2026 йил 27 ноябрь куни «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетида Хитойнинг «Qingdao Tulip Machinery Co., Ltd.» компанияси томонидан университетга замонавий экиш машинасини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ташаббус Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Суғориладиган ҳудудларда ресурсларни тежовчи қишлоқ хўжалиги учун аниқ экиш технологиялари» қўшма лойиҳаси доирасидаги ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди. Тадбирда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, илмий лойиҳа вакиллари, шунингдек, Хитойнинг «Qingdao Tulip Machinery» ҳамда Ўзбекистоннинг «Agromash Elit» компаниялари делегациялари иштирок этди. Тантанали маросимда тупроқни муҳофаза қилувчи ва ресурс тежамкор технология асосида ишлайдиган замонавий экиш машинаси университетга топширилди. Ушбу техникадан таълим жараёнида, илмий-тадқиқот ишларида, шунингдек, аниқ экиш технологияларини амалий ўрганиш ва маҳаллий шароитларда синовдан ўтказишда фойдаланилади. Тадбир давомида машинанинг техник имкониятлари намойиш этилиб, уни Ўзбекистоннинг тупроқ ва иқлим шароитларига мослаштириш, тажриба-синов ишларини ташкил этиш ҳамда келгусидаги илмий-техник ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу ҳамкорлик университетнинг моддий-техник базасини замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан бойитиш, таълим ва илмий тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан интеграциялаш ҳамда ресурс тежамкор технологияларни амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Открыть в TelegramДинамика просмотровСкрыть динамику
Рост просмотров
Часов после публикации
Показать таблицей
| Часов после публикации | Просмотры |
|---|---|
| 0 ч | 0 |
| 12 ч | 1 540 |
| 30 ч | 2 280 |
- Через 24 часа2 280
- Всего сейчас2 280