AI-чатbetaКабинет

Посты канала Behzod Fazliddin

сначала новые

#5788Текст
Просмотры426−55%к среднему
Пересылки9
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
2 ч231
4 ч275
7 ч322
25 ч398
34 ч426
  1. Через 6 часов322
  2. Через 24 часа398
  3. Всего сейчас426
#5787Текст
Просмотры328−66%к среднему
Пересылки1
Реакции—
Комментарии—
#5786Текст
Просмотры456−52%к среднему
Пересылки10
Реакции—
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
42 ч409
69 ч446
74 ч456
  1. Всего сейчас456
#5785Фото
Просмотры489−49%к среднему
Пересылки6
Реакции—
Комментарии—
#5784Текст
Просмотры468−51%к среднему
Пересылки18
Реакции—
Комментарии—
#5782Превью ссылки

Афсонавий диёрга сафар: Ҳиндистон хотиралари Ҳиндистонга, ҳинд халқи, санъати ва маданиятига болаликдан меҳрим бўлакча. Ҳинд адабиёти ва фалсафаси эса алоҳида бир олам... Оз эмас, кўп эмас, уч ойча бўлгандик бу сеҳрли диёрда. Ҳиндистонда қолиш учун бундан кўпи — кўп, ҳиндларни билиш учун бундан ками — кам бўлса керак. Сафар давомида ғаройиб саргузаштлар бошдан ўтган. Ўз вақтида таассуротлар билан интернетда ўртоқлашиб келгандик. Ижтимоий тармоқ хотиралари ўша ажойиб кунларни ёдга солди яна. Роппа-роса ўн икки йил аввал — 2014 йил ноябрида Ҳайдарободдан Аграга борган, Тожмаҳалда бўлган эканмиз. Ҳиндистон сафари кулминацияси эди бу! “Ҳеч бўлмаса, Тожмаҳални кўриш учун ҳам Ҳиндистонга борса бўлади”, деб юрардим бир пайтлар... *** Бир томонда дунёнинг турли нуқталаридан ёғилиб келаётган туристлар оқими, бир ёнда кундалик ташвишлар билан андармон аксарияти юпун маҳаллий аҳоли. Бу томонда қимматбаҳо отелу ресторанлар, шундоққина рўпарасида ахлату харобазор, кўримсиз уйлар. Яна бир ёнда сўнгги русумдаги буюмларга тўла замонавий дўконлар, бошқа тарафда алмисоқдан қолган араваю темир-терсаклар. Ташқарида иссиқ ва диққинафас ҳаво, ҳашаматли меҳмонхоналар ичи эса, гарчи сунъий бўлса-да, салқин ва ёқимли... Ҳа, бунда ҳамма-ҳаммаси — дуру гавҳар ҳам, лою тупроқ ҳам аралаш-қуралаш бўлиб ётибди. Аслида, бу ҳолат фақат Агра эмас, бутун Ҳиндистонга хос: ҳамма жойда шунақа контраст. Аввалига димоғингизга бадбўй урилиб, иссиқдан қийналасиз. Секин-аста атрофга боқиб кўзингиз шундай қарама-қарши манзарага тушади. Йўл-йўлакай хаёл суриб кетаётганингизда, тўсатдан елкангизга маймун сакраб тушиб, ўтакангизни ёрай дейди. Томма-том, деворлар оша ўйноқлаб юрган “безори” маймунваччалар камига сизни мазах ҳам қилади... *** То ҳануз дунёни ўзига жалб этиб турган қадимий обидаю ёдгорликлар Ҳиндистон шимолида, Жамна дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган ушбу маскан бир пайтлар беқиёс пойтахт бўлганидан далолат бериб турибди. “Агра форт” қасри, “Марварид масжид” ва бир неча саройлар. Бобурий шаҳзодалар чопқиллаб ўйнаб юрган пастқам кошоналар... Шаҳар, айниқса, Акбар ва Шоҳ Жаҳон даврида равнақ топгани манбаларда таъкидланади. “Бу ерлар менга ҳам тегишли, ўз юртимда юрибман”, — дейман хорижлик ҳамроҳларимга ҳазил аралаш ва яна нималарнидир тушунтиришга уринаман. Дарвоқе, Аграда саноат ва ҳунармандчилик ривожланган. Аммо, барибир, бу ерлар “ўзимизнинг” Ҳайдарободга етмас экан. Бунинг устига, Ҳиндистонга келиб овқат масаласида ушбу саёҳатдагичалик қийналмаган эдим. “Аччиқ эмас” дея олиб келинган махсус таом ҳам қанчалар аччиқ! *** Етти иқлимга донғи кетган Тожмаҳални бир кўриш орзусида юрганлар жуда кўплигини ҳис қилиб юрак орзиқарди! Ниҳоят, мана, ўша мўъжиза шундоққина ёнимизда, қўл чўзса етгулик. Тожмаҳални таъриф-тавсиф этишга ҳожат бўлмаса керак. Мазкур мўъжизавий ёдгорлик бунёд бўлиши билан боғлиқ турфа талқиндаги ривояту афсоналар бор. Бу ерларда юрар эканман, ушбу муаззам иморатнинг “муҳаббат қасри” экани хаёлимга ҳам келгани йўқ. Йўлбошловчи (гид)нинг сўзлари эса қулоғимга кирмасди — айни соҳир онлар ўз оламимда гўзал хаёлларим оғушида сармаст эдим... Тожмаҳални уч маҳал — эрта тонгда, туш пайти ва кун ботаётганда уч жойдан томоша қилдик. Бунинг гашти ўзгача бўларкан. Муҳташам бино субҳидам чоғи бошқа, пешин ва намозшом пайти яна бошқа рангга киради, турфа тусда товланади. Айниқса, ёдгорлик атрофидаги оромижон боғ шоир хаёлларимга жуда хуш ёқди. Оҳ, ўз даврида бу маскан қандай дилоро бўлган эса! Жамна дарёси соҳилидан эсаётган енгил шаббода иссиқ ва бадбўй анқиб турган одатдаги Агра ҳавосидан бўғилган димоғингизни чоғ этади. Тўғрисини айтаман, Тожмаҳал тасаввуримдагидан кўра оддий ва табиийроқ чиқди. Ортиқча ҳашам, ҳаддан зиёд жимжимани илғамадим, ҳаммаси ўз жойида ва мукаммал. Эҳтимол, шуниси билан ҳам то ҳануз бутун оламни ўзига жалб этиб тургандир. Лекин, барибир, хаёлларимдаги Тожмаҳал бошқача, жуда бошқача эди ва шундай бўлиб қолаверади... Қолганини суратлар сўзласин... 2014 йил, ноябрь @Behzod_Fazliddin #Ҳиндистон_хотиралари

Открыть в Telegram
Просмотры581−39%к среднему
Пересылки2
Реакции—
Комментарии—
#5781Текст
Просмотры655−31%к среднему
Пересылки7
Реакции—
Комментарии—
#5776Текст

Дунёни ҳалоллик қутқаради Барча эзгуликларнинг, хайрли ишларнинг боши ҳалолликдир. Ҳалолликнинг ўзи каби дўстлари кўп: яхшилик, барака, хотиржамлик, осойишталик... Эҳтимол, дунёни гўзалликдан ҳам олдин ҳалоллик қутқарар... Ибрат кўзи билан боқсангиз, ҳалол инсоннинг дили, йўли тўғри, даражаси улуғ. «Ҳалол бўлсанг, яшай олмайсан» деган гап эса оғзига кучи етмаган, бўйни меҳнатга ёр бермайдиган маҳмадоналарнинг чала хулосаси эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Ҳалол луқма томоғингизга тиқилмайди, жиғилдонни қайнатмайди, уйқунгизни қочирмайди. Ҳар нарсанинг ҳалоли бўлсин, деб бежиз айтишмайди-да... Тан олиш керак, кўпчиликда ҳалол бўлиш жуда қийин, деган тушунча бор. Шунинг учунми, яшашнинг осон йўлларини қидирамиз. Яйраб қолгимиз келади. «Бошқалар ҳам шундай яшаяпти-ку!» дея ўзимизни овутгандай бўламиз. Нега ҳалолликдан бу қадар қўрқамиз? Наҳотки ҳалол яшаш шунчалар қийин бўлса?! Неча марта ғалаба қозонгансиз? «Ҳалол!» Курашда рақибининг икки курагини ҳеч қандай ғирром ишлатмасдан ерга текказган полвонлар учун, аслида, энг олий мукофот шу биргина сўз. «Ҳалол» — беллашаётган марднинг ори, номуси, ғурури. Ҳамма полвонлар шу каломни эшитиш орзусида майдонга тушадилар. «Ҳалол» учун курашадилар. Аслида, ҳаётнинг ўзи кураш майдони. Унда фақат мардлар бўлмаслиги аниқ. Лекин ғирром билан ютганлар эл олдида қандай обрўга эга бўлиши мумкин?! Яна, ушбу майдонда «ҳалол лафз», «ҳалол луқма» деган тушунчалар ҳам бор. Лафзи, луқмаси ҳалол бўлганлар ютқазмайдилар. «Ҳалол» соф ғалабани билдиради. Ҳақиқий ғолибларгина мана шу сўзни эшитадилар. Ўйлаб кўринг-чи, сиз неча марта ғалаба қозонгансиз? «Ҳаром»нинг «салмоғи» Назаримизда, «ҳаром» сўзига нисбатан муносабат ўзгарди. Одамлар гўё уни «оддийлаштириб» юбордилар. «Ушлама, ҳаром!», «Ҳаром қилибсан», «Ҳаром бўлади» каби гаплар билан болаларга танбеҳ беришади. Баъзи жойларда ҳатто ўз боласини «Ҳароми» (!) деб уришадиганлар бор экан. Ёш бола назарида бу гаплар фақат ташқи жиҳатдан «нотоза» бўлган нарсаларга нисбатан айтилади. Албатта, болага бу ҳақда тушунча бериб, «ҳаром»га яқинлашмасликка ўргатиб борган яхши. Аммо «ҳаром» фақат моддий нарсаларга нисбатангина ишлатилиши тўғримикан? Маънавий ҳалоллик-чи? «Ҳаром»ни «оддийлаштириб» бориш натижасида борган сари ундан қўрқмайдиган киши «тарбияланади». Унинг назарида бу арзимасдек бўлиб туюлади. Ва... Ҳалоллик фақат бозордаги тарози билан ўлчанмаслиги рост. Амалларингизни қалб тарозисига солиб кўринг, қайси палла кўпроқ тош босар экан? Ҳалол орзулар Эндигина мактаб ёшига етган ўғил-қизлар ота-онасини жуда яхши кўриб кетгани сабабми, баъзан «Катта бўлсам, сизга машина совға қиламан», «Пулим кўпайса, ойимга фалон нарса олиб бераман», деб айтадилар. Фарзанднинг ёшликданоқ ота-онасига бу қадар меҳр қўйиши, уларга ёрдам беришни хоҳлаётгани жуда яхши. Лекин бу қимматбаҳо нарсаларни фақатгина ҳалол йўл билан пул топиб олиш кераклигини айтишни унутиб қўймаяпсизми? Аслини олганда, бу ҳам болани ҳалолликка ўргатиб боришнинг бир йўли. Ҳалоллик фақат олди-сотдида эмас, биз жуда оддий, арзимас деб ўйлаган ишларда ҳам бўй кўрсатиши мумкин. Биргина баҳо олиш ва қўйиш тартибини олайлик. Бунда ўқитувчи ва ўқувчига ҳам катта масъулият юкланади. Осонгина олган «5» сизга татирмикан? Кечаю кундуз демай ўқиб-ўрганиб, дарсга имтиҳондагидан ҳам кўпроқ тайёрланган тенгдошингиз зўрға «аъло» баҳо олади-ю, сизга ҳам «5». Баҳони ҳам ҳалоллаб олиш керак эмасми? Олий ўқув юртига ҳужжат топширган йигит-қизлар кўпинча ўқишга киришнинг осон йўлларини қидирадилар. Қандай қилиб бўлса-да, талаба бўлиш керак. Баъзилар қинғир йўллар орқали олий даргоҳга кирмоқчи бўладилар. Эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшлар илк қадамларини бундай эгри йўллар билан бошласа, уларнинг келажагини қандай тасаввур қилиш мумкин?.. Беҳзод Фазлиддин «Ҳалол» мақоласидан (2007 йил, «Маърифат» газетаси) #Ижод_ва_эътиқод #Эски_дардлар @Behzod_Fazliddin

Открыть в Telegram
Просмотры966+1%к среднему
Пересылки1
Реакции—
Комментарии—
#5775Текст
Просмотры818−14%к среднему
Пересылки15
Реакции—
Комментарии—
#5774Текст

РУХСАТСИЗ ТЕГИНМАНГ! Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва асарлар дахлсизлигини таъминлаш мақсадида қонунчилик асосида қуйидаги талаб ҳамда шартларни яна бир бор эслатамиз: 1. Беҳзод Фазлиддин асарлари, китоблари, интернетдаги саҳифа ва каналлари материалларидан фойдаланилганда муаллиф номи ва манба тўлиқ сақланиши, тўғридан-тўғри ҳавола (линк) берилиши шарт. 2. Видеоларда муаллиф номи ва манба титрда ҳамда тавсиф қисмида аниқ кўрсатилиши, аудиоёзувларда эса тавсиф билан бирга ижро аввалида ёки якунида овозли тарзда айтилиши шарт. 3. Асарни муаллиф рухсатисиз қўшиққа айлантириш, сўз ва сатрларини ўзгартириш, қайта ишлаш ёки шу асосда янги асар яратиш қатъиян тақиқланади. 4. Асарлардан муаллиф розилигисиз бевосита ёки билвосита тижорий мақсадларда, жумладан, реклама ёки ҳар қандай шаклда моддий манфаат кўриш йўлида фойдаланиш тақиқланади. Беҳзод Фазлиддин асарларидан муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳолда фойдаланаётган барча шахслардан жойлаштирилган материалларни юқоридаги шартларга мувофиқлаштиришни ёки тармоқдан бутунлай ўчиришни талаб қиламиз. Бундан буён муаллифлик ҳуқуқи бузилган ҳар бир ҳолат юзасидан тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинади. Бу — ижодга тақиқ эмас, балки ижодкор меҳнатига ҳурмат ҳамда интеллектуал мулк ва муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясининг қатъий талабидир. Изоҳ: Маъқул келган материалларни бошқаларга улашиш (репост) бундан мустасно. @Behzod_Fazliddin #Плагиатга_қаршимиз #Муаллифлик_ҳуқуқи #Ижод_ва_эътиқод

Открыть в Telegram
Просмотры825−14%к среднему
Пересылки1
Реакции—
Комментарии—
#5773Текст
Просмотры9510%к среднему
Пересылки8
Реакции—
Комментарии—
#5772Текст
Просмотры3 768+294%к среднему
Пересылки28
Реакции—
Комментарии—
#5770Текст
Просмотры1 251+31%к среднему
Пересылки10
Реакции—
Комментарии—
#5768Фото
Просмотры1 201+26%к среднему
Пересылки1
Реакции—
Комментарии—