинг ҳолати бўйича ёзма сўров юборинг ва юборганингиз исботини сақланг. Оғзаки ваъдалар судда ҳеч нарсага арзимайди. 4. Юристга кўрсатмасдан шошилинч бирор янги шартнома ёки қўшимча келишувга имзо чекманг. 5. Ва келажак учун асосий хулоса: пештақдаги "ҳалол" сўзи ҳали пулингиз бутун қолишига кафолат эмас. Пул тикишдан олдин лицензияга, мустақил молиявий аудитга ва пул ҳаракатини ким ва қандай назорат қилишига қаранг. Инвестор бўлсангиз ва нимадан бошлашни билмасангиз, вазиятингизни Шахсий Адвокат платформасига ёзинг. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 5 ч | 5 243 |
| 9 ч | 5 826 |
| 24 ч | 7 470 |
| 26 ч | 7 637 |
| 67 ч | 9 244 |
- Через 6 часов5 243
- Через 24 часа7 470
- Всего сейчас9 244
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay ишга тушди Текст на русском Бугундан бошлаб Ўзбекистон банклари карталарини Apple Pay ва Google Pay'га қўшиш мумкин. Келинг, бу нима ўзи ва сизга нима беради, шуни кўриб чиқамиз. Бу нима ўзи? Бу телефонингиздаги рақамли ҳамён: Apple Pay - iPhone ва Apple Watch учун, Google Pay - Android телефонлар ва соатлар учун. Картангизни бир марта қўшиб қўясиз, кейин телефонни терминалга яқинлаштириб тўлайверасиз, картани чўнтакда олиб юриш шарт эмас. Қандай уланади? iPhone'да Wallet иловасини очиб, "+" тугмасини босиб карта қўшасиз, Android'да шу иш Google Wallet иловасида қилинади. Карта рақами ва орқа томондаги CVV-кодни киритасиз, банк картани тасдиқлайди. Gazeta.uz маълумотига кўра, ҳозирча саккизта банк ва сервиснинг Visa ва Mastercard карталари уланган: Uzum, Orient Finans Bank, Миллий банк, Kapitalbank, Hamkorbank, Ипак Йўли, TBC Bank ва Octobank. Ҳумо ва Uzcard ҳозирча фақат режада. Қандай қулайликлари бор? Биринчидан, тез: тўлов бир сонияда бўлади, ҳамён излаб ўтириш шарт эмас. Иккинчидан, хавфсиз: сотувчи картангиз рақамини кўрмайди, унинг ўрнига рақамли токен узатилади, ҳар бир тўловни юзингиз ёки бармоқ изингиз билан тасдиқлайсиз. Телефонингиз ўғирланса ҳам, сизсиз ҳеч ким тўлов қила олмайди. Учинчидан, буни чет элда ҳам, контактсиз терминал бор исталган жойда ишлата оласиз. Ва битта адвокатлик маслаҳати: картани фақат ўзингиз, ўз телефонингизга қўшинг ва SMS'даги кодни ҳеч кимга айтманг. Фирибгарлар ҳам Apple Pay хабарини эшитишди, яқин кунларда сизга "улашга ёрдам бермоқчи" бўлган "банк ходими" қўнғироқ қилиши аниқ. @bektoshkhatamov
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 1 ч | 1 950 |
| 8 ч | 5 777 |
| 27 ч | 7 541 |
| 28 ч | 7 647 |
| 70 ч | 8 990 |
- Через 1 час1 950
- Через 6 часов5 777
- Через 24 часа7 541
- Всего сейчас8 990