Кабинет

Посты канала Bank va Mijoz

сначала новые

#8979Текст
Просмотры6 780−45%к среднему
Пересылки—
Реакции70
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч2 860
2 ч5 660
4 ч6 780
  1. Через 1 час2 860
  2. Всего сейчас6 780
#8978Текст
Просмотры9 290−25%к среднему
Пересылки—
Реакции139
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч3 760
2 ч6 940
4 ч8 280
8 ч9 290
  1. Через 1 час3 760
  2. Через 6 часов9 290
  3. Всего сейчас9 290
#8977Текст
Просмотры9 610−22%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч3 810
5 ч7 740
7 ч9 610
  1. Через 1 час3 810
  2. Через 6 часов9 610
  3. Всего сейчас9 610
#8976Текст

Микромолия бозорида банкларнинг улуши камайиб, микромолия ташкилотларининг улуши ортмоқда Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил январь–сентябрь ойларида кредит ташкилотлари томонидан жами 109,9 трлн сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 трлн сўм ёки 6 фоизга кўп. Микромолия хизматлари ташкилотлар кесимида: • тижорат банклари – 62,4 трлн сўм (56,8%); • микромолия ташкилотлари – 44,4 трлн сўм (40,4%); • ломбардлар – 3,1 трлн сўм (2,8%). Эътиборлиси, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан банклар томонидан кўрсатилган микромолия хизматлари ҳажми 24 фоизга камайган бўлса, микромолия ташкилотларида 2,3 баробарга, ломбардларда эса 49 фоизга ошган. Банклар кесимида микромолия хизматлари ҳажми давлат улуши мавжуд банкларда 4 фоизга, хусусий банкларда эса 34 фоизга камайган. Муддатлар кесимида ҳам сезиларли ўзгариш кузатилган: • қисқа муддатли – 43,8 трлн сўм (91% ўсиш); • узоқ муддатли – 66,1 трлн сўм (18% камайиш). Қисқа муддатли микромолия хизматларининг қарийб 92 фоизи микромолия ташкилотлари ва ломбардлар ҳиссасига тўғри келган. Умуман олганда, микромолия бозори ўсишда давом этмоқда, бироқ унинг таркиби сезиларли даражада ўзгармоқда. Бир йил ичида микромолия ташкилотларининг бозордаги улуши 18,5 фоиздан 40,4 фоизгача ошган. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры8 600−30%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
3 ч6 350
6 ч8 600
  1. Через 6 часов8 600
  2. Всего сейчас8 600
#8975Текст

Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари Бир қатор банклар томонидан бугунги кунда иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Қуйида уларнинг фоиз ставкаси, бошланғич бадали, муддати ва максимал миқдори билан танишингиз мумкин. 🏦 Трастбанк ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 19,5-20,9%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача. 🏦 Ўзмиллийбанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21%; ◦ миқдори – чекланмаган. 🏦 Алоқабанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21%; ◦ миқдори – 1,2 млрд сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 30%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21–24%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўм, ҳудудларда 800 млн сўмгача. 🏦 Халқ банки ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,5%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача. #2 ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24%; ◦ миқдори – 1,2 млрд сўмгача. 🏦 Ипотека-банк ◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,5%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача. #2 ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 22,5–23%; ◦ миқдори – 1,7 млрд сўмгача. 🏦 БРБ ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,5–21,9%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача. #2 ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23,5–24%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 4,4 млрд сўм, ҳудудларда 2,2 млрд сўмгача. 🏦 Ipak Yuli Bank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,9–23,9%; ◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача. 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,99%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача. 🏦 Агробанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,99%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 1 млрд сўм, ҳудудларда 550 млн сўмгача. 🏦 Octobank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 22%; ◦ миқдори – чекланмаган. 🏦 Poytaxt bank ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 22,5–24,5%; ◦ миқдори – 800 млн сўмгача. 🏦 Ziraat Bank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23,5–25%; ◦ миқдори – 2 млрд сўмгача. 🏦 МКБанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24–26%; ◦ миқдори – 1,648 млрд сўмгача. 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 25–27%; ◦ миқдори – 1 млрд сўмгача. 📞 Қўшимча маълумот олиш учун банкларнинг колл-марказларига мурожаат қилиш тавсия этилади. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры10 900−12%к среднему
Пересылки—
Реакции28
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
11 ч6 590
25 ч10 900
  1. Через 24 часа10 900
  2. Всего сейчас10 900
#8974Текст

Муддатли тўловга савдо қилувчи айрим ташкилотлар Марказий банкда рўйхатдан ўтиши шарт бўлади Марказий банк товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотувчи ташкилотларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби бўйича низом лойиҳасини муҳокамага қўйди. Лойиҳага кўра, қуйидаги иккала шартга ҳам жавоб берадиган савдо ташкилотлари Марказий банкда ҳисобга туриши талаб этилади: – чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ортиқ бўлса; – ушбу айланманинг камида 50 фоизи бўлиб-бўлиб тўлаш ҳиссасига тўғри келса. Ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан мустасно. Бундай ташкилотлар Солиқ қўмитасининг электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-касса чеклари бўйича маълумотлари асосида ҳар чоракда аниқланади. Белгиланган мезонларга мос келган ташкилотлар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 20 санасигача Марказий банкка ҳисобга туриш учун ариза тақдим этиши керак бўлади. Янги тартибни 2027 йил 1 январдан жорий этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа эса 2026 йил 1 декабргача жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Эслатиб ўтамиз, Президентнинг ПҚ-294-сон қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари Марказий банк реестрига киритилгандан кейингина ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкинлиги белгиланган. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры10 400−16%к среднему
Пересылки—
Реакции25
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч9 260
25 ч10 400
  1. Через 24 часа10 400
  2. Всего сейчас10 400
#8973Текст

Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлашини маълум қилди. Аризалар илгари берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Асосий талаблар: ➖ ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш; ➖ кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши; ➖ ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги; ➖ ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши. Ариза Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. ❗️Ариза топшириш даврида OneID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланади ва ариза рад этилади. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры13 200+7%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
19 ч12 100
28 ч13 200
  1. Через 24 часа13 200
  2. Всего сейчас13 200
#8971Видео
Просмотры12 200−1%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#8970Текст
Просмотры13 900+13%к среднему
Пересылки—
Реакции42
Комментарии—
#8969Превью ссылки

IMAN компаниясида 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволар аудитда тасдиқланмади Компания молиявий ҳолати ва фаолияти юзасидан мустақил ташкилотлар ўтказган текширувларнинг натижаларини маълум қилди. Russell Bedford хулосасига кўра, IMAN’да 20 миллион долларлик камомад мавжудлиги тасдиқланмаган. Аввал тилга олинган сумма аслида учта турли молиявий кўрсаткич йиғиндиси бўлиб, зарарни англатмайди. Қолаверса, компания 2024 йилдан буён 67,4 млрд сўм солиқ тўлаган. Юридик аудитнинг дастлабки хулосаларида молиявий пирамида белгилари аниқланмаган. Шаръий текширув бўйича дастлабки натижалар ҳам ижобий. Айни пайтда IMAN Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтиш жараёнида. Молиявий текширув натижалари очиқланган, бошқа йўналишлардаги аудит ҳисоботлари эса якунига етгач эълон қилинади. Батафсил @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры14 100+14%к среднему
Пересылки—
Реакции92
Комментарии—
#8968Текст
Просмотры12 200−1%к среднему
Пересылки—
Реакции38
Комментарии—
#8965Фотореклама
Просмотры12 800+4%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#8964Видео

apk-файллар орқали 1 млрд сўмга яқин пул ўғирлаган фирибгарлар ушланди Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятчиликка қарши курашиш департаменти Нукусда фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар гуруҳи ушланганини маълум қилди. Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли apk-файлларни тарқатиб, улар ёрдамида фуқаролар карталаридан пул ўғирлаган. Етказилган зарар 1 млрд сўмга яқинни ташкил этган, гумонланувчиларнинг ёзишмаларидан эса 162 та банк картаси маълумотлари топилган. Суд қарорига кўра, асосий гумонланувчи ҳибсга олинди. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни нотаниш шахслардан келган apk-файлларни ўрнатмасликка, шубҳали ҳаволаларни очмасликка, банк картаси маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга бермасликка чақирди. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры13 900+13%к среднему
Пересылки—
Реакции45
Комментарии—
#8963Текст

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари Бугунги кунда айрим банклар томонидан расмий даромадга эга бўлмаган, жумладан ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Уларнинг қисқа шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин. 🏦 OFB ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 16,7%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Ипотека-банк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 30–50%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 16,99%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. #2 бирламчи ва иккиламчи бозор учун: ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 30%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 22,5–26,99%; ◦ миқдори – 1,7 млрд сўмгача. 🏦 Халқ банки ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. #2 бирламчи ва иккиламчи бозор учун: ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 40%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24%; ◦ миқдори – 1,2 млрд сўмгача. 🏦 БРБ ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. #2 бирламчи ва иккиламчи бозор учун: ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 23,5–24%; ◦ миқдори – Тошкент шаҳрида 4,4 млрд сўм, ҳудудларда 2,2 млрд сўмгача. 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Туронбанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Трастбанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17% (асосий ставка + 3%); ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Алоқабанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Ўзмиллийбанк ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Ipak Yuli Bank ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 15%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17–18%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 20 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 25%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 17,5%; ◦ миқдори – 480 млн сўмгача*. 🏦 ЎзСҚБ бирламчи ва иккиламчи бозор учун: ◦ муддати – 15 йилгача; ◦ бошланғич бадал – 20%дан; ◦ фоиз ставкаси – йиллик 24–24,5%; ◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача. * – Тошкент шаҳрида 480 млн сўмгача, ҳудудларда 380 млн сўмгача. 📞 Ариза топширишдан аввал шартларни банкларнинг колл-марказлари орқали аниқлаштириш тавсия этилади. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры13 800+12%к среднему
Пересылки—
Реакции27
Комментарии—
#8962Текст
Просмотры14 400+17%к среднему
Пересылки—
Реакции72
Комментарии—
#8961Фотореклама
Просмотры14 500+18%к среднему
Пересылки—
Реакции28
Комментарии—
#8960Текст

Президент турк молия институтларини банкларни хусусийлаштиришга таклиф қилди Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегация иштирокида ўтган кенгашнинг илк йиғилишида турк молия институтларини Ўзбекистон банк секторидаги ислоҳотлар ва хусусийлаштириш жараёнларида қатнашишга таклиф қилди. Йиғилишда рақамли технологиялар ва молиявий хизматлар икки давлат иқтисодий шериклигининг устувор йўналишлари сифатида белгиланди. Мирзиёев Туркия банклари, инвестиция фондлари ва саноат компанияларини бу жараёнларда янада фаол қатнашишга чорлади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026–2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясида: ➖ Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Алоқабанк ва Туронбанкдаги давлат улушларини сотиш режалаштирилган; ➖ Ўзмиллийбанк, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банкидаги давлат улуши камида 2028 йилгача сақланади. Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига кўра, давлат банклари сони 2026 йилда саккизтагача, 2030 йилда тўрттагача қисқартирилиши белгиланган. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры14 200+15%к среднему
Пересылки—
Реакции28
Комментарии—
#8959Текст
Просмотры13 900+13%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#8958Видео

🏦 Асакабанкда янги автокредит жорий этилди — фоизлар 18,9% дан бошланади, муддати 7 йилгача Асакабанк янги автомобиллар хариди учун «Автокредит 2.6» маҳсулотини жорий этди. Кредит 7 йилгача муддатга ажратилади. Эътиборлиси, расмий даромади бўлмаган фуқаролар учун ҳам автокредит назарда тутилган. ☑️ Расмий даромади йўқларга — 19,9–27,9%, 750 млн сўмгача, 30% дан бошланғич тўлов. ☑️ Расмий даромади борларга — 19,9–26,9%, 1 млрд сўмгача, 20% дан бошланғич тўлов. ☑️ Асакабанк орқали иш ҳақи олувчиларга — 18,9–25,9%, 20% дан бошланғич тўлов. ▪️Шунингдек, Trade-IN орқали эски автомобилни янги машина учун бошланғич тўловга ҳисоблатиш мумкин. Фоиз ставкаси кредит муддати ва бошланғич тўловга қараб белгиланади. 🔗 Батафсил шартлар | 📞 1152 Эслатма: Кредитни ўз вақтида тўламаслик қарзнинг ошишига, мажбурий ундирув чораларига ва кредит тарихининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Открыть в Telegram
Просмотры14 100+14%к среднему
Пересылки—
Реакции44
Комментарии—
#8957Файл

Янги банкнота ёки танга ҳақида камида бир ҳафта олдин эълон қилинади Марказий банк томонидан банкларда нақд пул муомаласини ташкил этишга оид йўриқнома янги таҳрирда қабул қилинди (№3977, 17.11.2026 й.). Йўриқномадаги асосий ўзгаришлардан бири – янги намунадаги банкнота ёки танга муомалага чиқарилишидан камида бир ҳафта олдин Марказий банк бу ҳақдаги хабар ва пул белгиларининг тавсифини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши шартлиги белгиланди. Шунингдек, Марказий банк томонидан пул белгилари дизайни бўйича аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилиши мумкин. Пул белгилари дизайни Ўзбекистоннинг миллий, тарихий ва маданий хусусиятларини акс эттириши, уларда мамлакат тарихи, буюк шахслар, ютуқлар, табиат, миллий маданият ва қадриятларга оид тасвирлардан фойдаланилиши белгиланган. Янги йўриқнома 2027 йил 19 февралдан кучга киради. Шу санадан амалдаги 3003-сон йўриқнома ўз кучини йўқотади. @bankmijoz

Открыть в Telegram
Просмотры13 300+8%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#8956Фотореклама
Просмотры13 800+12%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—
#8955Текст
Просмотры11 600−6%к среднему
Пересылки—
Реакции24
Комментарии—