Амалдорларимиз хизмат машинасида эмас, вертолётда юриши керак
Бугун эрталаб бир ташкилотда муҳим учрашувим бор эди. Ўша ташкилот жойлашган кўчага етиб борсам, ЙПХ ходимлари нақ тўрт қаторли йўлни тўлиқ ёпиб қўйишибди.
Чамаси, қайсидир амалдоримиз ўтиши керак бўлган. Бир соатча бошқа маҳаллалар оралаб, айланиб-ўргилиб, ташкилотга яқинлашдим. Атиги 500 метр қолган эди. Шундоқ қайрилиб, бошқа томондан кирай десам, йўл ёпиқ! Яна бошқа маҳалла орқали киришга уриндим. У ердан ҳам ўтиб бўлмайди. Қарасам, тушлик вақти ҳам бўлиб қолибди. Охири ортга қайтишга мажбур бўлдим.
Энг ачинарлиси, бирорта расмий манбада фалон кўча фалон вақтда ёпилиши ҳақида олдиндан огоҳлантириш берилмаган. Ҳеч кимнинг вақти, режаси, иши билан ҳисоблашишмайди. Олдиндан билганимда, бугун бу ташкилотга умуман бормаган бўлардим.
Шунинг учун амалдорларимизга вертолёт бериш керак, деяпман. Ахир уларнинг ишлари жуда шошилинч, тўрт қаторли йўлдан бошқаларга қўшилиб юришга вақтлари йўқ.
Улуғбек Пўлатов
@Bayonotuz