Кабинет

Посты канала 🇺🇿Банкир кундалиги

сначала новые

#10674Фото

⚡️МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА САВДО ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР МАРКАЗИЙ БАНКДА РЎЙХАТДАН ЎТИШИ КЕРАК БЎЛАДИ ▪️Марказий банк муддатли тўлов хизмати операторларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат 2027 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилган. Лойиҳага кўра, қуйидаги икки мезонга бир вақтда жавоб берувчи ташкилотлар Марказий банк реестрига киритилиши шарт бўлади: ▪️ Чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ошган бўлса; ▪️ Умумий савдо айланмасида муддатли тўлов улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлса. Ташкилотлар ушбу кўрсаткичларни ҳар чорак якунида мустақил ҳисоблаб, белгиланган мезонларга жавоб берган тақдирда кейинги ойнинг 20-санасигача Марказий банкка ариза топшириши лозим. Мазкур талаб ишлаб чиқарувчи корхоналарга татбиқ этилмайди. Банклар ва микромолия ташкилотлари эса Марказий банкни хабардор қилиш орқали реестрга киритилади. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры9 350−49%к среднему
Пересылки—
Реакции22
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч5 500
3 ч7 750
4 ч8 730
6 ч9 350
  1. Через 1 час5 500
  2. Через 6 часов9 350
  3. Всего сейчас9 350
#10673Фото
Просмотры11 000−40%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч4 560
3 ч8 510
4 ч9 890
8 ч11 000
  1. Через 1 час4 560
  2. Через 6 часов9 890
  3. Всего сейчас11 000
#10672Фото

⚡️АДОЛАТЛИ ИШ ЖАДВАЛИ ХОДИМЛАРНИНГ ИШДАН КЕТИШИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ? ▪️Harvard Business School (HBS) тадқиқотчилари иш жадвалининг сифати ва унинг ходимлар ўртасида адолатли тақсимланиши кадрлар алмашинуви, раҳбариятга ишонч ҳамда бизнес натижаларига қандай таъсир қилишини ўрганди. 1. Нега адолатли иш жадвали муҳим? Тадқиқотга кўра, ходимнинг ишдан кетиш эҳтимоли фақат ўз иш шароитига эмас, балки унинг ҳамкасбларига нисбатан қандай шароитда ишлаётганига ҳам боғлиқ. Яъни ходим ўзини ҳамкасбларига нисбатан ноқулайроқ шароитда деб ҳисобласа, унинг ишдан кетиш эҳтимоли қарийб икки баравар юқори бўлади. 2. Адолатли иш тақсимоти бизнесга қандай фойда келтиради? Тадқиқотда иш жадвалларининг адолатлилиги бир стандарт оғишга ошиши икки ҳафталик кадрлар алмашинуви даражасининг 1,83 фоиз пунктга, яъни бошланғич 4,5% кўрсаткичга нисбатан 40% га камайиши билан боғлиқ бўлган. 3. Ходимлар қандай иш жадвалини афзал кўради? Тадқиқот иштирокчилари ҳар ҳафта бир хил кунларда ишлаш ва иш соатларининг олдиндан маълум бўлишини муҳим деб баҳолаган. Ҳаддан ташқари узоқ сменалар, кечаси ишни тугатиб, эртаси эрталаб яна ишга келиш ҳамда ҳафталик иш соатларининг кескин ўзгариши эса салбий омиллар сифатида қайд этилган. 4. Раҳбарлар учун қандай тавсиялар берилган? Тадқиқотчилар тўртта асосий тавсияни илгари сурган: - Тенг имконият яратиш - Барқарорликни таъминлаш - Ходимлар фикрини инобатга олиш - Тажрибали кадрларни асраш ▪️Асосий хулоса: ходимларга бошқалардан устун шароит яратишдан кўра, бутун жамоа учун адолатли ва барқарор иш муҳитини таъминлаш кадрларни сақлаб қолишда самаралироқ бўлиши мумкин. Тадқиқотчиларга кўра, бу тамойил фақат ресторанларга эмас, балки банклар, консалтинг компаниялари ва бошқа ташкилотларда иш вазифалари ҳамда имкониятларни тақсимлашга ҳам дахлдор. 👇🏻 Иш жадвали ва вазифалар сизнинг ташкилотингизда ходимлар ўртасида қанчалик адолатли тақсимланади? Изоҳларда ёзиб қолдиринг... 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры12 500−32%к среднему
Пересылки—
Реакции16
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч3 230
4 ч10 300
8 ч12 500
  1. Через 1 час3 230
  2. Через 6 часов12 500
  3. Всего сейчас12 500
#10671Видео

Ketma-ket uçinçi yil Özbekistondagi eng tezkor mobil internet⚡️ Ketma-ket uçinçi yildirki, Ucell mustaqil Speedtest Intelligence® ma’lumotlar tahliliga köra Özbekistondagi eng tezkor mobil internet* maqomini qöldan bermay kelmoqda. Ookla® bu yil Ucellni ikkita toifada e’tirof etdi: 🏅 Best Mobile Network (“Özbekistondagi eng yaxşi mobil tarmoq”); 🏅 Fastest Mobile Network (“Özbekistondagi eng tezkor mobil internet”) — ketma-ket uçinçi yil. Özining 30 yilligida Kompaniya öz işi sifatining yana bir muhim tasdiğini qölga kiritadi. Ookla kompaniyalarining xalqaro e’tirofi – bu tarmoqni muntazam takomillaştiriş, abonentlar talablariga e’tibor beriş va yanada yaxşi bölişga intiliş natijasidir. *Ucell – Özbekistonda Ookla® kompaniyasining “Fastest Mobile Network” hamda “Best Mobile Network” mukofotlari sohibi. Ookla® Speedtest Awards, 1H 2026 Uzbekistan – 2026 Speedtest Awards ma’lumotlari böyiça. 2026-yil birinçi yarmiga (Q1–Q2 2026) oid Speedtest Intelligence® ma’lumotlari böyiça Ookla® kompaniyasi tahlili asosida. Ucell, şuningdek, Speedtest Intelligence® ma’lumotlari böyicha Ookla® kompaniyasi tahlili asosida Q1-Q2 2024, Q3-Q4 2024, Q1-Q2 2025 va Q3-Q4 2025 davrlari uçun Ookla® “Fastest Mobile Network” mukofotining, şuningdek Q3-Q4 2025 davri uçun Ookla® “Best Mobile Network” mukofotining ham sohibi hisoblanadi. Ookla® savdo belgilari litsenziya böyiça qöllanmoqda va huquq egasining ruxsati bilan çop etilmoqda. Batafsil 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры12 000−34%к среднему
Пересылки—
Реакции2
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч6 740
7 ч12 000
  1. Через 1 час6 740
  2. Через 6 часов12 000
  3. Всего сейчас12 000
#10670Текст
Просмотры29 600+62%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
1 ч13 600
4 ч29 600
  1. Через 1 час13 600
  2. Через 6 часов29 600
  3. Всего сейчас29 600
#10669Фото

⚡️ЯНГИ АЛИФБО АМАЛДАГИ ПУЛЛАРНИ АЛМАШТИРИШНИ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИ - МАРКАЗИЙ БАНК ▪️Ўзбекистонда келгусида муомалага чиқариладиган янги банкнот ва тангалардаги ёзувлар такомиллаштирилган ўзбек лотин алифбосида бўлади. Бироқ бу ҳозирги пулларни алмаштириш кераклигини англатмайди. Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказган янги йўриқнома 2027 йил 19 февралдан кучга киради. Марказий банкнинг таъкидлашича, бу сана янги пуллар муомалага чиқариладиган кун эмас. ▪️Муомаладаги барча банкнот ва тангалар ўз қийматини сақлаб қолади. Келгусида янги пул белгилари чиқарилган тақдирда ҳам амалдаги пуллардан дўкон, бозор ва бошқа савдо нуқталарида одатдагидек фойдаланиш мумкин. Янги банкнот ёки тангалар чиқарилиши режалаштирилса, Марказий банк бу ҳақда камида бир ҳафта олдин расмий хабар беради. Шунингдек, фуқаролардан мавжуд пулларни алмаштириш ёки бунинг учун бирор қўшимча ҳаракатни амалга ошириш талаб этилмайди. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры19 700+8%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
13 ч12 000
25 ч19 700
  1. Через 24 часа19 700
  2. Всего сейчас19 700
#10668Фото

БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ҚАЙСИ КОРХОНАЛАР ҲИСОБГА ОЛИНАДИ? Хабарингиз бор, 15 октябрдан 30 ноябрга қадар Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилмоқда. Бунда корхоналар бўйича маълумотларни ҳисобга олиш учун 2026 йил 1 октябрь асосий сана этиб белгиланган. Шу сабабли 1 октябрда мавжуд бўлган барча корхоналар, ҳатто кейинчалик фаолиятини тўхтатган ёки тугатилган бўлса ҳам, ҳисобга олинади. Октябрь ойидан кейин, масалан, ноябрда давлат рўйхатидан ўтган корхоналар бўйича эса саволнома тўлдирилмайди. Корхонанинг ходимлар сони, манзили ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган бўлса ҳам, 1 октябрдаги ҳолат асос қилиб олинади. Тушум, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ҳақи фонди каби кўрсаткичлар эса белгиланган ҳисобот даври бўйича кўрсатилади. ☝🏻Бу тартиб барча корхоналар ҳақидаги маълумотларни ягона сана асосида тўплаш, такрорий ҳисобга олиш ва айрим корхоналарнинг ҳисобдан четда қолишининг олдини олишга хизмат қилади. 👉 @bankirkundaligi👈

Открыть в Telegram
Просмотры16 500−10%к среднему
Пересылки—
Реакции10
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
16 ч13 300
25 ч16 500
  1. Через 24 часа16 500
  2. Всего сейчас16 500
#10664Фото

Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар қабул қилиш 2026 йил 25 ноябрь соат 10:00 да бошланади. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш бошланишини маълум қилинди. Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади. Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим. ☑️Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар: ▪️Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш; ▪️myGov мобил иловаси; ▪️my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин. ☝🏻Муҳим эслатма: Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим (тижорат банклари рўйхати иловада). Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади. ▪️Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топширишлари мумкин. ☑️Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати: - Agrobank, Aloqabank, Asakabank, Asia Alliance Bank, Бизнесни ривожлантириш банки, Hamkorbank, Ipak yo‘li bank, Ipotekabank, Mikrokreditbank, Orient Finans bank, Trastbank, Turonbank, Халқ банки, Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры25 500+39%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
Динамика просмотровСкрыть динамику

Рост просмотров

Часов после публикации

Показать таблицей
Часов после публикацииПросмотры
0 ч0
22 ч22 700
25 ч25 500
  1. Через 24 часа25 500
  2. Всего сейчас25 500
#10663Фото

⚡️TURONBANK БОШҚАРУВ РАИСИ ҚЎЛГА ОЛИНГАНИ ҲАҚИДА ХАБАРЛАР ТАРҚАЛДИ. БАНК РАСМИЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ ▪️Turonbank бошқарув раиси Чори Мирзаев йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz нашри ўз манбаларига таяниб, Чори Мирзаев Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ушлангани ҳақида хабар берди. У 2016 йил сентябридан буён банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. ▪️Ушбу хабарлар ортидан Turonbank расмий баёнот эълон қилди. Банк ўз фаолиятини одатий тартибда давом эттираётгани, барча филиаллар, хизмат кўрсатиш марказлари ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизматлар узлуксиз кўрсатилаётганини билдирди. Шунингдек, омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги барча мажбуриятлар ўз кучида қолиши таъкидланди. Банк кузатув кенгаши бошқарув узлуксизлигини таъминлаш ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўраётганини маълум қилди. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры17 600−4%к среднему
Пересылки—
Реакции54
Комментарии—
#10662Видео

АНДИЖОНДА БАНК ХОДИМИ МИЖОЗЛАРНИНГ 3 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚИМОРГА ТИКИБ ЮБОРДИ Андижондаги банклардан бирида халқаро пул ўтказмалари бўйича масъул ходим мижозларнинг 3,2 млрд сўм (250 минг доллар) маблағини онлайн қимор ўйинида ютқазгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, иш судга юборилган. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти онлайн қимор билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов тафсилотларини маълум қилди. Хабарга кўра, номи кўрсатилмаган "нуфузли" банкнинг ходими мижозларнинг йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда. Халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳисобварақларига масъул бўлган ходим, банк мижозлари - жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидаги маблағларни ўзининг халқаро пластик картасига ўтказиб борган. Мижозларга пулни қайтариш вақти келганда банк маъмурияти ҳисобварақларда маблағ етишмаслигини аниқлаган. Тергов давомида ходим ўзлаштирган пулини 1XBet платформасидаги онлайн қимор ўйинларида ютқазгани маълум бўлган. У сўроқда қилмишини тўлиқ тан олган. Ўзлаштирилган маблағ миқдори тахминан 250 минг доллар атрофида эканлиги айтилмоқда. Ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари якунланган, иш суд муҳокамасига юборилган. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры19 000+4%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#10661Фото

⚡️BEELINE ЭГАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА БАНК ОЧИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА ▪️Beeline Uzbekistan’га эгалик қилувчи VEON телекоммуникация компанияси Ўзбекистонда банк лицензиясини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг тўловлар ва рақамли активлар бўйича директори Аҳмет Кайҳан Нью-Йоркда ўтказилган Capital Markets Day тадбирида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, компания янги банк ташкил этиш ёки мавжуд банклардан бирини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Худди шундай режалар Қозоғистон бозори учун ҳам мавжуд. ▪️Ҳозирда VEON Ўзбекистонда Beepul электрон ҳамёни орқали молиявий хизматлар кўрсатмоқда. Компания маълумотларига кўра, Beepul мамлакатдаги тўртинчи йирик электрон ҳамён ҳисобланади. Келгусида компания тўловлар ва микрокредит хизматларини кенгайтириш, шунингдек, банк ва суғурта фаолияти учун лицензиялар олишни мақсад қилган. VEON Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги пул ўтказмаларини ҳам истиқболли йўналишлардан бири сифатида кўрмоқда. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры17 900−2%к среднему
Пересылки—
Реакции20
Комментарии—
#10660Текст
Просмотры19 600+7%к среднему
Пересылки—
Реакции240
Комментарии—
#10659Фото

МАМЛАКАТ КРЕДИТ РЕЙТИНГИ ТАРИХДАГИ ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧГА КЎТАРИЛДИ “S&P Global Ratings” халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарди. Бу мамлакатимиз тарихида ҳозиргача эришилган энг юқори кўрсаткич, энди “инвестициявий” (BBB−) поғонага бир қадам қолди. Ўзбекистоннинг халқаро кредит рейтинги ошди: бу нимани англатади? ☑️Бу — халқаро молия ташкилотлари ва инвесторлар Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган ишончини ошираётганини англатади. Жумладан, ▪️Хорижий инвестициялар кўпайиши мумкин. Чунки инвесторлар мамлакат иқтисодиётини нисбатан ишончли деб баҳолайди. ▪️Давлатнинг қарз олиш имкониятлари яхшиланади. Халқаро бозорларда маблағ жалб қилиш шартлари қулайлашиши мумкин. ▪️Иқтисодий барқарорликка ишонч ортади. Мамлакатнинг қарзларни ўз вақтида қайтариш қобилияти юқорироқ баҳоланмоқда. ▪️Тадбиркорлик учун имкониятлар кенгайиши мумкин. Инвестициялар ва ташқи молиялаштиришнинг ортиши янги лойиҳалар, иш ўринлари ва иқтисодий фаолликка туртки беради. ☑️«BB+» энг юқори рейтингми? Йўқ. Бу ҳали инвестиция даражасидаги рейтинг эмас. Аммо у инвестиция даражасига яқин бўлган, нисбатан ижобий баҳолардан бири ҳисобланади. Кейинги поғона — «BBB−» бўлиб, у инвестиция даражасидаги рейтингнинг бошланиши ҳисобланади. ☝🏻Бу рейтинг ошиши эртагаёқ аҳолининг даромади кўпайиши ёки кредитлар арзонлашишини англатмайди. Бироқ мамлакатга хорижий капитал кириб келиши, бизнес ривожланиши ва иқтисодий имкониятлар кенгайиши учун ижобий шароит яратади. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры19 000+4%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#10658Видео

🏦 Асакабанкда мижозлар мурожаатлари билан ишлаш бўйича яхши натижалар қайд этилмоқда Асакабанк 2026 йилнинг ўтган 10 ойида мижозлар мурожаатлари билан ишлаш бўйича эришилган натижаларни маълум қилди. ☑️ Ушбу даврда банкка жисмоний ва юридик шахслардан 1 992 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 1 394 таси, яъни 70 фоизи ижобий ҳал этилган, қолган 598 таси бўйича эса қонунчилик асосида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. ☑️ Яна бир эътиборли жиҳат, банк раҳбарияти томонидан 17 та сайёр қабул ташкил этилиб, уларда кўриб чиқилган 108 та мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал қилинган. ☝️Айниқса, сайёр қабулларда эришилган натижани алоҳида қайд этиш керак. Бу Асакабанкда мижозлар билан бевосита мулоқот қилиш ва уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш амалиёти яхши йўлга қўйилганидан дарак беради. Бу рақамларни Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизхон Анвархонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган брифингда маълум қилди. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры17 200−6%к среднему
Пересылки—
Реакции19
Комментарии—
#10657Фото

⚡️ТУРКИЯ КОМПАНИЯЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ИШТИРОК ЭТИШИ МУМКИН ▪️Президент Шавкат Мирзиёев Туркия молия институтларини Ўзбекистон банк секторидаги ислоҳотлар ва давлат банкларини хусусийлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон - Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида маълум қилинди. Президент икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда молиявий хизматлар ва рақамли технологиялар муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Ўзбекистонда 33 йилдан буён фаолият юритаётган Ziraat Bank тажрибасини ижобий баҳолади. ▪️Шунингдек, Туркия компанияларига IT Park имтиёзларидан фойдаланган ҳолда аутсорсинг, дастурий таъминот ва сунъий интеллект йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди. Президент мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлар учун бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилган ислоҳотлар давом эттирилишини билдирди. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры21 200+16%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#10655Фото
Просмотры22 300+22%к среднему
Пересылки—
Реакции12
Комментарии—
#10650Фото

ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА! Марказий банк 2026 йил 16 ноябр ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган жисмоний шахсларга микроқарз, автокредит, ипотека кредитлари ҳамда юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг ўзгаришларни эълон қилди. Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади. ☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди. ▪️ Микроқарзларнинг ўртача фоизи 27,5%ни ташкил этиб, энг паст фоизни МКБанк (21,8%), Асака банк (22,3%) ва Инфинбанк (24,0%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса Ҳаёт банк (40,0%), АВО банк (39,9%) ва Узум банк (38,0%) таклиф этмоқда. ▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 22,0% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Ипотека банк (18,3%), Апекс банк (18,4%) ва Асака банк (18,7%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Hamkorbank (27,0%), Анор банк (27,0%) ва Давр банк (25,4%) таклиф этмоқда. ▪️Ипотека кредитларининг ўртача фоизи 21,8% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Октобанк (20,0%), Асака банк (20,2%) ва ОФБ (20,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли ипотека кредитларини эса Азия аллианс банк (26,0%), МКБанк (24,9%) ва Ипак йўли банк (24,6%) таклиф этмоқда. ▪️Айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Ипак йўли банк (19,7%), Алоқа банк (19,7%) ва Миллий банк (20,6%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли айланма маблағ учун кредитларни эса Таянч банк (33,0%), ТБС банк (32,0%) ва Ҳаёт банк (29,0%) таклиф этмоқда. ▪️Асосий воситалар хариди учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,8%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Турон банк (18,0%), Ипотека банк (19,0%) ва Миллий банк (19,8%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли мазкур кредитларни эса Гарант банк (27,0%), Давр банк (24,4%) ва БРБ (24,3%) таклиф этмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича кўрсатма берган эди. Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз. 👉 @bankirkundaligi 👈

Открыть в Telegram
Просмотры18 100−1%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—